Muslim.uz
92.5K subscribers
18.3K photos
5.12K videos
114 files
16.8K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
ИССИҚ-СОВУҚ ҚИЛИШ БОР НАРСАМИ?
#ақида

496-CАВОЛ: Иссиқ-совуқ бор нарсами? Агар бор бўлса, уни қандай қайтариш ёки умуман зарар етмайдиган қилиш мумкин?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳа, сеҳр бор нарса. Иссиқ-совуқ ҳам сеҳрнинг бир туридир. У замонамиз олимларидан Ваҳид Абдуссалом Баълий ҳазратларининг “Сеҳр ва жодудан сақланиш йўллари” китобида қуйидагича таърифланади: “Тафриқ сеҳри – эр-хотинни бир-биридан ажратиш, совутиш ва улар орасига душманчилик солишдир”.

Мусулмон одам сеҳр ва бошқа зарарли таъсирлардан сақланиши, ҳимояланиш учун аввало сеҳр билан шуғулланадиган кишилардан узоқроқ юриши керак. Кейин эса барча гуноҳлардан сақланиши керак. Зоҳирий ва ботиний пок бўлиши керак. Зоҳирий покликка доим таҳоратли бўлиш, беш вақт намозни ўз вақтида ўқиш кирса, ботиний покликка ҳасад, ғийбат, адоват каби маънавий иллатлардан тийилиш киради.

Бундан ташқари сеҳрдан сақланишда Қуръони каримни тиловат қилиш ёки уни тинглаш, Набий саллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларида келган зикрларда бардавом бўлиш ҳам фойдалидир.

Хусусан, Набавий таълимотда “Фотиҳа”, “Оятал курси”, “Фалақ”, “Нас”сураларини эрталаб ва кечқурунда уч маротабадан ўқишни одат қилиш, умуман кўп Қуръон ўқиш ва эшитиш жин ва шайтонларнинг ёмонлигидан сақланишда энг самарали усуллардан биридир. Бу ҳақда Имом Бухорий Оиша онамиздан ривоят қилган ҳадисда шундай дейилади: “Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам ҳар кеча жойларига ётсалар, икки кафтларига “Қул ҳуваллоҳу аҳад”, “Қул аъуузу бироббил фалақ” ва “Қул аъузу бироббиннаси” сураларини ўқиб, дам солиб, баданларига суртиб ётардилар” – дейилади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш▫️
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
1-дарс: Қуръон ўқишни ўрганамиз (Фотиҳа сураси)
Устоз Жаҳонгир қори Неъматов

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

#Қуръон
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#Эслатма
#Ашуро_рўзаси

🔹Ўтган бир йиллик гуноҳлардан фориғ бўлишни истайсизми?! Ундай бўлса ихлос билан Ашуро куни рўзасини тутинг! Чунки Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам:

"صِيَامُ يَوْمِ عَاشُورَاءَ إِنِّي أَحْتَسِبُ عَلَى اللَّهِ أَنْ يُكَفِّرَ السَّنَةَ الَّتِي قَبْلَهُ" (رَوَاهُ الْاَمَامُ التِّرْمِذِيُّ عَنْ أَبِي قَتَادَةَ)

“Ашуро куни рўзаси ўтган бир йиллик гуноҳларга каффорат бўлишини Аллоҳдан умид қиламан”, деганлар (Имом Термизий ривоятлари).

☝️Бундай улкан имконият Аллоҳ таолонинг биз – бандаларига қилган фазл ва марҳаматидир!

❗️Бу йилги Ашуро куни 29-август шанба кунига тўғри келмоқда. Унга яна бир кунни қўшиб рўза тутиш мустаҳаб амалдир.

Демак, Ашуро кунининг фазилатларига эга бўлиш учун қуйидаги кунларда рўза тутиш мақсадга мувофиқ:

10-муҳаррам = 29 август, шанба куни (Ашуро куни);
11-муҳаррам = 30 август, якшанба куни.

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
МУҲАММАД АЛАЙҲИССАЛОМНИНГ ИЛК ПАЙҒАМБАРЛИК ДАВРЛАРИДА АРАБЛАРНИНГ ҲОЛАТИ

Муҳаммад алайҳиссаломга пайғамбарлик келишидан олдин араблар тартибсиз ҳаёт кечирар эдилар. Улар на бир қонунга бўйсунар ва на бирорта ягона динга эътиқод қилар эдилар. Осмонларини жаҳолат булути қоплаган эди. Бунинг натижасида турли хил ботил ақидалар уларнинг қон-қонларига сингиб кетган бўлиб, гоҳида ўз қўллари билан ясаб олган ҳайкалларни илоҳ десалар, гоҳида кўз ўнгиларида чиқиб-ботиб турган юлдузларни илоҳ дер эдилар. Шу сабабли ҳар ким ўз ота-бобосидан мерос қилиб олган эътиқодни ҳақ деб билар эди. Лекин шунга қарамай уларнинг ўзларига яраша кичкинагина кенгашлари бўлиб, бу кенгаш орқали ўрталаридаги можаро ва турли муаммоларни ҳал қилар эдилар. Бундан ташқари баъзи яхши одат ва қадриятлар ҳам йўқ эмас эди. Бу одатларнинг баъзиси уларга оталари Исмоил алайҳиссаломнинг шариатларидан қолган бўлса, баъзилари қўшни диёрларда яшаётган яҳудий ва насронийлардан кириб келган, бошқалари эса урф-одат ва ҳаёт тажрибаси орқали юзага келган эди. Масалан, уларда ҳам талоқ, никоҳ, зиҳор каби ижтимоий масалалар мавжуд бўлиб, ўзларининг тартиб интизомларига мувофиқ ўтказар эдилар. Аёл киши ўз валийсига кимга тегмоқчи эканлигини айтар, валий эса хабарни йигитга етказар, агар йигит рози бўлса валий орқали келинга маҳр берар ва шундан кейин келин куёвникига келар эди...

➡️ДАВОМИНИ ЎҚИШ

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#ТАФСИРИ_ИРФОН #БИРИНЧИ_ЖУЗ
2. БАҚАРА СУРАСИ, 99–101 ОЯТЛАР


وَلَقَدۡ أَنزَلۡنَآ إِلَيۡكَ ءَايَٰتِۢ بَيِّنَٰتٖۖ وَمَا يَكۡفُرُ بِهَآ إِلَّا ٱلۡفَٰسِقُونَ٩٩

99. Ҳақиқатан Биз сизга очиқ оятларни туширдик, уларни фақат фосиқларгина инкор этишади.

Фосиқ кимсаларгина бор ҳақиқатни очиқ-ойдин айтиб турган Қуръон оятларини инкор қилишга журъат этишади. Чунки уларнинг буни тан олишдан куфрлари, кибрлари, ҳасадлари тўсиб туради. Шундайлардан бири Мадина яқинидаги Фадақ деган мавзеда яшовчи яҳудий роҳиби Абдуллоҳ ибн Сурия исмли кимса эди. У Пайғамбаримиз алайҳиссаломдан "Сенга қайси фаришта тушади?" деб сўрайди ва Жаброил номини эшитиб бу улуғ фариштани ёмонлашга тушади. Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумо айтади: "Бу оят Ибн Сурия саволига жавобдир. У Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга: "Эй Муҳаммад, биз биладиган бирор нарсани бизга келтирмадинг, сенга бирор аниқ оят тушганини билсайдик, биз унга эргашсак" деганида Аллоҳ азза ва жалла мазкур оятни нозил қилди"...

➡️ДАВОМИНИ ЎҚИШ

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#Эслатма
#Ашуро_рўзаси

🔹Ўтган бир йиллик гуноҳлардан фориғ бўлишни истайсизми?! Ундай бўлса ихлос билан Ашуро куни рўзасини тутинг! Чунки Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам:

"صِيَامُ يَوْمِ عَاشُورَاءَ إِنِّي أَحْتَسِبُ عَلَى اللَّهِ أَنْ يُكَفِّرَ السَّنَةَ الَّتِي قَبْلَهُ" (رَوَاهُ الْاَمَامُ التِّرْمِذِيُّ عَنْ أَبِي قَتَادَةَ)

“Ашуро куни рўзаси ўтган бир йиллик гуноҳларга каффорат бўлишини Аллоҳдан умид қиламан”, деганлар (Имом Термизий ривоятлари).

☝️Бундай улкан имконият Аллоҳ таолонинг биз – бандаларига қилган фазл ва марҳаматидир!

❗️Бу йилги Ашуро куни 29-август шанба кунига тўғри келмоқда. Унга яна бир кунни қўшиб рўза тутиш мустаҳаб амалдир.

