Muslim.uz
91.3K subscribers
18.1K photos
5.04K videos
114 files
16.7K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
#JONLI
#Taroveh 1-kun: “Hazrati Imom” jome masjidi

🔴 https://youtu.be/njUkUDhzgLo

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz | https://taplink.cc/muslimuz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
🌙 ИЛК ТАРОВЕҲ ФАЙЗИ

🕌 Шу йил 22 март куни юртимиздаги 1500 дан зиёд масжидда таровеҳ намозларида хатми Қуръон ўқиш бошланди.
Хабар берганимиздек, барча масжидларда бир хил саҳифаларда 27 кун давомида хатми Қуръон ўқилади. Жоме масжидларга йиғилган минг-минглаб намозхонлар ҳофиз қориларнинг чиройли совт ва хушовозлик билан ўқиган қироатларидан баҳраманд бўлдилар.

🔸 Мамлакатимизнинг марказий масжиди ҳисобланган Тошкент шаҳридаги “Ҳазрати Имом” жомесига Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари ташриф буюриб, жамоатни муборак Рамазон ойи билан қутлаб, бу ойнинг фазилатлари ҳақида мавъиза қилдилар.

🤲 Республикамизнинг барча ҳудудларида ўқилаётган хатми Қуръон файзидан ўлкамизга Ҳақ таолонинг раҳмати ва қут баракаси ёғилсин.

➡️ БАТАФСИЛ ФОТОЛАВҲАЛАР

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz | https://taplink.cc/muslimuz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Рамазон_кундалиги
1️⃣ Рамазоннинг 1-куни (23 март) Тошкент вақти билан

Саҳарлик 05-03 да тугайди

⌛️Ифторлик 18-40 дан бошланади.

🕓 Cаҳарлик ва ифторлик вақтларининг Тошкент вақтига нисбатан тафовути:

🔸Тошкентдан олдин: Ангрен–3/3, Андижон–11/12, Хонобод–14/15, Шаҳрихон–10/12, Хўжаобод–12/13, Наманган–9/9, Поп–6/7, Чортоқ–9/10, Чуст–7/8, Фарғона–8/10, Риштон–6/8, Қўқон–5/7, Қува–9/12.

🔹Тошкентдан кейин: Бекобод–2/0, Бухоро–22/19, Газли–25/23, Ғиждувон–21/18, Қоракўл–25/21, Гулистон–4/2, Сардоба–5/4, Жиззах–8/6, Зомин–6/3, Фориш–10/9, Ғаллаорол–9/7, Навоий–18/16, Зарафшон–22/24, Мингбулоқ–25/26, Конимех–20/21, Нурота–17/16, Учқудуқ–16/14, Нукус–37/39, Мўйноқ–37/42, Тахтакўпир–34/37, Тўрткўл–33/34, Қўнғирот–39/42, Самарқанд–12/9, Иштихон–14/11, Мирбозор–12/9, Каттақўрғон–15/12, Ургут–12/10, Термиз–14/7, Бойсун–13/8, Денов–10/5, Шеробод–15/9, Шўрчи–11/5, Қарши–18/13, Деҳқонобод–15/10, Косон–19/14, Муборак–20/16, Шаҳрисабз–14/9, Ғузор–17/11. Урганч–37/34.

Muslim.uz | @muslimuzportal

#Ramazon_taqvimi
ЭҲРОМДА СОАТ ВА КЎЗОЙНАК ТАҚИШ МУМКИНМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Эҳромдаги киши соат ва кўзойнак каби нарсаларни тақиши мумкинми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Кўзойнак, қулоқчин (наушник), қўл соати, ҳамён учун мўлжалланган тасма кабилар эҳромдаги киши учун тақиқланган нарсалар сарасига кирмайди.
Бу масалада Мисрдаги Дорул ифто ва Шайх Али Жума ҳафизаҳуллоҳ томонидан мазкур нарсаларни ишлатиш жоиз эканлигига фатво берилган.

(Манба: Доктор Али Усмон Жародийнинг "Ҳанафий мазҳабига кўра фиқҳий ҳукмлар ва унинг шаръий далиллари" китоби). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Muslim.uz | https://taplink.cc/muslimuz
@muslimuzportal | @diniysavollar
ҒУСЛНИ ҚАЙТА БОШЛАШ КЕРАКМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: 1) Ғусл қилаётганда мабодо ел келса ғуслни қайта бошлаш керакми ёки давом этиш керакми? Ғусл бўладими шу ҳолатда?
2) Ғусл қилаётканда терида йирингли тошма ёки яра жойлардан қон оқса ғусл бўладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ғусл қилиш асносида таҳоратни бузувчи амаллар содир бўлса ғуслни қайта қилиш вожиб бўлмайди ва ғуслдан кейин бошқа таҳорат қилиб олиш кифоя. Таҳоратни бузувчи амаллар ҳақида эса ушбу ҳавола орқали маълумот олишингиз мумкин. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Muslim.uz | https://taplink.cc/muslimuz
@muslimuzportal | @mp3muslim
ҲАЙВОН ГЎШТИНИНГ ҲАРОМ ҚИЛИНГАН ЖОЙЛАРИ
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Ҳайвон гўштининг ҳаром қилинган жойлари тўғрисида маълумот берсангиз?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Гўшти ейиладиган ҳайвонларнинг 7 та аъзосини ейиш макруҳи таҳримийдир. Мана шуларни ейишдан қайтарилганмиз.
1. Эркак ҳайвоннинг жинсий аъзоси
2. Урғочи ҳайвоннинг жинсий аъзоси
3. Ҳайвоннинг мояги
4. Ўт пуфаги
5. Безлари
6. Сийдик қопи
7. Бўғиздан отилиб чиққан қон (буни ейиш ҳаром). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво маркази.

🔗 Улашинг: @diniysavollar

Muslim.uz | https://taplink.cc/muslimuz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам таровеҳ намози ҳақида шундай деганлар:
“Аллоҳ таоло Рамазон рўзасини фарз қилди ва мен унинг қиёмини сизлар учун суннат қилдим. Кимки имон ва ишонч билан, савоб умидида рўза тутса ва кечалари қоим турса, онадан туғилган кунидагидек гуноҳлардан пок бўлади” (Имом Насоий ривоятлари).

#Рамазон
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Muborak oy suhbatlari" ko'rsatuvi
(1-soni)

"Muborak oy suhbatlari" koʻrsatuvining bu mavsum dastlabki sonida bu yilgi Ramazon oyidagi sharoitlar, Ramazon oyni koʻrish, Muborak oyning belgilanishi, xatmi Qur'on, Taroveh namozining belgilangan vaqti, tartibi, qaysi hududda qanday oʻqilishi va umuman kirib kelayotgan oylarning mohi haqida suhbatlashildi.

Dastur mehmoni Oʻzbekiston musulmonlari idorasi raisining birinchi oʻrinbosari Homidjon domla Ishmatbekov boʻldilar.

Manba: @uzreport_uz

Muslim.uz | https://taplink.cc/muslimuz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
“МАДАНИЯТ ВА МАЪРИФАТ” ТЕЛЕКАНАЛИДА РАМАЗОН СУҲБАТЛАРИНИ ТОМОША ҚИЛИНГ!

🔸 Ўзбекистон мусулмонлари идораси
“Маданият ва маърифат” телеканали билан ҳамкорликда муборак ой давомида ҳар куни ифторлик ва саҳарлик вақтларида “Маърифий суҳбатлар” туркум кўрсатувлари доирасида Рамазон ва руҳий тарбияга оид мавъизалар намойиш этилади.

Ушбу лойиҳада Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратларининг қутлуғ ой фазилатлари, руҳий тарбия, одоб-аҳлоқ, илм-маърифат, ихлос, самимийлик ва нафсни поклашга оид маърифий суҳбатлари эфирга узатилади. Шунингдек, ушбу суҳбатлар бошқа телеканалларда ҳам намойиш этилиши режалаштирилган.

Кўрсатувнинг илк сони бугун Тошкент вақти билан ифторликдан 20 дақиқа аввал бошланади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz | https://taplink.cc/muslimuz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
🌙 Рамазон ойи фазилатлари

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла ҳазратлари

📺
"Маданият ва маърифат" телеканали

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz | https://taplink.cc/muslimuz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar