Muslim.uz
91.2K subscribers
18.1K photos
5.05K videos
114 files
16.7K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
ПРЕЗИДЕНТЛИК САЙЛОВИДАГИ ҒАЛАБAНИ АЛЛОҲ МУБОРАК ҚИЛСИН!

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом
салавоту саломлар бўлсин.

Ҳурматли Шавкат Миромонович Мирзиёев жаноблари!

🔸 Сизни 2021 йил 24 октябрь куни мамлакатимизда бўлиб ўтган Президент сайловларидаги ишончли ғалабангиз билан чин дилдан, самимий муборакбод этамиз. Аллоҳ таолодан халқ фаровонлиги ва юрт равнақи йўлидаги фаолиятингизда улкан муваффақиятлар тилаймиз.

Президентлик сайловлари натижалари халқимизнинг ўз Раҳбарига бўлган юксак ишончи ва ҳурматидан далолат эканини яққол кўрсатди.

Сайловлардаги аниқ ғалабангиз – бу Сизнинг мамлакатни дадил қадамлар ила ривожлантиришга қаратилган ислоҳотларингизни халқимиз қўллаб-қувватлашининг, шунингдек, юрт аҳлининг келажакка бўлган интилишлари ёрқин намойиши бўлди.

Аллоҳ таборака ва таолодан Сиз жаноби олийларига ва оилангизга сиҳат-саломатлик, шоду ҳуррамлик ва оилавий бахт тилаймиз. Эл-юрт саодати ва халқимиз фаровонлиги йўлида олиб бораётган фидокорона меҳнатларингизда улкан зафарлар ато этишини Яратган Парвардигордан сўраймиз.

Ҳақ таоло Сизнинг Ватан тараққиёти, халқ манфаати йўлида олиб бораётган шарафли ишларингизда мададкор бўлиб, Ўзининг ҳифзу ҳимоясида асрасин, Омин ё Роббал аламийн.

Камоли ҳурмат ва юксак эҳтиром ила,
Нуриддин домла ХОЛИҚНАЗАРОВ,
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Ҳалол меҳнат қилувчилар Аллоҳ йўлида юрувчилардир

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

#Видео_лавҳа
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Live stream started
Live stream finished (1 hour)
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
15-дарс Меърож ҳақ ва Ҳавзи кавсар ҳақдир

📝 Савол ва фикр-мулоҳазалар учун:
@AqidaDarsiBot

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

#Исломий_ақида_дарслари
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Аллоҳим...

Умму Салама онамиз розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам тонг отса:

اللَّهُمَّ إنِّي اسْأَلُكَ عِلْمًا نَافِعًا وَرِزْقًا طَيِّبًا وَعَمَلاً مُتَقَبَّلاً

«Аллоҳумма инний ас`алука ъилман нафиъан ва ризқон тоййибан ва ъамалан мутақоббала»,
деб айтар эдилар.

(Маъноси: “Аллоҳим, Сендан фойдали илм, покиза ризқ, қабул бўладиган амал сўрайман”).

Ибн Можа ва Ибн Сунний ривоятлари.

Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
КЎЗНИ ҲАРОМДАН ТИЙИШ
#гуноҳдан_сақланиш

807-САВОЛ: Мен талабаман. Ўқишга бориш учун метродан фойдаланаман. Метрода ҳар қадамда номаҳрам аёлларни сочларига, ерга қарасак очиқ оёқларга кўзимиз тушади, афсуски кўзни юмиб ҳаракатланишнинг иложи йўқ. Бу гуноҳлардан қутилиш учун ечимини айтсангиз?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Динимизда ҳаё ва иффат муҳим ўрин туради. Зеро Пайғамбаримиз алайҳиссалом: “Ҳаё имондандир”, деб марҳамат қилганлар (Имом Бухорий ривояти).

Киши номаҳрам аёлларга қарашидан динимизнинг қайтариғида ҳам қалб тозалиги, нафс софлиги, ният холислиги, амал мақбуллиги бор. Номаҳрамларга қарашдан кўзини тийган одамнинг қалби ҳам, танаси ҳам саломат бўлади. Қолаверса, нигоҳни номаҳрамлардан тийиш билан жуда кўп ёмонликлар олди олинади, зинонинг олди олинади ва оилалар тинч бўлади. Яна биз билган-билмаган ҳикматлари кўп.

"Кўзни ҳаромдан тийиш" дегани “эркак киши бегона аёлнинг, аёл киши бегона эркакнинг қорасини кўрмасин”, дегани эмас. Балки бир номаҳрамга кўзи тушса, назарини дарҳол бошқа томонга олсин, тикилиб қолмасин, деганидир. Пайғамбаримиз алайҳиссалом Ҳазрати Али разияллоҳу анҳуга шундай деганлар:

يا عليُّ لا تُتبعِ النَّظرةَ النَّظرَةَ، فإنَّ لَكَ الأولى ، ولَيسَتْ لَكَ الآخرَةُ (رواه الامام الترمذي)

“Эй Али, бир қарашга иккинчи қарашни эргаштирмагин, албатта, иккинчи қараш сени зарарингга бўлади” (Имом Термизий ривоятлари).

Шундан келиб чиқиб, Сиз имкон қадар номаҳрамларга қарамасликка ҳаракат қилинг. Албатта бунинг учун катта ажрга эга бўласиз, кўз зиносини тарк қилганлик савобини оласиз. Имон ҳаловатини, ибодат ҳаловатини қалбингизда топасиз. Ҳузайфа разияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси қудсийда Аллоҳ таоло шундай деган:

"إِنَّ النَّظْرَةَ سَهْمٌ مِنْ سِهَامِ إِبْلِيسَ مَسْمُومٌ، مَنْ تَرَكَهَا من مَخَافَتِي أَبْدَلْتُهُ إِيمَانًا يَجِدُ حَلاوَتَهُ فِي قَلْبِهِ" (رواه الامام الحاكم، والامام الطبراني)

“Номаҳрамларга назар солиш Иблиснинг заҳарланган ўқларидан биридир. Ким мендан қўрқиб уни тарк этса, унга шундай имонни бераманки, унинг ҳаловатини қалбида ҳис қилади” (Имом Ҳоким ва Имом Табароний ривояти). Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
@diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

Telegram | Instagram | Facebook | Tiktok
ОДАМНИНГ ҚАЙТ ҚИЛИШИ ГИЛАМНИ НОПОК ҚИЛАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Катта одамнинг қайт қилиши гиламни нопок қиладими ёки фақат чақалоқларники нопок қиладими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Қайт қилган шахс ёш ёки қари бўлишидан қатъий назар агар оғиз тўла қайт қилса у нажосат ҳисобланиб, теккан жойини нопок қилади. Агар оғиз тўла бўлмаса, у нажосат ҳисобланмайди ва теккан жойини нопок қилмайди.

Уламоларимиз томонидан қайтда оғиз тўла бўлишининг чегараси уни оғизда ушлаб тура олмаслик билан белгиланади. Баъзи ўринларда эса уни “Оғиздан чиқариб ташлашдан бошқа чора қолмаган”лик билан изоҳланган. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
БАЛОҒАТГА ЕТМАГАН БОЛА НОМАҲРАМ ҲИСОБЛАНАДИМИ?
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Мен аёл кишиман. Саволим шундан иборатки, мен ҳали балоғатга етмаган (7 ёш) ўғил бола қариндошим олдида ҳижобимни ечишлигим тўғрими? Балоғатга етмаган ўғил болалар номаҳрам ҳисобланмайдими?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Балоғатга етмаган бола номаҳрам ҳисобланмайди. Лекин балоғатга яқинлашиб қолган болалардан сатрланган афзал. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar
ОНЛАЙН СИЙРАТИ НАБАВИЯ СУҲБАТЛАРИНИ ЎТКАЗИБ ЮБОРМАНГ

🔸БУГУН, 2021 йил 26 октябр,
сешанба куни соат 19:30 дан бошлаб, онлайн сийрати набавия суҳбатларининг навбатдаги сони бўлиб ўтади.

🔸Имом Бухорий номидаги Тошкент Ислом институтининг катта устози, Ислом тарихи ва сийрат илмлари бўйича тажрибали олим – Абдул Азим Зиёуддин ўғлининг онлайн сийрати набавия суҳбатлари тақдим этилади.

Ислом уммати қадимдан Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сийратларини ўрганишга катта аҳамият бериб келган.

Ҳусайн ибн Али розияллоҳу анҳумонинг ўғли Зайнул Обидин роҳматуллоҳи алайҳ: “Бизга Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг сийратлари Қуръоннинг сураси ўргатилгани каби ўргатилар эди”, деган.

Саъд ибн Абу Ваққос розияллоҳу анҳунинг набираси Исмоил ибн Муҳаммад роҳматуллоҳи алайҳ айтади:
«Отам бизга сийратни ўргатар ва “Ўғлим, бу (илм) ота-боболарингизнинг шарафидир, уни эсдан чиқарманглар”, дер эдилар».

Имом Зуҳрий:
“Сийрат илмида дунё ва охират илми бор”, деган. (Ибн Касир, Ибн Асокир ва Хатиб Бағдодийлар ривояти)

Youtube: MuslimTV
Facebook: MuslimUz
Instagram: muslimuzportali
Muslim.uz pinned «​ОНЛАЙН СИЙРАТИ НАБАВИЯ СУҲБАТЛАРИНИ ЎТКАЗИБ ЮБОРМАНГ 🔸БУГУН, 2021 йил 26 октябр, сешанба куни соат 19:30 дан бошлаб, онлайн сийрати набавия суҳбатларининг навбатдаги сони бўлиб ўтади. 🔸Имом Бухорий номидаги Тошкент Ислом институтининг катта устози,…»
МУҲАММАД СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМНИНГ ТУҒИЛИШЛАРИ

Имомул анбиё вал-мурсалин, Саййидул аввалина вал-охирин, ҳазрати Муҳаммад мустафо ва жаноб Аҳмад соллаллоҳу алайҳи васаллам Фил йили, баҳор мавсуми, рабиъул аввал ойининг (бир ҳисобга кўра) тўққизинчи тарихида, душанба кунининг субҳи (тонги) тулуъ қилиб (отиб), қуёш чиқмай туриб, волидаларининг қоринларидан Маккаи мукаррамада, (амакилари) Абу Толиб уйида дунё юзига келдилар. Бу тарих ийсавий (милодий) тарихнинг (19, 20, 21,) 22 (ёки 23) апрель, беш юз етмиш биринчи (йили)га мувофиқ келур.

Ҳазрат Набийи карим соллаллоҳу алайҳи васаллам отадан ҳам, онадан ҳам ёлғиз фарзанд эдилар. Дунёга келмай туриб, меҳрибон оталаридан она қорнида туриб, етим бўлган эдилар.

Бу жаноб туғилган соатларида волидалари боболари Абдулмутталибга одам юбордилар. Келиб, янги мавлуди (чақалоғи) муборакни кўриб, ниҳоятда хуш бўлди. Қучоғига олиб, кўтарган ҳолда, Ҳарами шарифга олиб борди ва Каъбаи шарифага олиб кириб, ҳақларига дуолар қилди. Бу фарзанди аржумандни берган Худога шукрларини арз (баён) этди. Яна олиб келиб, онасига топширди ва номларини Муҳаммад қўйди.

Еттинчи куни бўлганда, Қурайш қабиласини тамоми умумий даъват қилди ва жонлиқлар сўйди. Даъватга келган уруғ бошлиқлари Абдулмутталибга савол бердиларки: «Бу янги набира номларини нима қўйдингиз?». Абдулмутталиб: «Номини Муҳаммад қўйдим», деб жавоб берди. Улар таажжуб қилиб, дедилар: «Ота-боболарингиз қўйиб келган номни қўймай, нечук Муҳаммад қўйдингиз?» Абдулмутталиб деди: «Менинг бу фарзандим бутун дунё забонида ҳамма тарафдан таърифу сано (мақтов)га мустаҳиқ (ҳақли) бўлсин, деб Муҳаммад қўйдим». (Далоилун-нубувва, Тариху Димашқ)

Жаноб Саййиди олам соллаллоҳу алайҳи васаллам туғилган кунлари душанба бўлди. Бу кунда ажиб бир хусусият борки, Ҳазрат соллаллоҳу алайҳи васалламнинг вилодат (таваллуд)лари, нубувват (пайғамбар бўлиш)лари, (Мадинага) ҳижратлари ва вафотлари ҳаммаси шу кунда бўлган.

Давоми бор…

ТИИ Ҳадис ва ислом тарихи фанлари кафедраси
катта ўқитувчиси
Абдулазим Зиёуддин
Нурул Басар китобидан
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга муҳаббат қўйиш ва Мавлид ойи фазилатли

Тўлиқ видео кўриш
👉https://youtu.be/HdgKI5Ev-wA

Homidjon domla Ishmatbekov

#сийрат_суҳбатлари
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
"Yagona olimpiada" g'oliblarining shartnoma pullari to'lab berildi

Batafsil:
https://vaqf.uz/oz/news/view/688

Ijtimoiy tarmoqlardagi sahifalarimiz:
@VAQFUZ | YOUTUBE | TikTok | INSTAGRAM
АЛЛОҲ БИЛАН МУЛОҚОТ

Уламолардан бирлари айтади: масжидлардан бирида намоз ўқиган эдим, намоздан кейин ёши улуғ бир киши менга қараб: биринчи сафдаги намозхонларга эътибор бериб қаранг, деди. Мен эътиборимни биринчи сафдагиларга қаратдим ва: сизни тушунмадим, нима демоқчисиз? – деб сўрадим. У киши: уларнинг орасида бирорта бадавлат ёки мансабдор ёки эътиборли кишини кўряпсизми? – деди. Мен: уларнинг орасида сиз айтган кишилар бўлса ҳам, жуда оз, деб жавоб бердим.

У: "Кўпчилиги оддий ишчи ёки хизматчилар, хайдовчилар ва ҳоказо, тўғрими?" деди. Мен: "Ҳа", деб жавоб бердим. Демак, бизнинг Аллоҳ таолонинг олдидаги даражамиз ҳам шундай. Энди, ўзимизга қаранг, биримиз тўртинчи, бошқамиз бешинчи сафдамиз. Қиёмат кунида ҳам шундай бўлади. Масжиддаги ҳолатимиз бизнинг Аллоҳнинг олдидаги даражамиздан дарак бермоқда.

Олим айтади: "Бу кекса кишининг айтган гаплари мени ҳайратга ва ҳатто дахшатга солди. Гўё юзимга бир шапалоқ тортгандек бўлди. Ва шу заҳоти Аллоҳ таолонинг қуйидаги ояти ёдимга келди: “Пешқадамлар, пешқадамлар. Ана ўшалар Аллоҳга яқин зотлардир” (Воқеа сураси, 10-11-оятлар). Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг: “Агар азон ва биринчи сафнинг савобини билганларида, эмаклаб бўлса ҳам келган бўлар эдилар”, деган ҳадислари ёдимга тушди.

Бу гап намозга кеч қолиб келаётган, биринчи сафга улгурмаётганлар ҳақида айтилди. Масжидга умуман келмайдиган ёки фақат жума намозига келадиганларнинг охиратдаги даражалари қандай бўлар экан?

Аллоҳим камчилик ва қусурларимизни Ўзинг афв эт.

Ҳадисда айтиладики: “Ким Аллоҳ билан мулоқот қилишни истаса Аллоҳ ҳам у билан мулоқот қилишни истайди. Ким Аллоҳ билан мулоқот қилишни истамаса Аллоҳ ҳам у билан мулоқот қилишни истамайди” (Муттафақун алайҳ).

Аллоҳ билан мулоқот қилиш фақат ўлимдан кейин бўлиши шарт эмас. Намоз ҳам мулоқотнинг бир кўриниши, зикр ҳам, дуо ҳам, Аллоҳнинг неъматлари устида фикр юритиш ҳам, садақа қилиш ҳам, Қуръон ўқиш ҳам, одамларга меҳр билан муносабатда бўлиш ҳам, илм олиш, уламоларга эҳтиром кўрсатиш ҳам Аллоҳ билан мулоқот қилишнинг бир кўриниши.

Энди ўзимизга савол бериб кўрайлик, қанча фурсатимизни Аллоҳ билан мулоқот қилиш учун сарфладик?

“Бас, кимки Парвардигори билан мулоқотда бўлишдан умидвор бўлса, у ҳолда эзгу амал қилсин ва Парвардигорига ибодат қилишда ҳеч кимни шерик қилмасин!” (Каҳф сураси, 110-оят).

Ҳомиджон домла Ишматбеков,
Ўзбекистон мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари.
Muslim.uz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Live stream scheduled for
Live stream started
Live stream finished (1 hour)