Демак, Ашуро кунининг фазилатларига эга бўлиш учун қуйидаги кунларда рўза тутиш мақсадга мувофиқ:

10-муҳаррам = 29 август, шанба куни (Ашуро куни);
11-муҳаррам = 30 август, якшанба куни.

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
МОТУРИДИЯ МАЗҲАБИНИНГ МАШҲУР УЛАМОЛАРИ

Мотуридия мазҳаби ривожига салмоқли ҳисса қўшган уламолар жуда кўп бўлиб, уларнинг энг машҳурларидан айримлари қуйидаги уламолардир:

🔸Абулқосим Исҳоқ ибн Муҳаммад Ҳаким Самарқандий. Имом Мотуридийнинг машҳур шогирдларидан бири. Мавъиза ва ҳикматли гапларни кўп гапиргани учун Ҳаким (ҳикмат билан сўзловчи) номи билан машҳур бўлган. Самарқандда қозилик лавозимида ишлаган. “Соҳаифул илаҳия” (Илоҳий саҳифалар), “Саводул аъзам” (Улкан жамоат), “Родду ала асҳабил ҳава” (Нафсу ҳавога эргашганларга раддия) каби кўплаб асарлар ёзиб қолдирган. Ҳаким Самарқандий раҳматуллоҳи алайҳ ҳижрий 345 (милодий 957) йилда вафот этган;

🔸Имом Абулҳасан Али ибн Саъийд Рустуғфаний. “Иршадул мубтадий” (Йўл бошидаги кишини мақсадга йўллаш), “Заваид ва фаваид фи анваил улум” (Турли илмлардаги қўшимчалар ва фойдалар) каби кўплаб асарлар ёзган. Ҳижрий 350 (милодий 961) йилда вафот этган;

🔸Абу Лайс Наср ибн Муҳаммад Самарқандий. Бу зот тафсир, ақоид, фиқҳ, ва тасаввуфга оид ўндан ортиқ китоблар ёзган. Ҳижрий 373 (милодий 983) йилда вафот этган;

🔸Имом Абу Муҳаммад Абдулкарим Паздавий. Пазда Насаф шаҳри яқинидаги қишлоқ бўлиб, шу қишлоққа нисбатан бу зотга Паздавий деб нисбат берилган. Паздавий фиқҳ илмида пешқадам бўлган. Зотан, бу зот машҳур фақиҳлар сулоласининг вакили ҳисобланади. Ҳижрий 390 (милодий 1000) йилда вафот этган. Бу зотнинг зурриётларидан Абулюср Паздавий каби мотуридия мазҳабининг етук намоёндалари етишиб чиққан...
➡️ДАВОМИНИ ЎҚИШ

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
ИСЛОМ ЦИВИЛИЗАЦИЯСИ МАРКАЗИ ДИРЕКТОРИ ЮКСАК ОРДЕН БИЛАН МУКОФОТЛАНДИ

Муҳтарам Президентимиз Фармонига асосан кўп йиллик самарали меҳнати, миллатлараро дўстлик ва тотувликни мустаҳкамлаш, ёш авлодни она Ватанга садоқат, миллий қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялашдаги ибратли фаолияти учун Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази директори Миноваров Шоазим Шоисломович «Меҳнат шуҳрати» ордени билан мукофотланди.

БАТАФСИЛ: https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/22447

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#Эслатма

Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам Ашуро куни оила аҳлига кенгчилик қилиш ҳақида шундай деганлар:
"مَنْ وَسَّعَ عَلَى عِيَالِهِ يَوْمَ عَاشُورَاءَ وَسَّعَ اللهُ عَلَيْهِ فِي سَائِرِ سَنَتِهِ" (روَاهُ الْاِمَامُ الْبَيْهَقِيُّ عَنْ عَبْدِ اللهِ ابْنِ مَسْعُودٍ)
яъни: “Ким оила аҳлига Ашуро кунида (озиқ-овқат, кийим-кечак ва бошқа нарсаларда) кенгчилик қилса, йилнинг қолганида Аллоҳ унга кенгчилик қилади” (Имом Байҳақий ривоятлари).

Имом Суфён Саврий (р.а): “Биз ушбу ҳадисни амалда қўллаб, унинг айтилганидек эканлигига гувоҳ бўлдик” – деганлар.

Суфён ибн Уяйна (р.а): “Биз буни 50-60 йил тажриба қилиб кўрдик ва фақатгина яхшилик кўрдик”, – деганлар.

Демак, Ашуро куни рўзғорни бут қилиб олинса, йилнинг қолган ойлари ҳам баракали бўлиши умид қилинади.

🔗 Яқинларингизга ҳам улашинг

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Islom dini go'zal xulqqa chaq
mp3muslim.uz
Ислом дини гўзал хулққа чақиради (Аудио)

#Аудио

02:58 дақ

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Duolarimizning ildizi
mp3muslim.uz
Дуоларимизнинг илдизи (Аудио)

ЎМИ матбуот хизмати
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Ватанга хизмат беиз кетмас

Хорижда сафарда бўлганимизда Ўзбекистон байроғини кўрсак ё юртдошларимиздан бирортасини учратсак, юрт соғинчини қумсаб кўзимиздан ёш қалқади. Бу бежиз эмас, албатта. Негаки, инсон яралибдики, унинг жисму жонига Ватанга меҳр-муҳаббат, соғинч туйғулари жо бўлган.

Ҳар йили юртимиз истиқлолга эришган кунни бир-биридан гўзал ғоя ва шиорлар остида нишонлаймиз. Уларнинг ҳар бири қалбимизда меҳр уйғотиб, шу Ватан фарзанди бўлган кексаю ёшни эл-юрт фаровонлиги йўлида жипслаштирмоқда.

Шу нурафшон кунларда олис мозий, буюк аждодларимиз мероси, истиқлолимизнинг 29 йиллик даври, жумладан, сўнгги уч йил давомида босиб ўтган йўлимиз, қилинган хайрли ишларни мушоҳада қиламиз. Миллий тикланишдан миллий юксалиш сари дадил одимлаётган Ватанимизда бу йилги мустақиллик байрами «Сен — қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним!» шиори остида тантана қилинади.

Аллоҳ таоло ҳазрати инсон қалбига Ватанни севиш туйғусини солди. Имом Ғаззолий раҳматуллоҳи алайҳ айтадилар: “Одам Ватанини, гарчи у чўл бўлса ҳам, борича севади. Ватанга муҳаббат туйғуси – савқи илоҳий. Инсон ватанидан бошқа жойда хотиржам бўла олмайди...
БАТАФСИЛ

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Ажойиб жавоб!
(1-қисм)


Ўзга дин вакилларидан бири мусулмон олимига савол берди: “Қуроъонни ўқиб чиқдим ва натижада менда бир неча саволлар пайдо бўлди. Ишониб айтаманки ушбу саволларимга жавоб бера олмайсиз”.

“Марҳамат, аввал саволингизни беринг, хулоса қилишга асло шошилманг!” деди мусулмон олими.

Саволим қуйидагича: “Бақара сурасининг 260-оятида: “Эй Роббим, менга ўликларни қандай тирилтиришингни кўрсат”, деган. Демак, Иброҳим ҳам ўликлар қайта тирилишига ишонмаган. Бу эса Қуръоннинг мўъжизавий китоблигига шубҳа келтиради”.

“Аввало оятни тўлиқ айтмадингиз. Оятнинг тўлиғи қуйидагича: Эсла, Иброҳим: «Эй Роббим, менга ўликларни қандай тирилтиришингни кўрсат», деганда, У зот: «Ишонмадингми?» деди. У: Оре, лекин қалбим хотиржам бўлиши учун», деди. У зот: «Қушдан тўртта олгин-да, ўзингга тортиб, кесиб майдала, сўнгра улардан ҳар бир тоққа бўлакларини қўйгин, кейин уларни ўзингга чақир, ҳузурингга тезлаб келурлар ва билгинки, албатта, Аллоҳ азиз ва ҳаким зотдир», деди”.

Иброҳим алайҳиссалом Аллоҳ таоло ўликларни тирилтира олишига ҳеч қандай шубҳа қилмаганлар. У зот алайҳиссаломнинг бунга ишончлари комил эди. Шунинг учун ҳам Аллоҳ таоло «Ишонмадингми?» деб сўраганида: «Оре (ишондим), лекин қалбим хотиржам бўлиши учун», дедилар. Дилда ишонган нарсани, кўз билан кўриб, Аллоҳ таолонинг қудратидан кўнгил хотиржам бўлиши учун сўраганлар.

Шунингдек, саволга яхшилаб эътибор беринг! “Эй Роббим, менга ўликларни қандай тирилтиришингни кўрсат”, демак “ўликларни тирилтирасанми?” эмас балки “ўликларни қандай тирилтиришингни кўрсат”, деяптилар.

Сизга бир мисол, ҳозирда деҳқон ҳам, чўлда яшовчи бадавий ҳам уйида электрдан фойдаланади, тўғрими? Лекин электрни қандай келишини билмайдилар. Бироқ улар ҳаётда ундан фойдаланаётганлари рост. Ахир кейинчалик уни қаердан келишини ўрганиш ва билишлари электрдан фойдаланиши ёки фойдаланмаслигини ўзгартирмайдику.

Хулоса шуки, Иброҳим алайҳиссалом Аллоҳ таолога бўлган иймонларида ҳаргиз шубҳанинг учқуни ҳам бўлмаган. Бу ерда сиз оятнинг ҳақиқатини тушунмагансиз холос (савол-жавобнинг давоми бор).

Яҳё АБДУРАҲМОНОВ Убайдуллоҳ ўғли,

“Шайх Зайниддин” жоме масжиди имом-хатиби.
ҲАМДАРДЛИК БИЛДИРАМИЗ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси диний соҳада кўп йиллар самарали хизмат қилган Сурхондарё вилояти Денов тумани “Имом Бухорий" жоме масжиди имом-хатиби Тошбоев Панжи домланинг вафоти муносабати билан чуқур таъзия изҳор этади.

Аллоҳ таоло охират сафарига кузатилаётган бу дин хизматчисини мағфиратига олсин, яқинларига сабру жамил бериб, қазои қадарини имон ила, розилик ила қарши олганлар қаторида ажру мукофотлар ато этсин.

Ҳадиси қудсийлардан бирида айтилади: “Эй Одам фарзанди! …Албатта, Мен сизларнинг суратингизга ҳам, чиройингизга ҳам қарамайман. Балки қалбингизга қарайман ва сизлардаги яхши хислатлардан рози бўламан”. Раҳматли Панжи домла Тошбоев ҳам ана шундай яхши хислатлар эгаси эди.

Ҳақ таоло марҳум олимнинг аҳли оиласи, фарзанду аржумандлари ва яқинларига чиройли сабр бериб, бу мусибатларини яхшиликлар ила тўлдирсин. Биз Буюк Парвардигордан дуо қилиб сўраймизки, марҳум олимни ўзининг чексиз раҳматига олсин, жаннат боғларига дохил этсин.

Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати
ИЙМОН САРИ ОЧИЛГАН ЭШИК
БАТАФСИЛ: https://muslim.uz/index.php/maqolalar/item/22454

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#ТАФСИРИ_ИРФОН #БИРИНЧИ_ЖУЗ
БАҚАРА СУРАСИ, 102–103 ОЯТЛАР


و
َٱتَّبَعُواْ مَا تَتۡلُواْ ٱلشَّيَٰطِينُ عَلَىٰ مُلۡكِ سُلَيۡمَٰنَۖ وَمَا كَفَرَ سُلَيۡمَٰنُ وَلَٰكِنَّ ٱلشَّيَٰطِينَ كَفَرُواْ يُعَلِّمُونَ ٱلنَّاسَ ٱلسِّحۡرَ وَمَآ أُنزِلَ عَلَى ٱلۡمَلَكَيۡنِ بِبَابِلَ هَٰرُوتَ وَمَٰرُوتَۚ وَمَا يُعَلِّمَانِ مِنۡ أَحَدٍ حَتَّىٰ يَقُولَآ إِنَّمَا نَحۡنُ فِتۡنَةٞ فَلَا تَكۡفُرۡۖ فَيَتَعَلَّمُونَ مِنۡهُمَا مَا يُفَرِّقُونَ بِهِۦ بَيۡنَ ٱلۡمَرۡءِ وَزَوۡجِهِۦۚ وَمَا هُم بِضَآرِّينَ بِهِۦ مِنۡ أَحَدٍ إِلَّا بِإِذۡنِ ٱللَّهِۚ وَيَتَعَلَّمُونَ مَا يَضُرُّهُمۡ وَلَا يَنفَعُهُمۡۚ وَلَقَدۡ عَلِمُواْ لَمَنِ ٱشۡتَرَىٰهُ مَا لَهُۥ فِي ٱلۡأٓخِرَةِ مِنۡ خَلَٰقٖۚ وَلَبِئۡسَ مَا شَرَوۡاْ بِهِۦٓ أَنفُسَهُمۡۚ لَوۡ كَانُواْ يَعۡلَمُونَ١٠٢

102. Ва улар Сулаймон подшоҳлигидаги шайтонлар ўқиган нарсага эргашиб кетишди. Сулаймон кофир бўлмади, лекин одамларга сеҳр ўргатишгани учун шайтонлар кофир бўлишди ҳамда Бобил шаҳрида Ҳорут ва Морут исмли икки фариштага тушган нарсага эргашишди. Ҳолбуки иккови: "Бизлар синовмиз, яна кофир бўлиб қолма" демай туриб ҳеч кимга сеҳр ўргатмас эди. Икковидан эр-хотин орасини бузишни ўрганишарди, ваҳоланки, улар Аллоҳ изнисиз ҳеч кимга зарар етказа олишмайди. Улар ўзларига зарарли ва бефойда нарсани ўрганишади. Ахир уни алмаштирганга охиратда насиба йўқлигини билишади-ку! Насибаларини нақадар ёмон нарсага сотиб юборишганини билишмасмикин?!

Яъни, яҳудийлар ўз динлари ва китобларини бир четга қўйиб, сеҳр ва жоду ўрганишга киришиб кетишди. Уларга сеҳр икки тарафдан маълум бўлган эди: биринчиси – ҳазрати Сулаймон подшоҳлиги замонида инсонлар ва шайтонлар аралашиб юришарди, уни ўша шайтонлардан ўрганишган. "Бу тоифа сеҳрни Сулаймон алайҳиссаломга нисбат берарди. Улар: "Сулаймон алайҳиссалом пайғамбар эмас, балки бир сеҳргардир, шу сеҳр қувватидан инсонлар ва жинларга баробар ҳукмронлик қилади", деб бўҳтон қилишарди. Бунинг зиддига ушбу оят нозил бўлди" (Ибн Исҳоқ зикр қилган, Собунийнинг "Равоиъул баён" тафсири, 1-жуз).

Аллоҳ таоло уларнинг бу гапи беҳудалигини баён қилиб марҳамат этадики, сеҳр Сулаймоннинг иши эмас, чунки у куфрдир, Сулаймон эса кофир эмас. Иккинчи томондан, Бобил аҳолиси Ҳорут ва Морут исмли икки фариштадан сеҳр ўрганган. Аммо улар сеҳр ўрганмоқчи бўлганларни "Биз Аллоҳ томонидан юборилган бир фитна-синовмиз, яна кофир бўлиб қолманглар" деб албатта огоҳлантиришар эди. Шунга рози бўлганларгагина сеҳр ўргатишар эди. Имони заифлар охиратларини дунёга сотишди ва сеҳр орқали кўпчиликка зарарлари тегиб, имондан бебаҳра қолишди. Ҳозирда ҳам аксар сеҳргарлар сеҳрни қабиҳ ниятда, эр-хотинни ажратиш ёки дўстлар орасини бузиш, инсонлар ўртасига душманлик солиш, жамиятда фасод тарқатиш каби ишларда қўллашади. Ким сеҳрни бир инсонга озор ва зарар етказиш учун ишлатса, ҳақ йўлдан адашади, имон гавҳаридан ажрайди, чунки сеҳр киши имонининг синовидир...

➡️ДАВОМИНИ ЎҚИШ

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Сабаблар, омиллар кўп, чора эса битта!

Дунё
миқёсида Бельгия 70 фоиз ажрим билан оилаларнинг барбод бўлиши бўйича биринчи ўринда, Чили 3 фоиз ажрим билан охирги ўринда турибди. Ўзбекистонда оилавий ажримлар яқиндагина 8 фоиз эди, кўз очиб-юмгунча 12 фоизга етибди. 2019 йилда мамлакатимизда 195 минг никоҳ қайд этилган бўлса, 31 мингдан зиёд оила пароканда бўлгани ачинарлидир.

➡️ https://hidoyat.uz/38897

Улашинг ↘️
@HidoyatUz | Hidoyat.uz
Қатағон қурбонлари руҳларига бағишлаб Қуръон тиловат қилинди.
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/22458

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar