Muslim.uz
92.6K subscribers
18.3K photos
5.11K videos
114 files
16.8K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
Forwarded from Muslim.uz
“СЕНИ ЭНДИ ТАНИДИМ”

Бир мўмин тушида Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламни кўрди. Расулуллоҳ унга ҳеч эътибор бермадилар. Шунда у одам изтиробга тушиб: “Ё Аллоҳнинг Расули! Мендан хафамисиз?” деб сўради.

Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Йўқ”, дедилар. “Унда нега менга қарамаяпсиз?” деб сўради ҳалиги одам. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Чунки сени танимайман!” деб жавоб бердилар. “Нега танимайсиз? Мен сизнинг умматингизман. Ҳолбуки, олимларнинг айтишича, сиз ҳар бир умматингизни она ўз фарзандини танигандан ҳам яхшироқ танир экансиз”, деди одам.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Уламолар тўғри айтган. Лекин мен сенда менинг ахлоқимдан бирон аломат кўрмаяпман ва сенинг менга ҳеч салавоту саломинг келмади. Менинг умматимдан бирини танишим ахлоқимнинг унда қай даражада борлигига боғлиқ”, дедилар.

Одам уйғонганда тушини ўйлади ва шу онданоқ Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг гўзал хулқларини ўз ҳаётига татбиқ этишга киришди. Бир муддат ўтгач, такроран Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни тушида кўрди. Пайғамбаримиз Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Энди танидим”, дедилар.

Севикли Пайғамбаримиз Расули акрам соллаллоҳу алайҳи васалламга эргашиш, у зотни чин дилдан севиш, таълимотларига амал қилиб, дунё ва охират саодатини топиш йўлида ҳаракат қилишимиз, қиёмат кунида шафоатларидан умидвор бўлишимиз лозим. Бу ҳақда Аллоҳ таоло Қуръони каримда: «Айтинг (эй, Муҳаммад!): “Агар Аллоҳни севсангиз, менга эргашингиз. Шунда Аллоҳ сизларни севади ва гуноҳларингизни мағфират этади. Аллоҳ кечирувчи ва раҳмлидир» (Оли Имрон сураси, 31-оят) деб таъкидлайди.

Демак, Ҳазрати Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламни чин дилдан севиш, у зотга ҳақиқий уммат бўлишга ҳаракат қилиш Аллоҳ таоло муҳаббатига, гуноҳларни мағфират қилинишига олиб келар экан. Зеро, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларини инсонларга таълим бериб, уларнинг ёйилишига хизмат қилиш, у Зотга бўлган муҳаббат ва эҳтиромнинг юксак намунаси ҳисобланади.

АЛЛОҲУММА СОЛЛИ ВА САЛЛИМ ЪАЛА МУҲАММАДИН ВА ЪАЛА ОЛИ МУҲАММАД.

#СИЙРАТ_ВА_ИСЛОМ_ТАРИХИ
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Диққат! Танлов! #Yaxshilikqil2021

“ЯХШИЛИК ҚИЛ – 2021”
ИЖОДИЙ ИШЛАР ТАНЛОВИ

🌙
«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Ҳар бир маъруф садақадир. Яхшиликка далолат қилувчи худди уни қилувчи кабидир», дедилар».

Танлов 3️⃣ та йўналишда ўтказилади.

Яхшиликни тарғиб этувчи:

🎬 “Энг яхши видеоролик”
7 000 000 сўм

📝 “Энг яхши мақола”
5 000 000 сўм

🖼 “Энг яхши инфографика”
3 000 000 сўм

Рағбатлантирувчи мукофотлар ҳар бир йўналиш бўйича биттадан “Ҳадис ва ҳаёт” тўплами:
▪️ “Креатив иштирокчи”
▪️ “Мухлислар эътирофи”
▪️ “Яхши тарғиботи учун”
▪️ “Фаол иштироки учун”

➡️ Ижодий ишларингизни 25 февралдан 5 апрель соат 23:59 га қадар @YaxshilikQil2021Bot телеграм ботига юборинг ва @vaqfuz каналига уланинг!

❗️ТАНЛОВ ШАРТЛАРИ билан қуйидаги манзилда танишинг:
https://vaqf.uz/uz/news/view/589

🤲 Барча иштирокчиларга Аллоҳ таолодан омад тилаб қоламиз!

"ЯХШИЛИК ҚИЛИНГ – МУКОФОТГА ЭГА БЎЛИНГ"

Бошқаларга ҳам далолат қилинг: @vaqfuz
#ЯНГИЛИКЛАР_ВАҚТИ
🔸Юртимиз меҳмонлари Имом Бухорий маркази ва Ҳадис илми мактабидаги шароитларни кўздан кечиришди
http://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/25664

🔸Ислом ишлари бўйича олий кенгашнинг 31-халқаро анжумани ўтказилади
http://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/dunjo-yangiliklari/item/25662

🔸Қардош халқлар уламолари муборак қадамжоларни зиёрат қилишди
http://muslim.uz/index.php/media-17/fotolavhalar-2/item/25660

🔸Сайёҳлар эътиборини жалб қилиш учун янги ғоя ва таклифлар керак
http://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/25654

🔸Мусулмонлар билан машҳур бўлган АҚШдаги Мичиган штати
http://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/dunjo-yangiliklari/item/25652

🔸42 ёшида қория бўлди
http://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/dunjo-yangiliklari/item/25651

🔸Тўрақўрғонда ноёб китоблар хазинаси топилди
http://muslim.uz/index.php/media-17/fotolavhalar-2/item/25649

🔸Пайғамбаримиз алайҳиссалом ҳаётларига бағишланган музейга ташриф
http://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/dunjo-yangiliklari/item/25647

🔸Қирғизистонда Ислом академияси очилади
http://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/dunjo-yangiliklari/item/25633

🔸Веббер Ндоро: ташкилотимиз Ўзбекистон аъзолигидан манфаатдор
http://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/dunjo-yangiliklari/item/25631

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Намоз ичида Қуръонга қараб қироат қилса бўладими?

Muhammad Ayyub domla HOMIDOV

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

#Диний_савол_жавоб
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Янгиликлар 24 
Имом Бухорий меросини ўрганишга бағишланган халқаро анжумандан
#15mart #Uzbekiston24

#Имом_Бухорий_меросига_бағишланган_халқаро_анжуман

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#Бир_савол_сўрасам: ҚИЁМАТДА ҲАЙВОНЛАР ҲАМ САВОЛ-ЖАВОБ ҚИЛИНАДИ-МИ?

Қиёмат куни ҳайвонларнинг ҳоли нима бўлади? Улар ҳам савол жавоб қилинади-ми?

❗️ Ҳадисларда келишича, қиёмат куни ҳамманинг ҳисоб-китоби бўлар экан. Бу дунёда зулм ўтказган ҳайвонлардан мазлум ҳайвонларга ўч олиб берилганидан сўнг, уларнинг барчаси тупроққа айлантирилар экан. Буни кўриб, дўзах азобидан хору зор бўлиб турган дўзахийлар “Кошки эди, ҳайвонларга ўхшаб, тупроқ бўлиб кетсам”, деб орзу қилар эканлар. Лекин бу орзу ҳеч қачон ушалмайди.

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Албатта, қиёмат куни ҳақларни ўз аҳлига адо қилурсиз. Ҳаттоки, шохли қўйдан шохсиз қўйга ўч олиб берилади”, дедилар (Имом Муслим, Имом Термизий ривояти).

Шарҳ: Бу дунёда баъзи бир ёмонлар ўз ёмонлигининг баъзисининг жазосидан қутулиб қолиши мумкин. Аммо қиёмат куни ҳеч бир ҳақ зое бўлмайди. Ҳар бир нарса ўз ўрнини топиши муқаррар. Бунда фақат одамлар орасидаги ҳақ-ҳуқуқларгина эмас, балки барча махлуқотлар орасидаги ҳақ-ҳуқуқлар ҳам ўз эгасини топадилар. Ҳаттоки, бу дунёда ўзининг шохи борлигидан фойдаланиб, шохсиз қўйни сузган қўйдан ҳам ўч олинади. Бас, шундай экан, одам болалари ҳам ўзларининг “шох”ларини ишга солиб, ўзгаларнинг ҳаққини поймол қилишга урина кўрмасинлар (“Ҳадис ва Ҳаёт” китобидан). Валлоҳу аълам!

Муҳаммад Айюб ҲОМИДОВ
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#Етти_кунга_етти_китоб
#Тасаввуф_ҳақида_тасаввур:
ШАТАҲОТ. ЖАНДА КИЙИШ. ОДОБ ВА АХЛОҚ

ШАТАҲОТ

Тасаввуф ҳақида бироз бўлса ҳам хабардор бўлган киши «шатаҳот» сўзининг фақат тасаввуфда ишлатилишини ва у сўфийларнинг ўзларини йўқотиб қўйганда айтадиган, тушуниб бўлмайдиган, сиртдан қараганда айб, таъвил қилганда маъно касб этадиган сўзлари эканини билади.

Аслида «шатаҳот» сўзи «ҳаракат» ва «тўлиб-тошиш» деган маъноларни англатади.

Журжоний шатаҳотни қуйидагича таърифлайди:

«Шатаҳот қўпол ҳидли ҳамда яхшилик даъвосига далолат қилувчи сўз бўлиб, аҳли маърифатдан изтирор ва изтироб пайтида содир бўлади. У муҳаққиқларнинг тойилишларидир. У орифнинг айтган ҳақ даъвоси бўлиб, илоҳий изнсиз айтилган гапдир».

Шатаҳот сўфийнинг оғзидан оддий ҳолатда эмас, балки жазб ва қаттиқ таъсирланиш оқибатида чиқади. Зикр ила Аллоҳ таолога етишиб қолган сўфий ўзини йўқотиб қўйиб, нима деяётганини билмай қолади.

Дастлаб бу каби ҳолатлар Қуръони Карим тиловати давомида юзага келар ва таъсирланган сўфийлар ҳушларидан кетиб, йиқилар эдилар. Кейинроқ бу нарса сўфийларнинг ғазал услубида рамз билан айтган шеърларидан таъсирланишга ҳам ўтди.

Уламолар, ҳатто баъзи сўфийлар ҳам шатаҳотларни қаттиқ танқид қилишган. Айниқса шайх Аҳмад Рифоъий раҳматуллоҳи алайҳи Халложга ва унинг шатаҳотларига қарши қаттиқ ҳужум қилган:

«Халлождан унинг «Анал Ҳақ» («Ҳақ менман») деганини нақл қиладилар. У ваҳми ила хато қилган. Агар у ҳақда (яъни ҳақ йўлда) бўлганида, «Анал Ҳақ», демас эди».

Агар сўфийларга ўзларидан содир бўлган шатаҳотлар учун маломат сўзлари айтилса, улар ўзларини ҳимоя қилиб, тушунарли сўзлар билан шатаҳотларини тафсир қилган ҳоллари ҳам бўлган.

Ибн Арабий бир вақт қуйидаги байтни айтган:

«Эй мени кўрадиган ва мен Уни кўрмайдиган Зот!
Қанчалар Уни кўраман-у, У мени кўрмайдиган Зот!»

Бу ғаройиб маънодаги байтни эшитганлардан бири унга: «Қандай қилиб сен Уни кўрасан-у, У сени кўрмайди?!» деган.

Ибн Арабий дарҳол яна байт ўқиган:

«Эй мени жиноятчи кўрадиган ва мен
Уни азобловчи кўрмайдиган Зот!
Қанчалар Унинг неъматин кўраман-у,
У менинг ёлворганимни кўрмайдиган Зот!»

Сўфийларнинг шатаҳотга йўл қўйганлари икки хил бўлганини таъкидлашимиз лозим:

1) Зикр ҳолига ғарқ бўлиб, ўзини билмай қолганда шатаҳотга йўл қўйиб, ҳушёр ҳолга қайтганда ўзини оқловчи сўзларни айтганлар:

2) Ҳушёр ҳолида ҳам шатаҳотда давом этаверганлар.

Биринчи тоифани маъзур тутилган. Бунга Ҳасрийдан нақл қилинган қуйидаги иқтибос далил бўла олади:

«Жунайд тамаккунли одам эди. Унинг ўзидан кетиши йўқ эди. Амр ва наҳийни улуғлар эди. У йўлни аслидан олган эди. Шунинг учун ҳам унинг барча тоифаларга мақбул бўлгани ажабланарли эмас».

Иккинчи тоифа номақбул топилган. Бу тоифанинг энг машҳур арбобларидан бири Мансур Халлождир. У ўзининг машҳур шатаҳотини айтганида, ҳушёр ҳолида ундан қайтиши талаб қилинган. Аммо Халлож ҳушёр ҳолида ҳам гапидан қайтмаган. Шу тарзда тўққиз йил ўтган. Ўшанда ҳам айтганидан қайтмаганидан кейингина Халлож қатл қилинган.

Аммо вақт ўтиши билан шатаҳотлар барҳам топган. Машҳур сўфийлардан Жийлоний ва Рифоъий шатаҳотга йўл қўйиш у ёқда турсин, уни қаттиқ танқид ҳам қилишган....
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Шаъбон ойи муборак бўлсин!

Шаъбон ойи ҳижрий-қамарий ойларнинг саккизинчиси бўлиб, у муборак рамазон ойидан битта олдинги ой ҳисобланади.
Бу ойда янада кўпроқ нафл рўза тутиш, Қуръон тиловат қилиш ва тунги ибодатлар билан машғул бўлиш лозим.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бу ойда кўп нафл рўза тутардилар.

Усома ибн Зайд розияллоҳу анҳу: "Ё Аллоҳнинг Расули, ойлардан ҳеч бирида Шаъбон рўзасидек рўза тутганингизни кўрмадим", дедилар. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бу бир ойки, одамлар ундан ғафлатда қоладилар. У Ражаб билан Рамазоннинг орасида. Бу бир ойки, унда амаллар Роббил оламийнга кўтарилади. Мен амалларим кўтарилаётганда рўзадор бўлишни яхши кўраман”, дедилар (Имом Насоий ривояти).

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
29-дарс: Қуръон ўқишни ўрганамиз (Фажр сураси 17-30 оятлар)

Устоз Жаҳонгир қори Неъматов

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

#Қуръон
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Шаъбон ойи ҳақида динимизда қандай кўрсатмалар бор, бу ойда қандай нафл ибодатлар қилиш тавсия қилинган?

Бисмиллаҳир роҳманир роҳим

Шаъбон ойи – ҳижрий-қамарий тақвимнинг саккизинчи ойи бўлиб, Ражаб ва Рамазон ойлари ўртасида жойлашган. Бу ой тўғрисида келган маълумотларни ўрганиб кўрсак, асосий урғу Рамазон ойига руҳан ва жисмонан тайёргарлик кўришга қаратилганини англаймиз. Бу ойда одатдагидан кўпроқ нафл рўза тутиш, Қуръон тиловат қилиш ва тунги ибодатларга машғул бўлишга тарғиб қилинган. Усома ибн Зайд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

عَنْ أُسَامَة بْنِ زَيْدٍ رضي الله عنه قَالَ: ” قُلْتُ يَا رَسُولَ اللَّهِ لَمْ أَرَكَ تَصُومُ شَهْراً مِنَ الشُّهُورِ مَا تَصُومُ مِنْ شَعْبَانَ . قَالَ “ذَلِكَ شَهْرٌ يَغْفُلُ النَّاسُ عَنْهُ بَيْنَ رَجَبٍ وَرَمَضَانَ وَهُوَ شَهْرٌ تُرْفَعُ فِيهِ الأَعْمَالُ إِلَى رَبِّ الْعَالَمِينَ فَأُحِبُّ أَنْ يُرْفَعَ عَمَلِى وَأَنَا صَائِمٌ ” (أَخْرَجَهُ النَّسَائِيُّ).

«Эй Аллоҳнинг Расули, ойлардан ҳеч бирида Шаъбон рўзасидек рўза тутганингизни кўрмадим», дедим. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Бу бир ойки, одамлар ундан ғафлатда қоладилар. У Ражаб билан Рамазоннинг орасида. Бу бир ойки, унда амаллар Роббил оламийнга кўтарилур. Мен ҳам амалим кўтарилаётганда рўзадор бўлишни яхши кўраман”, дедилар
(Имом Насоий ривояти)...
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#Masjidlar_aksiyasi_hisoboti

🕌 Сардобада МАСЖИД қурилмоқда...
➡️42 262 791 сўм йиғилди!

Сиз ҳам ҳисса қўшинг!
🤲 Қанчалигини аҳамияти йўқ, Аллоҳ қодир қилганча!

Хайрия учун:

UzCard: 8600 3329 1392 6279
Humo: 9860 0101 2729 5649

Азимов Абдусалим номида
Мурожаат учун: +998933278738

Бошқаларга ҳам далолат қилинг: @vaqfuz
ЗАИФ ҲАДИС МАЪНОСИ ВА ТУРЛАРИ (1-МАҚОЛА)

Заиф сўзи луғатда: исми фоил бўлиб, ўзаги ضعف يضعف)) феьли, бешинчи бобдан олинган.

Заиф сўзининг антоними "қувватли" деган маьнода келади. Заиф бўлди иборасининг маьноси: кучи ёки соғлиғи йўқолди, вазни йуқолди, бетоб бўлди. Заиф сўзининг кўплиги зуафо, зуъфо, зиъоф шаклида келади.

Заиф ҳадис муҳаддислар истилоҳида: бир неча маъноларда шарҳланган. жумладан:

1. Саҳиҳ ва ҳасан ҳадислар шартлари топилмаган ҳадис.
2. Ҳасан ҳадис шарти топилмаган ҳадис. Бу таьриф аввалгисидан афзалроқ, чунки ҳадис ҳасан мартабасига етишмаса, саҳиҳга ҳам етишмайди.
3. Ҳадисни қабул қилинадиган шартлари топилмаган ҳадис. Бошқача қилиб айтганда,аввалги таьрифларга сабаб бўлган ҳадисдир...
➡️ДАВОМИНИ ЎҚИШ

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#Имом_Бухорий_меросига_бағишланган_халқаро_анжуман


🔸 Имом Бухорий меросини ўрганишга бағишланган халқаро анжумандан
https://muslim.uz/index.php/media-17/videolav-alar/item/25689

🔸 Юртимиз ва қардош давлат соҳа раҳбарлари халқаро анжуман ишига муваффақият тиладилар
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/25684

🔸 Халқаро анжуманда қардош халқлар уламоларининг мавзуга доир таъсирли маърузалари иштирокчиларда катта таассурот қолдирмоқда (фотолавҳа)
https://muslim.uz/index.php/media-17/fotolavhalar-2/item/25682

🔸 Имом Бухорий меросини ўрганишга бағишланган халқаро анжумандан (видеолавҳа)
https://muslim.uz/index.php/media-17/videolav-alar/item/25681

🔸 Онлайн: Халқаро анжуман юқори савияда бошланди
https://muslim.uz/index.php/media-17/fotolavhalar-2/item/25678

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar