Muslim.uz
91.7K subscribers
18.2K photos
5.07K videos
114 files
16.7K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
Audio
#Ramazon_tadorigi
#13_kun_qoldi
#Kundalik_duolar

Эрталаб ва кечқурун
Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): Ким ҳар куни эрталаб ва кечқурун “Розийту биллаҳи Роббан ва бил Ислами дийнан ва би Муҳаммадин соллаллоҳу алайҳи ва саллама Росулан”
(Аллоҳни Робб, Исломни дин, Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва салам)ни Расул деб рози бўлдим) деб уч марта айтса қиёмат куни Аллоҳнинг розилигини топади, дедилар.


@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Эй парвардигорим, бизни гуноҳларимизни кечир. Дуоларимизни ижобат айла, юртимиздан бу офатларни кўтар, юртимизга тинчлик, хотиржамлик, фаровонлик, сихат-саломатлик бер.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin |#карантинбезпаники
#Уйда_қолинг!
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
«Гоҳи-гоҳида оинаи жаҳонда ёки ижтимоий тармоқларда бугунги имтиҳонли кунларда хонадондаги озиқ-овқатларини кўз-кўз қилаётганларга гувоҳ бўляпмиз.

Азизлар, инсоф қилайлик.

Имтиҳонли кунларда бу мусулмон одамга ярашадими?!»

Абдуқаҳҳор домла Юнусов ижтимоий тармоқлардаги айрим салбий одатлар ҳақида.
___

«Иногда мы становимся свидетелями, как люди в столь сложное для страны время демонстрируют свои обильные домашние застолья в социальных сетях или иным способом.

Дорогие сограждане, давайте будем милосердны!

Подходит ли такое поведение для мусульманина в эти скорбные дни?»

Абдукаххор домла Юнусов о некоторых негативных привычках в соцсетях.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#каратинбезпаники

Улашинг ↘️
@HidoyatUz | Hidoyat.uz
Бугун истиғфор айтдингизми?
➡️ДАВОМИНИ ЎҚИШ

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Раҳимберди домла Раҳмонов
Юрт ташвишини ўзиники билиш чинакам ватанпарварлик

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Бугунги кунда вазият тақозоси билан ҳар бир киши уйида қолса, албатта яхши нияти сабабли ибодатга айланади. Чунки узлат халқдан узилиб, Холиқ билан ёлғиз қолишдир. Холиқ билан ёлғиз қолиш, халойиқ атрофида Холиқдан ажратадиган, ўртага тўсиқ бўладиган нарсалардан холи қолиш демакдир. Мана шу ёлғиз қолиш руҳни поклайди, нафсни тинчлантиради ва энг асосийси ибодатда ихлос пайдо қилади.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin |#карантинбезпаники
#Уйда_қолинг!
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Карантин вақтида уйда қолиш эътиқодга зидми?
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
ЎТИРГАН ҲОЛДА АЗОН ВА ИҚОМАТ АЙТИШ ЖОИЗМИ?
#намоз

340-CАВОЛ: Ўтириб азон ва иқомат такбирларини айтиш мумкинми?

💬
ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Жамоат учун ўтириб азон айтиш макруҳ, ёлғиз ўзи учун азон айтса, ўтириб айтса ҳам зарари йўқ. Иқоматнинг кўп ҳукмлари азонникига ўхшайди. Соғлом одам жамоат учун ўтириб иқомат айтиши макруҳдир.

Лекин киши беморлиги сабаб тик туришга қодир бўлмаса, ўзи учун ўтириб иқомат айтиши жоиз.

Ўтириб азон айтишнинг ҳукми ҳақида “Ал-Фатовол ҳиндия” китобида шундай дейилган:

وَيُكْرَهُ الْأَذَانُ قَاعِدًا وَإِنْ أَذَّنَ لِنَفْسِهِ قَاعِدًا فَلَا بَأْسَ بِهِ

яъни: “Ўтириб азон айтиш макруҳ, агар ўзи учун айтаётган бўлса, зарари йўқ”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.
@diniysavollar

Савол йўллаш
🌐 https://fatvo.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш
#ДИҚҚАТ_ТАНЛОВ!

🕌 Ҳадис илми мактаби коронавирус пандемияси шароитида диний-маърифий таълим муассасаси талабаларининг таътил кунлари давомида онлайн масофавий дарслардан бўш вақтларини мазмунли ташкил этиш ҳамда фанлар бўйича мавжуд билимларини синовдан ўтказиш мақсадида Араб тили фани бўйича танлов эълон қилади.

❗️Танлов диний-маърифий таълим муассасаси талабалари ўртасида жорий йилнинг 13-29 апрел кунлари 3 босқичда ўтказилади.

🔸Танлов шартлари тўғрисида тўлиқ маълумотни телеграмдаги @HIM_tanlov каналдан ёки @HIM_tanlovbot бот тармоғи орқали олишингиз мумкин.

➡️ДАВОМИНИ ЎҚИШ

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Tunda ibodat qilishning fazil
muslim.uz
Тунда ибодат қилишнинг фазилатлари (Аудио)

ЎМИ матбуот хизмати
Улашинг ⤵️
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари: "Экин экиб, ризқу рўзни талаб этинг!"

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#ТАЪЗИЯ
ИНГУШЕТИЯ МУФТИЯТИГА ҲАМДАРДЛИК

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари Россия Федерацияси Ингушетия Республикаси муфтийси Абдураҳмон Матназаровнинг вафоти муносабати ҳамдардлик мактубини йўлладилар. Унда қуйидаги жумлалар келтирилган:

Россия Федерацияси Ингушетия Республикаси муфтийси Абдураҳмон Матназаровнинг вафоти муносабати билан ўз номимдан ва Ўзбекистон мусулмонлари номидан Ингушетия мўмин-мусулмонларига ва раҳматли биродаримизнинг яқинларига чуқур таъзия билдирамиз. Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси ушбу мусибатга чин қалбдан шерик эканини изҳор этади.

Биродаримиз Абдураҳмон ҳожи Матназаровнинг Ислом дини маърифатини кенг ёйиш, мўмин-мусулмонлар эҳтиёжини таъминлаш ва халқларимиз ўртасидаги дўстликни мустаҳкамлашдаги хизматларини ҳусни қабул айлаб, улкан ажру савоблар ато этсин.

Ҳақ таоло марҳум дўстимизнинг аҳли оиласи, фарзанду аржумандларига чиройли сабр бериб, бу мусибатларини яхшиликлар ила тўлдирсин.

Биз Буюк Парвардигордан дуо қилиб сўраймизки, марҳумни ўзининг чексиз раҳматига олсин, жаннат боғларига дохил этсин, деган ҳамдардлик сўзлари ва дуолар мактубда баён этилган.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#Етти_кунга_етти_китоб
#Эътиқод_дурдоналари:
АЛЛОҲ ТАОЛОНИНГ ГЎЗАЛ ИСМЛАРИ

Тавҳиднинг луғавий ва истилоҳий маънолари

Тавҳид сўзи исми масдар бўлиб, луғатда “яккалаш”, яъни бир нарсага яккаю ёлғизлик нисбатини бериш ва унинг кўп ададда эканини инкор қилиш маъноларини англатади. “Қомусул муҳит” китобида, “тавҳид ёлғиз Аллоҳга иймон келтиришдир” дейилган.

Тавҳиднинг истилоҳий маъноси тўғрисида бир қанча ажойиб таърифлар келган. Мулла Али Қори раҳматуллоҳи алайҳ тавҳидни шундай таърифлаган:

هُوَ إِثْبَاتُ الْوَحْدَانِيَّةِ لِلذَّاتِ الصَّمَدَانيَّةِ

“Абадий барҳаёт Зотнинг яккаю ягоналигини тасдиқлаш, тавҳид деб аталади”[1].

Муҳамммад Анвар Бадахшоний эса “Ақидатут-Таҳовий”нинг шарҳида тавҳидга шундай таъриф берган:

أَنْ يَتَبَرَّأَ الاِنْسَانُ عَنْ جَمِيعِ وُجُوهِ الاِشْرَاكِ بِاللهِ وَيَعْتَقِدَ أَنَّ اللهَ سُبْحَانَهُ وَتَعَالَى وَحْدَهُ لَا شَرِيكَ لَهُ لَا فِى ذَاتِهِ وَلَا فِى صِفَاتِهِ وَلَا فِى اَفْعَالِهِ وَلَا فِى اَسْمَائِهِ وَلَا فِي أَحْكَامِهِ

“Инсон Аллоҳ таолога ширк келтиришнинг барча кўринишларидан ўзини сақлаб, Аллоҳ таолони зотида ҳам, сифатларида ҳам, феълларида ҳам, исмларида ҳам ҳукмларида ҳам шериги йўқ, яккаю ёлғиз эканлигига эътиқод қилиши тавҳид деб аталади”[2].

Ушбу таърифдан Аллоҳ таоло ҳақида қуйидагича эътиқод қилиш лозимлиги келиб чиқади:

– Аллоҳ таоло борлиқдаги бирор нарсага ўхшамайди ва Унинг бирор нуқсону камчилиги йўқдир;

– Аллоҳ таолонинг исм ва сифатлари Қуръон ва ҳадисларда баён қилингандир;

– Аллоҳ таолонинг исм ва сифатларининг ҳақиқати қандай эканини билишдан барча халойиқ ожиз.

Ақоид уламолари илоҳиёт бобидаги масалаларни иккита асосга боғлаб тушунтирадилар:

Аллоҳ таолонинг борлигига иймон келтириш;
Аллоҳ таолонинг бирлигига иймон келтириш.

➡️ДАВОМИНИ ЎҚИШ

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Audio
#Ramazon_tadorigi
#12_kun_qoldi
#Kundalik_duolar

Азон эшитганда
Саъд ибн Абу Ваққос (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Ким азонни эшитганда, Ашҳаду алла илаҳа иллаллоҳу ваҳдаҳу ла шарийка лаҳу ва ашҳаду анна Муҳаммадан абдуҳу ва Расулуҳу. Розийту биллаҳи Роббан ва би Муҳамадин Расулан ва бил Ислами дийнан” деса, унинг гуноҳи мағфират қилинади, дедилар.

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Forwarded from Times.uz
Коронавирус нарса-буюмлар юзасида қанча вақт яшайди?

Пластик юзада — 5 кун
Алюмин-металлда — 2-8 соат
Тиббиёт қўлқопида — 8 соатгача
Ёғочда — 4 кун
Ойнада — 4 кун
Қоғозда — 4-5 кун

Маълум қилинишича, очиқ ҳавода патогенлар уч соатгача давом этади. Шунингдек, бу вирус ҳаво томчилари орқали юқиши ҳам мумкин.

@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#каратинбезпаники
Соғлиқни сақлаш вазирлиги:
ЯНА 19 НАФАР БЕМОР ТУЗАЛИБ, КОРОНАВИРУС ИНФЕКЦИЯСИДАН СОҒАЙГАНЛАР СОНИ 61 НАФАРГА ЕТДИ
@koronavirusinfouz
#vahimasizkarantin
#карантинбезпаники

12.04.2020 й.
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
Муҳаммадназар домла Қаюмов:
"Деҳқончилик – пайғамбарлар суннати"

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar