Muslim.uz
91.2K subscribers
18.2K photos
5.06K videos
114 files
16.7K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
Мусулмонлар дунёга совға қилган ихтиролар (Ўткир қиррали арклар)
#Мусулмон_олимлари_ихтиролари

Европанинг готик услубда қурилган ибодатхоналари архитектурасига хос бўлган ўткир қиррали арклар аслида мусулмон меъморларининг ғояси бўлган.

Улар мустаҳкам ярим айлана арклар бўлгани боис ундан римликлар ва норманлар фойдаланиб баланд ва мураккаб иморатлар қурган. Шунингдек, европаликлар мусулмонлардан қовурғали ертўлалар ҳамда айлана деразаларни ҳам ўзлаштирган. Хусусан, Европа қасрлари мусулмонларнинг ўзига хос услубда қурилган бўшлиқли, тўсиқли, тўртбурчак минорали иморатларидан нусха қилиб олинган. Масалан, Генриха V қасрининг меъмори мусулмон бўлган.

Робия ЖЎРАҚУЛОВА тайёрлади.

@muslimuzportal Дўстларингизга ҳам улашинг.
700га яқин қорилар борди
#Мусулмон_ёшлар

Эроннинг Шероз шаҳрида Дунё мусулмон ёшлари Қуръон форуми ўтказиляпти

Маълумотларга кўра, форумга Эрон ҳамда дунёнинг турли минтақаларидан 700 га  яқин қорилар етиб келди.

Тадбирнинг очилиш маросимида сўзга чиққан Ислом Ҳамкорлик Ташкилотининг “2017 йил – Мусулмон ёшлари пойтахти” учун тайинланган халқаро дастурлар котиби Ҳайдар Али Камёб Калантари форумга дунёнинг турли ўлкаларидан ёшлар келгани ва Туркия бош муфтийсининг ҳам ташриф буюргани тинчлик ва дўстликнинг намоён бўлиши дея таъкидлади. “Уч кунлик форум Қуръонга муҳаббатли ёшлар ўртасидаги маданий мулоқотни кучайтиришга қаратилган”, деб  сўзида давом этди жаноб Калантари.

Эслатиб ўтамиз: 2016 йил Туркиянинг Истанбул шаҳрида ўтказилган ИҲТ вазирлари даражасидаги учрашувда Ислом Ҳамкорлик Ташкилоти Шероз шаҳрини “2017 йил – Мусулмон ёшлари пойтахти” деб атаган эди. Шу муносабат билан жорий йилда Шерозда турли маданий, санъат, спорт ва диний тадбирлар ўтказилмоқда.

https://telegram.me/joinchat/BO0aAj0jjw0GT5rhPph8OQ
Осмон эшикларин очган калима
#Имон #мусулмон

Ҳар бир мусулмон беш вақт намозда, намоз сўнгидаги тасбеҳларда, қолаверса, кун бўйи кўп маротаба “Аллоҳу акбар!” (Аллоҳ буюк!) деб айтади. Имонли кишилар қайғуга ботганларида ҳам, шодликка тўлганларида ҳам  “Аллоҳу акбар” дейдилар.

Кунларнинг бирида Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобалари билан бирга ўтирганида. Бир саҳобанинг зикр қилаётгани қулоғига чалинди: “Аллоҳу акбар кабийрон, валҳамдулиллаҳи касийрон, субҳаналлоҳи букратан ва асийлан”. Зикр тингач, Пайғамбаримиз алайҳиссалом: “Ушбу зикрни ким айтди?” деб ажабланиб сўрадилар. Саҳоба: “Ё Аллоҳнинг Расули, бу сўзларни мен айтдим”, деди. Суюкли Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бу сўзларингга осмон эшиклари очилди, мен ҳайрон қолдим!” дедилар.

Саҳобалар Пайғамбаримиз алайҳиссаломдан: “Бу сўзларнинг осмон эшиклари очиладиган даражада таъсирли бўлишининг сабаби нима?” деб сўрашди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бу зикр ичида Аллоҳ таолонинг Ал-Кабийр исми қўллангани сабаб бўлди”, деб жавоб бердилар.

Хуморбегим
@muslimuzportal | Muslim.uz
https://telegram.me/joinchat/BO0aAj0jjw0GT5rhPph8OQ
Аллоҳ меҳрибон, меҳрлиларни яхши кўради
#Мусулмон #Ислом #самовий динлар

Мусулмон кишининг бошқа дин вакиллари билан бўладиган муносабати ҳам ўз дини таълимоти асосида бўлади. Бу муносабатлар оят ва ҳадисларда ўз ифодасини топган.

