Muslim.uz
91.2K subscribers
18.2K photos
5.05K videos
114 files
16.7K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
Саййидул истиғфор

Шаддод ибн Авс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

“Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ким саййидул истиғфор –

اللَّهُمَّ أَنْتَ رَبِّي لاَ إِلَهَ إِلاَّ أَنْتَ خَلَقْتَنِي وَأَنَا عَبْدُكَ وَأَنَا عَلَى عَهْدِكَ وَوَعْدِكَ مَا اسْتَطَعْتُ، أَعُوذُ بِكَ مِنْ شَرِّ مَا صَنَعْتُ أَبُوءُ لَكَ بِنِعْمَتِكَ عَلَيَّ وَأَبُوءُ بِذَنْبِي فَاغْفِرْ لِي، فَإِنَّهُ لاَ يَغْفِرُ الذُّنُوبَ إِلاَّ أَنْتَ

«Аллоҳумма анта роббий ла илаҳа илла анта холақтаний ва ана ъабдука ва ана ъала ъаҳдика ва ваъдика мастатоъту аъузу бика мин шарри ма сонаъту, абу‘у лака биниъматика ъалаййа ва абу‘у бизамбий фағфирлий фаиннаҳу ла йағфируз зунуба илла анта»ни кечки пайт айтиб, шу куни вафот этса, жаннатга киради. Ким тонгда айтиб, шу куни вафот этса, унда ҳам жаннатга киради», дедилар.

(Маъноси: Аллоҳим, Сен Парвардигоримсан, Сендан бошқа илоҳ йўқ. Мени халқ қилдинг ва мен Сенинг қулингман. Мен Сенга берган ваъдамда ва Сенга берган аҳдимда қодир бўлганимча турибман. Қилган нарсаларимнинг ёмонидан Сенинг номинг билан паноҳ тилайман. Менга ато қилган неъматларингга иқрор бўлдим. Ва яна гуноҳларимга ҳам иқрор бўлдим. Менинг гуноҳларимни кечир. Чунки Сендан бошқаси гуноҳларимни кечира олмайди.)

Имом Бухорий ривоятлари.
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#ЯНГИЛИКЛАР_ВАҚТИ
🔸Хушхабар: Қорақалпоғистонда "Ғоиб ота” масжидининг янги биноси очилди
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

🔸Эзгулик ва тақво йўлида ҳамкорлик
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

🔸ИҲТ Бош котиби Хусрав Нозири: сайловлар халқаро меъёрларга мос равишда ўтди
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

🔸Тожикистонлик меҳмонлар Усмон мусҳафини кўздан кечирди
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

🔸"Ислом ва замонавийлик" мавзусида вебинар бўлиб ўтди
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

🔸Соҳа ходимлари Насафий мажмуасини зиёрат қилди (фотолавҳа)
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

🔸Карачида "Ислом боғи" очилди
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

🔸JONLI: “Qalbimiz va hayotimiz Siz ila, yo Rasulalloh!” 25.10.21
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal | @vaqfuz | @diniysavollar
ҚИЗИМГА "РУҚИЯ" ИСМИНИ ҚЎЙСАМ БЎЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Мен яқинда Aллоҳ насиб қилса фарзандлик бўламан. Агар қиз фарзанд бўлса исмини “Руқия” қўйсам бўладими? Бу исмни маъноси хақида ҳам озгина малумот берсангиз. Aллоҳ қилаётган ишиларингизни ажрини берсин.

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бу исмнинг тўғри кўриниши Руқайя бўлади. Бу исмини қўйиш жоиз. Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг қизларидан бирининг исми шундай бўлган. Руқайянинг маъноси — нозик ҳис туйғули, дидлик, қадри баланд, юқори даражаларга кўтарилувчидир. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Савол_жавоб

Сийратни нима учун ўрганамиз?

Ҳикматуллоҳ домла ТОШТЕМИРОВ

Саволларингизни қуйидаги манзилга юборинг ⬇️
🌐 https://savollar.muslim.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok

🔗
Улашинг: @diniysavollar
БУГУН ОНЛАЙН-ТАЖВИД ДАРСЛАРИ БЎЛИБ ЎТАДИ

🔸 27 октябрь куни, соат 14:00 да (Тошкент вақти билан) тажвид устози ва ижоза соҳиби – Жаҳонгир қори Неъматов онлайн-тажвид дарсларининг 47-машғулоти ўтказилади. Унда Қуръони каримнинг 67-сураси бўлмиш 🌙 "МУЛК" сурасиннинг 13-18 оятлари ўқиш қоидалари ўргатилади.

Дарсларини ижтимоий тармоқларимиз орқали тўғридан-тўғри кузатинг ва бевосита иштирокчисига айланинг!

Facebook: https://www.facebook.com/muslimuzportal

Youtube: https://www.youtube.com/channel/UCQGFSBrqwBCKY5SYk_6wm7A

Instagram: muslimuzportali

📞 Ўз қироатларини текширмоқчи бўлганлар жонли эфир вақтида 97-760-70-49 рақамли телефонга қўнғироқ қилишлари мумкин

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#Динда_саволим_бор:
Йўлни беркитганга гуноҳ ёзилади-ми?

Қўшним ҳамма фойдаланадиган йўлни тўсиб, ўзининг уйи ҳудудига қўшиб олди. Атрофида 5-6 оила яшаймиз, ўтишимизга йўл йўқ. Бошқа бир қўшни ўз уйининг деворини йиқитиб, йўл очишга мажбур бўлди. Айтингчи, динимизда йўлни беркитганга гуноҳ ёзилади-ми?

❗️ Ибн Умардан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар: “Ким ноҳақ бирон ерни олиб олса, қиёмат куни етти қават ер остида қолдирилади” (Имом Бухорий ривояти).

Динимизда қўни-қўшниларга озор бермаслик, уларни беҳурмат қилмаслик нақадар зарур иш экани таъкидланади. Қўни-қўшниларга ёмон муносабатда бўлиш, уларга озор бериш ўқилган нафл намозлар, тутилган нафл рўзаларни ҳам ювиб кетиб, уларни фойдасиз ҳолга келтириб қўяди. Аксинча, қўшнилари билан тинч-тотув яшаган, уларга озор бермаган одам катта бахт-саодатга эришади ва аҳли жаннатдан бўлади.

Қўшниларнинг йўлини тўсиш ҳам уларга озор бериш ҳисобланади. Бундай ишлардан тийилиш, тавба қилиш, қўшнилардан узр сўраш лозимдир.

Муҳаммад Айюб ҲОМИДОВ
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Live stream started
Live stream finished (1 hour)
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Пайғамбаримизга саловат айтишнинг фазилати

Тўлиқ видео кўриш
👉https://youtu.be/HdgKI5Ev-wA

Жалолиддин домла Ҳамроқулов

#сийрат_суҳбатлари
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
VAQF fondi, Buxoro shahridagi Mir Arab madrasasiga 161 000 000 so'mlik "smart doska"lar va kompyuter texnikalari taqdim etdi.

Homiylik qilgan va hissa qo'shganlarni Alloh mukofotlasin!

@vaqfuz
ҚИЗИМГА "РУҚИЯ" ИСМИНИ ҚЎЙСАМ БЎЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Мен яқинда Aллоҳ насиб қилса фарзандлик бўламан. Агар қиз фарзанд бўлса исмини “Руқия” қўйсам бўладими? Бу исмни маъноси хақида ҳам озгина малумот берсангиз. Aллоҳ қилаётган ишиларингизни ажрини берсин.

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бу исмнинг тўғри кўриниши Руқайя бўлади. Бу исмини қўйиш жоиз. Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг қизларидан бирининг исми шундай бўлган. Руқайянинг маъноси — нозик ҳис туйғули, дидлик, қадри баланд, юқори даражаларга кўтарилувчидир. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar