Muslim.uz
91.7K subscribers
18.2K photos
5.07K videos
114 files
16.7K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
#Етти_кунга_етти_китоб
#Тасаввуф_ҳақида_тасаввур:
ТАСАВВУФНИНГ МАЪНОСИ, ТАЪРИФИ ВА МАНБАИ

ТАСАВВУФНИНГ МАЪНОСИ

Тасаввуфнинг ўзи кишилар орасида турли тортишувларга сабаб бўлгани каби, бу сўзнинг луғавий маъноси ҳам аҳли тасаввуфнинг ва бошқаларнинг орасида анчагина мунозараларга сабаб бўлган. «Тасаввуф» сўзи қайси ўзакдан олингани ва ундан кўзланган маъно ҳақида бир қанча фикр-мулоҳазалар айтилган. Бинобарин, «суфий» («сўфий») сўзи ҳақида ҳам худди мана шу ҳолни кўрамиз. Зотан, бу икки сўз ва маъно бир-биридан ажралмас нарсалардир. Келинг, ана шу мулоҳазаларнинг баъзилари билан танишиб чиқайлик.

1. Айримлар: «Сўфий» сўзи аҳли суффага нисбатдир», дейишади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг вақтларида у зот алайҳиссаломнинг масжидларида суффа бўлган. Ўша суффада уй-жойи йўқ ўта камбағал саҳобалардан бир гуруҳи яшаганлар. Улар асосан талаби илм билан машғул бўлганлар ва тақводорлик билан умр кечирганлар. Сўфийчилик ўшалардан келиб чиққан.
Аммо бу фикрга қарши тарафдагилар: «Агар «суфий» сўзининг асли суффа бўлганида, араб тили қоидасига биноан уни «суффий» дейиш керак эди», дейишади. Шунинг учун «суфий» сўзи «суффа» сўзидан олинган, дейиш тўғри бўлмайди.

2. «Сўфий» сўзи «саф» сўзидан олинган, дейдиганлар ҳам бор. Уларнинг фикрича, сўфийлар ибодатнинг олдинги сафида бўлганлар, шунинг учун ушбу номни олганлар.
Аммо луғат уламолари бу фикрни ҳам рад этадилар. Чунки сафга нисбат берилса, «саффий» дейилиши керак эди.

3. «Сўфий» сўзи Суфа ибн Удд ибн Тлобихага нисбатдир, дейди яна бир тоифа. Қадимда ўта кўп ибодат қиладиганлар айнан ўша одамга нисбат берилган.
Аммо бу талқин ҳам қабул қилинмаган. Чунки Исломда бошқа диндагиларни ўзига ўрнак қилиб олиш мумкин эмас. Суфа ибн Удд жоҳилият даврида фаолият кўрсатган.

4. Баъзи кишилар: «Сўфий» «сафо»дан олинган. Қалби соф бўлган кишилар сўфий бўлишига ишорадир», дейишган.
Аммо кўпчилик бу фикрни ҳам рад этади. Уламоларнинг фикрича, «Сафо» сўзининг «суфий» (сўфий) бўлиб қолиши луғат илми жиҳатидан ҳам, мантиқ жиҳатидан ҳам тўғри келмайди.

5. «Суфий» сўзи арабча «сувф» – «жун» сўзидан олинган, дейишади кўпчилик боҳислар. Аввало, луғат жиҳатидан бу исм жуда тўғри келади. Қолаверса, кўп ибодат қилишга берилган кишилар кийимни ҳам жуда содда кийишган. Одатда уларнинг кийимлари фақат жундан иборат бўлган, дейишади улар.
Жун майин бўлмагани учун ҳам барча асрларда обидларнинг хос кийими ҳисобланган. Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг обидликлари ҳақида сўз борганда ҳам «Ул зот жун кийим кияр эдилар» деган ривоят келтирилади.

Ҳасан Басрий розияллоҳу анҳудан қилинган ривоятда: «Бадр уруши қатнашчиларидан етмиштасини кўрганман, барчасининг кийими фақат жундан эди», дейилган.

Абу Сулаймон Дороний бу ҳақда қуйидагиларни айтади: «Жун зуҳднинг аломатларидан биридир. Кимнинг қалбида беш дирҳамлик жун кийиш рағбати бўлса, уч дирҳамлик жун кийиши лозим эмас».

Кўпчилик мутахассислар ушбу охирги қавлни қабул қилганлар...

➡️ДАВОМИНИ ЎҚИШ

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Карантиндан қандай фойдаланяпсиз?
Соҳамизда ишлаётган барча (имом-хатиб, ноиб, мударрис, отинойилар)ларга тавсиялар

Имомларни жамият пешвоси, деймиз. Бу гап айни синовли кунларда янада ёққол ўз ифодасини топмоқда. Ҳозир кўпчилик инсонлар тоат-ибодатга, оилавий аҳлликка, фарзандлар тарбиясига кўпроқ эътибор бермоқда, хайрли ишларга кўп бел боғламоқда, эҳтиёжманд кишилар ҳақида ҳар қачонгидан кўп қайғурмоқда. Аслида, бу каби хайрли ишлар имомларнинг кундалик фаолияти саналади. Шу кунларда имом-хатибларнинг бу борадаги ишларининг салмоғи янада сезиларли даражада ортган.

Ҳеч нарса беҳикмат бўлмайди... Бугунги синовли кунлар ҳам. Мўмин-мусулмон киши ҳар қандай ҳолатда тафаккур ила Аллоҳга таваккал қилади, хайрли ишларга интилаверади. Шу боис бугун оммавий тарзда тарқалаётган коронавирусдан ўзимиз ва ўзгаларнинг соғлигини сақлаш учун энг мақбул йўл карантинни лозим тутишимиз даркор. Умр қисқа, деймиз. Карантин даври эса ундан минг чандон қисқа. Ана шу вақтни оиламиз бахту осойишталиги, фарзандларимиз таълим-тарбиясига сарфлашимиз айни муддао...

➡️ДАВОМИНИ ЎҚИШ

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
🔸 Ислом тараққиёт банки пандемияга қарши курашда Ўзбекистонга ёрдам беради

Ислом тараққиёт банки коронавирус пандемиясига қарши кураш учун Ўзбекистонга молиявий кўмак беради. Бу ҳақда инвестициялар ва ташки савдо вазирлиги расмий сайтида маълумот берилган.

Хабарда айтилишича, Бош вазир ўринбосари - инвестициялар ва савдо вазири Сардор Умурзоқов бу борада Ислом тараққиёт банки президенти Бандар Ҳажар билан видеомулоқот олиб борган...

🔸Муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари: "Экин экиб, ризқу рўзни талаб этинг!"...

🔸Юрт ташвишини ўзиники билиш чинакам ватанпарварлик

🔸Ҳадис илми мактаби коронавирус пандемияси шароитида диний-маърифий таълим муассасаси талабаларининг таътил кунлари давомида онлайн масофавий дарслардан бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш ҳамда фанлар бўйича мавжуд билимларини синовдан ўтказиш мақсадида Араб тили фани бўйича танлов эълон қилади...

🔸Ёққан қордан кўнглингизда хиралик бўлмасин!..

🔸Деҳқончилик – пайғамбарлар суннати...

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#Умр_ғанимат I Қарилик келмасдан олдин ёшликни ғанимат билинг
https://youtu.be/33oPcZVNIr8

Устоз Салоҳиддин домла Шарипов

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Ey Ansorlar!
muslim.uz
Эй, Ансорлар! (Аудио)

ЎМИ матбуот хизмати
Улашинг ⤵️
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Ramazon bu...
mp3muslim.uz
#Раҳмат_ойи_Рамазон:
Рамазон ойи фазилати

🌙 Муборак ойларнинг султони моҳи Рамазон ҳам кириб келишига ҳам саноқли кунлар қолмоқда. Фазилатларга тўла ойга ўзгача тараддуд ва ўзгача хурсандчилик билан кириб бориш барча мўмин-мусулмонларнинг вазифаси саналади. Бугундан эътиборан сиз азизларга "Раҳмат ойи – Рамазон" рукни остида аудио мақолалар бериб боришни режалаштирдик, Аллоҳ таоло Ўзи мададкор бўлиб, барчамизни Рамазонларга етказсин. Барча мўмин-мусулмонларни Ўзи паноҳида асрасин.🤲
№1
ЎМИ матбуот хизмати
Улашинг ⤵️
@muslimuzportal | @mp3muslim
АСР ВА ХУФТОН НАМОЗЛАРИНИНГ СУННАТИ
#намоз

345-CАВОЛ: Аср ва Хуфтон намозларида азондан кейин тўрт ракат суннат номозлари ҳам борми?

💬
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳа, Аср ва Хуфтон намозларидан аввал тўрт ракат нафл намоз ўқиш мустаҳаб (яъни, ўқиса савоб бўлади, ўқимаса гуноҳ йўқ).

Муҳаққиқ олим Мулла Али Қори раҳимаҳуллоҳ бу ҳақида шундай дейдилар:

وحبب الأربع قبل العصر لما روي أبو داود والترمذي عن ابن عمر قال قال رسول الله صلي الله عليه وسلم : رحم الله امرأ صلي قبل العصر أربعا وحبب قبل العشاء وبعده

“Асрдан аввал тўрт ракат мандубдир. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай марҳамат қилиб: “Аллоҳ Асрдан аввал тўрт ракат намоз ўқиган кимсани раҳм қилсин”, — деганлар (Имом Абу Довуд ва Имом Термизий ривоятлари).

Шунингдек, хуфтондан аввал ва кейин тўрт ракат нафл намоз ўқиш ҳам мандубдир” (“Фатҳу бобил иноя” китоби).

Имом Қудурий хуфтондан кейин хоҳласа икки ракат ўқийди, деганлар. Мавлоно Абдулҳай Лакнавий бу намозлар суннат эмас, балки мустаҳаб эканини такидлаганлар. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.
@diniysavollar

Савол йўллаш
🌐 https://fatvo.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш
Қуръон нозил қилинган ой

#Ramazon_tadorigi
#11_kun_qoldi

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
ЯНА 4 НАФАР БЕМОР ТУЗАЛИБ, КОРОНАВИРУС ИНФЕКЦИЯСИДАН СОҒАЙГАНЛАР СОНИ 70 НАФАРГА ЕТДИ
@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники

13.04.2020 й.
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#РАМАЗОН #ҚАЛБ
РАМАЗОНГА ТАЙЁРМИСИЗ: ҚАЛБИНГИЗНИ ТОЗАЛАБ ОЛИНГ!

Қалбларимизни қувончга тўлдирувчи Рамазонга ҳам саноқли кунлар қолди. Биз эса ўзимизни ислоҳ қилиб тайёргарлик кўришни давом эттирамиз!

Динимизда қалб инсонийликнинг асоси ва иймоннинг маскани ҳисобланади. Банда нияти ва қилаётган амаллари орқали қалбига нур кириши ёки зулматга чўмишига сабаб бўлади.

Уламолар айтадики, гуноҳни кўпайтириб, маъсиятда бардавом бўлиш, фарз амалларни Аллоҳ айтгандек бажармаслик, ҳаром амалларни хотиржам бажариш орқали қалб қораяди ва қотиб бошлайди.

“Агар мўминнинг қалби пок ва тоза бўлмаса унинг қилган ибодату амалларидан дунё ва охирати учун наф йўқ” дейишган уламолар.

Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам қалбнинг қорайиш сабабларини зикр қилиб, қуйидаги ҳадисларини марҳамат қилганлар:

“Агар мўмин киши бир гуноҳ қилса, унинг қалбида бир қора доғ пайдо бўлади. Агар у тавба қилиб, гуноҳдан қайтиб, истиғфор айтса, у йўқолади. Аммо гуноҳни зиёда қилса, у қора доғ ҳам кўпаяди ва натижада бутун қалбини ўраб олади” (Имом Термизий ривояти)...

➡️ДАВОМИНИ ЎҚИШ

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Танлов тўғрисида тўлиқ маълумотни телеграмдаги https://t.iss.one/HIM_tanlov манзили орқали олишингиз мумкин.

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Қуръон қироатига бериладиган ажр...
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Audio
#Ramazon_tadorigi
#11_kun_qoldi
#Kundalik_duolar

Бомдод намозидан сўнг
Абу Зарр (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: Ким бомдод намозидан сўнг бир гап гапиришидан олдин: “Ла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарийка лаҳ, лаҳул мулку ва лаҳул ҳамду юҳйи ва юмийту ва ҳува ала кулли шай`ин қодийр”, деб ўн марта айтса, у кишига ўнта яхшилик ёзилиб, ўнта ёмонлик ўчирилади ва ўнта даражага кўтарилади. Шу кунида ёмон кўрган нарсасидан сақланади. Шайтон унга яқинлаша олмайди. Ва шу куни бирорта ҳам гуноҳ қилишга йўлиқмайди. Фақат Аллоҳга ширк бундан мустасно, дедилар (Имом Термизий ривояти).


@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар кенгашининг Рамазон ойини ўтказиш ҳақидаги БАЁНОТИ

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Audio
#Ramazon_tadorigi
#10_kun_qoldi
#Kundalik_duolar

Саййидул истиғфор
Шаддод ибн Авсдан (розияллоҳу анҳу) ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: Ким саййидул истиғфор – “Аллоҳумма анта роббий ла илаҳа илла анта холақтаний ва ана абдука ва ана ала аҳдика ва ваъдика мастатоту аъузу бика мин шарри ма сонаъту, абуу лака биниъматика алайя ва абуу бизамбий фағфирлий фаиннаҳу ла яғфируз зунуба илла анта”ни кечки пайт айтиб, тонг отгунича вафот этса, жаннатга киради. Ким тонгда айтиб, шу куни вафот этса, унда ҳам жаннатга киради, дедилар.


@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
БИЗ ИМОМ БУХОРИЙНИ ҚАЙ ДАРАЖАДА БИЛАМИЗ?

Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази ва Daryo.uz интернет нашри таҳририяти ҳамкорликда "СИЗ ИМОМ БУХОРИЙНИ БИЛАСИЗМИ?" деб номланган тест саволларини эълон қилади.

Мазкур лойиҳа орқали карантин вақтида халқимиз, хусусан, ёшларимизни Имом Бухорийнинг ибратли ҳаёти ва илмий мероси тўғрисида яқиндан хабардор этиш мақсад қилинган.

Тест саволлари жорий йил 15 апрель куни daryo.uz сайтида, 16 апрелдан эса, ҳар куни соат 20.00да bukhari.uz сайтида эълон қилиб борилади.

Лойиҳада иштирок этинг ва ўз билимингизни оширинг!

Имом Бухорий халқаро илмий-тадқиқот маркази Матбуот хизмати

👉@oliymahad