Ислом самовий динларнинг барчасини Аллохдан, деб эълон қилди. Жумладан, Аллоҳ таоло Шуаро сурасида:

«У зот сизга диндан Нуҳга тавсия қилган нарсани ва Сенга
(эй Муҳаммад) ваҳий қилган нарсани, Иброҳимга, Мусо ва Исога тавсия қилган нарсамизни шариат қилиб: «Динни барпо қилинглар ва унда тафриқага тушманглар, дедик», деган (13-оят).

Демак, Нуҳ, Иброҳим, Мусо ва Ийсо алайҳиссаломларга дин юборган Аллоҳ таоло Муҳаммад алайҳиссаломга ҳам дин юборган. Уларни Набий қилиш учун танлаб олган. Шу билан бирга, Аллоҳ томонидан юборилган мазкур набийларга бир хил фармон ҳам бўлган. У фармон, «Динни барпо қилинглар, унда тафриқага тушманглар», деган амри илоҳийдир.

Ушбу амр мусулмонларнинг зиммасига қуйидаги вазифаларни эклайди.

Мусулмон киши Аллоҳ таоло юборган набийларнинг барчасига, уларга нозил қилинган китоб ва саҳифаларга бирдек иймон келтирмоғи, улардан бирортасини фарқлаб четга чиқариб қўймаслиги лозим.

Аллоҳ таоло бу ҳакда мусулмонларга шундай деб буюрган:

«Айтинглар: «Аллоҳга ва бизга туширилган нарсага, Иброҳим, Исмоил, Исҳоқ, Яъқубга туширилган нарсага, Мусо ва Ийсога берилган нарсага ва набийларга Раббиларидан берилган нарсага иймон келтирдик. Уларнинг орасидан бирортасини фарқламаймиз ва биз Унга мусулмонлармиз» (Бақара сураси, 136-оят).


Ушбу ояти каримага биноан, ҳар бир мусулмон одам Аллоҳ таоло юборган набийлардан бирортасига иймон келтирмаслиги ёки уларни беҳурмат қилиши мумкин эмас.

Яҳудийлар Тавротни ибронийча тиловат қилиб тафсирини арабча қилишарди. Бу хабар Пайғамбаримизга етганда, айтдиларки: “Уларни тасдиқламаймиз, ёлғонга ҳам чиқармаймиз, балки “Аллоҳ нозил қилган нарсага иймон келтирдик”, деймиз”...

БАТАФСИЛ

@muslimuzportal | Muslim.uz
https://telegram.me/joinchat/BO0aAj0jjw0GT5rhPph8OQ
#Мусулмон олимлари дунёга совға қилган ихтиролар: Шифохона

Инсоният тарихидаги биринчи шифохона мусулмон оламида пайдо бўлган. Дастлабки очилган шифохоналарда иккита бўлим бўлган. Улардан бирида талабаларга тиббиёт илмидан дарс берилган, иккинчисида эса беморлар ётиб даволанишган.

Ҳозирги Ўзбекистон ҳудудида қадимда ҳам даволаш муассасалари фаолият юритган. Хусусан, Амир Темур бошқа мамлакатларнинг машҳур табибларини пойтахт Самарқандга олиб келиб, махсус шифохоналар очган. Мовароуннаҳр ва Хуросонда шифохоналар учун алоҳида бинолар қурилган. Шифохоналар очишга Алишер Навоий ҳам катта аҳамият берган. Туркистоннинг баъзи вилоятларида махсус шифохоналар бўлгани манбаларда қайд этилган.

Робия ЖЎРАҚУЛОВА
тайёрлади
@muslimuzportal | Muslim.uz
Ҳар бир сўзни ўйлаб сўйланг
#тил #сўз #мусулмон

Банда бир оғиз сўз билан мусулмон бўлиш ёки диндан чиқиш мумкин. Исломнинг беш рукнининг биринчиси ҳам айнан тил билан боғлиқ. Зеро, инсонга шаҳодат калимасини тил билан талаффуз қилгандан сўнг қолган ибодатларни бажариш масъулияти юклатилади. Тил бандага Қиёматда сўнгги ҳукм чиқарилишида ҳал қилувчи аҳамиятга эга омиллардан саналади. Чунки тил бошқа аъзоларга қараганда кўп, тез ва осон ҳаракат қилиш хусусиятига эга. Шу боис тил билан содир этилган амаллар, хоҳ яхши амал бўлсин, хоҳ ёмон, қолган аъзолар билан содир этилган амалларга нисбатан кўпроқ бўлади.

Бир оғиз сўз катта машаққатлар билан эришилган натижани бир зумда йўққа чиқариши мумкин. Фаришталарнинг устози Азозил биргина “сажда қилмайман” деган сўзи билан Иблис, Шайтон номини олди. Бир сўз билан айтганда, тил инсонга бир вақтнинг ўзида энг яхши дўст ёки энг хавфли душман бўлишга қодир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан ривоят қилинган қуйидаги ҳадис бу фикримизни қувватлайди: “Банданинг Жаннатга киришига сабаб бўладиган амалларнинг 99 таси тил билан, биттаси қолган аъзолар билан содир бўлади, унинг дўзахий бўлишига сабаб бўладиган амалларнинг 99 таси тил билан, биттаси қолган аъзолар билан содир бўлади”...

БАТАФСИЛ

@muslimuzportal | Muslim.uz
Аллоҳ таолонинг ҳар бир исми шифодир
#Мусулмон_олимлари_дунёга_совға_қилган_ихтиролар

Биогеометрия соҳасидаги машҳур олим, ушбу фанни ривожлантиришга салмоқли ҳисса қўшган, Швецария университети профессори, доктор Иброҳим Карим Аллоҳ таолонинг гўзал исмлари инсоннинг ички аъзоларига таъсир кўрсатиб, кўплаб касалликларни даволашини кашф этди.
У Аллоҳ таолонинг гўзал исмлари инсоннинг иммунитет тизимининг самарали фаолият кўрсатиб, қайси исм неча бор такрор айтилса, қайси касалликка шифо бўлишини кашф этди.
У резонанс воситасида (овоз тўлқинлари ҳақидаги фан) Аллоҳ таолонинг ҳар бир исми тилга олинганда танадаги энергия қуввати қанчалик фаол ҳаракатлана бошлашини аниқлади.

Уч йиллик жиддий тадқиқотлардан кейин у қуйидаги хулосага келди:
🔸Қулоқ оғриғи ва оғирлигига Аллоҳ таолонинг “АС-САМИЪ” (“Ҳар бир нарсани эшитувчи”) исми 211 марта ўқилади.
🔸Умуртқа поғонаси ва унинг хасталигидан (остеохондроз) қутулиш учун “АЛ-ЖАББОР” (“Олий қадар, улуғ, Унинг олдида ўзгалар ўзини хор тутади”) исмини ўқиб юриш одат қилинади.
🔸Соч ва унинг жонсизлиги муаммосида “АЛ-БАДИЪ” (“Ўхшаши йўқ нарсаларни келтирувчи”) исми 117 марта ўқилади.
🔸Мушаклардаги оғриқларга қарши “АЛ-ҚОВИЙ” (“Қувватли Зот”) исми 147 марта ўқилади.
🔸Юракнинг мушаклари шифоси учун “АР-РАЗЗОҚ” (“Кўплаб ризқ берувчи”) исми 339 марта ўқилади...

БАТАФСИЛ

@muslimuzportal обуна бўлинг ёки дўстингизга тавсия этинг | Muslim.uz
Ҳар бир #мусулмон #уйланишнинг шаръий ҳукмларини ҳам билиши зарур. Кишининг жинсий қуввати ҳамда оила масъулиятини адо эта олишига кўра, шариатда уйланишнинг ҳукми беш хил:

1. Маҳрга ва аёл нафақасига етарли моли бор, фақат уйланиш билан зинодан сақлана оладиган кишиларга уйланиш фарздир.
2. Маҳрга ва аёл нафақасига етарли моли бор, уйланмаса, зинога кетиш хавфи бўлган кишиларга уйланиш вожибдир.
3. Маҳрга ва аёл нафақасига етарли моли бор, жинсий муносабатга лаёқатли кишиларга уйланиш суннатдир.
4. Маҳр ва аёл нафақасини топиб беришидан ҳамда жинсий ожизлигидан хавфсираган кишиларга уйланиш макруҳдир.
5. Маҳр ва аёл нафақасига қодир бўлмаган, жинсий лаёқати йўқлиги аниқ кишиларга уйланиш ҳаромдир.

“Оилада фарзанд тарбияси” китоби, 12-13-бетлар.
@muslimuzportal @nasafziyo
#Мусулмон_олимлари_дунёга_совға_қилган_ихтиролар (Микроблар)

Тарихчи олимлар ҳозиргча ҳам микробларнинг мавжудлигини қайси олим аниқлаб илмга киритгани борасида аниқ бир тўхтамга келиша олмаяпти. Улар илгари сураётган назарияларнинг бирида микробларни XI буюк олим Ибн Сино аниқлаган дейилса, яна бирида XIV асрда яшаган врач ва анатомия олими Оқшамсиддин аниқлагани айтилмоқда.

Робия ЖЎРАҚУЛОВА тайёрлади.
ЎМИ Матбуот хизмати

@muslimuzportal обуна бўлинг ёки дўстингизга тавсия этинг | Muslim.uz
#Мусулмон_олимлари_дунёга_совға_қилган_ихтиролар
Қоғоз саноати

Китобсиз илмнинг равнақ топишини тасаввурга сиғдириб бўлмайди. Шундан келиб чиқиб Ислом оламида ўрта асрларда қоғоз саноатини шакллантириш ва уни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди ва мусулмонларнинг саъй-ҳаракатлари натижасида бу иш йўлга қўйилди.

Биринчи қоғоз ишлаб чиқариш фабрикасини 794 йил Хорун ар-Рашиднинг вазири Ибн Фазл очиб ишга туширди. Орадан олти ой ўтиб Мисрда яна бир қоғоз фабрикаси очилди. Европада эса қоғоз фабрикалари кўп йиллардан кейин иш бошлаган.

ЎМИ Матбуот хизмати
@muslimuzportal обуна бўлинг ёки дўстингизга тавсия этинг | Muslim.uz
#Мусулмон_олимлари_дунёга_совға_қилган_ихтиролар:
Дунё бўйича энг зўр кашфиётлар қилган муслима аёллар

Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳар бир мўмин-мусулмон эркак ва аёл илм олиш учун интилиши лозимлиги ҳақида таълим берган эдилар. Замонавий илм-фанга мусулмон аёллар шундай ажойиб ҳисса қўшдиларки, уларнинг бу ишларини “лаббайка ё Расулуллоҳ!” деб айтиш мумкин. Мана улардан кашфиётлари дунё эътирофига сазовор бўлганлари:

Суйима Ғаниева – Ўзбекистон Қаҳрамони, навоийшунос олима.

Суйима Ғаниева 1932 йил Тошкентда туғилган. Ўрта Осиё давлат университети (ҳозирги ЎзМУ)нинг Шарқ факультетида таълим олган. 1956 йилдан ЎзФА Тил ва адабиёт институтида, Тошкент Давлат консерваториясида, 1993 йилдан Тошкент Давлат шарқшунослик институтида ишлаб келган.

Олима адабиётшунослик, матншунослик ва таржимачилик соҳасида яратилгаи 20та китоб ва рисолалар, 300дан ортиқ мақола ва тақризлар муаллифи ҳисобланади.

Суйима Ғаниева Алишер Навоий асарларини нашрга тайёрлаган. Олима «Мажолис ун-нафоис»нинг илмий-танқидий матнини чоп эттиргач, «Навоий дастхати» китобини ўқувчилар ҳукмига ҳавола этган. Алишер Навоий мукаммал асарлар тўплами (20 томлик)да у «Мажолис ун-нафоис», «Маҳбуб ул-қулуб», «Муншаот», «Вақфия», «Ҳамсат ул-мутаҳаййирин», «Ҳолоти Саййид Ҳасан Ардашер», «Ҳолоти Паҳлавон Муҳаммад», «Назм ул-жавохир», «Муҳокамат ул-луғатайн» каби асарларни изоҳ ва таржималар билан нашрга тайёрланган.

Навоийнинг насрий меросини ўрганиш – Суйима Ғаниева илмий фаолиятининг энг салмоқли, энг намунали қисмини ташкил этган.

1999 йилда Суйима Ғаниева «Эл-юрт хизмати» ордени, 2008 йилда «Буюк хизматлари учун» ордени билан тақдирланган. Абу Райҳон Беруний номидаги Ўзбекистон Давлат мукофоти совриндори, Ўзбекистон қаҳрамони эди.

Суйима Ғаниева 2018 йилнинг 1 сентябрь куни вафот этди. У мумтоз Шарқ адабиёти бўйича дунёнинг нуфузли олималаридан эди.

Оиша Элсафти, мисрлик Элсафти – Кембриж университетининг қашшоқ ва ривожланаётган давлатларда қўлланиладиган симсиз ҳисоблаш тармоқлари технологияси дастурчиси. “Менинг эътиқодим ушбу ишимга рағбатлантиради. Қуръони карим кишига ўзининг фаолияти ва имон-ишончи ҳақида тафаккур юритиш лозимлигини уқтиради. Бундай муносабат ҳар бир олим учун, жумладан, тушунчаларини математик ва мантиқий усулда ифода этадиган информатика соҳаси олимлари учун жуда ҳам муҳимдир”, дейди у.


БАТАФСИЛ

@muslimuzportal обуна бўлинг ёки дўстингизга тавсия этинг | Muslim.uz
#МАҚОЛА #ВАБО #ВАЗИФА #МУСУЛМОН
ВАБО ТАРҚАЛГАНДА МУСУЛМОННИНГ ВАЗИФАЛАРИ

Корона вирус (CОВИД-19) касаллиги шиддат билан тарқалиб унинг географик ҳудуди кенгаяётган ва одамлар орасида уни юқумли касаллик эканлиги ваҳимаси кучаяётган пайтда дунё ислом уламолари бу касалликнинг шаръий муолажаларини эслатмоқдалар.

Бундай ҳолатларда мусулмон киши Аллоҳ таолонинг тақдир қилгани юзага чиқишига қаттиқ ишонган ҳолда, касалликдан сақланиш чора тадбирларини кўради. Вабо ва шу каби тез тарқаладиган касалликлар чиққан жойга кирилмайди ва қаттиқ зарурат бўлмаса, у ердан чиқиб кетилмайди. Тиббий соҳа вакиллари кўрсатмаларига тўла амал қилинади. Ибодатлар ва истиғфор кўпайтирилади. Мана шу шартларга амал қилиб, вабо, ўлат ва шу каби касалликлардан вафот этган мўмин-мусулмонлар шаҳидлик мартабасини топадилар.

Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади:

{ أَيْنَمَا تَكُونُوا يُدْرِكْكُمُ المَوْتُ وَلَوْ كُنْتُمْ فِي بُرُوجٍ مُشَيَّدَةٍ } [ النساء : 78 ]

яъни: “Қаерда бўлсангиз ҳам ўлим сизларни топади, ҳатто мустаҳкам қалъалар ичида бўлсангиз ҳам” (Нисо сураси 78-оят)...

➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

@muslimuzportal обуна бўлинг
#Бир_савол_сўрасам:
МУСЛИМ БИЛАН МЎМИННИНГ ҚАНДАЙ ФАРҚИ БОР?

Мусулмон ва муслималар, мўмин ва мўминалар, деб айтамиз. Уларнинг қандай фарқлари бор? Кимни мўмин деймиз, кимни муслим деймиз? Саволим ноўрин бўлса, узр сўрайман.

— Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам келтирган дин Ислом дини номи билан машҳурдир. Бу номни Пайғамбарнинг ўзлари танлаган эмас, балки уни Аллоҳ таоло ихтиёр қилган. Қуръони каримда Аллоҳ таоло:

﴿وَرَضِيتُ لَكُمُ الإِسْلاَمَ دِيناً﴾

“Ва сизга Исломни дин деб рози бўлдим”, дейди (“Моида” сураси, 3-оят). Ислом сўзининг луғавий маъноси “ихлос”, “офатлардан саломат бўлиш”, “сулҳ ва омонлик”, “итоат ва бўйсуниш” каби маъноларни англатади.

Шундан мусулмон ва муслима Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам келтирган дин Ислом динига мансуб, ихлосли, турли офатлардан саломат бўлган, сулҳли, омонатли, итоатли ва Аллоҳга бўйсунган шахс дегани бўлади.

Иймон сўзи луғатда омон бўлиш ва тасдиқлаш маъноларини билдиради. Уламолар истилоҳида Иймон Аллоҳ таолодан келган нарсани тасдиқлаб, унга иқрор бўлишдир. Шундан мўмин ва мўмина Аллоҳ таолодан келган ақидага оид нарсаларни тасдиқлаб ва уларга иқрор бўлиб, турли ёмонликлардан омонда бўлган шахсдир.

Ислом ва Иймон тушунчалари умумий тарзда бир-бирига қовушиб кетган, бири иккинчисини ифода этаверадиган тушунчалардир. Аммо иккисини алоҳида олиб қарайдиган бўлсак, Иймон ишониш-эътиқод назарий масалаларга, Ислом эса бўйсуниш-амалий масалаларга хосдир.

Ислом асослари шаҳодат, намоз, закот, рўза ва ҳаждан иборат. Иймоннинг асослари Аллоҳга, Унинг фаришталарига, китобларига, пайғамбарларига, охират кунига, яхши-ю ёмон қадар Аллоҳдан эканлигига ишониш, тасдиқлашдан иборатдир.

Улуғ ақоид илми олими Умар Насафий ўзининг китобида: “Иймон ва Ислом бирдир. Қачонки, бандада тасдиқ ва иқрор мавжуд бўлса, мен ҳақиқатда мўминман, демоғи тўғри бўлади”, деган.

Муҳаммад Айюб ҲОМИДОВ

#мусулмон
#мўмин
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar