#ТАФСИРИ_ИРФОН #БИРИНЧИ_ЖУЗ
БАҚАРА СУРАСИ, 104–105 ОЯТЛАР
يَٰٓأَيُّهَا ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ لَا تَقُولُواْ رَٰعِنَا وَقُولُواْ ٱنظُرۡنَا وَٱسۡمَعُواْۗ وَلِلۡكَٰفِرِينَ عَذَابٌ أَلِيمٞ١٠٤
104. Эй имон келтирганлар, "роина" деманглар, "унзурна" денглар ва яхшилаб тингланглар, кофирлар учун оғир азоблар бордир.
Араб тилида "роина" ва "унзурна" сўзлари маъно жиҳатидан бир-бирига жуда яқин: иккови ҳам "бизларга боқ, қара" маъносини билдиради. Лекин яҳудийлар тилида "роина" сўзининг қўпол маъноси ҳам бор, улар мазкур сўзни қўллашганида ёмон ниятда уни ўша маъносига ўхшатиб талаффуз қилишган. Атонинг ривоят қилишича, Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо айтади: "Улар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига келиб: "Эй Муҳаммад, роина" деб кулишарди. Ансорийлардан Саъд ибн Убода яҳудийлар тилини биларди. У киши яҳудларнинг бу найрангини фаҳмлаб қолди ва: "Эй Аллоҳнинг душманлари, сизларга Аллоҳнинг лаънати бўлсин. Аллоҳга қасамки, агар шу сўзни бирортангиздан эшитсам, ўлдираман", деди. Шунда Аллоҳ шу оятни нозил қилди". Шунинг учун Аллоҳ таоло мусулмонларни Пайғамбар алайҳиссалом билан суҳбатлашаётганда "роина" дейишдан қайтариб, "унзурна" дейишга буюрган...ᅠ
➡️ДАВОМИНИ ЎҚИШ
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

t.iss.one
БАҚАРА СУРАСИ, 104–105 ОЯТЛАР
يَٰٓأَيُّهَا ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ لَا تَقُولُواْ رَٰعِنَا وَقُولُواْ ٱنظُرۡنَا وَٱسۡمَعُواْۗ وَلِلۡكَٰفِرِينَ عَذَابٌ أَلِيمٞ١٠٤ 104. Эй имон келтирга...
Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма тўққиз йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги нутқи
Ассалому алайкум, қадрли ва муҳтарам ватандошлар!
Аввало, сиз азизларни, кўпмиллатли бутун халқимизни Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг йигирма тўққиз йиллик байрами билан чин қалбимдан табриклайман.
Айни пайтда ушбу тантанали маросимни жойлардаги студияларда, шунингдек, уйларида “ойнаи жаҳон” орқали томоша қилаётган, менинг табрик сўзларимни эшитиб турган мўътабар отахон ва онахонларимизга, мунис опа-сингилларимизга, азиз ёшларимизга, барча-барча юртдошларимга ўзимнинг юксак эҳтиромимни билдираман.
Ҳаммангизга маълум, пандемия туфайли бу йил Мустақиллик байрамини ҳар доимгидек катта тантана ва сайиллар билан нишонлай олмаяпмиз.
Халқимизнинг саломатлигини ўйлаб, байрам тадбирларини ихчам шаклда, онлайн режимида ўтказмоқдамиз. Лекин, ҳар йилгидек, машҳур санъаткорларимиз ушбу қутлуғ санага атаб катта-катта концертлар, бадиий дастурлар тайёрлашган ва улар телевидение орқали халқимизга тақдим этилади.
Ҳеч шубҳасиз, барчамиз учун энг улуғ ва муқаддас бўлган бу байрам шукуҳи оилаларимиз даврасида, қалбларимизда, юракларимизда давом этади...ᅠ

Президент Шавкат Мирзиёевнинг Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма тўққиз йиллигига бағишланган тантанали маросимдаги…
Ассалому алайкум, қадрли ва муҳтарам ватандошлар! Аввало, сиз азизларни, кўпмиллатли бутун халқимизни Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг...
БАЙРАМ МУБОРАК БЎЛСИН!
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту саломлар бўлсин.
Азиз юртдошлар!
Сизларни халқимизнинг энг улуғ, энг азиз байрами – Ўзбекистон давлат мустақиллигининг 29 йиллиги билан Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва ўз номимдан самимий муборакбод этаман. Аллоҳ таборака ва таолодан барчага мустаҳкам соғлиқ, бахту саодат ва файзу барака тилаймиз.
Тараққиётимизнинг янги даврида муҳтарам Президентимиз бошчиликларида Ислом дини маърифатини кенг тараннум этиш, мўмин-мусулмонлар эҳтиёжини тўла таъминлаш, масжид-мадрасаларни обод этиш ва муборак динимизни равнақ топтириш йўлида жуда катта ишлар амалга оширилди. Шунингдек, инсон манфаатлари ҳар нарсадан устун деган эзгу тамойилга амал қилган ҳолда халқни рози қилиш асосий мезонга айланди.
Аллоҳ таолога шукрки, бугунги синовли дамларда амалга оширилаётган кенг кўламли ишлар ўзининг ижобий самарасини бериб, пандемиядан кам талофат билан чиқилмоқда, фуқароларимиз одатий меҳнат қилиш ва яшаш тарзига секин-аста ўтмоқда. Бунда ҳукуматимизнинг узоқни кўзлаб иш тутиши ва аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашга катта эътибор қаратиши муҳим аҳамиятга эга бўлмоқда.
Тарихий ўзгаришлар ва хушхабарларни ҳаммамиз кўриб, эшитиб, бевосита гувоҳи бўлиб турибмиз. Бундай хайрли ишлар ўз-ўзидан амалга ошмаяпти. Буларнинг замирида Яратган Парвардигорнинг иродаси ила бир ёқадан бош чиқариб, ҳамжиҳатликда кунни тунга, тунни тонгга улаб меҳнат қилаётган пок ниятли халқимизнинг тинимсиз саъй-ҳаракатлари мужассамдир.
Ўзбекистон аталмиш гўзал заминда халқимиз бир мақсад йўлида бирлашиб, Давлатимиз Раҳбари атрофида жипслашиб ёрқин келажак, юксак тараққиёт сари дадил одимламоқда.
Шундай қутлуғ санада Ҳақ таборака ва таолодан барчангизга сиҳат-саломатлик, оилавий хотиржамлик ёр бўлишини, хонадонингиздан файз-барака аримаслигини ва гўзал диёримизда доимо хурсандчилик айёмлари бардавом бўлиши сўраймиз!

Усмонхон Темирхон ўғли АЛИМОВ,
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Мен бомдод номозида Фотиҳа сурасидан сўнг Ихлос сурасини ўқийман. Шу Ихлос сурасини қолган тўрт маҳал намозда ҳам Фотиҳа сурасидан кейин ўқисам бўладими?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бомдод намозининг суннати, жумладан, бошқа суннат намозларида ҳам, ҳар икки ракатида Фотиҳа сурасидан кейин Ихлос сурасини ўқишингиз мумкин, зарари йўқ.
Лекин Бомдод намозининг фарзи ва бошқа фарз намозларининг ҳар икки ракатида Ихлос сурасини ўқиш яхши эмас. Чунки фарз намозларининг ҳар икки ракатида бир хил сурани такрорлаш макруҳ. Фарз намозларининг ҳар икки ракатига икки хил сура ўқинг. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво ҳайъати.
Forwarded from Олий Маъҳад | Расмий
Олий диний таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари учун “Абитуриент рухсатномаси”ни олиш тартиби
Рухсатномада абитуриент расми жойлаштирилган, ёнида ID рақами, исми шарифи, туғилган санаси ва тест топшириладиган фанлар кўрсатилган. Абитуриенталар рухсатнома орқали тест топширадиган ҳудуд, унинг номи ва манзилини билиб олади.
👉https://islaminstitut.uz/17401
🔗Каналга аъзо бўлиш: https://t.iss.one/joinchat/AAAAAFDiVOfdo7YDKdutXA
Саҳифаларимиз:
Youtube | Facebook | Instagram

#Расман: Жума намозларини ўқишга рухсат этилди
Республикада карантин талабларини қисқартириш мақсадида Давлат Раҳбари томонидан берилган кўрсатмаларга мувофиқ Республика махсус комиссиясининг навбатдаги қарори эълон қилинди. Унда 2020 йил 5 сентябрдан бошлаб жума намозларини адо этишга рухсат этилган бўлиб, жумладан қуйидаги карантин талабларига амал қилинади:
🔸диний ташкилотларда жамоавий ибодатларни (жума ва шанба-якшанбалик диний хизматлар) амалга оширишга. Бунда ушбу объектлар қуйидаги санитария қоидаларига риоя этиши талаб этилади:
🔸жамоавий ибодатни ўтказиш учун ташриф буюрувчилар ўртасида ижтимоий масофани таъминлаш;
🔸диний ташкилотлар ходимлари ва ташриф буюрувчиларнинг тиббий ниқобда бўлиши;
🔸санитария-гигиена ва дезинфекция талабларига қатъий риоя этиш, бино хоналарни доимий равишда дезинфекция қилиш, уларга кириш-чиқиш жойларини пирометрлар, антисептик воситалар ва дезинфекцион “тўшак”лар билан жиҳозлаш;
🔸ҳар бир диний ибодатдан кейин бино (хона) ва ундаги жиҳозларнинг юза қисмини дезинфекцион воситалар билан тозалаш;
🔸бино ва хоналарга, шунингдек, ҳаво айлантириш тизимига зарарсизлантириш анжомларини (ультрабинафша лампалар ва б.) ўрнатиш.
🔸тана ҳарорати 37 С ва ундан юқори бўлган ёки инфекция аломатлари мавжуд бўлган ташриф буюрувчиларни киритмаслик;
диний ташкилотларга кириш ва чиқиш жойларида аҳолининг тўпланишига қатъий йўл қўймаслик.
Кейинроқ қарор матнини тўлиқ эълон қиламиз.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar#ТАФСИРИ_ИРФОН #БИРИНЧИ_ЖУЗ
БАҚАРА СУРАСИ, 106–108 ОЯТЛАР
۞مَا نَنسَخۡ مِنۡ ءَايَةٍ أَوۡ نُنسِهَا نَأۡتِ بِخَيۡرٖ مِّنۡهَآ أَوۡ مِثۡلِهَآۗ أَلَمۡ تَعۡلَمۡ أَنَّ ٱللَّهَ عَلَىٰ كُلِّ شَيۡءٖ قَدِيرٌ١٠٦
106. (Эй Муҳаммад), бирор оятни мансух қилсак ё унуттирсак, унинг ўрнига ундан яхшироғини ё унга баробарини келтирамиз. Аллоҳ ҳар нарсага қодирлигини билмадингизми?
Муфассирлар ушбу оят ҳақида қуйидагиларни ёзишган: "Мушриклар: "Муҳаммадни кўряпсизларми, асҳобларини бир ишга буюради-да, сўнгра яна уни қилишдан қайтаради. Қуръондаги бу нарса Муҳаммад ичидан тўқиб чиқарадиган сўздир. У баъзиси баъзисига зид келадиган каломдир", дейишди. Шунда Аллоҳ таоло юқоридаги ояти каримани нозил қилди".
Ҳар қандай қийин ҳолатга, шубҳа ва иккиланишга тушганда Аллоҳнинг буюрганига амал қилишни Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васалламдан ўрганишимиз керак. У зотга туширилган, амал қилинаётган оятлар ҳукми баъзан мансух (бекор) қилинар, ўрнига бошқалари туширилар эди. Ҳукм бир оятдан бошқасига кўчарди. Ишнинг ташқи кўриниши шундай эди, аммо ботини Аллоҳ таоло билан Унинг Расули ўртасида сирлигича қоларди. Шу боис у зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Баъзан менга сиқилиш келиб, Аллоҳга ҳар куни етмиш марта истиғфор айтаман", деганлар (Аҳмад, Муслим, Абу Довуд, Ибн Можа, Насоий ривояти). Ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади: "Умар (розияллоҳу анҳу) бундай дер эди: "Бизга Убай қироат қилишни ўргатар эдилар, биз эса у кишининг қироат йўлларидан бошқача ўқир эдик. Шунда у киши: "Мен Қуръонни жаноб Расулуллоҳнинг оғизларидан ўрганганман, уни ҳеч нарса эвазига тарк қилмайман, Аллоҳ таоло: (Эй Муҳаммад), бирор оятни мансух қилсак ё унуттирсак, унинг ўрнига ундан яхшироғини ё унга баробарини келтирамиз. Аллоҳ ҳар нарсага қодирлигини билмадингизми?" деган", деди" (Бухорий ривояти)...ᅠ

۞مَا نَنسَخۡ مِنۡ ءَايَةٍ أَوۡ نُنسِهَا نَأۡتِ بِخَيۡرٖ مِّنۡهَآ أَوۡ مِثۡلِهَآۗ أَلَمۡ تَعۡلَمۡ أَنَّ ٱللَّهَ عَلَىٰ كُلِّ شَيۡءٖ قَدِيرٌ١٠٦ 106. (...
2 СЕНТЯБРЬ КУНИ ОНЛАЙН-ТАЖВИД ДАРСЛАРИ БЎЛИБ ЎТАДИ
2 сентябрь куни тажвид устози ва ижоза соҳиби – Жаҳонгир қори Неъматовнинг онлайн-тажвид дарсларининг 2-машғулотлари ўтказилади. Унда Қуръони каримнинг 114-сураси бўлган "ан-Нос" сурасининг ўқиш қоидалари ўргатилади.
Онлайн-тажвид дарсларини ижтимоий тармоқларимиз орқали тўғридан-тўғри кузатинг ва бевосита иштирокчисига айланинг!
Youtube: https://www.youtube.com/channel/UCLbdL0ibb4zqlqe7LRNOSNQ
ITV.UZ: https://itv.uz/#!/muslim
Facebook: https://www.facebook.com/muslimuzportal
📞 Ўз қироатларини текширмоқчи бўлганлар жонли эфир вақтида 97-760-70-49 рақамли телефонга қўнғироқ қилишлари мумкин
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
2 сентябрь куни тажвид устози ва ижоза соҳиби – Жаҳонгир қори Неъматовнинг онлайн-тажвид дарсларининг 2-машғулотлари ўтказилади. Унда Қуръони каримнинг 114-сураси бўлган "ан-Нос" сурасининг ўқиш қоидалари ўргатилади.
Онлайн-тажвид дарсларини ижтимоий тармоқларимиз орқали тўғридан-тўғри кузатинг ва бевосита иштирокчисига айланинг!
Youtube: https://www.youtube.com/channel/UCLbdL0ibb4zqlqe7LRNOSNQ
ITV.UZ: https://itv.uz/#!/muslim
Facebook: https://www.facebook.com/muslimuzportal
📞 Ўз қироатларини текширмоқчи бўлганлар жонли эфир вақтида 97-760-70-49 рақамли телефонга қўнғироқ қилишлари мумкин
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
МАДИНАИ МУНАВВАРАДАГИ ҚОНУНЧИЛИК
Биринчи мақола: Муҳаммад алайҳиссаломнинг илк пайғамбарлик даврларида арабларнинг ҳолати
Мана шу даврдан бошлаб Ислом шариати иккинчи мақсад сари одимлай бошлади. Мусулмонлар учун уларнинг барча ишларига дахлдор бўлган, ҳар бир киши ва ҳар бир жамият ҳаётига тааллуқли бўлган аҳкомларни жорий қилди. Жумладан, ибодат, муомалот, жиҳод, жиноят, меърос, васият, никоҳ, талоқ, қасам, қозилик ва фиқҳ илмига доир турли қонун ва қоидаларни ҳаётга татбиқ қилди.
Пайғамбар алайҳиссаломнинг даврларидаги қонунчилик тартиби кейинги асрлардаги каби воқеа ҳодисаларни фаразан тасаввурга келтириш, бирор ҳукм чиқариш учун оят ёки ҳадиснинг ворид бўлиш сабабини ўрганиб чиқишга асосланмайди, балки қонунчилик воқелик билан бирга ҳаракатланар эди. Мусулмонлар ҳаётларида бирорта масалага дуч келиб қолсалар шу масаланинг ҳукмини билиш учун тўғридан-тўғри Пайғамбар алайҳиссаломга мурожаат қилар эдилар. Ўз навбатида Пайғамбар алайҳиссалом уларга гоҳида оят билан, гоҳида ҳадис билан фатво берар эдилар. Баъзида ўзлари амаллари билан, баъзида эса бирор саҳобийнинг амалини иқрор қилиш билан масаланинг ҳукмини баён қилар эдилар.
Расулуллоҳнинг жавоблари қайси шаклда бўлмасин, у Қуръон ояти бўладими ёки қавлий, амалий, тақририй суннат бўладими, барчаси ҳам Аллоҳ томонидан юборилган ваҳий орқали содир бўлар эди. Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай деган:
وَمَا يَنْطِقُ عَنِ الْهَوَى إِنْ هُوَ إِلَّا وَحْيٌ يُوحَى
яъни: “У хомхаёлдан олиб сўзлаётгани ҳам йўқ! У фақат нозил қилинаётган бир ваҳийдир” (Нажм сураси, 3-4-оятлар)...
ᅠ

old.muslim.uz
Муҳаммад алайҳиссаломнинг илк пайғамбарлик даврларида арабларнинг ҳолати
Муҳаммад алайҳиссаломга пайғамбарлик келишидан олдин араблар тартибсиз ҳаёт кечирар эдилар. Улар на бир қонунга бўйсунар ва на бирорта ягона динга эът...
Forwarded from FATVO.UZ | Расмий канал
ИШЛАР ЎЗ АҲЛИДАН БОШҚАЛАРНИНГ ҚЎЛИГА ЎТИШИ ҲАҚИДА
#ҳадис_шарҳи
❓499-CАВОЛ: “Қачонки ишлар ўз аҳлидан бошқа кишилар қўлига ўтказилса, қиёматни кутаверинг”, деган ҳадисни шарҳлаб берсангиз?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Жавоб: Ва алайкум ассалом. Ҳадиснинг матни қуйидагича:
عَنْ أَبِي هُرَيْرَةَ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ ، قَالَ : قَالَ رَسُولُ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ : إِذَا ضُيِّعَتِ الأَمَانَةُ فَانْتَظِرِ السَّاعَةَ قَالَ : كَيْفَ إِضَاعَتُهَا يَا رَسُولَ اللَّهِ ؟ قَالَ : إِذَا أُسْنِدَ الأَمْرُ إِلَى غَيْرِ أَهْلِهِ فَانْتَظِرِ السَّاعَةَ (رواه الإمام البخاري)
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қачон омонат зое бўлса, қиёматни кутавер”, дедилар. “Унинг зое бўлиши қандоқ, эй Аллоҳнинг Расули?” дейишди. “Қачон иш ўз аҳлидан бошқага топширилса, қиёматни кутавер”, дедилар” (Имом Бухорий ривоят қилганлар).
Бу ҳадиси шарифдан омонат нафақат савдо-сотиқ ёки молиявий нарсаларда, балки, маънавий соҳада ҳам, жумладан раҳбарлик ишбошиликда ҳам бўлишини англаб оламиз.
Уламоларимиз ишнинг ўз аҳлидан бошқага топширилишини, дин ва дунё ишларида мазкур ишлардан хабарсиз, мутахассис бўлмаган кишиларнинг уларга бош бўлиши, деб изоҳлаганлар.
Омонат зое бўлса, барча иш чаппасига кетади. Ҳайдовчи омонатни зое қилса, йўловчиларнинг ҳаёти хавф остида қолади. Ўқитувчи омонатни зое қилса, келажак авлод илмсиз, жоҳил бўлади. Қурувчи омонатни зое қилса, бинолар қулаб, шаҳарлар вайрон бўлади. Шифокор омонатни зое қилса, беморлар ҳалок бўлади. Ота-она омонатни зое қилса, фарзандлар тарбияси бузилиб, ахлоқсиз болалар кўпаяди. Эр-хотин омонатни зое қилсалар, оилалар бузилади. Уламолар омонатни зое қилсалар, дин ҳукмларига тўлиқ амал қилиш йўқолади, мусулмонларнинг ҳуқуқлари топталади. Раҳбарлар омонатни зое қилсалар, халқ адолатсизлик ва зулмдан эзилади.
Хуллас, бир ишни номуносиб кишига топширилса, у ўзига берилган мансаб ва вазифанинг билимдони, лойиқ кишиси бўлмагани учун, табиийки, ўша ишда жуда кўп хатоларни содир этади, ишни тўғри йўналишда олиб бормай, омонатни зое қилади, бунинг ортидан эса кўнгилсизликлар юзага келади.
Бу ҳадиси шариф ҳозирги кунимизда ҳам амал қилиш жуда ҳам долзарб бўлиб турибди. Бир соҳа ходими ўз соҳасини ривожлантириш, камчиликларини тўғрилаш ўрнига бошқа соҳани, унинг ходимларини айбини қидириб юриш билан банд бўлади. Натижада ўз соҳаси касодга учрайди (Манба: “Ҳадис ва ҳаёт” китоби). Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати. @diniysavollar
▫️ Каналга уланиш▫️

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot▫️ Каналга уланиш▫️
Telegram
FATVO.UZ | Расмий канал
Ўзбекистон мусулмонлари идораси қошидаги Фатво марказининг расмий телеграм канали
©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
Колл марказ рақами: 781503344
Lotincha 👉 @fatvouzlotin
https://taplink.cc/diniysavollar

ҲАМДАРДЛИК БИЛДИРАМИЗ
Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси диний соҳада кўп йиллар самарали хизмат қилган, табаррук устоз Самарқанд вилояти имом-хатиби Мустафақул домла Меликовнинг вафоти муносабати билан чуқур таъзия изҳор этади.
Аллоҳ таоло охират сафарига кузатилаётган бу фазилатли олимни мағфиратига олсин, яқинларига сабру жамил бериб, қазои қадарларини имон ила, розилик ила қарши олганлар қаторида ажру мукофотлар ато этсин.
Ҳадиси қудсийлардан бирида айтилади: “Эй Одам фарзанди! …Албатта, Мен сизларнинг суратингизга ҳам, чиройингизга ҳам қарамайман. Балки қалбингизга қарайман ва сизлардаги яхши хислатлардан рози бўламан”. Раҳматли, мўътабар Мустафақул домла Меликов ҳам ана шундай яхши хислатлар эгаси эди.
Ҳақ таоло марҳум мўътабар олимнинг аҳли оиласи, фарзанду аржумандлари ва яқинларига чиройли сабр бериб, бу мусибатларини яхшиликлар ила тўлдирсин. Биз Буюк Парвардигордан дуо қилиб сўраймизки, марҳум олимни ўзининг чексиз раҳматига олсин, жаннат боғларига дохил этсин.
* * *
Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси, имом-хатиблар Наманган вилояти Наманган шаҳар "Абдураззоқ қози" жоме масжиди имом-хатиби Аҳадхон домла Ҳожиевнинг вафоти муносабати билан чуқур таъзия изҳор этади. Аҳадхон домла қарийб 25 йил мобайнида масжидларда турли вазифаларда дин ва халқ хизматида бўлди. Аллоҳ таоло охират сафарига кузатилган марҳумнинг барча солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ айлаб, Ўз мағфиратига олсин.
Домламизнинг яқинлари, фарзанду аржумандларига чиройли сабр бериб, бу мусибатларга ажру мукофотлар ато этсин.
Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун!

#ОНЛАЙН
🔸ОНЛАЙН-ТАЖВИД ДАРСЛАРИ БОШЛАНДИ
2-МАШҒУЛОТ: "АН-НОС" СУРАСИ
Тажвид устози ва ижоза соҳиби – Жаҳонгир қори Неъматов
Онлайн-тажвид дарсларини ижтимоий тармоқларимиз орқали тўғридан-тўғри кузатинг ва бевосита иштирокчисига айланинг!
Youtube: https://www.youtube.com/watch?v=vtd6hsvR88c
ITV.UZ: https://itv.uz/#!/muslim
Facebook: https://www.facebook.com/muslimuzportal
📞 Ўз қироатларини текширмоқчи бўлганлар жонли эфир вақтида 97-760-70-49 рақамли телефонга қўнғироқ қилишлари мумкин
🔸ОНЛАЙН-ТАЖВИД ДАРСЛАРИ БОШЛАНДИ
2-МАШҒУЛОТ: "АН-НОС" СУРАСИ
Тажвид устози ва ижоза соҳиби – Жаҳонгир қори Неъматов
Онлайн-тажвид дарсларини ижтимоий тармоқларимиз орқали тўғридан-тўғри кузатинг ва бевосита иштирокчисига айланинг!
Youtube: https://www.youtube.com/watch?v=vtd6hsvR88c
ITV.UZ: https://itv.uz/#!/muslim
Facebook: https://www.facebook.com/muslimuzportal
📞 Ўз қироатларини текширмоқчи бўлганлар жонли эфир вақтида 97-760-70-49 рақамли телефонга қўнғироқ қилишлари мумкин
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollarНамозхонлар учун қулайликлар: Зиёратгоҳда янги намозхона, Тошкент вилоятидаги энг катта масжид, янгиланаётган “Олтин Ўрда”
Юқори Чирчиқ туманида жойлашган “Ийк ота” зиёратгоҳи таъмирдан чиқарилиб, обод масканга айлантирилди. Қувонарлиси, зиёратгоҳ таркибида намозхона барпо этилиб, ташриф буюрувчилар учун ибодатларини ўз вақтида адо этиб олишларига имконият яратилди...ᅠ
➡️ДАВОМИНИ ЎҚИШ
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Юқори Чирчиқ туманида жойлашган “Ийк ота” зиёратгоҳи таъмирдан чиқарилиб, обод масканга айлантирилди. Қувонарлиси, зиёратгоҳ таркибида намозхона барпо этилиб, ташриф буюрувчилар учун ибодатларини ўз вақтида адо этиб олишларига имконият яратилди...ᅠ
➡️ДАВОМИНИ ЎҚИШ
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
t.iss.one
Намозхонлар учун қулайликлар: Зиёратгоҳда янги намозхона, Тошкент вилоятидаги энг катта масжид, янгиланаётган “Олтин Ўрда”
Тошкент вилояти мамлакатимизнинг ўзига хос табиати, кенг имкониятига эга ҳудудларидан бири бўлиб, пойтахтдан бошқа вилоятларга чиқиш йўлида, инчунун,...
ИСЛОМ ШАРИАТИ ҚОНУНЧИЛИГИ МАНБАЛАРИ
1-Китоб: Бу – Қуръон бўлиб, у бебаҳо хазина, дин асоси, мусулмон миллати суянчиғидир. Аллоҳ таоло Қуръонда ҳамма нарсанинг илмини жамлаган, тўғри йўлдан эгри йўлни ажратиб берган. У ҳикмат чашмаси, рисолат ҳужжати, қўз ҳамда қалб нуридир. Уни яхши билган олим шаксиз шариатни мукаммал билибди. Аллоҳ таоло:
وَنَزَّلْنَا عَلَيْكَ الْكِتَابَ تِبْيَانًا لِكُلِّ شَيْءٍ وَهُدًى وَرَحْمَةً وَبُشْرَى لِلْمُسْلِمِينَ
яъни: “Сизга ҳамма нарсани баён қилиб берувчи, ҳидоят, раҳмат ва мусулмонлар учун башорат бўлган Китоб (Қуръон)ни нозил қилдик” (Наҳл сураси, 89-оят), деган. Бошқа бир оятда:
مَا فَرَّطْنَا فِي الْكِتَابِ مِنْ شَيْءٍ
яъни: “Китобда бирор нарсани (ёзмасдан) қолдирмаганмиз” (Анъом сураси, 38-оят), деган.
Шунингдек, ҳадисда: “Ҳақиқатан, бу Қуръон Аллоҳнинг метин арқони, ёрқин нур, фойдали шифо, уни тутган киши адашмайди, унга эргашган киши нажот топади”, дейилган.ᅠ

Ислом шариати қонунчилиги манбалари
1-Китоб: Бу – Қуръон бўлиб, у бебаҳо хазина, дин асоси, мусулмон миллати суянчиғидир. Аллоҳ таоло Қуръонда ҳамма нарсанинг илмини жамлаган, тўғри йўл...
ОНЛAЙН: ҲAДИС ИЛМИ МAКТAБИ УЧУН ИМТИҲОНЛAР БОШЛAНДИ
https://youtu.be/j6kgTSBNIHQ
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/22500
https://www.facebook.com/watch/?v=332495327870779&extid=AleyCLdos8IGZlKz

Ўзбекистонда жума намозлари 4 сентябрдан адо этилади
Хабарингиз бор, Республика махсус комиссиясининг навбатдаги қарорига асосан 4 сентябрь, жума кунидан бошлаб диний ташкилотларда жамоавий ибодатларни (жума ва шанба-якшанбалик диний хизматлар) амалга оширишга рухсат берилди.
Ушбу қарорга мувофиқ, юртимиздаги жоме масжидларда жума намозлари 4 сентябрь, жума кунидан бошлаб адо этилишига рухсат этилди...
Батафсил: https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/22502

Муфтий ҳазратлари абитуриентларга муваффақият тиладилар
Бугун, 3 сентябрь куни Тошкент шаҳридаги “Ҳазрати Имом” жоме масжиди ҳовлисида Ҳадис илми мактабига янги ўқув йили учун кириш имтиҳонлари бошланди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари ижодий имтиҳонлар бошланиши муносабати билан юртимиздаги барча абитуриентларга Аллоҳ таборака ва таолодан муваффақият тиладилар...
Батафсил: https://muslim.uz/index.php/media-17/fotolavhalar-2/item/22501

29 мингдан 29 та факт ёхуд истиқлол йилларидаги ишларнинг денгиздан томчиси
https://muslim.uz/index.php/maqolalar/item/22514