«Ҳеч бир юкли жон бошқанинг юкини кўтармас. Ҳар бир инсонга ўз қилганидан бошқа нарса йўқ. Албатта, унинг саъй-ҳаракати тезда кўринур. Сўнгра жазо-мукофоти унга тўлиқ берилур»
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
(Нажм сураси, 38-41-оятлар).
манба@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Ўзбекистон «Махсус кузатувдаги мамлакатлар» рўйхатидан чиқарилди
Ўзбекистон диний эркинликлар бўйича «Махсус кузатувдаги давлатлар рўйхати» (Special Watch List) дан чиқарилгани эълон қилинди.
АҚШ Давлат котиби Майкл Помпео томонидан берилган баёнотда диний эркинлик бу инсоннинг ажралмас ҳуқуқи экани таъкидланаркан, бу борада хавотирга солаётган мамлакатлар, «Махсус кузатувдаги давлатлар рўйхати»га янги киритилганлар санаб ўтилади. Бироқ «бўлишиш учун ижобий ўзгаришлар ҳам борлиги» алоҳида қайд этилади...
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/24019

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
“Меҳр-3” операцияси доирасида Суриядан 98 нафар юртдошимиз – аёллар ва болалар олиб келинди
Давлатимиз раҳбарининг бевосита назорати остида амалга ошириб келинаётган “Меҳр” операциясининг навбатдаги босқичи доирасида, бугун Сурия мамлакатининг жанговар ҳаракатлар давом этаётган қисмидан жами 98 нафар юртдошимиз, яъни 25 нафар аёл ва 73 нафар бола Ватанимизга қайтарилди. Болаларнинг 14 нафари чин етим эканлигини алоҳида таъкидлаш жоиз...
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/24027
#Меҳр #аёллар_ва_болалар #юртдошимиз

#Бир_савол_сўрасам: ҚУРИГАН ДАРАХТ БЕХОСИЯТ-МИ?
❓ Ота-боболаримиз айтишарди: “Қуриган дарахтни кесиб ташланглар, бехосият бўлади”, деб. Ростан шундайми? Бунга далил бўлувчи бирор ҳадис бор-ми?
❗️ Мусулмон одамнинг шумланиши мумкин эмас. Шумланиш борасида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ўзларининг муборак ҳадиси шарифларида бундай деганлар: "Уч нарсадан менинг умматим ҳануз қутула олмайдилар. Бу — ҳасад, бадгумонлик, ва ирим"
Шу нарсалардан қутилиш йўли шуки, ҳасад қилсангиз, зулмга ўтманг. Гумону-шубҳа қилсангиз, уни ҳақиқат ҳисоб қилиб, унга асосан иш тутманг. Бирор ирим қилинадиган нарсага дуч келсангиз, Аллоҳ таолога таваккул қилиб, йўлингизда ва ишингизда давом этиб кетаверинг!”.
“Қуриган дарахт хосиятсиз бўлади” деган гап йўқ.

Муҳаммад Айюб ҲОМИДОВ
#ҚУРИГАН #ДАРАХТ @muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
БУГУН ОНЛАЙН-ТАЖВИД ДАРСЛАРИ БЎЛИБ ЎТАДИ
🔸 9 декабрь куни, соат 🕑 14:00 да
тажвид устози ва ижоза соҳиби – Жаҳонгир қори Неъматовнинг онлайн-тажвид дарсларининг 16-машғулотлари ўтказилади. Унда Қуръони каримнинг 100-сураси бўлган "АДИЯТ" сурасининг ўқиш қоидалари ўргатилади.
Онлайн-тажвид дарсларини ижтимоий тармоқларимиз орқали тўғридан-тўғри кузатинг ва бевосита иштирокчисига айланинг!
Facebook: https://www.facebook.com/muslimuzportal
Youtube: https://youtu.be/kCWlLi-Yg94
📞 Ўз қироатларини текширмоқчи бўлганлар жонли эфир вақтида 97-760-70-49 рақамли телефонга қўнғироқ қилишлари мумкин
Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

«Сарҳисоб» танловининг ҳудудий босқичи 15 декабргача узайтирилди
Аввал юртимизда диний-маърифий соҳада амалга оширилаётган ислоҳотларни кенг тарғиб этиш, тинчлик ва осойишталикни қадрлаш, динлараро бағрикенглик ва ҳамкорлик ғояларини оммалаштириш, халқимиз, айниқса, ўсиб келаётган ёш авлодни ёт ғоялардан ҳимоя қилишда фаоллик кўрсатган ижодкорларни қўллаб-қувватлаш ва муносиб рағбатлантириш мақсадида «Сарҳисоб» танлови ўтказилаётгани ҳақида хабар берган эдик.
Танловнинг ҳудудий босқичида 2020 йилнинг 1 январидан 2020 йилнинг 1 декабргача газета ва журналларда босилган, радио орқали эфирга узатилган, телевидениеда кўрсатилган ва Интернет тармоғида эълон қилинган материалларни қабул қилиш ижодкорларнинг талаб ва истакларини инобатга олган ҳолда 2020 йилнинг 15 декабрига қадар узайтирилди.
❗️Танлов ҳақида батафсил маълумотни қуйидаги ҳавола орқали ўқишингиз мумкин.
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/23959
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavoll

Ташкилий қўмита
#танлов #Сарҳисоб@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavoll
ИСРОФ НИМА?
Исроф – вақт, пул, мол каби Аллоҳ таоло берган неъматларни ножўя сарфлашдир. Исроф қилувчилар “мусриф” деб аталади. Аллоҳ мусрифларни ёқтирмайди. Исрофнинг зидди тежамкорликдир.
Исроф ҳам, бахиллик ҳам Ислом динида ҳаромдир. Чунки булардан бири пул ва молни сочиш, кераксиз жойларга сарфлаш бўлса, иккинчиси, мол ва пулни тўплаб, қўлда ушлаш, ундан ўзини ҳам, бошқаларни ҳам фойдалантирмасликдир.
Аллоҳ таоло бизга етказган ҳалол неъматлардан ўзимиз истаганча фойдаланишимиз мумкин. Аммо исроф қилиш ва манманликка берилишга йўл қўймаслигимиз лозим...ᅠ
➡️ДАВОМИНИ ЎҚИШ

t.iss.one
Исроф нима?
Исроф – вақт, пул, мол каби Аллоҳ таоло берган неъматларни ножўя сарфлашдир. Исроф қилувчилар “мусриф” деб аталади. Аллоҳ мусрифларни ёқтирмайд...
#Етти_кунга_етти_китоб
#Оилада_фарзанд_тарбияси: ҲАЁСИЗ ЛИБОСЛАР ЗАРАРИ
Фарзандни эрта жинсий қизиқишлардан сақлаш
Муборак динимизнинг таълимотлари яна бир муҳим тарбияни ота-онанинг вазифаларидан қилиб белгилаган. Бу юксак масъулият фарзандларни инсон хулқини ихтиёрсиз бузадиган, жинсий мойиллик ва рағбат уйғотадиган ҳар бир нарса ва ҳолатлардан сақлашдир. Бу жараён бола тўққиз ёшдан то вояга етгунгача бўлган муддатни ўз ичига олади.
Таълим-тарбия олимлари фикрича, бу инсон ҳаётидаги энг муҳим босқич. Агар ота-она фарзанднинг бу борадаги тарбиясини ўз вақтида тўғри йўлга қўйса ва ножўя хатти-ҳаракатларнинг олдини олса, бу катта ютуқ. Чунки соғлом жамият тараққиёти ва равнақи учун фазилатли, одобли, юксак маънавиятли ва тарбияли фарзанд вояга етади.
Шу боис динимиз ҳар бир ота-она ва мураббийга фарзандларнинг жинсий қизиқишлари эрта уйғонишидан эҳтиёт чораларини кўришга буюради.
Аллоҳ таоло бундай дейди: «...аёлларнинг авратларидан хабардор бўлмаган гўдаклардан бошқа кишиларга кўрсатмасинлар!..» (Нур, 31).
Имом ибн Касир Нур сурасининг ушбу оятини бундай тафсир қилади: “Гўдак аёлларнинг турли ҳолатларини билмайди. Уларнинг авратларини, нозик овозларини, нозланиб юришларини фаҳмламайди. Агар бола ёш бўлиб, буларни тушунмаса, унда аёллар ҳузурига киришида зарар йўқ”.
Бу оят тафсиридан ҳулоса шу: агар бола аёлларнинг ҳолатларини ва авратларини фаҳмламайдиган даражада жуда ёш бўлса, уларнинг ёнларида ўтириши ва ҳузурларига кириб-чиқиб юришида зарар бўлмайди. Аммо фарзанд тўққиз ёшдан ошган бўлса, бундай ҳолатларга мутлақо йўл қўйилмайди. Чунки бола бу ёшда ҳар бир кўринишни онгли равишда идрок қилади. Ушбу чегара ёшидан сўнг ҳам унга бу борада изн сўраш одоби буюрилмаса, баъзи ноқулай ва таъсирчан манзаралар гувоҳи бўлади. Натижада бола ғалати бир ҳолга тушиб, ахлоқи бузилиши ҳам мумкин. Бу эса, табиий, болада жинсий мойиллик жуда эрта уйғонишига олиб келади. Ҳаёт тажрибалари кўрсатишича, бундай ҳолга тушиб қолган фарзанднинг бутун фикри-зикри беихтиёр шундай ўй-хаёллар атрофида бўлади. Бунинг оқибатида илмга бўлган иштиёқи кескин пасайиб, ўзи бажарадиган кундалик ишларига бепарво бўлади...
ᅠ

#ТАФСИРИ_ИРФОН #ИККИНЧИ_ЖУЗ
2. БАҚАРА СУРАСИ, 224–225 ОЯТЛАР
وَلَا تَجۡعَلُواْ ٱللَّهَ عُرۡضَةٗ لِّأَيۡمَٰنِكُمۡ أَن تَبَرُّواْ وَتَتَّقُواْ وَتُصۡلِحُواْ بَيۡنَ ٱلنَّاسِۚ وَٱللَّهُ سَمِيعٌ عَلِيمٞ٢٢٤
224. Аллоҳга ичган қасамларингизни яхшилик, тақво ва одамлар орасини ислоҳ қилишга сабаб қилманглар. Аллоҳ ҳақиқатан эшитувчи ва билувчидир.
Яъни, бирор яхши ишни қилмаслик учун Аллоҳ номидан қасам ичиш мумкин эмас. Масалан, "ота-онам билан сўзлашмайман, камбағалларга эҳсон қилмайман, уришиб қолган одамларни яраштирмайман" дейиш ярамайди. Бундай ҳолатларда Аллоҳ таолонинг номи ёмон ишлар учун нишон қилинган бўлади. Агар бирор киши шундай қасам ичиб қўйган бўлса, каффорат бериши вожиб бўлади.
Қасам ичиш яхши иш эмас. Мабодо қасам ичиш лозим бўлиб қолса, бу қасам яхшилик амалга ошиши учун бўлиши керак. Яъни, қасамни яхшилик, тақво ва одамлар орасини ислоҳ қилишдек эзгуликларга тўсиқ этиб олиш мутлақо дуруст эмас. Мусулмонлик одоби кўп қасам ичмасликни тақозо қилади. Маълум бир қатъий ният билан, келажакда бир ишни қилиш ёки қилмасликни қасд қилиб қасам ичган одам қасамини асраб, унга содиқ қолиши керак. Агар қасамида турмаса, қасамини еган бўлади ва гуноҳ содир этган ҳисобланиб, унга нисбатан шаръий жазо белгиланган. Яъни у ўнта мискиннинг қорнини тўйдириш ёки ўнта мискинга бир сидра кийим олиб бериш ёхуд бир қул озод қилиш каби каффорат беришга мажбур бўлади. Қасамни бузган одамнинг молиявий имкони йўқ бўлса, уч кун рўза тутиб каффоратни адо этиши вожиб. Ҳанафий мазҳабига кўра, бу рўзанинг орасини узмай, кетма-кет тутиш керак. Агар ўша қасам ичаётган одам қасамидан кейин, «иншааллоҳ» деб қўйса, қасамига амал қилиш унинг учун ихтиёрий бўлиб қолади – хоҳласа, қасамига амал қилади, хоҳламаса, амал қилмайди. Чунки «иншааллоҳ» сўзини у қасамхўр бўлиб қолишидан асрайди...ᅠ

وَلَا تَجۡعَلُواْ ٱللَّهَ عُرۡضَةٗ لِّأَيۡمَٰنِكُمۡ أَن تَبَرُّواْ وَتَتَّقُواْ وَتُصۡلِحُواْ بَيۡنَ ٱلنَّاسِۚ وَٱللَّهُ سَمِيعٌ عَلِيمٞ٢٢٤ 224. Аллоҳ...
Аллоҳ таоло Қуръони каримнинг бир юз етмиш бешта ўрнида “тақво” ҳақида сўз юритган. Тақво қилган кишига кўплаб ажру савоблар ва юксак мартабалар ваъда қилинган. Жумладан, Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилган:
إِنَّ اللَّهَ مَعَ الَّذِينَ اتَّقَوْا وَالَّذِينَ هُمْ مُحْسِنُونَ
яъни: “Албатта, Аллоҳ тақволи бўлганлар ва эзгу иш қилувчилар билан (ҳамиша) биргадир” (Наҳл сураси 128-оят).
✅ манба
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
إِنَّ اللَّهَ مَعَ الَّذِينَ اتَّقَوْا وَالَّذِينَ هُمْ مُحْسِنُونَ
яъни: “Албатта, Аллоҳ тақволи бўлганлар ва эзгу иш қилувчилар билан (ҳамиша) биргадир” (Наҳл сураси 128-оят).
✅ манба
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Кекса, ёш — ҳаётга ҳар кимки етар —
Ҳаммаси изма-из бирма-бир ўтар.
Бу дунё ҳеч кимга қолмас абадий,
Келдилар, кетамиз, келишар, кетар.
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Ҳаммаси изма-из бирма-бир ўтар.
Бу дунё ҳеч кимга қолмас абадий,
Келдилар, кетамиз, келишар, кетар.
Умар Ҳайём
✅ Нишонга урилган гаплар@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#Бир_савол_сўрасам: ТУРМУШГА ЧИҚИШИМГА "ОДАМЛАРИМ" ЙЎЛ ҚЎЙМАЯПТИ
❓ Ёшим 30 дан ошди, бироқ ҳали турмушга чиқмадим. Қаерга борсам, ким билан суҳбатлашсам, сизни одамларингиз бор, йўлингизни тўсиб турибди, дейишади. Бундай ҳолларда динимизда қандай йўл тутилади?
❗️ Одамлари бор, йўли тўсилган деган гаплар бидъат, хурофот бўлиб, шариатда асоси йўқдир. Бир кишининг оила қуриши ортга сурилиши Аллоҳ таолонинг қазои қадари билан бўлади. Инсон доим Аллоҳга дуо қилиб, яхши турмуш ўртоқни рўпара қилишини сўраб, ибодатларда бардавом бўлса ҳам истиғфорни кўп айтса, Аллоҳнинг изни билан иши ўнгидан келади. Зеро, ҳадиси шарифлардан бирида Аллоҳ таоло истиғфорни кўп айтган кишининг муаммоларини аритиб, мушкулларини осон қилиб, унга ўзи ўйламаган томондан ризқ бериши айтилган.

Муҳаммад Айюб ҲОМИДОВ#ТУРМУШГА_ЧИҚИШ #ОДАМЛАРИМ
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
ҚАЛБ СИҲҲАТИНИ ТИКЛАШ ДАРДГА ДАВО БЎЛАДИГАН САБАБЛАРГА ЭЪТИБОР ҚАРАТИШ БИЛАН БОШЛАНАДИ.
Абу Ҳомид Ғаззолий айтади: “Қалб сиҳҳатини тиклаш дардга даво бўладиган сабабларга эътибор қаратиш билан бошланади. Масалан, Аллоҳ таолодан узоқлаштирувчи, ҳалокатга олиб борувчи бахиллик дардининг давоси молни сарфу инфоқ қилишдир. Лекин баъзида бу сарф исроф даражасига ўтиб кетади. Натижада бахилликдан халос бўламан деб, исрофни орттиради.
Исроф ва бахиллик орасида мўътадилликни сақлаш керак. Агар мўътадиллик нелигини билмоқчи бўлсанг, сақланишинг лозим бўлган хулққа назар сол. Бу хулқ ўзининг зидди бўлмиш бошқа бир хулқдан сенга ёқимли ва енгил бўлса, демак, сен сақланишинг лозим бўлган хулқ билан хулқлангансан. Масалан, мол-дунёни сарфлашдан кўра, уларни тўплаш сенга лаззатли ва осон бўлса, демак, сенда бахиллик кўпроқ. Бас, мол-дунёнгни сарфлашга тириш!
Агар мол-дунёни керагича сақлашдан кўра ноўрин сарфлаш сенга лаззатли ва енгил бўлса, демак, сен исрофга мойилсан. Бас, молингни ушлаб туришни ўрган! Нафсингни кузат. Қайси феълларни қилишинг осону қайси феълларни қилишинг қийин эканини аниқ билиб ол. Қалбингни мол-дунёга боғланиб қолишдан асра. Шунда мол-дунёни ноўрин сарфлашдан ҳам, бахилликдан ҳам омонда бўласан.
Мол-дунё сен учун бамисоли сув. Бирор ташнанинг чанқоғини қондириш учун сен уни ушлаб турасан. Бирор муҳтожнинг ҳожатини раво қилиш учун сен уни сарфлайсан. Бераётганингда заррача қийналмайсан, аксинча, лаззатланасан. Қайси қалб шу даражага етса, билгинки, Аллоҳ уни саломат қилибди”...

НАМОЗНИ ҚАНДАЙ ЎҚИЙСИЗ?
Исом ибн Юсуф бир куни Ҳотам ал-Асомнинг мажлисига кириб, «Эй Ҳотам, намозни яхши адо қиласизми?» деб сўради. «Ҳа», деди Ҳотам. «Намозни қандай ўқийсиз?» сўради у яна. Ҳотам ал-Асом шундай деди: «Ўрнимдан тураман, қўрқув билан намозга юриб бораман, ният билан киришаман, улуғворлик билан такбир айтаман, тартил ва тафаккур билан қироат қиламан, хушуъ билан рукуъга бораман, тавозе билан сажда қиламан, тугатиш учун ташаҳҳудга ўтираман, ният билан салом бераман, Аллоҳ азза ва жалла учун ихлос билан тугатаман, яна хавф билан намоздан қайтаман, чунки Аллоҳ мендан буни қабул қилмай қолишидан қўрқаман ва ўлгунимча бор кучим билан намозимни муҳофаза қиламан».
Исом ибн Юсуф: «Намозни жуда яхши адо қилар экансиз», деди.

«Солиҳлар гулшани» китобидан
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollarForwarded from Fitrat.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Видео #Маъруза
"Ҳалол луқма" - Обиджон домла
@fitratuz |@xitobuz | fitrat.uz
Яқинларингизга ҳам улашинг
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEGj0hkBXGlopIDbXA

#ЯНГИЛИКЛАР_ВАҚТИ
🔸Истанбул университети кутубхонасида сақланаётган нодир қўлёзмаларнинг қанчаси ўзбек олимларига тегишли?
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/dunjo-yangiliklari/item/24062
🔸Малайзиядан муносабат: диний бағрикенглик —Ўзбекистондаги тинч ва осойишта ҳаётнинг муҳим омилларидан бири
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/24063
🔸«Сарҳисоб» танловининг ҳудудий босқичи 15 декабргача узайтирилди
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/24047
🔸Мусулмон футболчи исломофобларга жавоб берди
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/dunjo-yangiliklari/item/24046
🔸Фариза Шом: Имом ал-Бухорий, Имом ат-Термизий малайзияликлар орасида кенг танилган ва чуқур эъзозланади
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/dunjo-yangiliklari/item/24044

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Ҳадиси шариф:
عن عبد الله بن عباس رضي الله عنهما قال: كان الفضل رديف رسول الله صلى الله عليه و سلم فجاءت امرأة من خثعم فجعل الفضل ينظر إليها وتنظر إليه وجعل النبي صلى الله عليه وسلم يصرف وجه الفضل إلى الشق الآخر. (رواه البخاري)
Имом Бухорий ривоят қилади: “Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Фазл ибн Аббосни қурбонлик куни уловларининг орқасига ўтирғизиб олдилар. Фазл балоғат ёшига етиб қолган эди. Пайғамбардан (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) шаръий масала сўрагани Хасъам қабиласидан келган бир аёлга Фазл тикила бошлади. Шунда Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Фазлнинг иягидан ушлаб, юзини бошқа томонга бурдилар”.
Имом Термизий ривоятида:
وفي رواية الترمذي قال العباس يا رسول الله ! لم لويت عنق ابن عمك ؟ قال رأيت شابا وشابة فلم آمن الشيطان عليهما.
Ибн Аббос Расулуллоҳга (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) “Нега амакингиз ўғлининг юзини бурдингиз?” деди. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Мен ёш йигит ва қизни кўрдим, улар фитнадан омон бўлишига ишонмадим”, дедилар.
Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳатто 10–12 ёшли бола бўлган Фазлни бегона аёлга қарашдан қайтариб, юзини бурдилар. Бундан Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) балоғат ёшига яқинлашаётган болаларнинг одоби яхши бўлиши ва фитна гирдобига тушиб қолишларидан сақлашга катта аҳамият берганларини билиш мумкин. Бу билан: “Улар фитнадан омон бўлишига ишонмадим”, дея қиёматга қадар давом этадиган барча умматларига жинсий мойиллик эрта уйғонишининг олдини олиш ниҳоятда муҳим тарбия эканидан сабоқ бердилар. Буни эса Набийнинг (алайҳиссалом) фарзандларни тўғри тарбиялашда олтин ўгитлари деб қабул қилишимиз, ҳаётимизда қўллашимиз зарур.
Бу тарбияни сингдириб боришда шарафли бурч соҳиблари ота-она қуйидаги икки масъулиятли назоратни сидқидил билан амалга оширишлари лозим. Биринчиси, оиладаги ички назорат, иккинчиси, атроф-муҳитнинг салбий таъсиридан ҳимоя қилиш.

#Mуборак_васиятлар:
МИСКИНЛАРНИ ЯХШИ КЎРИШ ВА УЛАР БИЛАН БИРГА ЎТИРИШ
КЎП КУЛИШ ҚАЛБНИ ЎЛДИРАДИ
Кўп кулиш хақида Аллоҳ таоло марҳамат қилади:
﴿فَلۡيَضۡحَكُواْ قَلِيلٗا وَلۡيَبۡكُواْ كَثِيرٗا جَزَآءَۢ بِمَا كَانُواْ يَكۡسِبُونَ٨٢﴾
«Бас, (улар) қилмишларининг жазоси учун (бу дунёда) оз кулсинлар ва (охиратда) кўп йиғласинлар» (Тавба, 82).
Беҳуда гапирмайдиган Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) кўп кулишдан ҳам қайтарганлар. Бу сўзга эътибор бериб қарасак, Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) фақат Аллоҳ таоло томонидан юборилган элчи эмас, балки ишларнинг замирини ўргатувчи муаллим, қалб касалликларининг моҳир табиби эдилар. У зот қалбга ишора қилиб айтадилар: “Агар у соғлом бўлса, бутун вужуд соғлом бўлади, агар у бузилса, жасад ҳам айнийди”.
Бошқа бир ўринда Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Агар мен билган нарсаларни билганингизда оз кулиб, кўп йиғлар эдингиз”, дедилар.
Агар қалб кўп кулиш касаллигига мубтало бўлса, ўзига келадиган нурлардан маҳрум бўлади. Зеро, Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) кўп кулишга таъриф берар эканлар, уни шайтонга эргашиш ва ҳавойи нафсга қул бўлиш, деб изоҳлаганлар. Бировларни мазах қилишдан ҳазар қилиш лозим. Умар ибн Абдулазиз айтганидек: “Мазах қилишдан тийилинг, чунки у аҳмоқлик бўлиб, кек ва адоват келтиради”.
Ҳакимлардан бири мазахга шундай таъриф берган: “Мазах бу сўкишдир, чунки мазах қилувчи жиддий ҳолатда эмас, балки кулиб мазах қилади”.
Ҳаким Мансур бундай дейди: “Мазах қилиш олов ўтинни егани каби киши ҳайбатини еб битиради. Кимнинг мазахи кўпайса, ҳайбати камаяди, кимнинг ҳазил қилиши кўпайса, ақли камаяди”.
Саид ибн Ос ўғлига бундай васият қилди: “Мазах қилма, чунки кўп мазах қилиш киши қадрини кетказади ва аҳмоқликка етаклайди”.
Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Мен ҳазил қилсам ҳам фақат ҳақиқатни айтаман”, деганлар. У зот (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг ҳазилларидан баъзиларини келтириб ўтиш тарбиявий жиҳатдан киши ўз ҳаддини билишида ибратдир.
Ансорийлардан бир кекса аёл Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳузурларига келиб: “Ё Расулуллоҳ, мени дуо қилинг. Аллоҳ мени жаннатга киритсин”, деди. Шунда Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Билмайсанми, жаннатга кампирлар кирмайди”, дедилар. Кампир йиғлаб юборди. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) табассум қилиб: “Аллоҳнинг ушбу оятини ўқимаганмисан?”, деб оятни ўқидилар:
﴿إِنَّآ أَنشَأۡنَٰهُنَّ إِنشَآءٗ٣٥ فَجَعَلۡنَٰهُنَّ أَبۡكَارًا٣٦ عُرُبًا أَتۡرَابٗا٣٧﴾
«Биз уларни (ҳур қизларни) дафъатан пайдо қилдик (онадан туғилмадилар). Кейин уларни бокира қизлар қилдик. (Улар) жозибали ва тенгқурдирлар» (Воқеа, 35–37)...ᅠ

Mуборак васиятлар: МИСКИНЛАРНИ ЯХШИ КЎРИШ ВА УЛАР БИЛАН БИРГА ЎТИРИШ
КЎП КУЛИШ ҚАЛБНИ ЎЛДИРАДИ Кўп кулиш хақида Аллоҳ таоло марҳамат қилади: ﴿فَلۡيَضۡحَكُواْ قَلِيلٗا وَلۡيَبۡكُواْ كَثِيرٗا جَزَآءَۢ بِمَا كَانُواْ يَكۡ...