Muslim.uz
98.4K subscribers
19.7K photos
5.64K videos
114 files
17.7K links
🌙 O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

📩 Murojaat uchun:
@Muslimuzadmin2bot

Diniy savollar uchun
+998781503344

🔹Batafsil: https://taplink.cc/muslimuz
Download Telegram
#ЖУМА_АЙЁМИ_МУБОРАК

Жума маъвизаси билан танишинг!

Мавзу: Оилада аёлнинг вазифаси

#Аллоҳ таоло бутун инсониятни яратиб, уларни икки хил эркак ва аёлга ажратди. Ер юзида тартиб ва интизом қарор топишини эса, айнан мазкур икки жинсга бевосита боғлади. Одам атони яратиб, Ўз ишларида чевар бўлган Раббимиз, ерда инсоният учун нима фойдаю нима зарар эканини билган ҳолда унга Момо ҳавони жуфт қилиб берди. Аллоҳ таоло эркак ва аёлни умумий ишларда тенг ҳуқуқлик қилиб яратган бўлса-да, аммо ҳар бирига муносиб бўлган вазифаларда бир-биридан фарқли қилиб қўйди. Жумладан, савобли ишларда эркак ва аёлга тенг ажр берилиши хусусида Қуръони каримда шундай келган:

“Эркакми ё аёлми – кимда-ким мўмин бўлган ҳолида бирор эзгу иш қилса, бас, Биз унга ёқимли ҳаёт бахш этурмиз ва уларни ўзлари қилиб ўтган гўзал (солиҳ) амаллари баробаридаги мукофот билан тақдирлаймиз” (Наҳл сураси, 97-оят).

#Аллоҳ таоло аёлларга она бўлишдек, шарафли ва ўта оғир масъулиятни айнан уларга хослаб берди. Шу билан бирга эркакларни жисмонан куч талаб қилувчи ишларга, жумладан, касб қилиб аҳли оиласига нафақа бериш ҳамда бошқарув ишларни уларнинг зиммасига юклаб, эркакларни аёллардан бу хусуда афзал қилиб яратган. Аллоҳ таоло бу ҳақда шундай марҳамат қилади:

“Аёллар учун (белгиланган ҳуқуқлар) ўз меъёрида эркаклар (ҳуқуқи) билан тенгдир. Аёлларга нисбатан эркакларда бир даража (зиёдалик) бор. Аллоҳ қудрат ва ҳикмат эгасидир” (Бақара сураси, 228-оят).

#Расулуллоҳ (с.а.в.) бир ҳадиси шарифда аёлларнинг вазифалари хусусида қуйидагича марҳамат қиладилар:

Абдурраҳмон ибн Авф (р.а.)дан ривоят қилинган ҳадисда Расули акрам (с.а.в.): “Қачонки хотин киши беш (маҳал) намозини ўқиса, бир ой рўзасини тутса, номусини сақласа ва эрига итоат қилса, унга: “Жаннатнинг хоҳлаган эшигидан киргин!” – деб айтилади”, - деганлар (Имом Табароний “Мўъжамул авсат”да ривоят қилган).

БАТАФСИЛ

@muslimuzportal Яқинларингизга ҳам улашинг.
Аллоҳнинг арқонини маҳкам тутинг...

“Эй, инсонлар! Дарҳақиқат, Биз сизларни бир эркак (Одам) ва бир аёл (Ҳавво)дан яратдик ҳамда бир-бирларингиз билан танишишингиз учун сизларни (турли-туман) халқлар ва қабила (элат)лар қилиб қўйдик. (Ҳужурот сураси, 13-оят). Ушбу раббоний чақириқ барча инсонларнинг асли бир эканлигига, шунинг учун бир-бирлари билан гўзал муомалада бўлиб, аҳил ҳаёт кечиришларига далолат қилади.

Бошқа бир оятда мана бундай хитоб қилинади: "Албатта, мўминлар динда ўзаро биродардирлар. Бас, сизлар икки биродарингиз ўртасини тузатиб қўйингиз ва Аллоҳдан қўрқингиз, шояд, раҳм қилинсангиз." (Ҳужурот сураси, 10-оят).

Дарҳақиқат, бу биродарлик дин қардошлиги бўлиб, дунёдаги барча инсоний алоқалардан устун туради. Бу биродарлик Аллоҳ учун, дину - диёнат учун, Ислом - иймон учундир. У ўзаро муҳаббат, тинчлик-омонлик ва ҳамкорлик асосига қурилган бўлади. Бу биродарликка путур етса зудлик билан ислоҳ қилишга ўтмоқ керак. Чин мўмин бошқа бировга зарра миқдорда бўлса ҳам озор бермаслиги лозим.

Афсуски, бугун кўп мусулмонлар на бу ояти каримадан насиҳат оладилар ва на тарихий тажрибалардан сабоқ оладилар. Бирлашишлари учун минглаб сабаб, туртки ва омиллар бор, бирортасига қиё боқиб қўймайдилар. Балки тафриқа учун баҳона истаб тургандек, биргина сабаб топиб қолишса бас, ҳар ким ўзини тўғри деб, ҳидоятда санаб, бошқани гумроҳликда айблаб, тумтарақай бўлиб кетаверишади. Шунинг учун ҳам ҳозирда нима бало бўлса, мусулмонларнинг бошида бўлмоқда. Ўлдирилаётганлар ҳам, таланаётганлар ҳам, қийноққа солинаётганлар ҳам асосан мусулмонлар. Аммо шунда ҳам ўзларига келмаётганлари янада ачинарли ҳол. Хилма-хил фирқаларга бўлиниб, жанжаллашиб, бир-бирини кофирга чиқариб, ҳатто хунрезликкача борадиганлар ҳам топилаётгани эса энг катта мусибатдир. Шариатимиз тафриқанинг барча турлари ва кўринишларига қарши курашади. Мусулмонлар шу пайтгача ташқи душманга мағлуб бўлмаганлар, фақат ички низо сабаблигина мағлубиятга учраганлар.


БАТАФСИЛ

@muslimuzportal Яқинларингизга ҳам улашинг.
#Жума намози ва жума кунига тааллуқли одоблар ҳақида

Бу одоблар ўн бешта:

1. Жума намозига пайшанба куни ва жума кечасидан тозаланиш, кийимларни ювиш ва керакли нарсаларни тайёрлаш орқали ҳозирлик кўриш зарур.

2. Жума куни ғусл қилиш – ювиниш. Имом Бухорий ва Муслимнинг "Саҳиҳ" китобларида ривоят қилинган ҳадислар ва бошқа асарларда келган хабарларга мувофиқ ювинишнинг энг афзал вақти – жума намозига боришдан бир оз олдин ғусл қилишдир.

3. Баданини поклаб зийнат бериш, тирноқларини олиш, мисвок ёрдамида тишларни тозалаш, юқорида зикр этилганидек кир-ифлосликларни бадандан кетказиш каби тозалик амалларини бажариш, хушбўйликлар суртиш ва энг яхши кийимларни кийиш мақсадга мувофиқ.

4. Жума намозига эрта, пиёда бориш (бунинг иложи бўлса, албатта - тарж.). Жомеъ масжидига ташқарига чиққунча қадар унда эътикофда бўлишни ният қилиш афзалдир.

5. Одамларнинг елкаси оша ўтмаслик, намозхонлар ўртасида бўш жой бўлса, шу ердан ўтиш одобдандир.

6. Намоз ўқиётганлар олдидан асло кесиб ўтмаслик шарт.

7. Биринчи сафда туришга интилиш мақсадга мувофиқ. Агар имкон бўлмаса ва эътироз эшитса, олдинги қаторига ўтмайди. Кечикса, узрли бўлади.

8. Имом ҳужрасидан чиқиб, минбарга йўналса, нафл намоз ўқишни ва турли зикрларни тўхтатиш ҳамда муаззинга жавоб билан машғул бўлиш, сўнгра хутбани эшитиш зарур.

9. Жума намозидан кейин икки ё тўрт, ёки олти ракат суннат намози ўқиш афзал саналади.

10. Аср намози адо этилгунга қадар масжидда туриш. Агар шом намозига қадар турса, янада афзал бўлади.

11. Жума кунидаги дуолар қабул бўладиган муборак соатни қалб ҳозирлиги ва доимий зикрлар билан ўтказиш зарур.

12. Пайғамбаримиз алайҳиссаломга салавот айтишни кўпайтириш. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилдилар: "Ким жума кунида менга саксон марта салавот айтса, Аллоҳ таоло унинг саксон йиллик гуноҳларини (сағираларини) афв этур" (заиф ҳадис бўлиб, уни Дайламий "Муснад"ида келтирган).

Бунга истиғфор айтишни ҳам қўшиш мумкин, зеро бу кунда истиғфор айтиш мустаҳабдир.

13. Каҳф сурасини ўқиш.

14. Имкон борича жума куни хайр-эҳсон ва садақалар бериш. Садақа-эҳсонни масжид ташқарисида тарқатиш керак. Жума куни"Тасбеҳ" намозини адо этиш мустаҳаб (Ҳофиз Абул Ҳасан Мақдисий ва бошқалар бу ҳақдаги ҳадисни саҳиҳга ҳукм этишган).

15. Жума кунида охират амаллари билан машғул бўлиб дунё ишларидан холи бўлиш ҳам мустаҳаб амалдир.

"Минҳожул қосидин" китобидан

@muslimuzportal Яқинларингизга ҳам улашинг.
#БИЛАСИЗМИ?

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким жонига қасд қилиб ўткир тиғли нарса билан ўзини ўлдирса, жаҳаннам оловида қорнига ўша ўткир тиғни ушлаб абадул-абад санчаверади. Ким заҳар ичиб ўз жонига қасд қилса, жаҳаннам оловида абадул-абад ўша заҳарни ютади. Ким тоғдан ўзини ташлаб ўз жонига қасд қилса, жаҳаннам оловига абадул-абад ўзини улоқтиради», дедилар” (Имом Бухорий ривояти).

Хоҳ эркак ва хоҳ аёл бўлсин шундай тўкин, тинч ва фаровон замонда яшаётгани учун Аллоҳ таолога шукр қилиши лозим. Ҳар қандай ижтимоий ва иқтисодий муаммоларни сабр-қаноат, чиройли тадбир, маслаҳат ва машварат билан ҳал қилса бўлади. Аммо сабрсизлик натижасида ношукурлик қилинса, оқибати хайрли бўлмайди. Ёки бўлмаса, айрим иродаси бўш кишилар ичкилик ва гиёҳвандликка берилиб, бебаҳо умрларини хазон қиладилар. Бундай кимсалар ушбу нарсалар динимизда ҳаром саналишини билмайдилар, ёки билиб туриб нафсларининг амрига қулоқ солиб, ўзларини абгор қиладилар. Ҳақ субҳанаҳу ва таоло бу ҳақда барчамизни огоҳлантириб, айтади: “...Ўз қўлларингиз билан ўзларингизни ҳалокатга ташламангиз!..” (Бақара сураси, 195- оят)

@muslimuzportal Яқинларингизга ҳам улашинг.
#ДУО

Cавол: Намоздан сўнг нима деб дуо қилиш керак?

Жавоб: Баро ибн Озиб (розияллоҳу анҳу) ривоят қилади. Пайғамбаримиз (алайҳиссалом): “Эй Парвардигорим, мени, бандаларингни жамлайдиган, тирилтирадиган кунда азобингдан сақла!”, деб дуо қилар эканлар (Имом Муслим ривояти). Муғира ибн Шуъба (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳар намоздан сўнг: “Эй Аллоҳ! Сен ато қилган нарсани ман қилувчи йўқ. Сен ман қилган нарсани берувчи йўқ. Ҳаракат, ғайрат ҳам, буюклик ҳам Сендандир!”, деб дуо қилганлар (Имом Бухорий, Аҳмад ва Муслим).

Жаноб Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Муъоз ибн Жабал (розияллоҳу анҳу)га ҳар бир намоздан сўнг: “Аллоҳумма Рабби, аъинний ъала зикрика ва шукрика ва ҳусни ъибадатик”, деб дуо қилишни ўргатганлар (Имом Аҳмад, Абу Довуд ва Насоий ривоятлари).


@muslimuzportal Яқинларингизга ҳам улашинг.
#БИЛАСИЗМИ?

Қуръон ояти ва қудсий ҳадис ўртасида қандай фарқ бор?

Бу ҳақда билишни истасангиз қуйидаги мақола билан танишинг.

Қуръони карим:

1. Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га Жаброил (алайҳиссалом) орқали ваҳий қилинган. Унинг лафзи ҳам, маъноси ҳам илоҳийдир. Ҳеч бир жиҳатдан бирортанинг унга даҳли бўлмаган ва бўлиши ҳам мумкин эмас.

Аллоҳ таоло айтади:

“Уни Руҳул амин (Жаброил) олиб келиб, огоҳлантирувчи (пайғамбар)лардан бўлишингиз учун қалбингизга туширди, у аниқ араб тилида эди” (Шуаро, 193–195).

2. У ожиз қолдирувчидир, на инс, жин маънода ва лафзда унга ўхшашини, ҳатто кичкина бир сурасига ўхшашни ҳам тўқий олмайди.

3. Қуръони карим то қиёмат кунигача боқий қолувчи, ўзгариш ва алмашишдан сақлангандир.

4. У бизга Расулуллоҳдан (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) мутавотир тарзда нақл қилинган. Ундан бирор нарсани инкор қилган киши кофир бўлади.

БАТАФСИЛ

@muslimuzportal Яқинларингизга ҳам улашинг.
Москвада Шайх Муҳаммад Содиқнинг китоблари тақдимоти бўлади

Россия Федерациясиясининг Москва шаҳрида Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг “Очиқ хат” ва “Дин насиҳатдир” китобларининг тақдимоти бўлиб ўтади. Бу ҳақда “islom.uz” порталида хабар берилди.

Бугун, 23 февраль куни Москва вақти билан 15:00 да Шайх Муҳаммад Содиқ номидаги мусулмонлар диний-маърифий марказида китобларининг рус тилидаги қайта нашрининг тақдимоти бўлиб ўтиши режалаштирилган.

Ушбу тақдимотда иштирок этиш истагини билдирганлар учун маълумот.

Манзил: Москва шаҳри, “Парк культуры” метроси, Остоженка кўчаси, 49с1-уй

Маълумот учун, Шайх Муҳаммад Содиқ номидаги мусулмонлар диний-маърифий марказининг фаолияти 2017 йил 22 декабрда йўлга қўйилган эди.

БАТАФСИЛ

@muslimuzportal Яқинларингизга ҳам улашинг.
Ислом билим юртида мусулмонлар бирдамлигига бағишланган тадбир ўтказилди

Бухоро шаҳар “Жўйбори Калон” аёл-қизлар ўрта махсус ислом билим юртида 2018 йил 17 февраль куни “Барчангиз Аллоҳнинг арқонини маҳкам тутинг ва бўлиниб кетманг”

мавзусида тадбир ўтказилди.

Йиғилишни билим юрти маънавият ва маърифат ишлари бўйича мудира муовини Роҳат Мамадшоева кириш сўзи билан очиб бериб, талалабаларни масалалар билан таништирган.

Билим юрти мудири А. Иноятов ўз маърузасида қуйидагиларни сўзлади: “Эй, инсонлар! Дарҳақиқат, Биз сизларни бир эркак (Одам) ва бир аёл (Ҳавво)дан яратдик ҳамда бир-бирларингиз билан танишишингиз учун сизларни (турли-туман) халқлар ва қабила (элат)лар қилиб қўйдик. (Ҳужурот сураси, 13-оят). Динимизда мана шу ҳақиқатни баён қилиш орқали инсонларни бирликка, ҳамжиҳатликда яшашга даъват этилади.Айни пайтда динимиз бизларни ўзаро ихтилоф қилишдан, тафриқага бўлинишимиздан қайтаради. Зеро, ихтилоф ва тафриқа инсонларни бир-биридан узоқлаштиради, ўртада адоват ва фитна пайдо бўлишига сабаб бўлади. Айниқса, динда тафриқага бўлиниш залолат саналиб, инсоннинг икки дунёсини ҳам барбод бўлишига олиб боради. Аллоҳ таоло Қуръони каримда:

“Динни барпо қилингиз ва унда фирқа-фирқага бўлинмангиз!”, деб марҳамат қилган (Шўро сураси, 13-оят).



Тарихда турли хил фирқалар чиққан бўлиб, улар Пайғамбаримиз с.а.в. айтганларидек ўзлари ҳам залолатда, ўзгаларни ҳам тўғри йўлдан оздириб, бузуқ ақидаларга бошлаганлар. Ўз даврида уламолар ана шундай тоифаларга қарши курашиб, уларнинг бузуқ ақидаларини фош этганлар, мўмин-мусулмонларни залолат йўлларидан огоҳлантирганлар. Хусусан, юртимиздан чиққан буюк бобокалонимиз Абу ал-Муъин ан-Насафий ҳазратлари бундан минг йил аввал ана шундай оқимларга қарши раддия ўлароқ ўзларининг ақидага оид асарларини ёзиб қолдирганлар.

Аллоҳ учун дўстлашишнинг шартларини айтиб берсангиз. Мактабда бирга ўқиган дўстлар билан Аллоҳ учун дўстлашиш холис бўлиши мумкинми? Боиси, улар билан ўртада Аллоҳ учун дўстлашишдан ташқари, бирга ўқиганлик учун дўстлик ҳам мавжуд бўлади.

БАТАФСИЛ

@muslimuzportal Яқинларингизга ҳам улашинг.
Оилада аёлнинг вазифалари

Муслима аёл эри олдидаги Ислом дини кўрсатган вазифаларни адо этмоғи лозим бўлади. Улар ичида энг муҳимлари қуйидагилар:

1. Эрининг ҳурматини жойига қўйиб, унга итоат қилади.
2. Аёл эрининг мол-мулкини муҳофаза қилади.
3. Ўз гўзаллигини фақат ўз эрига тақдим қилади ва ўзини номаҳрам нигоҳлардан сақлайди.
4. Оилавий сирлар ҳамда жинсий муносабатларни бошқаларга ошкор қилмайди.
5. Эрини беҳудага ғазаблантирмайди.
6. Барча ишларида эридан рухсат олади.

Абу Ҳурайра р.а.дан ривоят қилинган ҳадисда #Расулуллоҳ (с.а.в.) айтадилар:

«Аёл киши учун эри борида унинг изнисиз нафл рўза тутиши ва унинг изнисиз уйига бировни киритиши ҳалол эмас» (Имом Бухорий ва Имом Муслим).

Бошқа бир ҳадиси шарифда эса #Пайғамбаримиз (с.а.в.):

Умму Салама (р.а.)дан ривоят қилинган ҳадисда #Расулуллоҳ (с.а.в.) айтадилар: “Қайси аёл эри ундан рози бўлган ҳолда вафот топса, жаннатга киради” (Имом Термизий ривояти).

@muslimuzportal Яқинларингизга ҳам улашинг.
#ФИҚҲИЙ_МАСАЛАЛАР

Ҳанафий мазҳабимиздаги фиқҳий масалалар

Бемор кишининг намози ҳақида.

#Намоз ўта аҳамиятли ибодат бўлганлиги учун уни беморлик сабабли ҳам тарк қилиб бўлмайди. Шариатимизда бемор кимсаларнинг намозлари ҳақида алоҳида ҳукмлар мавжуд бўлиб, улар қуйидагилардан иборатдир:

1. Агар беморлик туфайли тик туриб намоз ўқиш имкони бўлмаса, (масалан, тик турса беморлиги зиёда бўладиган бўлса, ёки тик турганда шиддатли оғриқ бўлса, ёки боши айланса) ўтирган ҳолда руку (яъни, озгина эгилади) ва сажда қилиб (яъни, соғлом киши саждаси каби сажда қилиб) намоз ўқийди.

2. Агар ўтириб намоз ўқиётган бемор руку ва саждага (яъни, соғлом киши саждаси каби сажда қилишга) қодир бўлмаса, боши билан имо-ишора қилиб намоз ўқийди. Сажданинг имо-ишорасини рукудан пастроқ қилади. Сажда қилиш учун бирор нарсани ердан юқорига кўтариб қўймайди. Қўллар руку ва сажда пайтида тизза устида туради.

3. Агар ўтиришга ҳам қодир бўлмаса, қиблага юзланган ҳолда, ёнбошлаб ёки чалқанча ётиб намоз ўқийди. Уламолар чалқанча ётиб намоз ўқишни афзал деганлар. Бундай ҳолатда бош билан имо-ишора қилиб ўқийди. Чалқанча ётганда оёғини қиблага қаратиб, тиззаларининг остига бирор нарса қўйиб, бир оз кўтариб қўйилади. Шунда қиблага оёғини чўзмаган бўлади. Бошининг остига ёстиқ қўйиб, юзи қиблага қаратилади.

4. Агар бош билан имо-ишора қилишга ҳам қодир бўлмаса, қодир бўлгунга қадар намозни кечиктириб туради ва агар бу ҳолатда беморлик бир кеча-кундуздан ўтиб кетса, соғайгандан кейин ўтган вақтдаги намозларнинг қазосини ўқимайди.

5. Қош ёки кўз билан имо-ишора қилиб намоз ўқилмайди. (“Фатавои Оламгирия” китоби).

#Аллоҳ таоло юртимиздаги барча фуқароларни тинч-тотувликда умргузаронлик қилишларини бардавом қилиб, мушфиқ аёлларимизни бахтимизга соғ-омон қилсин!

@muslimuzportal Яқинларингизга ҳам улашинг.
#ДУО

Cавол: Дуо қилишда қўлларни кўтариб, юзга суртиш ҳадисларда ворид бўлганми?

Жавоб: Ҳа, бу ҳақда кўплаб ҳадислар ривоят қилинган:

Анас (розияллоҳу анҳу) айтади: “Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) дуога қўл кўтарганларида қўлтиқларининг оқлиги кўриниб турар эди” (Имом Байҳақий). Саҳл ибн Саъд (розияллоҳу анҳу) ривоят қилади: “Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) дуо қилсалар, қўл бармоқларининг учлари елкалари баробарида бўларди” (Имом Байҳақий).

Сойиб ибн Язид (розияллоҳу анҳу) айтади: “Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) дуо қилсалар, қўл кўтарар, кейин юзларига суртар эдилар” (Имом Байҳақий).

Ҳазрат Умар (розияллоҳу анҳу) ривоят қилади: “Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) дуога қўл қўтарсалар, уни юзларига суртмасдан туширмас эдилар” (Имом Термизий ривояти).


@muslimuzportal Яқинларингизга ҳам улашинг.
​​Исломни қабул қилган ҳинд аёли Олий судда ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилмоқда

26 яшар ҳиндистонлик Ҳадия ўзининг исломни қабул қилганлиги боис Олий судда ўз ҳуқуқларини ҳимоя қилишига тўғри келди.
Ўтган йили Ҳадия (унинг аввалги исми – Акхила Ашокан) нинг отаси Керала штати судига мурожаат қилиб, “қизининг эрини мусулмон бўлганлиги учун ўз динига киришга мажбурлашда айблаб, шу боис бу никоҳни бекор қилишни сўради.


БАТАФСИЛ

@muslimuzportal Яқинларингизга ҳам улашинг. (https://telegram.me/joinchat/BO0aAj0jjw0GT5rhPph8OQ)
​​Олимпиада чемпиони Алина Загитова Москва жоме масжиди қавмига мансуб чиқиб қолди

Россияга Пхенчхандаги Олимпия ўйинлари илк олтин медалини тақдим этган фигурали учиш устаси Алина Загитова Москва жоме масжиди қавмига мансуб чиқиб қолди. Бу ҳақда журналист Радик Амиров ўз блогида маълум қилди. “У бувиси билан Москва жоме масжидига борар ва у ерда Элдор ҳазрат Аляутдинов Алинанинг ишлари яхши бўлиши учун дуолар қилар эди!”, - деб ёзмоқда Амиров.

БАТАФСИЛ

@muslimuzportal Яқинларингизга ҳам улашинг.
​​#ХУШХАБАР

Диний идора ички ва ташқи туризм учун лицензия олди

Ўзбекистон Республикаси Президенти “Ўзбекистон Республикасининг туризм соҳасини жадал ривожлантиришни таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 2016 йил 2 декабрдаги ПФ-4861-сон фармони, шунингдек, юртимизда туризм соҳасини ривожлантишга қаратилган изчил саъй-ҳаракатларга ҳамоҳанг тарзда Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳам “зиёрат туризм” фаолиятини йўлга қўйди.

Жорий йилнинг 23 февраль куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси ҳузуридаги Муқаддас қадамжоларни сақлаш ва обод этиш хайрия жамоат фондига Ўзбекистон Республикаси Туризмни ривожлантириш давлат қўмитаси томонидан туризм фаолиятини кириш, чиқиш ва ички туризм йўналишларида амалга ошириш ҳуқуқини берувчи Т-0151-сон махсус лицензияси тақдим этилди.

БАТАФСИЛ

@muslimuzportal Яқинларингизга ҳам улашинг.
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Qur‘on musobaqasida adolat bo‘lmayaptimi? Baholash mezonlari qanday bo‘lyapti?
Videolavhani ko‘ring.
Yaqinlaringizga ham
ulashing👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAj0jjw0GT5rhPph8OQ
#ОГОҲ_БЎЛИНГ

Шайтон васвасаси

Бир ёш йигит устози билан суҳбатлашиб ўтириб деди:

- "Устоз, мен зино килишни хохламайман, аммо чидай олмайман. Кўчаларда юрар эканман кўзларимга эгалик қила олмаяпман. Менга Аллоҳ розилиги учун насиҳат қилинг, зино қилиб қўйишдан қўрқяпман."

- Устози шундай депти:
"Менга уйингдан бир косада сув олиб кел. У сувни бир томчисини хам тўкма. Агар сув тўкилса ҳар бир томчисига таёқ билан жазолайман".

- Шогирди устозига итоат қилиб, косада сув келтирипти. Йўлда сувни бир томчисини хам тўкмасликка ҳаракат қилиб, косадан кўзини узмай, оҳисталик билан қадам ташлабди..

- Устоз:
"Жуда яхши. Косадаги сувни тўкмасдан келтирдинг. Менга айтчи, йўлда келар экансан қанча қиз ва аёлларга кўзинг тушди?

- Шогирд:
"Мен йўлда келар эканман, кўзимни бир он хам косадан узмадим. Ахир сиз сувни тўкмай келтиришимни акс холда жазолашни айтдингизку."

- Устоз:
Эй болам, наҳот мендан қўрққанчалик Аллоҳдан қўрқмасанг. Агар сен мени таёғимдан қўрққанчалик Аллоҳдан қўрққанингда эди зино ҳақида ўйламас эдинг."

- Шогирд:
"Устоз мен тушундим, менга етарлича насиҳат қилдингиз. Мен тавба қилдим. Бу васвасалар барчаси шайтондан эканини англадим. Аллоҳ гуноҳимни кечирсин", деган экан.

Бинту Ҳабибуллоҳ

@muslimuzportal Яқинларингизга ҳам улашинг.
#Селфи риё...ми?

#Аллоҳ таоло #Қуръони каримда Ўзининг “Холиқ”, яъни, “Яратувчи” Зот эканлигини эслатиб шундай дейди: “(Аллоҳ) Отлар, хачирлар ва эшакларни минишингиз ва зийнат учун (яратди) ва сиз билмайдиган нарсаларни яратадир”. (Наҳл, 8) Ушбу оятни тафсир қилган муфассирларимиз айтадилар: “ Аллоҳ таоло келажакда сизлар учун туя, от, хачир ва эшакдан бошқа сиз билмайдиган нақлиёт воситаларини яратади ”.

Дарҳақиқат, шундай ҳам бўлди. Ушбу оятлар тушган даврда мавжуд бўлмаган ҳавода, сувда ва ерда юрадиган кўплаб нақлиёт воситалари вужудга келди. Бу эса, ўз навбатида, Қуръони карим мазкур: “ва сиз билмайдиган нарсаларни яратади”, жумласи ила мўмин-мусулмонларни келажак янгиликларидан хабардор қилаётганига далолатдир.

БАТАФСИЛ
https://muslim.uz/index.php/maqolalar/item/6164-selfi-rijo-mi

Яқинларингизга ҳам улашинг.
https://telegram.me/joinchat/BO0aAj0jjw0GT5rhPph8OQ