Muslim.uz
92.1K subscribers
18.2K photos
5.09K videos
114 files
16.7K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
#ТАФСИРИ_ИРФОН #ИККИНЧИ_ЖУЗ
2. БАҚАРА СУРАСИ, 172–173 ОЯТЛАР

يَٰأَيُّهَا ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ كُلُواْ مِن طَيِّبَٰتِ مَا رَزَقۡنَٰكُمۡ وَٱشۡكُرُواْ لِلَّهِ إِن كُنتُمۡ إِيَّاهُ تَعۡبُدُونَ١٧٢

172. Эй имон келтирганлар, Аллоҳгагина ибодат қилувчи бўлсангизлар, сизларга ризқ қилиб берганимиз покиза нарсалардан енглар ва шукр қилинглар.

Мўминлар Аллоҳга ибодат қилувчи бўлишса, ўзларига ризқ қилиб берилган ҳалол, покиза нарсаларнигина еб, бунинг учун Парвардигорларига шукр айтишлари зарур. Динимиз бутунлай покликка асосланган. Бандалар нафақа ва ризқ топишга, топганида ҳам ҳалол касб ва ҳалол йўл билан, покиза нарсаларни излашга буюрилган. Чунки халқум булғанса, ризқига ҳаром аралашса, инсоннинг имони сустлашади, ихлоси пасаяди, ибодат завқ-лаззатини тотмайди. Пайғамбар алайҳиссалом бундай насиҳат қилганлар: "Сизларга нима ҳалол қилинган бўлса, уни олинглар, Аллоҳ ҳаром қилган нарсалардан четланинглар" (Ибн Можа ривояти). Поклик эса икки хил: жисмоний ва маънавий бўлади. Кўплар уй-жойларини, кийимларини, баданларини пок тутишга ҳаракат қилишадию, аммо маънавий поклик саналган ҳалол ва ҳаром масаласига, халқумларини, нафсларини поклашга кам эътибор беришади. Шариатимиз нима ҳалол, нима ҳаром эканини очиқ кўрсатиб берган. Исломда айниқса егуликларга, уларни қандай йўл билан топилишига ва қай усул билан тайёрланишига жиддий эътибор берилиши бежизга эмас. Динимиз мўминларни хонадонларига кирадиган нарсаларда ёки ҳалқумларидан ўтадиган ҳар қандай луқмада Аллоҳ таолодан қўрқиб, парҳез ва тақво қилишга чақиради. Ислом ҳалоллик динидир, шунинг учун таомнинг ҳалолини, айниқса гўштнинг исломий талабларга биноан сўйилганини излаш, ҳаромини тарк этиш раббоний бир йўлдир. Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом бундан ўн тўрт аср олдин умматни бежизга огоҳлантирмаганлар: "Аллоҳга қасам, агар бирор киши ҳалқумидан бир ҳаром луқма ўтказса, унинг амаллари қирқ кунгача қабул бўлмайди. Қай банданинг жасади ҳаром озуқадан ва рибодан озиқланибди, унга дўзах лойиқроқдир"...
➡️ДАВОМИНИ ЎҚИШ

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#ДУО
АЛЛОҲ ДУО ҚИЛУВЧИНИНГ ДУОСИНИ ҚАБУЛ ЭТАДИ

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#Ҳидоят_таваллуди

Жобир ибн Самура разияллоҳу анҳу айтадилар:

«Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламни ойдин кечада кўрдим. Бир Расулуллоҳга, бир ойга назар солдим. У зотнинг устиларида қизил либос бор эди. Қарасам У зот ойданда чиройли эканлар».

📚Имом Термизий ривоят қилган.
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
БУГУН ОНЛАЙН-ТАЖВИД ДАРСЛАРИ БЎЛИБ ЎТАДИ

28 октябрь куни тажвид устози ва ижоза соҳиби – Жаҳонгир қори Неъматовнинг онлайн-тажвид дарсларининг 10-машғулотлари ўтказилади.
Унда Қуръони каримнинг 106-сураси бўлган "ҚУРАЙШ" сурасининг ўқиш қоидалари ўргатилади.

Онлайн-тажвид дарсларини ижтимоий тармоқларимиз орқали тўғридан-тўғри кузатинг ва бевосита иштирокчисига айланинг!

Youtube: MuslimTV
Интернет телеканали : ITV.UZ
Facebook: MuslimUz

📞 Ўз қироатларини текширмоқчи бўлганлар жонли эфир вақтида 97-760-70-49 рақамли телефонга қўнғироқ қилишлари мумкин

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
ALLOHIM
SHUHRAT QAYUMOV
😢 Аллоҳим...

📖 Матнни олий тоифали сухандон Шуҳрат Қаюмов ўқиган.

ЎМИ матбуот хизмати
Улашинг ⤵️
@muslimuzportal | @mp3muslim
#ОНЛАЙН
🔸ОНЛАЙН-ТАЖВИД ДАРСЛАРИ БОШЛАНДИ
10-МАШҒУЛОТ: "ҚУРАЙШ" СУРАСИ

Тажвид устози ва ижоза соҳиби – Жаҳонгир қори Неъматов

Youtube: https://youtu.be/Y6l_RbO-neU

Facebook: https://www.facebook.com/muslimuzportal

📞 Ўз қироатларини текширмоқчи бўлганлар жонли эфир вақтида 97-760-70-49 рақамли телефонга қўнғироқ қилишлари мумкин

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#Етти_кунга_етти_китоб
#Оилада_фарзанд_тарбияси:
ТАҚВО. ҚАЛБ ИЛДИЗИ. ХУЛОСА

ИЖТИМОИЙ ТАРБИЯ МАСЪУЛИЯТИ

Ижтимоий тарбиядан мақсад – болани ёшлигиданоқ одамлар билан яхши муомала қилиш одобига ўргатиб, маънавий баркамол этиб вояга етказишдир. Бу тарбия ҳам муборак Ислом ақидаси ва чуқур имон туйғусидан озиқланади. Бундай тарбия кўрган бола жамиятда гўзал муомаласи, одоби, ақли билан ажралиб туради.

Шубҳасиз, бола тарбияси ота-она, мураббийлар учун муҳим масъулият ҳисобланади. Юқорида айтиб ўтилганидек, ҳар қандай тарбия имон, хулқ ва нафс тарбиясининг умумий маҳсулидир. Ижтимоий назорат ва тўғри сиёсат таъсирида тарбия топган бола ўз бурчларини бажариб, одоб қоидаларига риоя қилади.

Тажрибадан маълум, жамият соғлом, кучли ва мустаҳкам бўлиши учун унинг ҳар бир аъзоси ҳар томонлама соғлом бўлиши зарур. Бу ўринда Ислом таълимотининг ижтимоий ва ахлоқий тарбиядаги беқиёс ўрнини алоҳида таъкидлаш муҳим. Устоз-мураббийлар ижтимоий тарбияда катта масъулият ва ғайрат кўрсатишлари керак. Ижтимоий тарбиянинг амалий услублари нималардан иборат? Бу услуб тўрт ишда кўринади.

1. Фазилатли қалбни тарбиялаш.
2. Бошқалар ҳақига риоя қилиш.
3. Умумижтимоий одобларни ўргатиш.
4. Назорат ва ижтимоий танқид.
5. Фазилатли қалбни тарбиялаш. Ислом яхши тарбия қоидаларини катта-кичик, эркак-аёл, ёш ва кекса одамлар қалбида ҳаё, одоб ва эзгулик қоидаларига кўра қоим қилди. Исломий шахсият шу хислатлар билан мукаммал ва тўлиқ бўлади. Эзгу фазилатли қалбни тарбиялашга доир Исломнинг бебаҳо кўрсатма ва тўғри йўриқлари бор. Улар ижтимоий тарбияни етук ва мукаммал қилади. Натижада жамият ўзаро ҳамкорлик, ишончли бирдамлик, юксак одоб ва ўзаро муҳаббатга асосланган ҳолда тараққий топади. Бу йўриқлардан энг олдиндагиси бола қалбида тақво уйғотишдир...
➡️ДАВОМИНИ ЎҚИШ

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#ТАФСИРИ_ИРФОН #ИККИНЧИ_ЖУЗ
2. БАҚАРА СУРАСИ, 174–176 ОЯТЛАР

إِنَّ ٱلَّذِينَ يَكۡتُمُونَ مَآ أَنزَلَ ٱللَّهُ مِنَ ٱلۡكِتَٰبِ وَيَشۡتَرُونَ بِهِۦ ثَمَنٗا قَلِيلًا أُوْلَٰٓئِكَ مَا يَأۡكُلُونَ فِي بُطُونِهِمۡ إِلَّا ٱلنَّارَ وَلَا يُكَلِّمُهُمُ ٱللَّهُ يَوۡمَ ٱلۡقِيَٰمَةِ وَلَا يُزَكِّيهِمۡ وَلَهُمۡ عَذَابٌ أَلِيمٌ١٧٤

174. Аллоҳ туширган Китобдаги нарсани яширганлар ва уни арзонга сотганлар қоринларини фақат оловга тўлдиришади. Қиёмат куни Аллоҳ улар билан сўзлашмайди, уларни покламайди ва уларга аламли азоб бордир.

Одамларни куфр ва ширк исканжасида тутиб туриш учун, ўз шахсий манфаатлари йўлида Парвардигорлари томонидан нозил қилинган илоҳий ваҳийларга ишонмаган, ишониш уёқда қолиб, уларни одамлардан яширган ёки дунёнинг арзон матоҳларига алиштириб юборган жоҳиллар қоринларини дўзах олови билан тўлдиришгани аниқ! Қиёмат куни Аллоҳ таоло уларнинг арзи-ҳолларига, баҳона-сабаблари ҳақида сўзлашмайди ҳам, уларга раҳмат назари билан қарамайди ҳам, уларнинг тавбаларини қабул қилиб, гуноҳларидан покламайди ҳам. Уларга мангу қийноқлар, асло тугамайдиган азоб-уқубатлар тайёрлаб қўйилган. Аллоҳ таоло бундай дейди: "Ким Аллоҳга ширк келтирса, албатта унга Аллоҳ жаннатни ҳаром қилади ва унинг борар жойи дўзахдир. Золимларга ёрдамчилар бўлмайди" (Моида, 72)...
➡️ДАВОМИНИ ЎҚИШ

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
🕋УМРА ТАДБИРИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ЮЗАСИДАН ХАБАРНОМА

Сўнгги йилларда ҳаж ва умра тадбирларини ташкил этиш, зиёратчиларга қулай шарт-шароит ва енгилликлар яратиш борасидаги ишлар, шубҳасиз янги босқичга кўтарилди. Буни ташкилий ишлар ҳамда Макка ва Мадина шаҳарларида юртдошларимиз учун яратилган янгилик ва қулайликлар мисолида яққол кўриш мумкин.

📍Мазкур сафарларни ташкил этиш дунёда кечаётган мураккаб эпидемиологик вазият, қолаверса Саудия Арабистонидаги коронавирус касаллиги билан боғлиқ жиддий ҳолатдан келиб чиқиб, вақтинчалик тўхтатилган эди. Шундан буён “Ҳаж” ва “Умра” тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш масалалари бўйича Жамоатчилик кенгаши Саудия томони билан мазкур тадбирлар билан боғлиқ янгилик ва жараёнлар борасида мунтазам мулоқот қилиб келмоқда.

❇️Аввал хабар бериб ўтганимиздек, Саудия Арабистони Подшоҳлиги Ҳаж ва умра вазирлиги ўзининг расмий интернет нашрлари орқали тақдим этган маълумотларга кўра, Умра зиёрати тўрт босқичда, Саудия Арабистони Подшоҳлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги таклиф ва тавсиялари асосида қайта ташкил этиши баён этилган. Бугунга қадар умра тадбирлари 2 та босқичда қайта йўлга қўйилди. Шу йилнинг
4 октябрдан биринчи ва 18 октябрдан иккинчи босқичлар бошланди. Ҳозирга келиб кунлик зиёратчилар сони 15 мингтани ташкил этмоқда.

Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, ушбу икки босқичда Умра ибодатини адо этувчилар сони чекланган бўлиб, махсус онлайн навбат дастури орқали рўйхатга олинмоқда ва зиёратчиларнинг Масжидул Ҳарам ҳудудига киришлари ташкилий равишда амалга оширилмоқда.

Шунингдек, Ҳаж ва умра вазирлигининг баёнотида жорий йил 1 ноябридан эътиборан, Умра ибодатини адо этиш учун хорижлик зиёратчиларни қабул қилиш назарда тутилган эди. Рухсат этилган давлатлар рўйхати мамлакатларнинг эпидемиологик ҳолатидан келиб чиқиб, Саудия Арабистони Подшоҳлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги томонидан шакллантирилиши алоҳида таъкидланган.

❗️Шу ўринда, интернет сайтлари ва ижтимоий тармоқ саҳифаларида жорий йилнинг 1 ноябрь кунидан эътиборан, хорижий зиёратчиларга умра қилиши учун рухсат берилмоқда, мазмунида тарқалган хабарга ойдинлик киритиб ўтиш лозим. 1 ноябрь кунидан хорижий фуқароларга рухсат бериш юзасидан билдирилган Ҳаж ва умра вазирлиги баёнотида Умра ибодатига келувчилар учун бир қанча шарт ва талаблар белгилаб қўйилган.

Жумладан, унда умра зиёратчисининг ёши 18 дан 50 ёшгача бўлиши (Саудия Арабистони Подшоҳлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги таклифига кўра), коронавирусдан ҳоли эканини исботловчи манфий натижали ПЦР анализни тақдим этиши, ушбу анализ 72 соат ичида олинган бўлиши ва ишончли лабораторияда амалга оширилиши зарурлиги, "Умра қилдик" программаси орқали (Икки Ҳарамга кириш учун онлайн навбат) рўйхатдан ўтиб, ўз онлайн тартибига кўра умра ибодатини адо этиш, Масжидул Ҳаромда намоз ўқиш, Масжидун Набавийни зиёрат қилиш ва Равзаи шарифда намоз ўқиш билан боғлиқ режали ишлар учун олдиндан буюртма бериш, Саудия Арабистонига етиб келгандан сўнг белгиланган меҳмонхонада 3 кун карантинда бўлиши ва бошқа шу каби талаблар белгиланган.

Шунингдек, Саудия мутасадди идоралари томонидан эпидемиологик ҳолат бўйича Умра зиёратини ташкил этиш учун рухсат этилган давлатлар рўйхати алоҳида эълон қилиниши қайд қилинган.

Ўз навбатида, «Ҳаж» ва «Умра» тадбирларини ташкил этиш ва ўтказиш масалалари бўйича жамоатчилик кенгаши Саудия Арабистони расмийлари билан мазкур масалалар бўйича белгиланган карантин талаблари асосида Умра зиёратини ташкил этиш юзасидан музокаралар ўтказмоқда.
Шунингдек, ушбу тадбирларни ташкил этишга ваколатли ташкилот – Ўзбекистон мусулмонлари идораси юртдошларимизнинг тўлиқ тиббий хавфсизлигини таъминлаган ҳолда, расмий, ишончли, хавфсиз ва қулай Умра хизматларини тақдим этиш устида ҳамкорлар билан жадал иш олиб бормоқда.

❗️Эслатиб ўтамиз, Умра сафари билан боғлиқ якуний қарорлар юзасидан тез кунларда расмий баёнот берилади.

Дин ишлари бўйича қўмита ва
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Номозни ўқиб бўлиб, тургандан кейин биринчи кўрган одамга салом бериш керакми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Намоздан кейин биринчи кўрган одамга салом бериш шарт, деган шаръий ҳукм йўқ. Буни диндан деб, одат қилиб олиш тўғри эмас. Лекин ҳар доим катта-кичикка, таниган-танимаганга салом бериш суннат. Жумладан, намоздан чиққандан кейин ҳам, кўрганга салом бериб кетилаверади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
БУГУН, 29 ОКТЯБРЬ КУНИ СОАТ 20:00 ДА ОНЛАЙН-ҲАДИС ШАРҲИ БЎЛИБ ЎТАДИ

🔸29 октябрь куни соат 20:00 да Тошкент ислом институтининг ҳадис илми устози ва ижоза соҳиби – Жалолиддин домла Ҳамроқуловнинг ҳадис шарҳининг навбатдаги суҳбатлари бўлиб ўтади.

Бу галги суҳбат маълум сабабларга кўра, ёзиб олинган ҳолда эфирга узатилади.
Шунингдек, савол-жавоб ва ғолибларни тақдирлаш анъанаси ҳам келгуси эфирда амлга оширилади, инша Аллоҳ.

Қуйидаги ижтимоий тармоқларимиз орқали ҳадис шарҳининг навбатдаги суҳбатини кузатинг

Мавзу юзасидан савол ва фикр-мулоҳазаларингизни
@OnlineHadisBot орқали жўнатинг.

Youtube: MuslimTV
Интернет телеканали : ITV.UZ
Facebook: MuslimUz

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қариндошимиз дўконимизга пул тиккан. Ўша берган пулини қайтиб олса ҳам фойдада шерикчилиги тўхтамайдими?

Muhammad Ayyub domla HOMIDOV

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

#Диний_савол_жавоб
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#Ҳидоят_таваллуди

Анас ибн Молик разияллоҳу анҳу айтадилар:
"Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳидларидан кўра хушбўйроқ на бирор анбар, на бирор мушк ва на бирор нарса мутлақо ҳидламадим. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламдан кўра майинроқ бирор нарса, на бирор ипак ва на бирор шойига ҳеч қачон қўлим тегмаган".

📚Имом Муслим ривоят қилган.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ҚИЁМАТДА КИМНИНГ ЁНИДА БЎЛМОҚЧИСИЗ?

Дунёда ҳеч бир инсон Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламчалик яхши кўрилиб, мақтов билан ёд этилмаган. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг доимий мақталган, улуғланиб мадҳ этилган зот эканлари Муҳаммад деб номланишларида ҳам ўз аксини топган. У зотни Аллоҳ таолонинг Ўзи улуғлаб мадҳ этган, фаришталар ҳам, пайғамбарлар ҳам мадҳ этганлар, ер юзидаги барча ақли бор инсонлар доимо у зотни мақтаб мадҳ этиб келганлар. Чунки у зотнинг сифатлари дўсту душман ҳамманинг ҳузурида энг мақтовли сифатлар бўлган.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан шундай ривоят қилади: “Агар Аллоҳ бир бандасини яхши кўрса, Жаброил алайҳиссаломни чақириб, “Мен фалончи бандамни яхши кўрдим, сен ҳам уни яхши кўргин”, дейди. Шунда уни Жаброил алайҳиссалом яхши кўради. Сўнгра осмонга нидо қилиб: “Албатта, Аллоҳ фалончини яхши кўрди, сизлар ҳам уни яхши кўринглар”, дейди. Шунда осмон аҳли уни яхши кўради. Сўнгра Ер аҳли ҳам уни яхши кўради” (Муслим ривояти).

Аллоҳнинг севгисига эришишнинг биргина йўли бор, у ҳам бўлса Қуръони каримда марҳамат қилинади:

“Айтинг (эй Муҳаммад): Агар Аллоҳни севсангиз, менга эргашингиз. Шунда Аллоҳ сизларни севади ва гуноҳларингизни кечиради. Аллоҳ кечиримли ва меҳрибон Зотдир”, (Оли Имрон, 31).

Қалби Расулулллоҳга муҳаббат билан лиммо-лим бўлган, у зотнинг айтганларига итоат этишни ҳамма нарсадан афзал деб билган мўмин албатта Аллоҳнинг розилиги ва фазлу марҳаматига сазовор бўлади ва жаннатда у зотга қўшни бўлиш бахтини қўлга киритади. Бунга қуйидаги ҳадис далилдир. Имом Бухорий келтирган ривоятда Анас ибн Молик розияллоҳу анҳу айтади: «Бир киши Набий соллаллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб: «Ё Аллоҳнинг расули, қиёмат қачон бўлади?» деди. У зот: «Унга нима ҳозирладинг?» дедилар. У: «Унга кўп намоз ҳам, рўза ҳам, садақа ҳам ҳозирлаганим йўқ. Лекин мен Аллоҳ ва Унинг расулини яхши кўраман», деди. У зот: «Сен яхши кўрганинг билан бирга бўласан», дедилар.

Имом Термизий ва Насоий келтирган ривоятда Сафвон ибн Қудома розияллоҳу анҳу айтади: «Ҳижрат қилиб Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келдим ва: «Эй Аллоҳнинг расули! Қўлингизни узатинг байъат қилай», дедим. У зот қўлларини узатдилар. Мен: «Эй Аллоҳнинг расули, мен сизни яхши кўраман», дедим. У зот: «Киши яхши кўргани билан бирга бўлади», дедилар.

Пайғамбар алайҳиссаломни яхши кўриш билан бирга у зот буюрган ҳар бир ишга бўйсуниш ва қайтарган ҳар бир қайтариқларидан қайтиш зарур.

Ҳаётимиз мобайнида суюкли Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг суннатларига диққат қилиб амал қилсак, ҳар бир сўзимиз ҳадисга мувофиқ, ҳар ишимиз суннатга мутобиқ бўлса, юқорида айтилган ҳадисга лойиқ бўлишимиз ва Қиёмат кунида ҳам суйганимиз – Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам билан бўламиз.

Иншааллоҳ...

Акбар Умар тайёрлади
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
БИР КУНДА 1000 СУННАТ: Таҳоратнинг суннатлари

Бошловчи:
Мурод Музаффар ўғли
Тошкент Ислом институти талабаси

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

#1000_суннат
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
СИЙРАТ САБОҚЛАРИ 4-КУН (JONLI)

29 октябрь / 12 рабиъул аввал, «Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф» мажмуасида

Ҳазрати Али жомеъ масжиди имом-хатиби
ФАЗИЛАТЛИ УСТОЗ САЛОҲИДДИН ДОМЛА

«Расулуллоҳ алайҳиссаломга муҳаббат»
мавзусида суҳбат қилиб берадилар.

Youtube орқали

Facebook орқали

Instagram орқали

Telegram | Facebook | Instagram | Youtube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
7-дарс: Ҳадис илмини ўрганамиз (Таваккул)
Жалолиддин домла Ҳамроқулов

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

#Ҳадис
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#МУНОСАБАТ:
ҚУРЪОНИ КАРИМНИ ТАҲҚИРЛАШГА ҲЕЧ КИМНИНГ ҲАҚҚИ ЙЎҚ!

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту саломлар бўлсин.

Азиз мўмин-мусулмон юртдошлар!
Куни кеча ижтимоий тармоқ саҳифаларида динимизнинг илоҳий манбаси ва энг муқаддас китоби – Қуръони каримга нисбатан ҳурматсизлик акс этган видеолавҳа тарқалди ҳамда кескин баҳс-мунозара ва норозиликларга сабаб бўлди.

Маълумки, Аллоҳ таоло Қуръони каримни инсониятга ҳидоят ва эзгулик манбаи ўлароқ нозил қилган. Шу нуқтаи назардан, қолаверса, қонунчиликка кўра, инсон ким бўлишидан қатъий назар муайян дин вакилининг диний туйғулари, қадриятлари ҳурмат қилиниши шарт, уларнинг таҳқирланишига йўл қўйилмайди.

Ота-боболаримиз қадим-қадимдан Қуръони каримни кўксиларидан пастда тутмаганлар, жойнамозларини ҳам доимо баланд жойга қўйганлар. Масжид атрофидан оҳисталик билан ўтганлар. Азон айтилаётганда беҳуда сўз айтмаганлар. Ана шу жиҳатлардан келиб чиққанда, тарқалган видеолавҳадаги ҳолат юртимиз мўмин-мусулмонларининг кескин норозилигига сабаб бўлди.

Шу ўринда, Ўзбекистон мусулмонлари идораси Қуръони каримни оёқ ости қилиш ҳолатини қаттиқ қоралашини ҳамда бу ноинсоний ҳаракат ҳеч қайси диний таълимотга ҳам, ақлга ҳам, умуман олганда, инсонийлик тамойилига ҳам тўғри келмаслигини билдиради.

Кези келганда, мўмин-мусулмон юртдошларимизга бундай манфур хатти-ҳаракатларга нисбатан тажовузкорона эмас, балки ақлни ишлатиб муносабат билдириш лозим эканини таъкидлаймиз. Чунки, қонун ҳужжатларига мувофиқ миллий, ирқий, этник ёки диний мансублигига қараб, аҳоли гуруҳларига нисбатан адоват, муросасизлик ёки нифоқ келтириб чиқариш мақсадида миллий шаън-шараф ва қадр-қимматни камситишга, фуқароларнинг ҳис-туйғуларини ҳақоратлашга қаратилган қасддан қилинган ҳаракатлар жавобгарликка асос бўлади. Шундай экан, бу фуқаронинг қилмиши ҳам, албатта, қонуний асосда кўриб чиқилади.

Ўз навбатида, Қуръони каримни таҳқирлаган мазкур фуқаронинг шахсини аниқлаш бўйича ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ташкилотлар томонидан амалий саъй-ҳаракатлар олиб борилаётгани ҳамда конституция ва қонун ҳужжатларига зид равишда диний адоват чиқаришга йўналтирилган хатти-ҳаракатларига нисбатан қонуний чора кўрилишини таъкидлаймиз.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar