Muslim.uz
91.8K subscribers
18.2K photos
5.07K videos
114 files
16.7K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
Ражаб ойи муборак бўлсин!

“Ражаб” сўзи қандай маънони англатади?
– “Ражаб” сўзи “улуғлаш”, “ҳурматлаш” маъноларини англатади.

Ражаб ойи қандай ой?
– Ражаб ойи – Аллоҳ таоло уруш қилишни ҳаром қилган (Зулқаъда, Зулҳижжа, Муҳаррам, Ражаб) ойлардан биридир.

Ражаб ойида қандай тарихий воқеалар юз берган?
– Ер юзини сув босган тўфонда Нуҳ алайҳиссалом кемага ражаб ойининг биринчи куни минганлар;
– Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга илк ваҳий ражаб ойида нозил бўлган;
– Машҳур қавлга кўра, Исро ва Меърож воқеаси ражаб ойида содир бўлган.

➡️ Ражаб ойи ҳақида

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
РАЖАБ ОЙИ ВА УНИНГ ФАЗИЛАТИ

Ражаб ойи қамарий ойларнинг еттинчиси бўлиб, уруш ҳаром қилинган улуғ ойлардан бири ҳисобланади. Зеро, “ражаб” сўзи луғатда “улуғлаш”, “ҳурмат бажо келтириш” маъноларини англатади. Жоҳилият даври араблари бу ойни улуғлагани ва ҳурматлагани боис шу ном билан аталган.
Саҳобаи киромлар ва улардан кейинги салафи солиҳларимиз Рамазон ойидан сўнг тутган рўзаларини қабул бўлишини Аллоҳ таолодан сўрашар эди. Ражаб ойи келганда эса, Рамазонга соғ-саломат етишни сўрар эдилар. Бу ҳақида Набий алайҳиссаломдан заиф санад ила ҳадис ҳам ривоят қилинган:
عَنْ أَنَسِ بْنِ مَالِكٍ. قَالَ : كَانَ النَّبِيُّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ إِذَا دَخَلَ رَجَبٌ قَالَ: "اللهُمَّ بَارِكْ لَنَا فِي رَجَبٍ، وَشَعْبَانَ، وَبَلِّغْنَا رَمَضَانَ" (رواه الإمام ابن عساكر والبيهقي).
яъни: Анас ибн Молик разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Ражаб ойи кирса, Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Эй Аллоҳ! Ражаб ва шаъбон ойларида бизга барака бергин ва Рамазон ойига етказгин”, дер эдилар” (Имом Ибн Асокир ва Имом Байҳақий ривоят қилган. Имом Нававий ва Ибн Ражаблар заиф ҳадис деган).
Дуонинг ўқилиши: “Аллоҳумма баарик ланаа фий ражабин ва шаъбана ва баллиғнаа рамазона”.
Машҳур тобеинлардан бўлган Абу Қилоба раҳимаҳуллоҳ Ражаб ойи фазилати ҳақида шундай деган:
عن عَامِرِ بْنِ شِبْلٍ رضي الله عنه، قَالَ: سَمِعْتُ أَبَا قِلابَةَ رضي الله عنه، يَقُولُ: "فِي الْجَنَّةِ قَصْرٌ لِصُوَّامِ رَجَبٍ" (رواه الإمام البيهقي).
яъни: Омир ибн Шиблдан ривоят қилинади, Абу Қилоба разияллоҳу анҳудан эшитдим, у зот айтадилар: “Ражаб ойида рўза тутувчилар учун жаннатда бир қаср бор” (Имом Байҳақий ривояти).
Шундай экан, имкони бор кишилар Ражаб ойидан бошлаб, нафл рўзаларни тутиб, Рамазон рўзасига ўзларини тайёрлаб боришлари мақсадга мувофиқ бўлади.
Шуни ҳам айтиб ўтиш керакки, халқимиз орасида ражаб ойида қилиш шарт, деб тушуниладиган ибодатлар пайдо бўлган. Аслида уларнинг асоси мавжуд эмас. Шариатимиз кўрсатмаларида Ражаб ойининг муайян бир кунини рўза билан хосланмаган. Бу борада келган барча ҳадислар “мавзуъ” яъни тўқима эканига барча муҳаддис уламоларимиз иттифоқ қилишган.
Аслида нафл рўза тутиш, нафл намоз ўқиш савобли ишлардан. Лекин бунинг учун муайян кунни белгилаб, ушбу иш шариат кўрсатмаси деб, одат қилиб олиш ҳамда бунга далил сифатида турли тўқима ҳадисларни ривоят қилиш тўғри эмас. Айниқса, Ражаб ойининг йигирма еттинчи кечасида “Рағоиб намози”ни адо этиш борасида нақл қилинган ҳадисларнинг барчаси тўқима бўлиб, унга амал қилинмайди. Чунки унинг бидъат эканини Ибн Нужайм, Ибн Обидин ва Абдулҳай Лакнавий каби муҳаққиқ уламоларимиз томонидан очиқ-ойдин айтиб ўтилган (манба: “Баҳрур-роиқ”, “Раддул Муҳтор”, “ал-Осорул марфуъа фил-ахборил-мавзуа” китоблари).
Демак, Ражаб ойида ҳам бошқа ойларда бўлгани каби нафл рўза ва намозлар бирор кунга белгиламасдан, одат қилиб олмасдан ўқилаверади. Шундагина шариатимизда кўрсатилмаган турли бидъат ва хурофотдан узоқ бўлинади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
фатво ҳайъати.
@diniysavollar

Савол йўллаш
🌐 https://savollar.muslim.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш
РАЖАБ ОЙИНИНГ АВВАЛГИ КЕЧАСИ...
https://muslim.uz/index.php/maqolalar/item/13367

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Rajab oyi fazilatli oy
muslim.uz
РАЖАБ ОЙИ – ФАЗИЛАТЛИ ОЙ

ЎМИ матбуот хизмати
Улашинг ⤵️
@muslimuzportal | @mp3muslim
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
3. Мўмин хулқида риё - Рустамжон домла

Рустамжон домла

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

#Мўмин_бу...
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Имом Бухорий мажмуасида реконструкция ишлари олиб борилади
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/25203

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Ғусл қилиш соғлик учун фойдалидир

Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ғусл ҳам таҳоратга ўхшаш инсон жисмини поклаш ва зийнатлаш воситасидир. У ҳам худди таҳоратга ўхшаб гоҳида фарз, гоҳида вожиб, гоҳида мастаҳаб бўлади.

Ғуслнинг шариатга киритилиши ҳикматлари кўп. Аввало, у ибодат, Аллоҳга қурбат ҳосил қилиш учун зарур нарсадир. Иккинчидан, поклик, озодалик ва соғлик учун ўта муҳим омил саналади. Қолаверса, ғуслни вожиб қилувчи нарсалар туфайли инсон вужудида пайдо бўладиган баъзи нопокликларни кетказиш, маний кетиши ила жисм йўқотган нарсаларни қайта тиклашдир. Жинсий яқинлик ва эҳтиломдан кейин ғусл қилган одамда қон юриши яхшиланади ва тетиклик тикланади. Шунингдек, ният билан қилинган ғусл туфайли гуноҳлар ҳам ювилади...
➡️ДАВОМИНИ ЎҚИШ

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Хузайфа розияллоҳу анҳу Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилади:

«У Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида бир аёл ҳақида эслаб, «У пакана эди», деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Уни ғийбат қилдинг», дедилар».

Ҳужурот сураси 12 оят
ида эса бундай дейилади:

«…Баъзиларингиз баъзиларингизни ғийбат қилмасин. Сизлардан бирорталарингиз ўзининг ўлган биродарининг гўштини ейишни яхши кўрурми? Ҳа, ёмон кўрасизлар. Аллоҳдан қўрқинглар! Албатта, Аллоҳ тавбани кўплаб қабул қилувчидир, ўта раҳмлидир».

Ғийбат энг катта гуноҳлардан биридир.
Шунинг учун ҳам у қатъий ҳаром қилинган мазкур ояти каримада Аллоҳ таоло Ўз бандаларига ғийбатнинг қанчалик ёмон иллат эканлигини тушунтириш учун ажойиб бир услубни қўллаган. Яъни ғийбатчининг ғийбати гўёки ғийбат қилинганнинг гўштини ейиш билан баробардир. Одатда инсон ўзи ёмон кўрган кишини ғийбат қилади, бутун борлиғи билан ундан нафратланади. Бу нафратини ғийбат қилиш орқали бошқаларга ошкор қилади. Гўштини ейиш у ёқда турсин, ҳатто у билан ўтиришни ҳам истамайди. Уни шу қадар ҳақир санайдики, қўлидан бирор пиёла чой ичишни ҳам ўзига ор деб билади. Лекин ғийбат қилиши билан гўёки унинг гўштини егандек бўлар экан. Бу эса ҳар қандай соғлом ақлли инсоннинг нафратини қўзғатадиган, мутлақо табиати тортмайдиган ишдир. Ҳаммага маълум бўлган ушбу ҳақиқатни Аллоҳ таоло: «...Ҳа, ёмон кўрасизлар...» деб таъкидламоқда.

манба
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
4. Мўмин ҳаётида ҳасад - Рустамжон домла

Рустамжон домла

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

#Мўмин_бу...
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аёллар узрли бўлган пайтларида Қуръон ўқишлари мумкинми, зикр-тасбеҳларчи?

Muhammad Ayyub domla HOMIDOV

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

#Диний_савол_жавоб
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
РАЖАБ ОЙИ — ТИНЧЛИК ОЙИ

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.

Ражаб ойи Аллоҳ таоло Қуръони Каримда хабар берган тўрт ҳаром ойнинг биттасидир. Бу ойларда қабилалар ўртасида уруш, йўлтўсарлик, қон тўкиш каби тажовузкорлик қилиш ман этилади — ҳаром қилинади.

Бу қоида жоҳилият даврида ҳам мавжуд эди, Ислом келгандан сўнг ҳам ўз кучида қолди ва Қуръони Карим ояти ва Суннат билан қувватланди.

Бу ойлардан учтаси: Зулқаъда, Зулҳижжа, Муҳаррам кетма-кет ойлар, биттаси — Ражаб ойи эса алоҳидадир. Бунинг ҳикмати шуки, Зулҳижжа ойи Ҳаж ойидир. Аллоҳнинг Каъбасини ҳаж қилиш вақтида тинчлик сақланиши умумий халқаро қоида эди. Ҳаж ойининг аввалидаги Зулқаъда ва кейинги Муҳаррам ойларининг ҳаром ой деб саналиши ҳам Ҳаж амали билан боғлиқдир. Бу нарса Зулқаъда ойида ҳожилар соғ-саломат Маккага етиб келишлари, Муҳаррам ойида эса ҳожилар ўз ватанларига соғ-саломат етиб олишлари учун кафолатдир.

Ражаб ойининг алоҳида ҳолда ҳаром ойлардан бири деб саналиши эса Аллоҳнинг Каъбасига Умра зиёрати билан келувчиларга имкон яратган.

Ражаб ойининг рўзаси бошқа ойларда тутиладиган нафл рўзалардан афзаллиги йўқдир. Фақат бу ойнинг ҳаром ойлардан бири эканлиги унинг фазилатларидир.

Ибн Ҳажар Асқалоний айтадилар: «Ражаб ойининг фазилатига, унда тутилган рўзанинг фазилатига, бу ойнинг муайян кечасида қоим бўлиб, фалон ракат намоз ўқишнинг фазилатига далолат қилувчи бирорта саҳиҳ ҳадис ворид бўлмаган» (Фиқҳус сунна, 1-ж. 453-с.)....
➡️ДАВОМИНИ ЎҚИШ

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
ТОЛИБИ ИЛМНИНГ ҲАЁТИДА ЧАРЧОҚ ВА МАШАҚҚАТ УЧУН ЎРИН ЙЎҚ

Фазилатли
шайх, муҳаддис, муҳаққиқ, аллома Муҳаммад Аввома ўгитларидан:

▪️Илм йўлида сафарга чиқадиган киши худди асаларига ўхшайди. У ҳам асалари каби ҳар бир гулдан хушбўй ва мусаффо нарсаларни йиғиб олади.

▪️Илмни устозлардан олиш саҳиҳ илм калитини қўлга киритиш ҳамда талабанинг зафар қучиб, муваффақиятга эришишининг сиридир.

▪️Илм толиби қуйидаги ишларда тизгин ва бошқарувни устозига топширмоғи лозим: Илм, камолот ва одоб-ахлоқ.

▪️Илм таҳсилида яхши, солиҳ ният билан устозларни кўпайтириш мақтовга лойиқ, аммо мақтаниш ниятида бўладиган бўлса, ҳаромдир.

▪️Ҳар қандай янгилик улоқтирилмаганидек, ҳар қандай эскилик ҳам барча замонга мос келавермайди.

▪️Толиби илмнинг ҳаётида чарчоқ ва машаққат учун ўрин йўқ. Унинг луғатида у икки сўз топилмайди.

▪️Илмни чала қолдириш жоҳиллик устига жоҳилликдир.

▪️Бало ва офат кунларида бандани Аллоҳ таолога яқинлаштирувчи ишнинг энг афзали- зикр ва дуода бардавом бўлишдир.

Доктор Усома Абдурраззоқ Рифоий, (Ливан) Аллома Муҳаммад Аввома ҳақларида:

«Шайхнинг ҳаётдаги тарбиявий йўналишлари Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг «Уламолар пайғамбарларнинг меросхўридир» деган ҳадисларига мувофиқ келади. Бу инсон амаллар илмга мувофиқ бўлишини, ўрганилган билимлар асосида амал қилиш лозимлигини ўргатади.

У зотнинг Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга муҳаббатлари шу қадар кучлики, бу муҳаббат у кишининг атрофларидаги инсонларга ҳам беихтиёр «юқиб» қолади. Бу хокисор, камтар инсон барчага ибратдир. Бу самимий инсоннинг ўз шогирдларига ҳам меҳр-муҳаббати, эҳтироми жуда кучлидир».

Манба
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Мусулмон биродарингиз ҳаққига ғойибона дуо қилинг. Шунда фаришталар сизнинг ҳаққингизга дуо қиладилар.

манба
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
11-дарс: Ҳадис илмини ўрганамиз (Тоат-ибодатда ўрта ҳол бўлиш)

Жалолиддин домла Ҳамроқулов

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

#Ҳадис
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#ЯНГИЛИКЛАР_ВАҚТИ
🔸Олий маъҳадда “Қуръон мусобақаси-2021” кўрик-танлови бўлиб ўтди
https://muslim.uz/index.php/media-17/fotolavhalar-2/item/25207

🔸Туркия ОАВ вакиллари Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қилади
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/25228

🔸Ҳиндистонда Ўзбекистон туризм салоҳияти намойиш этилди
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/dunjo-yangiliklari/item/25219

🔸Бутунжаҳон араб тили иттифоқи Марказий кенгаши аъзолигига ўзбек олими сайланди
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/25210

🔸Имом Бухорий мажмуасида реконструкция ишлари олиб борилади
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/25203

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal | @diniysavollar
УЧ МУБОРАК ОЙ ДАВРИ БОШЛАНДИ

Ражаб, Шаъбон, Рамазон – янги бир
маънавий юксалиш даври

اعوذ بالله من اشيطان الرجيم
بسم الله الرحمن الرحيم
وَتُوبُوا إِلَى اللَّهِ جَمِيعاً أَيُّهَا الْمُؤْمِنُونَ لَعَلَّكُمْ تُفْلِحُونَ


«Ҳамма-ҳаммангиз бирликда Аллоҳга тавба қилингизлар, эй мўминлар, токи нажот топгайсизлар» (24/Нур сураси, 31-оят).

Ҳижрий 1442 йилги Ражаб ойининг биринчи куни бу гал милодий 2021 йилнинг 13 февраль, шанба кунига тўғри келди; ражабнинг еттинчи куни бу муборак ойнинг илк жумъасидир. «Уч қутлуғ ой» (ражаб, шаъбон, рамазон) деб аталадиган бир нурли давр, маънавий хайр ва барака, файз ва фазилат мавсуми бошланди.

Атоқли Нақшбания шайхи, марҳум доктор, профессор Маҳмуд Асъад Жўшон ҳазратлари уй ойлар кириб келиши билан бара инсонларни огоҳлантириб, бу хушхабарни оламга ёйиб, қуйтдаги сўзларни айтар эдилар:
“Биз бу янги даврда ўзимизга қайтадан жило беришимиз; кундан-кунга покланиб, юксала-юксала шаъбондан рамазонга комиллик билан ўтишимиз керак; шунда – ҳам моддий, ҳам маънавий-руҳий жиҳатдан ҳақиқий байрамга – ийди рамазонга эришамиз...
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#sirdaryoxayriya

"Уч ой бўлди, ўрнимиздан туролмаймиз..."

Сирдарёлик бемор кексаларга ногиронлик аравачаси ва озиқ-овқатлар хайрия қилинди

Сафимизга қўшилинг: @vaqfuz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
35-мўжиза: Жобир розияллоҳу анҳу отасининг қарзини Пайғамбар алайҳиссалом дуолари туфайли узиши

1 дан 35 гача бўлган қисмлар

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

#Расулуллоҳ_(с.а.в)_мўъжизалари
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
ҚУРЪОННИ ЖАМЛАШ ВА НАШР ҚИЛИШ ТАРИХИ

Қуръони каримни жамланиш тарихида китобат –
ёзиб қолдириш ўзига хос ўрин тутган. Оятларни ёзиб олиш Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам даврлариданоқ бошланган, котиб саҳобалар ҳар бир оятни нозил бўлиши билан кечиктирмай ёзиб олишга катта эътибор беришар эди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Қуръонга бандалар сўзи аралашиб қолмаслиги учун Қуръондан бошқа нарсани ёзиб олмасликни буюрганлар.

Ҳазрати Абу Бакр розияллоҳу анҳу даврларида эса тарқоқ саҳифалардаги оятлар бир бутун ҳолга – Мусҳаф шаклида ёзиб қолдирилган. Бу жамлашда бош котиблик вазифасида бўлган Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳу фақат оғзаки тиловат билан кифоянмадилар, балки, эшитган ҳар бир оятларни мавжуд битикларга солиштириб, оғзаки тиловат ёзувдаги билан мос келиб, тасдиғини топса, Мусҳафга қўшардилар. Бу ҳолат ҳам Мусҳаф тарихида ёзишни нечоғли юқори аҳамият касб этишини кўрсатади.

Ҳазрати Усмон розияллоҳу анҳунинг даврларида ёзиб, катта шаҳарлара тарқатилган Мусҳафлар эса, кейинги авлод хаттотлари учун Мусҳафлар кўчириб тарқатишларига асосий манбаа бўлиб хизмат қилди. Ўша замонларда Мусҳафлар қўл меҳнати билан кўчирилган

Ҳазрати Али каррамаллоҳу важҳаҳунинг набиралари Али Зайнулобидин айтадилар: “Мусҳафлар варағи кетма-кет (бир-бирига боғланган, уланган) бўлмас эди, кимда Мусҳаф бўлса масжид минбарини олдига келиб, “Ким хоҳласа мендан кўчириб олсин” дер эди. Хоҳловчилар келиб ундан бир саҳифа, бир саҳифа қилиб Мусҳафни охиригача кўчириб олишар эди” (Муҳаммад Тоҳир Курдий “Тарийхул хаттил арабий” китоби, 182-саҳифа)...
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar