Muslim.uz
91.7K subscribers
18.2K photos
5.07K videos
114 files
16.7K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
#Етти_кунга_етти_китоб
#Mуборак_васиятлар:
Ёмонликка яхшилик билан жавоб қайтариш Шaйтонга осий бўлиш мўминнинг сифати

БЕШИНЧИ ВАСИЯТ

بسم الله الرحمن الرحيم

عَنْ أَبي ذَرٍّ ومعاذ بنِ جبلٍ رضى اللهُ عنْهُما: أنَّ النَّبِىَّ صلَّى الله عليه وسلَّمَ قال: “سِتَّةَ أيَّامٍ ثُمَّ أعْقِلْ يا أبا ذَرٍّ ما يُقالُ لَكَ بَعْدُ”. فَلَمَّا كان الْيَوْمُ السَّابِعُ قال: “أُوْصيكَ بِتَقْوَى اللهِ في سِرِّ أمْرِكَ وعَلانِيَتِهِ وإِذَا أَسَأْتَ فَأَحْسِنْ وَلا تَسْأَلَنَّ أَحَدًا شَيْئاً وإِنْ سَقَطَ سَوْطُكَ وَلَا تَقْبِضْ أَمَانَةً” (رواه أحمد).

Абу Зарр ва Муоз ибн Жабал (розияллоҳу анҳумо) ривоят қилади: «Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Эй Абу Зарр, олти кун ўтганидан сўнг сенга нима дейилиши ҳақида ақлингни ишлат”, дедилар. Еттинчи куни келганида Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Сенга яширин ҳолатда ҳам, ошкора ҳолатда ҳам Аллоҳдан қўрқишни васият қиламан. Бир ёмон иш қилиб қўйсанг, дарҳол унинг ортидан яхши иш қил. Ҳеч кимдан ҳеч нарса, ҳатто қамчинг ерга тушиб кетса (олиб беришларини) ҳам сўрама. Омонатни ушлаб турма”, дедилар» (Имом Аҳмад).

Бу васиятда Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Абу Зарр ва Муоз ибн Жабалга айтган гапларида олам-олам маъно ва сир-асрорлар мужассам. Васиятда Абу Зарр (розияллоҳу анҳу)га нималар билан машғул бўлиш ва нималар ҳақида тафаккур қилиш айтилиб, бу билан вақтини зикрда ўтказиши ва “зокир” деган шарафли номга муносиб бўлиши назарда тутилган.

Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) кимга нимани васият қилган бўлсалар, унда фақат фойда ва яхшилик бор. Муборак васиятлар ўз номи билан нима ҳақида экани маълум бўлса-да, лекин улар биз билган оддий васиятлар эмас. Бу васиятлар неча юз йиллар ўтса ҳам долзарблигини йўқотмаган. Худди бугун сизу бизга айтилгандек, ўқилгани сари янги-янги қирралари очилаверади.

Васиятларни ўқиган киши ўн беш аср ортга қайтиб, бугунги кунни англагандек бўлади. Васиятларда айтилган тавсиялар бизни беихтиёр маънавий ҳузур-ҳаловатга етаклайди. Шу маънода, васиятларни ўқиган киши кўнглига керакли нарсани топади ва хотиржамликка эришади...
➡️ДАВОМИНИ ЎҚИШ

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#САҲАРЛИК_ВАҚТИ
23 апрел 11 кун
#Рамазон_2021

«Навайту ан асума совма шаҳри рамазона минал фажри илал мағриби, холисан лиллаҳи таъала. Аллоҳу акбар»

Рамазон ойининг рўзасини тонг отганидан кун ботгунича холис Аллоҳ таоло учун тутишни ният қилдим. Аллоҳу акбар

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Forwarded from Muslim.uz
#Жума намози ва жума кунига тааллуқли одоблар ҳақида

Бу одоблар ўн бешта:

1. Жума намозига пайшанба куни ва жума кечасидан тозаланиш, кийимларни ювиш ва керакли нарсаларни тайёрлаш орқали ҳозирлик кўриш зарур.

2. Жума куни ғусл қилиш – ювиниш. Имом Бухорий ва Муслимнинг "Саҳиҳ" китобларида ривоят қилинган ҳадислар ва бошқа асарларда келган хабарларга мувофиқ ювинишнинг энг афзал вақти – жума намозига боришдан бир оз олдин ғусл қилишдир.

3. Баданини поклаб зийнат бериш, тирноқларини олиш, мисвок ёрдамида тишларни тозалаш, юқорида зикр этилганидек кир-ифлосликларни бадандан кетказиш каби тозалик амалларини бажариш, хушбўйликлар суртиш ва энг яхши кийимларни кийиш мақсадга мувофиқ.

4. Жума намозига эрта, пиёда бориш (бунинг иложи бўлса, албатта - тарж.). Жомеъ масжидига ташқарига чиққунча қадар унда эътикофда бўлишни ният қилиш афзалдир.

5. Одамларнинг елкаси оша ўтмаслик, намозхонлар ўртасида бўш жой бўлса, шу ердан ўтиш одобдандир.

6. Намоз ўқиётганлар олдидан асло кесиб ўтмаслик шарт.

7. Биринчи сафда туришга интилиш мақсадга мувофиқ. Агар имкон бўлмаса ва эътироз эшитса, олдинги қаторига ўтмайди. Кечикса, узрли бўлади.

8. Имом ҳужрасидан чиқиб, минбарга йўналса, нафл намоз ўқишни ва турли зикрларни тўхтатиш ҳамда муаззинга жавоб билан машғул бўлиш, сўнгра хутбани эшитиш зарур.

9. Жума намозидан кейин икки ё тўрт, ёки олти ракат суннат намози ўқиш афзал саналади.

10. Аср намози адо этилгунга қадар масжидда туриш. Агар шом намозига қадар турса, янада афзал бўлади.

11. Жума кунидаги дуолар қабул бўладиган муборак соатни қалб ҳозирлиги ва доимий зикрлар билан ўтказиш зарур.

12. Пайғамбаримиз алайҳиссаломга салавот айтишни кўпайтириш. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилдилар: "Ким жума кунида менга саксон марта салавот айтса, Аллоҳ таоло унинг саксон йиллик гуноҳларини (сағираларини) афв этур" (заиф ҳадис бўлиб, уни Дайламий "Муснад"ида келтирган).

Бунга истиғфор айтишни ҳам қўшиш мумкин, зеро бу кунда истиғфор айтиш мустаҳабдир.

13. Каҳф сурасини ўқиш.

14. Имкон борича жума куни хайр-эҳсон ва садақалар бериш. Садақа-эҳсонни масжид ташқарисида тарқатиш керак. Жума куни"Тасбеҳ" намозини адо этиш мустаҳаб (Ҳофиз Абул Ҳасан Мақдисий ва бошқалар бу ҳақдаги ҳадисни саҳиҳга ҳукм этишган).

15. Жума кунида охират амаллари билан машғул бўлиб дунё ишларидан холи бўлиш ҳам мустаҳаб амалдир.

"Минҳожул қосидин" китобидан
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бақара сураси 120-134 оятлар

Шайх Алижон қори қироати

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

#қироат
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#ЯНГИЛИКЛАР_ВАҚТИ

🔸Имом-хатиблар эҳтиёжманд оилага 5 хонали уй ҳадя қилди
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/26380

🔸Афғонистон масаласидаги Истанбул анжумани Рамазон ойида бўлади
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/dunjo-yangiliklari/item/26397

🔸Францияликлар Самарқандга оммавий “саёҳат” қилмоқда
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/26395

🔸Малайзияда Рамазон бозорлари очилди
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/dunjo-yangiliklari/item/26393

🔸Имом Бухорий асарларини ўрганган ёшлар ёмон йўлга юрмайди
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/26392

🔸Ўзбекистон ҳалол маҳсулотлар кўргазмасида иштирок этади
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/26381

🔸Насафийлар юртига ташриф
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/26375

🔸"Ичан қалъа" музейидан қадимий қудуқ топилди
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/26373

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
🟢 ЖОНЛИ: Закот молиявий ибодат (23.04.2021) "Дўмбирабод" жоме масжиди

Youtube орқали кўриш

Facebook орқали кўриш

#Жумъа_марузаси
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Топишмоқли 40 ҳадис | 11 - ҳадис

Умматимдан ким 40 ҳадисни одамларга ўргатиш учун ёдласа, мен қиёмат куни унга шафоатчи ва гувоҳ бўламан  (Ҳадиси Шариф)

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

#ҳадис
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#ИФТОРЛИК_ВАҚТИ
23 апрель 11 кун
#Рамазон_2021

«Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва аълайка таваккалту ва аълаа ризқика афторту, фағфирлий ма қоддамту ва маа аххорту».

Ё Аллоҳ! Сенга имон келтириб, Сенга таваккал қилиб, Сен учун рўза тутдим. Сен берган ризқ билан ифтор қилдим. Эй гуноҳларни кечиргувчи Зот! Олдинги ва кейинги гуноҳларимни кечир. Омин!

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#Ўтказиб_юборманг
БУГУН СОАТ 23:00 ДА ДИНИЙ
САВОЛ-ЖАВОБ БЎЛИБ ЎТАДИ

🔸Бугун, 23 апрель куни
кечки соат 23:00 да (Тошкент вақти билан),
Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг шогирди, Тошкент ислом институти катта устози МУҲАММАД АЙЮБ ДОМЛА ҲОМИДОВ билан диний савол-жавоб дастурининг навбатдаги сони бўлиб ўтади.

Саволларингизни fatvo.uz сайти ёки
эфир вақтида 📞97-900-92-94 телефон рақамига қўнғироқ қилиш орқали йўлланг!

Қуйидаги ижтимоий тармоқларимиз орқали савол-жавоб дастурини тўғридан-тўғри кузатинг ва бевосита иштирокчисига айланинг!

Facebook: https://www.facebook.com/muslimuzportal

Youtube: https://www.youtube.com/c/MuslimUzLive

Instagram: https://www.instagram.com/muslimuzportali/

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Закот нисоби шарҳи (2-қисм)

Ҳикматуллоҳ домла Тоштемиров

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

#рамазон
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Менинг Рамазоним!"

3-қисм

Меҳмонларимиз: Кўзи ожизлар ўртасида ўтказилган "Асмаул Ҳусна– 2021" танлови ғолиблари

#рамазон
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
🕌 Бугун “Сирож Солиҳ” жоме масжидидаги таровеҳ намози Muslim.uz портали ва ITV.uz орқали ЖОНЛИ узатилади

🔸Бугун, 22 апрель куни Тошкент вақти билан кечки соат 21 :00 да пойтахтимиздаги "Сирож Солиҳ" жоме масжидида ўқиладиган таровеҳ намозидаги хатми Қуръонни онлайн – ЖОНЛИ ЭФИРДА кузатиб боришингиз мумкин!

🕌 Хатми Қуръонни юртимизнинг энг ҳушовоз, гўзал қироат соҳиби бўлган Абдулборий қори Раҳимов, Убайдулло қори Исақов, Ғовсиддин қори Каримбердиевлар ўқиб берадилар.

🌙 Muslim.uz жамоаси ушбу улуғ ойнинг ҳар бир кунида пойтахтимиз масжидларидаги таровеҳ намози ва Қуръон карим хатмини muslim.uz сайти ва ижтимоий тармоқлардаги саҳифалари ҳамда ITV.uz интернет телевиденияси орқали онлайн бериб боради.

🤲 Аллоҳ таоло барчамизни улуғ Рамазон ойи кечаларини Ўзининг буюк каломи Қуръони Карим тиловатларига сомеъ бўлиб, таровеҳ намозларини тўлиқ ва мукаммал адо этишимизни насиб қилсин! Бу файзли онларни яқинларингиз ва аҳли оилангизга ҳам тортиқ этинг!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#Етти_кунга_етти_китоб
#Эътиқод_дурдоналари: СЎНГГИ МУКАММАЛ ШАРИАТ (Исо алайҳиссалом тушганларидан сўнг ваҳий тушадими?) ИСРО ВА МЕЪРОЖ БАЁНИ

Сўнгги мукаммал шариат

26 - وَبَاقٍ شَرْعُهُ فِي كُلِّ وَقْتٍ إِلَى يَوْمِ الْقِيَامَةِ وَارْتِحَالِ

Маънолар таржимаси:

У зотнинг шариати то қиёмат кунигача ва (дунёдан охиратга) кўчишгача барча вақтда боқий қолувчидир.

Назмий баёни:

Унинг шариати боқийдир ҳар вақт,

Келгунича кўчиш кун, рўзи қиёмат.

Луғатлар изоҳи:

بَاقٍ – мубтадосидан олдин келтирилган хабар. Луғатда “собит қолувчи” маъносини англатади.

شَرْعُهُ – хабаридан кейин келтирилган мубтадо. Шариат сўзи луғавий жиҳатдан “баён қилинган қонун” маъносини англатади. Истилоҳда эса Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам баён қилган шаръий ҳукмлар, шариат деб аталади.

فِي –“зарфият” маъносида келган жор ҳарфи.

كُلِّ – жор мажрур بَاقٍ га мутааллиқдир.

وَقْتٍ – музофун илайҳ. Вақт калимаси ўтаётган даврнинг бир бўлагига нисбатан ишлатилади.

اِلَى – “замоний ғоя”нинг интиҳоси учун келган жор ҳарфи.

الْقِيَامَةِ يَوْمِ – луғатда “ўрнидан туриш куни” маъносини англатади. Истилоҳда қабрлардан туриладиган кун, қиёмат куни дейилади.

ارْتِحَال – бу масдар бир жойдан бошқасига кўчишга нисбатан ишлатилади. Бу ерда барча халойиқнинг дунёдан охиратга кўчадиган Куни назарда тутилган.


➡️ДАВОМИНИ ЎҚИШ

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#САҲАРЛИК_ВАҚТИ
24 апрель 12 кун
#Рамазон_2021

«Навайту ан асума совма шаҳри рамазона минал фажри илал мағриби, холисан лиллаҳи таъала. Аллоҳу акбар»

Рамазон ойининг рўзасини тонг отганидан кун ботгунича холис Аллоҳ таоло учун тутишни ният қилдим. Аллоҳу акбар

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Live stream finished (1 hour)
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бақара сураси 135-145 оятлар

Шайх Алижон қори қироати

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

#қироат
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
1. Закот нима ва уни ким беради?
2. Закотнинг фазилати ва уни бермаслик оқибатлари

Youtube | Tas-ix | Facebook | Muslimtv

Саволларингизни қуйидаги манзилга юборинг ⬇️
🌐 https://savollar.muslim.uz

#Сўраган_эдингиз
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar