Muslim.uz
91.2K subscribers
18.2K photos
5.05K videos
114 files
16.7K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
ШУ НАМОЗНИНГ ҚАЗОСИНИ ЎҚИЙДИМИ?
#аёлларга_оид_масала #ҳайз #намоз

808-САВОЛ: Бир намоз вақтининг охирида аёл кишининг ҳайз қони тўхтаса, шу намознинг қазосини ўқийдими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Ҳанафий мазҳабимизда намоз вақтининг охирига қараб ҳукм чиқарилади. Яъни, агар аёл киши намоз вақтининг охирида ҳайз қонидан пок бўлса, унга ўша намоз ва ундан кейинги намозларни ўқиш фарз бўлади. Масалан, Пешин намозининг вақти тугашидан ярим соат олдин аёл кишини ҳайз қони тўхтаса, ғусл қилиб, Пешин намозидан бошлаб намоз ўқишга киришади.

Уламоларимиз бу масалани янада аниқлаштириб, шундай деганлар: “Агар ҳайзнинг энг кўп муддати бўлмиш 10 кунда қон тўхтаса ва намоз вақти тугашига андак (масалан, 2-3 дақиқа) вақт қолган бўлса ҳам ўша намозни ўқиш аёл кишига фарз бўлади. Яъни, аёл киши зудлик билан ғусл қилади ва ушбу намозни вақти тугаган бўлса шу намозни қазосини ўқийди. Агар вақти ҳали тугамаган бўлса шу намозни ўқийди.

Агар ҳайзни энг кўп муддатидан камроғида ҳайз қони тўхтаса, яъни ҳайз қони аёл кишини одати бўйича 10 кунга етмасдан тўхтаса ва намоз вақти тугашига ғусл қилиш ва такбири таҳрима (“Аллоҳу акбар”) калимасини айтадиган вақт қолган бўлса, ўша намозни ўқиш аёл кишига фарз бўлади. Ғусл қилиш ва такбири таҳрима айтишга тақрибан, 20-25 дақиқа вақт сарфланади. Агар бу миқдордан кам вақт қолса, ўша намозни ўқиш фарз бўлмайди.

Бу ҳақда “Мажмаул анҳур” китобида бундай дейилган:

الْمُعْتَبَرُ آخِرُ الْوَقْتِ عِنْدَنَا فَإِذَا حَاضَتْ فِي آخِرِ الْوَقْتِ سَقَطَتْ ، وَإِنْ طَهُرَتْ فِيهِ وَجَبَتْ فَإِذَا كَانَتْ طَهَارَتُهَا لِعَشَرَةٍ وَجَبَتْ الصَّلَاةُ وَإِنْ كَانَ الْبَاقِي لَمْحَةً ، وَإِنْ كَانَتْ لِأَقَلَّ مِنْهَا وَذَلِكَ عَادَتُهَا فَإِنْ كَانَ الْبَاقِي مِنْ الْوَقْتِ مِقْدَارَ مَا يَسَعُ الْغُسْلَ ، وَالتَّحْرِيمَةَ وَجَبَتْ وَإِلَّا فَلَا

яъни: “Ҳанафий мазҳабимизда намознинг охирги вақти эътиборлидир. Агар аёл киши намоз вақтининг охирида ҳайз кўриб қолса, шу намозни ўқимайди. Агар ҳайз кўраётган аёл намознинг охирги вақтида пок бўлса, унга ўша намознинг ўқиш фарз бўлади. Демак, аёл киши 10 кун ҳайз кўриб, намоз вақти тугашига бир лаҳза қолганда пок бўлса, ўша намозни ўқиш фарз бўлади. Агар аёл киши ўзини одати бўйича 10 кундан кам муддатда ҳайз кўриб, намоз вақти тугашига ғусл қилиш ва такбири таҳрима айтиш миқдорича вақт қолганда пок бўлса, ўша намозни ўқиши фарз бўлади. Агар ғусл қилиш ва такбири таҳрима айтиш миқдорича вақт қолмаганда пок бўлса, унга ўша намозни ўқиши фарз бўлмайди”. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
@diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

Telegram | Instagram | Facebook | Tiktok
Анас ибн Молик разияллоҳу анҳу айтадилар:

"Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳидларидан кўра хушбўйроқ на бирор анбар, на бирор мушк ва на бирор нарса мутлақо ҳидламадим. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламдан кўра майинроқ бирор нарса, на бирор ипак ва на бирор шойига ҳеч қачон қўлим тегмаган".

📚Имом Муслим ривоят қилган.

🌙 АЛЛОҲУММА СОЛЛИ ВА САЛЛИМ ЪАЛА МУҲАММАДИН ВА ЪАЛА ОЛИ МУҲАММАД

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Ижтимоий тармоқларда тарқалган хабарга муносабат

Шу кунларда айрим ижтимоий тармоқларда Умра зиёратини амалга оширмоқчи бўлган мусулмонлар 14 кун кутишига доир талаб бекор қилинди, деган мазмундаги хабар тарқатилди.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси мамлакатимизнинг Жидда шаҳрида жойлашган Бош консулхонасидаги “Ҳаж” ва “Умра” масалалари бўйича Атташеси билан доимий мулоқот қилиб, муборак сафарлар билан боғлиқ ҳар бир жараённи диққат билан кузатиб бормоқда.
Саудия Арабистони Ҳаж ва Умра вазирлиги ширкатлар ишлари бош бошқармаси маълумотига кўра, Подшоҳликда эпидемиологик вазият яхшиланаётгани, кунлик касалланиш 65 нафарга тушгани, вакцина қилинган аҳоли 60 фоиздан ошиши муносабати билан умра зиёрати учун ўрнатилган бир қатор чекловлар Саудия Арабистонида истиқомат қилаётган аҳоли ва подшоҳликда бўлиб турган чет-эл фуқаролари учун юмшатилган.
Батафсил...
https://old.muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/29381

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim |
🟢 #ОНЛАЙН: МУФТИЙ НУРИДДИН ДОМЛА ХОЛИҚНАЗАРОВ ҲАЗРАТЛАРИ ОЛИЙ МАЪҲАДГА ТАШРИФ БУЮРДИЛАР

Бугун, 28 октябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла Холиқназаров ҳазратлари диний таълим муассасаларига бўлган илк ташрифларини Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтидан бошладилар.

🔸 Ташриф давомида институт фаолияти, таълим-тарбия жараёнлари, талабалар ҳаёти ва янгидан бунёд этилган иншоотлар билан танишмоқдалар.

Ташрифни сайтимизда кузатиб боринг!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Live stream scheduled for
Live stream started
Live stream finished (1 hour)
Муфтий ҳазратлари: Таълим биз учун нажот ва саодатдир

Бугун, 28 октябрь куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Нуриддин домла Холиқназаров ҳазратлари диний таълим муассасаларига бўлган илк ташрифларини Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтидан бошладилар.

Ташриф дастлаб институт тарихига оид маълумотлар билан танишишдан бошланди. Унда институт ташкил этилиши, таълим даргоҳининг мақсад-вазифалари, собиқ муфтийлар тарихи ва ректорлар тўғрисида маълумотлар берилди. Сўнгра институт биносида ташкил этилган китоблар кўргазмаси ва ҳаттотлик ишлари билан яқиндан танишилди.

Севимли Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам таваллуд топган Робиъул аввал ой муносабати билан институтда Сийрат ойлиги ўтказилаётгани ҳақидаги хушхабар кўнгилларни шод этди...
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
БУГУН, 28 ОКТЯБРЬ КУНИ КУНИ СОАТ 18:15 ДА ОНЛАЙН-ҲАДИС ШАРҲИ БЎЛИБ ЎТАДИ

🔸28 октябрь куни куни соат 18:15 да
Тошкент ислом институтининг ҳадис илми устози ва ижоза соҳиби – Жалолиддин домла Ҳамроқуловнинг ҳадис шарҳининг навбатдаги суҳбатлари бўлиб ўтади.

Машғулотда Устоз Жалолиддин домла Ҳамроқулов томонларидан ўтган дарслардаги суҳбатга оид савол берилади. Жонли эфирни кузатаётганлар орасидан ушбу саволнинг жавобини @OnlineHadisBot ботига тўғри ва тезкор жўнатган дастлабки уч кишига китоблар туҳфа этилади.

Мавзу юзасидан савол ва фикр-мулоҳазаларингизни
@OnlineHadisBot орқали жўнатинг.

Қуйидаги ижтимоий тармоқларимиз орқали ҳадис шарҳининг навбатдаги суҳбатини кузатинг

Youtube: https://www.youtube.com/channel/UCLbdL0ibb4zqlqe7LRNOSNQ

Facebook: www.facebook.com/muslimuzportal

Instagram: www.instagram.com/muslimuzportali

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
ЭРКАК КИШИ ДОЯЛИК ҚИЛИШИ ЖОИЗМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Динимизда аёл кишига эркак киши доялик қилишига нима дейилган?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Жоиз эмас. Фақатгина аёл доя шаҳарда топилмай, қаттиқ зарурат юзага келса (беморни ҳаёти хавф остида қолса)гина истисно тарзда рухсат этилган. Лекин бугунги кунда бундай ҳолат кузатилиши қийин масала.

Яна шуни таъкидлаймизки, қизларимизни мана шу соҳаларда ўқиб, етук мутахассис бўлиш ва келажакда халқимизни оғирини енгил қилишларига имкон қадар ҳаракат қилишимиз керак. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ЧАҚАЛОҚНИ ТУҒРУҚХОНАДАН ОЛИБ ЧИҚИШ

813-САВОЛ: Ҳозирги кунда чақалоқни туғруқхонадан олиб чиқиш учун катта дабдабалар қилиш урфга кирмоқда. Онани келин кўйлаклар билан кийинтириб, безантириб, олиб чиқишмоқда. Динимизда бу ҳолатлар қандай баҳоланади?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Умр инсонга берилган энг катта неъмат. Умрини қадрига етган кишилар ўзидан яхши ном, одамларга фойдаси тегадиган ишлар қолдиради. Ҳаётда майда чуйда ишларга ўралашиб юрадиган, умрини бефойда ишлар ва сарф харажатлар билан ўтказадиганлар тупроққа қўйилиши билан унутилишга маҳкум бўлади. Зеро Аллоҳ таоло Қуръони каримда: "Енглар, ичинглар, исроф қилманглар. Албатта, Аллоҳ таоло исроф қилувчиларни севмайди", деб буюради (Аъроф сураси 31-оят). Исро сураси 27-оятида исроф қилувчилар шайтоннинг биродарлари экани ҳақида огоҳлантирилади. Исроф — ҳаддан ошиш, вақтни, маблағни лойиқ бўлмаган ўринга ёки гуноҳ ишларга сарфлашдир. Исроф — ҳаромдир. Ҳаромга эса охиратда азоб бордир.

Тўғри фарзанд дунёга келиши катта хурсандчилик, лекин чақалоқни туғуруқхонадан олиб чиқишни катта дабдаба қилиб, қатор қатор машиналарни ёллаш, туққан онани келин кўйлаклар билан кийинтириш, ортиқча харажат ва исрофдир.

Ёш онани турли кўз ва суқларга рўпара қилгандан кўра, маъқул бир суратда уйга олиб келиб, ақиқа қилиб, одамларга таом едириб дуосини олиш суннатга мувофиқ бўлади. Ўша дабдабаларга кетаётган маблағни бир бева бечорага ёки бирор муҳтож талабага берилса, уларнинг хурсандчилигига сабаб бўлади. Уларнинг чин дилдан қилган дуолари сабаб ўзи ва фарзанди учун барака ҳосил бўлади. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
@diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

Telegram | Instagram | Facebook | Tiktok
Muslim.uz pinned a photo
🌙 БУГУН 20:15 ДА ОНЛАЙН СИЙРАТ ОҚШОМИГА МАРҲАБО!

Бугун, 28 октябрь, пайшанба куни соат 20:15 да файзли уламолар, зийнат қорилар ва хушовоз нашидхонлар иштирокидаги “Қалбимиз ва ҳаётимиз Сиз ила, ё Расулаллоҳ!” номли онлайн сийрат суҳбатлари тақдим этилади.

Ҳазрати Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалам сийратлари мўмин-мусулмонларнинг имон-ихлосига чинакам озуқа. Агар кишининг имони комил бўлса, Расули Акрамга бўлган муҳаббат ҳам зиёда бўлади.

Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сизлардан бирорталарингиз мени фарзандидан, ота-онасидан ва одамларнинг барчасидан кўра, кўпроқ яхши кўрмагунча ҳақиқий мўмин бўлолмайди”, деганлар. Демак, имон комил бўлиши учун Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни ота-онамиздан ҳам, болаларимиздан ҳам, жамики одамлардан, ҳатто ўзимиздан ҳам кўпроқ яхши кўришимиз лозим. Бунинг учун эса У зотни яхши танишимиз, ҳаётларини билишимиз, энг муҳими, суннатларини ҳаётга татбиқ этишимиз даркор. Онлайн сийрат тараннуми тадбири мана шу эзгу ишга оз бўлсада ҳисса қўшади, деган умиддамиз.

Қуйидаги ижтимоий тармоқларимиз орқали онлайн сийрат суҳбатлари, гўзал қироатлар ва ажойиб нашидаларни тўғридан-тўғри кузатинг ва бевосита иштирокчисига айланинг!

Youtube: MuslimTV
Facebook: MuslimUz

🔸Мавзу юзасидан савол ва фикр-мулоҳазаларингизни @OnlineSiyratBot орқали жўнатинг.

#СИЙРАТ
#Қалбимиз_ва_ҳаётимиз_Сиз_ила_ё_Расулаллоҳ!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Live stream scheduled for
Live stream started
Live stream finished (52 minutes)
Live stream started