Muslim.uz
99.9K subscribers
19.1K photos
5.43K videos
114 files
17.3K links
🌙 O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

📩 Murojaat uchun:
@Muslimuzadmin2bot

Diniy savollar uchun
+998781503344

🔹Batafsil: https://taplink.cc/muslimuz
Download Telegram
#Биласизми?

Қуръони каримда жаннат даражаларининг номлари

1-даража. Жаннатун Наъийм

«Агар аҳли китоблар имон келтирганларида ва тақво қилганларида эди, албатта, уларнинг гуноҳларини кечирган ва (жаннатдаги) сўлим боғларга киритган бўлур эдик» (Моида сураси, 65-оят).

«Яна мени (охиратда) неъматлар боғининг ворисларидан қилгин!» (Шуаро сураси, 85-оят).

«Имон келтирган ва эзгу ишларни қилганларни эса, имонлари сабабли #Парвардигорлари ҳидоят қилур, неъмати мўл жаннат (боғ)ларда остиларидан анҳорлар оқиб тургай» (Юнус сураси, 9-оят)

«Парвардигорлари уларга Ўз тарафидан раҳмат, ризолик ва улар учун неъматлари доимий (бўлмиш) жаннат (боғ)лари тўғрисида хушхабар берур» (Тавба сураси, 21-оят).

БАТАФСИЛ
Давлатимиз раҳбари Бухорога ташрифни зиёратдан бошладилар

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Бухоро вилоятига ташрифини Баҳоуддин Нақшбанд мақбарасини зиёрат қилишдан бошлади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

Зиёрат давомида Давлатимиз раҳбарига Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари ҳамроҳлик қилди. Мақбарада қуръон тиловат қилинган.

Давлат раҳбари Бухоро вилоятида муқаддас қадамжолар кўплиги, уларни зиёрат қилиш юртдошларимиз учун ҳам қарз, ҳам улкан саодат эканини таъкидлаб, ёш авлодни аждодларимизнинг маънавий мероси асосида тарбиялаш ҳақида сўз юритганлар.

Шу ерда Абдухолиқ Ғиждувоний ва Баҳоуддин Нақшбанд таваллуд саналарини нишонлаш, “Етти пир” номи билан машҳур қадамжоларни обонлаштириш лойиҳалари ҳақида маълумот берилган.


БАТАФСИЛ (https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/5991-davlatimiz-ra-bari-bukhoroga-tashrifni-zijoratdan-boshladilar)
#Ҳикмат

Фақиҳ ўғри

Аҳмад ибн Маъдал ҳикоя қилади: “Мен Абдулмалик ибн Абдулазизнинг олдида ўтирган эдим. Тўсатдан бир киши келиб “Мўъжиза!” деб жар солди. Абдулмалик “Қандай мўъжиза?” деб сўради. Ҳалиги одам: “Шаҳар ташқарисидаги боғимга кетаётган эдим. Уйимдан анча узоқлашиб, кимсасиз саҳрога етганимда бир киши йўлимни тўсди-да, менга: “Кўйлакни еч!” деди.

Мен: “Нега ечаман?” деб сўрадим. “Бу кўйлакка сендан кўра мен ҳақлиман” деб жавоб берди. “Қанақасига сен ҳақлисан?” дедим ҳайрон бўлиб. “Чунки мен сенинг диндош биродарингман. Яланғочман. Сени эса кийиминг бор. Истасам бир зумда шу кўйлак меники бўлиши мумкин. Мен ҳам сенга ўхшаб шу кўйлакни кийишни истайман” деди. Мен: “Мени ялонғоч қолдириб, авратларимни кўрсатиб қўйиб кейин киймоқчимисан?” деб сўрадим. У: “Зарари йўқ. Моликдан ривоят қилинишича, “Киши яланғоч ҳолда ғусл қилишининг зарари йўқ” дейилган” деди. “Одамлар менга йўлиқиб қолиб, авратимни кўришса нима бўлади?” деб сўрадим.

Шунда у: “Агар бу йўлда одамлар сени кўриш эҳтимоли бўлганида мен сенинг йўлингни тўсмаган бўлардим” деб жавоб берди. Мен унга: “Сен жуда ақлли экансан. Менга бир оз муҳлат бер. Боғимга кириб олай. Кейин кўйлагимни ечиб сенга узатаман” дедим. У: “Йўқ! Сен боғингга кириб, тўртта қулингни олиб чиқиб, мени боғлатиб, султонни олдига олиб бормоқчисан. Кейин султон мени ҳибс қилиб, дарра уриб, баданимни илма-тешик қилиб юборсин, оёқ-қўлларимга кишан солсин-а?!” деди. Мен унга: “Йўқ! Ундай эмас! Сенга берган ваъдамни бажаришга ва ёмонлик қилмасликка қасам ичаман” дедим. У: “Йўқ! Моликдан ривоят қилинишича, “Ўғрилар учун ичилган қасамларни риоясини қилиш лозим эмас” дейилган” деди. Мен: “Сен учун ичган қасамимга содиқ қоламан” дедим. У: “Бу қасам ўғриларга ичиладиган қасамлар туркумига киради” деди. Мен унга: “Ўзаро мунозарани бас қилайлик. Аллоҳга қасамки, ушбу кийимимни чин кўнглимдан сенга бермоқчиман” дедим. У бошини пастга эгиб, жим туриб қолди. Кейин бошини кўтарди ва: “Ҳозир нима ҳақида ўйлаганимни биласанми?” деди. Мен: “Йўқ” дедим. Шунда у: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даврларидан то бизнинг давримизгача ўтган барча ўғриларнинг ишини кўздан кечириб, бирма бир кўриб чиқдим. Қарасам, бирорта ўғри насияга кўнмаган экан. Мен ислом динида янги бидъат пайдо қилиб, яъни насияга рози бўлиб, бунинг натижасида бидъатнинг ва мендан кейин қиёматгача унга амал қилганларнинг гуноҳларига кўмилишни истамайман. Қани, тез кийимни еч!” деди. Мен ноилож кийимни ечиб унга бердим”.

Ҳоний Ҳожининг “Солиҳлар ҳаётидан минг бир қисса”

@muslimuzportal Яқинларингизга ҳам улашинг.
#Биласизми?

Қуръони каримда жаннат даражаларининг номлари

2-даража. Жаннатул Адн

«#Аллоҳ мўминлар ва мўминаларга остидан анҳорлар оқиб турадиган, мангу яшаладиган жаннат (боғ)ларидаги ёқимли масканларни ваъда қилди. Аллоҳнинг ризоси эса, (ҳаммасидан) буюкроқдир. Ана шу(лар) улкан ютуқдир» (Тавба сураси, 72-оят).

«(У) абадийлик боғлари бўлиб, (улар) у жойларга ота-боболари, жуфти ҳалоллари ва зурриётларидан иборат солиҳ (банда)лар билан бирга кирурлар» (Раъд сураси, 23-оят).

«Улар остидан анҳорлар оқиб турадиган мангу жаннатларга кирурлар. Улар учун у ерда хоҳлаган нарсалари бордир. Тақводорларни #Аллоҳ мана шундай мукофотлагай» (Наҳл сураси, 31-оят).

БАТАФСИЛ
#Биласизми?

Қуръони каримда жаннат даражаларининг номлари

3-даража. Жаннатул Фирдавс

«Албатта, имон келтирган ва эзгу ишларни қилган зотлар учун Фирдавс боғлари манзил бўлур» (Каҳф сураси, 107-оят).

БАТАФСИЛ
#Биласизми?

Қуръони каримда жаннат даражаларининг номлари

4-даража. Жаннатул Мава

«Имон келтирган ва солиҳ амалларни қилган зотлар учун қилган амаллари сабабли жаннат масканлари манзил бўлур» (Сажда сураси, 19-оят).

БАТАФСИЛ
#Биласизми?

Қуръони каримда жаннат даражаларининг номлари

5-даража. Дарус Салом

«Аллоҳ (одамларни) тинчлик диёри (жаннат)га чорлайди ва хоҳлаган кишини тўғри йўлга ҳидоят этади» (Юнус сураси, 25-оят).

БАТАФСИЛ
#СаволЖавоб

Савол: Аввалги пайтда уламо­ла­ри­миз томонидан қибла қандай аниқлан­ган, шу ҳақида маълумот берсангиз.

Жавоб: Бизнинг диёримизда Шайх Абу Мансур Мотуридийнинг қибла тўғрисида берган фат­воси асос қилиб олинган. У зот шундай де­ган экан­лар: “Ёзнинг энг узун кунида қуёш ботган жой­ни белгилаб қўй! Сўнгра қишнинг энг қисқа куни қуёш ботган жойни ҳам аниқлаб, белгилаб қўй! Шу икки аломат ўртасидаги оралиқни учга бўлиб, ўнг томонингга икки ҳиссасини, чап томонинг­га бир ҳис­сасини тақсимлаб, чап томондан энг биринчи ва иккинчи бўлаклар туташган чизиққа юзлансанг, шу қибладир”.

@muslimuzportal Яқинларингизга ҳам улашинг.
#Биласизми?

Меърож ҳақида

Қуръони каримда:

«(Ўз) бандаси (Муҳаммадни), унга мўъжи­заларимиздан кўрсатиш учун (Маккадаги) Масжиди Ҳаромдан (Қуддусдаги) Биз атрофини баракотли қилган Масжиди Ақсога тунда сайр қилдирган зотга тасбеҳ айтилур. Дарҳақиқат, У Самеъ (эшитувчи) ва Басир (кўрувчи) Зотдир» дейилган (Исро, 1) .

“Исро” сўзи кечаси юргизиш маъносини анг­латса, “меърож” сўзи юқорига кўтарилиш дега­ни­дир. Исро ва Меърож воқеаси тарихда “Қайғу йили” деб номланган санада, Пайғамбаримиз (алай­ҳиссалом)нинг амакилари Абу Толиб ва аёллари, мўминларнинг онаси Хадича (розиял­лоҳу анҳо) вафот этган йилда бўлган.

Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) хуфтон намозидан сўнг Умму Ҳоний бинти Абу Толибнинг уйларида бўлганларида Исро ҳодиса­си содир бўлади.

Молик ибн Саъсаъа (розияллоҳу анҳу)дан ри­во­ят қилинади:

“Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бундай дедилар: “Мен Байтнинг олдида уйқу билан уй­ғоқлик орасида, икки кишининг ўртасида эдим. Менга бир жом келтирилди. У ҳикмат ва имонга тўла эди. Сўнгра томоқнинг пастидан қориннинг пастигача ёрилди. Кейин қорин Замзам суви ила ювилди ва ҳикмату имонга тўлдирилди. Менга хачирдан кичикроқ, эшакдан каттароқ оқ улов – Буроқ келтирилди. Жаброил ила жўнаб кетдик. Дунё осмонига етиб бордик. Биринчи осмонда Одам (алайҳиссалом) кутиб олди. Иккинчи ос­монда Исо ва Яҳё (алайҳимуссалом) кутиб олишди. Учинчи осмонда Юсуф (алайҳисса­лом) кутиб олдилар. Тўртинчи осмонда Идрис (алайҳиссалом) кутиб олдилар. Бешинчи осмонда Ҳорун (алайҳиссалом) кутиб олдилар. Олтинчи осмонда Мусо (алай­ҳиссалом) кутиб олдилар. Еттинчи осмонда Ибро­ҳим (алайҳиссалом) кутиб олдилар.

Менга Байтул Маъмур кўрсатилди. У ҳақда Жаброил (алайҳиссалом)дан сўрадим. У: “Бу Байтул Маъмурдир. Ҳар куни унда етмиш минг фаришта намоз ўқийди. Уларнинг охири кў­ринмас”, деди. Менга Сидратул Мунтаҳо кўр­сатилди. Унинг ос­ти­да тўрт дарё бор. Икки дарё ички, икки дарё эса ташқи. Жаброилдан сўра­дим. У: “Икки ботини жаннатдир. Икки зоҳири Нил билан Фуротдир”, деди.

Сўнгра мени юқорига қаламларнинг шитир­лашини эшитсам бўладиган жойга олиб чиқилди. Кейин менга эллик вақт намоз фарз қилинди. Юриб Мусога етишдим. У: “Нима қилдинг?” де­ди. “Мен­га кунига эллик намоз фарз қилинди”, дедим.

У: «Мен сендан кўра одамларни яхшироқ би­ла­ман. Бани Исроилни жуда кўп муолажа қил­ган­ман. Умматинг тоқат қилолмайди. Раббингга қайтиб, Ундан енгилликни сўра», деди.

Мен Унга қайтиб бориб сўрадим. Қирқта қилди. Кейин яна шунга ўхшаш бўлди. Сўнгра ўттизта бўлди. Кейин яна шунга ўхшаш бўлди. Сўнгра йигирмата бўлди. Кейин яна шунга ўхшаш бўлди. Сўнгра ўнта бўлди. Кейин Мусога келдим. У яна аввалгига ўхшаш гап айтди. У зот бешта қилди. Кейин Мусога келдим. У: “Нима қилдинг?” деди.

«Уни бешта қилди», дедим. У яна аввалгига ўхшаш гап айтди. Мен: «Хайрли нарсага таслим бўлдим», дедим. Шунда: «Мен фарзимни жо­рий қилдим. Бандаларимга енгил қилдим. Бир яхшиликнинг мукофотини ўн қилиб берурман», деб нидо қилинди.

Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)­нинг уммати нақадар бахтли инсонлар эканини, улар­нинг беш вақт намоз ўқиш билан эллик вақт на­моз­нинг савобини қўлга киритишини мана шу ривоят қилинган ҳадисдан ҳам билиб олсак бў­лади. Шундай экан, улкан имкониятдан бебаҳ­ра қолмайлик, азизлар!

@muslimuzportal Яқинларингизга ҳам улашинг.
#СаволЖавоб

Савол: Айрим кекса ёки узоқ хас­та ётган кишилар ўзларига ўлим сў­раб зорланади. Бу эътиқодимизга зид эмасми?

Жавоб: Динимизда қарилик ёки баъзи бир оғир касалликлардан қочиб, ўзига-ўзи ўлим тилашдан қайтарилган.

Ҳадиси шарифда: «Сизларнинг ҳеч қайсила­рин­гиз ўзига-ўзи ўлим тиламасин! Зеро, агар у аҳли со­лиҳ бўлса, умри узун бўлган сари солиҳ амаллари ҳам зиёда бўлаверади. Агар фосиқу фожир бўлса, ёши кексайган сари балким тавба-тазарруъ қилиб, истиғфор сўрар», дейилган.

Умрининг охирги кунларида ёки оғир бе­тоб­лик­да ётганида тавба-тазарруни кўпроқ қи­лиш ва шу билан бирга Аллоҳнинг раҳмат ва мағ­фиратидан ноумид бўлмаслик лозим бўлади.

#Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бир куни оғир бетоб ётган бир кишининг зиё­ра­ти­га бориб ундан: «Ўзингни қандай ҳис қил­япсан?», деб сўрадилар. У одам: «Парвар­ди­го­римнинг раҳ­мат ва мағфиратидан умид қилиб, гуноҳларим­ни ўй­лаб, хавфу ташвиш қилмоқ­даман», деди. Шунда #Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): «Қайси бир мусулмон мана шундай ҳолатда, хавфу ражода бўлса, #Аллоҳ тао­ло унга умид қилган нарсасини ато қилиб, па­ноҳ тилаган нарсасидан омонда қилади», де­дилар.

Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бир ҳадисларида: «Бешта нарсадан олдин беш­та нарсани ғанимат бил: Ўлимингдан олдин ти­риклигингни, бетоблигингдан олдин сало­матли­гингни, бандлигингдан олдин бўш вақ­тинг­ни, кексалигингдан олдин ёшлигингни, камбағал­лигингдан олдин бойлигингни», деб марҳамат қилганлар.


@muslimuzportal Яқинларингизга ҳам улашинг.
Дийдиё

Олис қишлоқларнинг бирида ёши ўтиб қолган Собир ота деган одам яшарди. Отанинг икки келини бор эди-ю, аммо улардан сира кўнгли тўлмас эди.

Отахон ҳар куни азонда турар, мол-ҳолларга қараб уйдаги бошқа юмушлар билан андармон бўлиб кун ўтказарди.

Яхши ҳамки, отанинг бахтига қўшниси Қамар бобо бор. Ҳар сафар кўчада учратиб қолса ичидаги ҳамма дард-у ҳасратини унга тўкиб солади. Қамар бобо ҳам Собир отанинг дардларини тинглаб зерикмайди. Бир муддат ўйга толганча жим қолади-ю, кейин у ҳам ўзининг ҳасратларидан сўзлай бошлайди. Аслида, икки қария бир-бирининг уйида бир пиёла чой устида гурунлашиб ўтирса бўларди. Аммо Қамар бобонинг кампири чатоқ, ўлгудек зиқна. Собир отанинг эса келинлари... уникига Қамар бобо бир мартагина кириб кетганида тушмагур келинлари ортидан роса гап қилди. Қамар бобо бошқа уникига чиқмади.

Шу-шу икки қария фақат кўча бўйидаги тўнка ўриндиқда ўтириб олиб ҳасратлашади.

Мана ҳозир ҳам Собир ота Қамар бобони учратди-ю, дийдиёсини бошлади:

–Эй қадрдоним! Вақт деганлари ёмон экан. Буни қаранг, бир пасда етмишни ҳам уриб қўйибмиз.

Гапирманг, дўстим, гапирманг! Бизнинг давримиз ўтди! Кексайганда яқинларим орасида иззат-ҳурматда кўраман деганимда Худо бошимга мана шу кунларни солиб ўтирибди! Ўтган йили якка-ю ёлғиз фарзандимдан айрилдим! Бу ҳам етмаганидек келиним бизни ташлаб кетиб қолди. Кампирим ҳам асабидан айрилган, икки гапининг бирида менга зарда қилади. Эҳ, бу ҳаётга келиб бирон рўшнолик кўрганимни эслай олмайман дўстим!

Нимасини айтасиз, мен ҳам шу икки келинимдан куйиб юрибман. Лоақал биттаси ўликмисан, тирикмисан демаса, ҳолимдан бир хабар олмаса! Эҳ, ўғилларим ҳам менга тескари, иккови ҳам хотинининг ёнини олади! Бу ҳам етмаганидек, бутун танам туни билан қақшаб чиқади. Шу ҳам яшашми, Қамаржон! Қариган чоғимда менга бу азоблар нега керак! Эҳ, иззат нафсинг поймол бўлмасин экан! Худо-ё, ундан кўра жонимни олиб қўя қолса нима қиларди!

Пешонамиз шўр экан-да Собирбой, шўр экан! Бўлмаса, энди дунёга назар сола бошлаганимизда уруш деган балони кўрармидик. Энди бола бўлиб ўйнаймиз деганда очарчилик, қаҳатчиликларни кўрармидик. Ўқишга кирамиз деб шаҳарга бориб хору зор бўлиб қайтиб келармидик. Кексайиб кучдан қолганимизда мана шу қора кунларни кўрармидик! Э, Худойим, бизни мана шу тинч, тўқ замонларда яратмайдими? Мана анави Набини қаранг, тушмагур ҳали жуда ёш! Худо ҳам ишини юриштириб унга обрў бериб қўйган. Мана яқинда уйланди. Хотини ҳам ҳурлиқо! Бу ҳам етмаганидек данғиллама уй солди! Мана буни ҳақиқий ҳаёт деса бўлади дўстим! Биз эса... гоҳида бошқаларнинг тотли ҳаётини кўрганимда ўзимнинг аччиқ қисматимни ўйлаб ич-ичимдан йиғлагим келади!

Ҳаёт шу экан-да! Бахтга етганлар бор, етмаганлар бор! Биз бечоралар эса ўлгунимизча шу аҳволда қолиб кетамиз! Ҳали беш кунлигимиз борми, йўқми...

Шу чоқ уларнинг ёнидан югурганча Мамараимнинг ўғли ўтиб қолди. Йигитча қарияларни кўрди-да ҳаллослаб бориб дудуқланиб қолди.

Ҳай, Мамараимнинг ўғлимисан? Намунча ҳаллосламасанг? Тинчликми ўзи? – деди чоллар бир овоздан.

Йигитча бир муддат гапиролмай жим қолди. Аммо кейин қалтираб аста гап бошлади:

Наби....Наби акам... автоҳалокатда вафот этибди!..

Бу хабарни эшитиб Собир ота ҳам, Қамар бобо ҳам бир муддат чуқур ўйга толдилар. Бир оз жим ўтирдилар-да, кейин уй-уйларига кириб кетишди...

Ўша тонгда бомдод намозига масжидга чиққан одамлар ўз сафида Қамар бобо ва Собир отани ҳам кўрдилар.

БАТАФСИЛ
Вилоят босқичларининг ўтказилиш жадвали.
Яқинларингизга ҳам
улашинг 👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAj0jjw0GT5rhPph8OQ
Zominda musobaqaning ikkinchi bosqichiga tayyorgarlik.
https://telegram.me/joinchat/BO0aAj0jjw0GT5rhPph8OQ
Jizzax viloyati Zomin shahrida Qur‘on musobaqasining Jizzax viloyat bosqichi. Facebook va youtube da onlayn kuzating.

Facebook: https://www.facebook.com/muslimuzportal/videos/1995057494065500/?t=563

Youtube: https://youtu.be/z1LLbUCDruU

@muslimuzportal