ТИБ ВА ДАМ СОЛИШ
https://muslim.uz/index.php/maqolalar/item/25191
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

Хузайфа розияллоҳу анҳу Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилади:
«У Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида бир аёл ҳақида эслаб, «У пакана эди», деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Уни ғийбат қилдинг», дедилар».
Ҳужурот сураси 12 оятида эса бундай дейилади:
«…Баъзиларингиз баъзиларингизни ғийбат қилмасин. Сизлардан бирорталарингиз ўзининг ўлган биродарининг гўштини ейишни яхши кўрурми? Ҳа, ёмон кўрасизлар. Аллоҳдан қўрқинглар! Албатта, Аллоҳ тавбани кўплаб қабул қилувчидир, ўта раҳмлидир».
Ғийбат энг катта гуноҳлардан биридир. Шунинг учун ҳам у қатъий ҳаром қилинган мазкур ояти каримада Аллоҳ таоло Ўз бандаларига ғийбатнинг қанчалик ёмон иллат эканлигини тушунтириш учун ажойиб бир услубни қўллаган. Яъни ғийбатчининг ғийбати гўёки ғийбат қилинганнинг гўштини ейиш билан баробардир. Одатда инсон ўзи ёмон кўрган кишини ғийбат қилади, бутун борлиғи билан ундан нафратланади. Бу нафратини ғийбат қилиш орқали бошқаларга ошкор қилади. Гўштини ейиш у ёқда турсин, ҳатто у билан ўтиришни ҳам истамайди. Уни шу қадар ҳақир санайдики, қўлидан бирор пиёла чой ичишни ҳам ўзига ор деб билади. Лекин ғийбат қилиши билан гўёки унинг гўштини егандек бўлар экан. Бу эса ҳар қандай соғлом ақлли инсоннинг нафратини қўзғатадиган, мутлақо табиати тортмайдиган ишдир. Ҳаммага маълум бўлган ушбу ҳақиқатни Аллоҳ таоло: «...Ҳа, ёмон кўрасизлар...» деб таъкидламоқда.
манба

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
4. Мўмин ҳаётида ҳасад - Рустамжон домла
#Мўмин_бу...
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Рустамжон домла
Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram#Мўмин_бу...
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аёллар узрли бўлган пайтларида Қуръон ўқишлари мумкинми, зикр-тасбеҳларчи?
#Диний_савол_жавоб
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Muhammad Ayyub domla HOMIDOVYoutube | Tas-ix | Facebook | Instagram

РАЖАБ ОЙИ — ТИНЧЛИК ОЙИ
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
Ражаб ойи Аллоҳ таоло Қуръони Каримда хабар берган тўрт ҳаром ойнинг биттасидир. Бу ойларда қабилалар ўртасида уруш, йўлтўсарлик, қон тўкиш каби тажовузкорлик қилиш ман этилади — ҳаром қилинади.
Бу қоида жоҳилият даврида ҳам мавжуд эди, Ислом келгандан сўнг ҳам ўз кучида қолди ва Қуръони Карим ояти ва Суннат билан қувватланди.
Бу ойлардан учтаси: Зулқаъда, Зулҳижжа, Муҳаррам кетма-кет ойлар, биттаси — Ражаб ойи эса алоҳидадир. Бунинг ҳикмати шуки, Зулҳижжа ойи Ҳаж ойидир. Аллоҳнинг Каъбасини ҳаж қилиш вақтида тинчлик сақланиши умумий халқаро қоида эди. Ҳаж ойининг аввалидаги Зулқаъда ва кейинги Муҳаррам ойларининг ҳаром ой деб саналиши ҳам Ҳаж амали билан боғлиқдир. Бу нарса Зулқаъда ойида ҳожилар соғ-саломат Маккага етиб келишлари, Муҳаррам ойида эса ҳожилар ўз ватанларига соғ-саломат етиб олишлари учун кафолатдир.
Ражаб ойининг алоҳида ҳолда ҳаром ойлардан бири деб саналиши эса Аллоҳнинг Каъбасига Умра зиёрати билан келувчиларга имкон яратган.
Ражаб ойининг рўзаси бошқа ойларда тутиладиган нафл рўзалардан афзаллиги йўқдир. Фақат бу ойнинг ҳаром ойлардан бири эканлиги унинг фазилатларидир.
Ибн Ҳажар Асқалоний айтадилар: «Ражаб ойининг фазилатига, унда тутилган рўзанинг фазилатига, бу ойнинг муайян кечасида қоим бўлиб, фалон ракат намоз ўқишнинг фазилатига далолат қилувчи бирорта саҳиҳ ҳадис ворид бўлмаган» (Фиқҳус сунна, 1-ж. 453-с.)....ᅠ
➡️ДАВОМИНИ ЎҚИШ

t.iss.one
Ражаб ойи — тинчлик ойи
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин. Ражаб ойи...
ТОЛИБИ ИЛМНИНГ ҲАЁТИДА ЧАРЧОҚ ВА МАШАҚҚАТ УЧУН ЎРИН ЙЎҚ
Фазилатли шайх, муҳаддис, муҳаққиқ, аллома Муҳаммад Аввома ўгитларидан:
▪️Илм йўлида сафарга чиқадиган киши худди асаларига ўхшайди. У ҳам асалари каби ҳар бир гулдан хушбўй ва мусаффо нарсаларни йиғиб олади.
▪️Илмни устозлардан олиш саҳиҳ илм калитини қўлга киритиш ҳамда талабанинг зафар қучиб, муваффақиятга эришишининг сиридир.
▪️Илм толиби қуйидаги ишларда тизгин ва бошқарувни устозига топширмоғи лозим: Илм, камолот ва одоб-ахлоқ.
▪️Илм таҳсилида яхши, солиҳ ният билан устозларни кўпайтириш мақтовга лойиқ, аммо мақтаниш ниятида бўладиган бўлса, ҳаромдир.
▪️Ҳар қандай янгилик улоқтирилмаганидек, ҳар қандай эскилик ҳам барча замонга мос келавермайди.
▪️Толиби илмнинг ҳаётида чарчоқ ва машаққат учун ўрин йўқ. Унинг луғатида у икки сўз топилмайди.
▪️Илмни чала қолдириш жоҳиллик устига жоҳилликдир.
▪️Бало ва офат кунларида бандани Аллоҳ таолога яқинлаштирувчи ишнинг энг афзали- зикр ва дуода бардавом бўлишдир.
Доктор Усома Абдурраззоқ Рифоий, (Ливан) Аллома Муҳаммад Аввома ҳақларида:
«Шайхнинг ҳаётдаги тарбиявий йўналишлари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Уламолар пайғамбарларнинг меросхўридир» деган ҳадисларига мувофиқ келади. Бу инсон амаллар илмга мувофиқ бўлишини, ўрганилган билимлар асосида амал қилиш лозимлигини ўргатади.
У зотнинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга муҳаббатлари шу қадар кучлики, бу муҳаббат у кишининг атрофларидаги инсонларга ҳам беихтиёр «юқиб» қолади. Бу хокисор, камтар инсон барчага ибратдир. Бу самимий инсоннинг ўз шогирдларига ҳам меҳр-муҳаббати, эҳтироми жуда кучлидир».
Манба

Мусулмон биродарингиз ҳаққига ғойибона дуо қилинг. Шунда фаришталар сизнинг ҳаққингизга дуо қиладилар.
манба
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
манба
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
11-дарс: Ҳадис илмини ўрганамиз (Тоат-ибодатда ўрта ҳол бўлиш)
#Ҳадис
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Жалолиддин домла ҲамроқуловYoutube | Tas-ix | Facebook | Instagram
#Ҳадис
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#ЯНГИЛИКЛАР_ВАҚТИ
🔸Олий маъҳадда “Қуръон мусобақаси-2021” кўрик-танлови бўлиб ўтди
https://muslim.uz/index.php/media-17/fotolavhalar-2/item/25207
🔸Туркия ОАВ вакиллари Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қилади
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/25228
🔸Ҳиндистонда Ўзбекистон туризм салоҳияти намойиш этилди
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/dunjo-yangiliklari/item/25219
🔸Бутунжаҳон араб тили иттифоқи Марказий кенгаши аъзолигига ўзбек олими сайланди
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/25210
🔸Имом Бухорий мажмуасида реконструкция ишлари олиб борилади
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/25203

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати@muslimuzportal | @diniysavollar
УЧ МУБОРАК ОЙ ДАВРИ БОШЛАНДИ
Ражаб, Шаъбон, Рамазон – янги бир
маънавий юксалиш даври
اعوذ بالله من اشيطان الرجيم
بسم الله الرحمن الرحيم
وَتُوبُوا إِلَى اللَّهِ جَمِيعاً أَيُّهَا الْمُؤْمِنُونَ لَعَلَّكُمْ تُفْلِحُونَ
«Ҳамма-ҳаммангиз бирликда Аллоҳга тавба қилингизлар, эй мўминлар, токи нажот топгайсизлар» (24/Нур сураси, 31-оят).
Ҳижрий 1442 йилги Ражаб ойининг биринчи куни бу гал милодий 2021 йилнинг 13 февраль, шанба кунига тўғри келди; ражабнинг еттинчи куни бу муборак ойнинг илк жумъасидир. «Уч қутлуғ ой» (ражаб, шаъбон, рамазон) деб аталадиган бир нурли давр, маънавий хайр ва барака, файз ва фазилат мавсуми бошланди.
Атоқли Нақшбания шайхи, марҳум доктор, профессор Маҳмуд Асъад Жўшон ҳазратлари уй ойлар кириб келиши билан бара инсонларни огоҳлантириб, бу хушхабарни оламга ёйиб, қуйтдаги сўзларни айтар эдилар:
“Биз бу янги даврда ўзимизга қайтадан жило беришимиз; кундан-кунга покланиб, юксала-юксала шаъбондан рамазонга комиллик билан ўтишимиз керак; шунда – ҳам моддий, ҳам маънавий-руҳий жиҳатдан ҳақиқий байрамга – ийди рамазонга эришамиз...ᅠ
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

Ражаб, Шаъбон, Рамазон – янги бир маънавий юксалиш даври اعوذ بالله من اشيطان الرجيمبسم الله الرحمن الرحيموَتُوبُوا إِلَى اللَّهِ جَمِيعاً أَيُّهَا ال...
Forwarded from VAQF.UZ | Расмий канал
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#sirdaryoxayriya
"Уч ой бўлди, ўрнимиздан туролмаймиз..."
Сирдарёлик бемор кексаларга ногиронлик аравачаси ва озиқ-овқатлар хайрия қилинди
Сафимизга қўшилинг: @vaqfuz

35-мўжиза: Жобир розияллоҳу анҳу отасининг қарзини Пайғамбар алайҳиссалом дуолари туфайли узиши
1 дан 35 гача бўлган қисмлар
Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram
#Расулуллоҳ_(с.а.в)_мўъжизалари
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
1 дан 35 гача бўлган қисмлар
Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram
#Расулуллоҳ_(с.а.в)_мўъжизалари
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
ҚУРЪОННИ ЖАМЛАШ ВА НАШР ҚИЛИШ ТАРИХИ
Қуръони каримни жамланиш тарихида китобат – ёзиб қолдириш ўзига хос ўрин тутган. Оятларни ёзиб олиш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам даврлариданоқ бошланган, котиб саҳобалар ҳар бир оятни нозил бўлиши билан кечиктирмай ёзиб олишга катта эътибор беришар эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Қуръонга бандалар сўзи аралашиб қолмаслиги учун Қуръондан бошқа нарсани ёзиб олмасликни буюрганлар.
Ҳазрати Абу Бакр розияллоҳу анҳу даврларида эса тарқоқ саҳифалардаги оятлар бир бутун ҳолга – Мусҳаф шаклида ёзиб қолдирилган. Бу жамлашда бош котиблик вазифасида бўлган Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳу фақат оғзаки тиловат билан кифоянмадилар, балки, эшитган ҳар бир оятларни мавжуд битикларга солиштириб, оғзаки тиловат ёзувдаги билан мос келиб, тасдиғини топса, Мусҳафга қўшардилар. Бу ҳолат ҳам Мусҳаф тарихида ёзишни нечоғли юқори аҳамият касб этишини кўрсатади.
Ҳазрати Усмон розияллоҳу анҳунинг даврларида ёзиб, катта шаҳарлара тарқатилган Мусҳафлар эса, кейинги авлод хаттотлари учун Мусҳафлар кўчириб тарқатишларига асосий манбаа бўлиб хизмат қилди. Ўша замонларда Мусҳафлар қўл меҳнати билан кўчирилган
Ҳазрати Али каррамаллоҳу важҳаҳунинг набиралари Али Зайнулобидин айтадилар: “Мусҳафлар варағи кетма-кет (бир-бирига боғланган, уланган) бўлмас эди, кимда Мусҳаф бўлса масжид минбарини олдига келиб, “Ким хоҳласа мендан кўчириб олсин” дер эди. Хоҳловчилар келиб ундан бир саҳифа, бир саҳифа қилиб Мусҳафни охиригача кўчириб олишар эди” (Муҳаммад Тоҳир Курдий “Тарийхул хаттил арабий” китоби, 182-саҳифа)...ᅠ

Қуръонни жамлаш ва нашр қилиш тарихи
Қуръони каримни жамланиш тарихида китобат – ёзиб қолдириш ўзига хос ўрин тутган. Оятларни ёзиб олиш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам даврларидано...
#Етти_кунга_етти_китоб #Ислом_тарихи:
АБУ БАКР РОЗИЯЛЛОҲУ АНҲУ АМАЛГА ОШИРГАН БУЮК ИШЛАР. ҲАЗРАТИ АБУ БАКРНИНГ ВАФОТЛАРИ
АБУ БАКР РОЗИЯЛЛОҲУ АНҲУ АМАЛГА ОШИРГАН БУЮК ИШЛАР
Қуръоннинг жамланиши
Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаётлик чоқларида яна ваҳий тушиб қолар, деган умидда Қуръон жамланиб, китоб шаклига келтирилмаган эди. У зотнинг вафотларидан кейин Қуръон кишиларнинг қалбида ва ёзган нарсаларида қолди.
Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламдан сўнг, Абу Бакр розияллоҳу анҳунинг даврларида диндан қайтган муртадлар билан мусулмонлар орасида бўлиб ўтган қаттиқ жангларда Қуръонни тўлиқ ёд олган кўплаб қорилар шаҳид бўлдилар. Биргина Ямомада Мусайлима Каззобга қарши бўлиб ўтган жангда етмиш саҳобаи киром шаҳид бўлди. Шунда ҳазрати Умар ҳазрати Абу Бакрга: «Аллоҳ у зотлардан рози бўлсин. Қорилар ўлиб кетаверса, Қуръонга зарар етиши мумкин. Шунинг учун уни китоб шаклига келтириб, жамлаб қўйиш керак», деган маслаҳатни бердилар.
Аввалига ҳазрати Абу Бакр розияллоҳу анҳу иккиланиб турдилар, чунки бу иш Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаётлик вақтларида қилинмаган эди. У киши Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳуга: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қилмаган ишни мен қандай қилиб қиламан?!» деб туриб олдилар. Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳу ҳам қатъий туриб: «Аллоҳга қасамки, бу хайрли иш», дея Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳунинг ортларидан қолмай юравердилар.
Кейинроқ Абу Бакр розияллоҳу анҳу ҳам Қуръонни китоб шаклига келтириб қўйиш зарур эканини англаб етдилар ва Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳуни чақириб: «Биз сени ҳеч нарсада айблов остига олмаганмиз. Расулуллоҳ сол-лаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида Қуръонни ёзар эдинг. Энди яхшилаб суриштириб, Қуръонни жамла», деб бу ишни амалга оширишни у кишига топширдилар, чунки Зайд ибн Собит Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам билан жуда кўп бирга бўлган, Қуръонни энг яхши ёд олган ва уни Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳузурларида ёзиб борган, Пайғамбаримиз охирги Рамазон ойида Жаброил фариштага Қуръонни аввалидан охиригача ўқиб ўтказганларида ҳам у зотнинг ёнларида бирга бўлган эдилар.
Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳу ҳам аввалига: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қилмаган ишни қандай қилиб қиламан?!» деб туриб олдилар. Энди Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳу: «Аллоҳга қасамки, бу хайрли иш», деб Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳуни бу ишга кўн диришга ҳаракат қила бошладилар. Охири бориб, Аллоҳ таоло Умар ибн Хаттоб ва Абу Бакр Сиддиқ розияллоҳу анҳуларнинг қалбларига солган нарсани Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳунинг қалбларига ҳам солди. У киши Қуръонни жамлашга рози бўлдилар...ᅠ

АБУ БАКР РОЗИЯЛЛОҲУ АНҲУ АМАЛГА ОШИРГАН БУЮК ИШЛАР Қуръоннинг жамланиши Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаётлик чоқларида яна ваҳий...
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аёлларнинг машина ҳайдашига шариатнинг муносабати қандай?
#Диний_савол_жавоб
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Muhammad Ayyub domla HOMIDOVYoutube | Tas-ix | Facebook | Instagram
#Диний_савол_жавоб
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Бомдодга ухлаб қолсам, туришим билан ўқийманми, суннатини-чи?
#Диний_савол_жавоб
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Muhammad Ayyub domla HOMIDOVYoutube | Tas-ix | Facebook | Instagram
#Диний_савол_жавоб
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
АЗОН ТИНГЛАГАНДА БАЖАРИЛАДИГАН 5 АМАЛ
https://muslim.uz/index.php/maqolalar/item/16818
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
https://muslim.uz/index.php/maqolalar/item/16818
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
ОНЛАЙН СИЙРАТИ НАБАВИЯ СУҲБАТЛАРИНИ ЎТКАЗИБ ЮБОРМАНГ
🔸БУГУН, 2021 йил 16 февраль,
сешанба куни соат ⏰ 19:30 дан бошлаб, онлайн сийрати набавия суҳбатларининг навбатдаги сони бўлиб ўтади.
🔸Имом Бухорий номидаги Тошкент Ислом институтининг катта устози, Ислом тарихи ва сийрат илмлари бўйича тажрибали олим – Абдул Азим Зиёуддин ўғлининг онлайн сийрати набавия суҳбатлари тақдим этилади.
Набий соллаллоҳу алайҳи ва салам сийратлари мўмин-мусулмонларнинг имон-ихлосларига чинакам озуқа бўлади. Агар мусулмон кишининг имони комил бўлса, Расулуллоҳга бўлган муҳаббати ҳам зиёда бўлади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва салламни яхши кўриш тоат ва қурбатдир. Дарҳақиқат, динимизда Муҳаммад алайҳиссаломга муҳаббатли бўлиш вожиб амал саналади.
Анас ибн Моликдан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сизлардан бирорталарингиз мени фарзандидан, ота-онасидан ва одамларнинг барчасидан кўра, кўпроқ яхши кўрмагунча ҳақиқий мўмин бўлолмайди”, деганлар.
Қуйидаги ижтимоий тармоқларимиз орқали тўғридан-тўғри кузатинг ва бевосита иштирокчисига айланинг!
Youtube: MuslimTV
Facebook: MuslimUz
Instagram: muslimuzportali
🔸Мавзу юзасидан савол ва фикр-мулоҳазаларингизни @OnlineSiyratBot орқали жўнатинг.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
#онлайн_сийрат@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
"Пешқадамлар" – Жаннат саййидаси
4-сон
Нўъмонхон Яҳёхон,
“Кўкалдош” билим юрти битирувчиси
Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram
#пешқадамлар
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
4-сон
Нўъмонхон Яҳёхон,
“Кўкалдош” билим юрти битирувчиси
Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram
#пешқадамлар
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
ОНЛАЙН СИЙРАТИ НАБАВИЯ СУҲБАТЛАРИ БЎЛИБ ЎТМОҚДА
Имом Бухорий номидаги Тошкент Ислом институтининг катта устози, Ислом тарихи ва сийрат илмлари бўйича тажрибали олим – Абдул Азим Зиёуддин ўғлининг онлайн сийрати набавия суҳбатлари тақдим этилмоқда.
Youtube: https://youtu.be/rmuy5nwald4
Facebook: https://www.facebook.com/muslimuzportal/videos/1309922319389448/
Instagram: https://instagram.com/muslimuzportali
🔸Мавзу юзасидан савол ва фикр-мулоҳазаларингизни @OnlineSiyratBot орқали жўнатинг.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
#онлайн_сийрат

YouTube
ONLINE: Siyrati Nabaviya (18-dars, 16.02.21)