КЎЗ НУРИ, ҚАЛБ ҚЎРИ БИЛАН...
Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси, “Меҳнат шуҳрати” ордени соҳиби, таниқли хаттот, юздан ортиқ асарлар муаллифи, кўплаб шогирдлар устози, юртимиз ва хорижда ўтказилган нафис санъат фестивалларида иштирок этиб, нуфузли совринларни қўлга киритган Салим домла Бадалбоев билан хаттотлик санъатининг аҳамияти, нозик жиҳатлари ҳақида суҳбатлашдик.
– Ассалому алайкум, домла. Юртимизда тарихий иншоотлар, меъморий мажмуалар кўп. Улар пештоқига арабий матнда гўзал санъат асарлари битилган. Кўрган киши завқ олиш баробарида, уларни ким ёзганига қизиқади...
– Ва алайкум ассалом. Аллоҳ таоло инсонга ато этган бебаҳо неъматлардан бири ёзув. У бўлмаганда ўтмишни бугун ва эрта билан боғлаб бўлмасди. Халқимиз ўтмиши давомида турли ёзувлардан, жумладан, араб имлосидан фойдаланиб келган.
Хаттотлик – дунё халқлари, жумладан, Шарқ мамлакатлари маданиятининг ўзига хос йўналишидир. Унинг Марказий Осиё ва Ўзбекистонда пайдо бўлиши Ислом дини кириб келиши ва ёйилиши билан боғлиқ.
Ундан олдин амалда бўлган уйғур, урхун-энасой, хоразмий ёзувлари истеъмолдан чиқди. Шу тариқа араб тили ва ёзувига эътибор кучайиб, уни санъат даражасида ёзишга мўлжалланган хаттотлик мактаби юзага келди.
Наққошлик, ганж, ёғоч ўймакорлиги, каштачилик, кандакорлик каби ҳунарлар қаторида хаттотлик ҳам санъат даражасига чиқди. Юртимизда хаттотлик санъати Амир Темур даврида янада ривожланган.
Чиройли ёзилган хат кўзни қувнатади. Ҳуснихат билан кўчирилган қўлёзмалар ниҳоятда қадрланади...ᅠ
➡️ДАВОМИНИ ЎҚИШ
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

t.iss.one
Кўз нури, қалб қўри билан...
Ўзбекистон Бадиий ижодкорлар уюшмаси аъзоси, “Меҳнат шуҳрати” ордени соҳиби, таниқли хаттот, юздан ортиқ асарлар муаллифи, кўплаб шогирдлар устози, юр...
АБДУРАУФ ФИТРАТ БИРИНЧИ ЎЗБЕК ПРОФЕССОРЛАРИДАН БИРИДИР
Ўзбекистон халқи илм-фан, маданият ва санъатга ҳисса қўшган буюк аждодларни чуқур ҳурмат қилади.
ЎзА хабарига кўра, бизнинг мамлакатимизда Ўзбекистон олимларининг мероси ва тарихий асарларини ўрганилади, уларнинг хотираси абадийлаштирилади.
Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг 2020 йил 8 октябрда қабул қилинган "Қатағон қурбонлари меросини чуқурроқ ўрганиш ва уларнинг хотирасини абадийлаштириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" ги фармойиши ота-боболаримизнинг ҳаёти ва ижодини янгидан ўрганишга хизмат қилди.
Алоҳида таъкидлаш керакки, Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон Миллий кутубхонаси ўзбек жадид-маърифатпарварлари ижодини ўрганиш ва оммалаштиришда муҳим аҳамиятга эга. Махсус фонд ва мажбурий нусхаларни сақлаш хизматида кўплаб муаллифларнинг, шу жумладан Абдурауф Фитратнинг ноёб асарлари ва илмий асарлари сақланади. Баъзилари ўзбек тилини ривожлантириш ва янада оммалаштиришга бағишланган...ᅠ

Абдурауф Фитрат биринчи ўзбек профессорларидан биридир
Ўзбекистон халқи илм-фан, маданият ва санъатга ҳисса қўшган буюк аждодларни чуқур ҳурмат қилади. ЎзА хабарига кўра, бизнинг мамлакатимизда Ўзбекистон...
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
4-дарс: Сийрати набавия: (Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ва ота-оналарининг асл маккалик бўлганлари)
#Сийрат
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Устоз Абдул Азим домла ЗИЁУДДИНYoutube | Tas-ix | Facebook | Instagram
#Сийрат
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
📲 ҚАНДАЙ “КАНАЛ” ЁКИ “ГУРУҲ”ЛАРНИ КУЗАТЯПСИЗ?
Бугунги куннинг долзарб мавзуларидан бири бу – ижтимоий тармоқларда гуруҳ (профил, группа, канал, бот, саҳифа ва ҳоказо) очиш масаласи. Бу масалада ўта нозик ва ҳушёр бўлинмаса, инсон вафот қилгандан кейин ҳам савоб ёки гуноҳи бу гуруҳни тузиб, ташкил қилганларга ёзилиб тураверади. Чунки гоҳида текширилмаган хабар ёки гумонга асосланган мавзу фитна ва гуноҳга сабаб бўлади.
❗️Айниқса, ҳозирда турли хил номлар билан ташкил қилинган гуруҳларда мусулмонларнинг шаънига муносиб бўлмаган, масалан бировни устидан кулиш, фаҳш ва унга тарғиб қилувчи материаллар (мақола, аудио, видео ёки суратлар)ни тарқалиши, тарқатилиши одат тусига айланиб бормоқда. Масаланинг нозик жиҳатидан бири, буни қанча одам кўрса, эшитса, ўқиса гуноҳкор бўлишларидан ташқари шундан камайтирилмаган ҳолда шу ишни амалга ошираётган ташкилотчиларининг ҳам номаларига шунча гуноҳ ҳатто вафот этганидан кейин ҳам ёзилиб бораверади. Ҳадиси шарифда шундай огоҳлантирилади: “Ким бир ёмон одатни жорий қилса, унга у (ўша иш)нинг ва амал қилганларнинг ҳам гуноҳи ёзилур”.
Афсуски, бугун биз шунчалар ғафлатга ботиб, дин ва маърифатдан йироқлашдикки, буни диний-маърифий сайтлар ёки шу мазмундаги ижтимоий тармоқлар, телеграм каналлардаги кузатувчилар сонининг камлигидан ҳам кўриш мумкин. Аммо турли “приколлар”, кўнгилочар гуруҳ ёки каналлар “одам билан тўлган”. Энг ёмони, кераксиз, беҳуда нарсалар билан овора бўлиш кишини умрини заволи, асосийси эса, бу ҳолат инсонни охир-оқибат иймонидан ажралиб қолишига сабаб бўлади.
Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилади:
“Энди ер юзида ноҳақдан мутакаббирлик қилаётганларни, барча оятларни кўрсалар ҳам, уларга иймон келтирмаётганларни, тўғрилик йўлини кўрсалар ҳам, уни ўзларига йўл тутмаётганларни, агар адашув йўлини кўрсалар, уни ўзларига йўл тутаётганларни Ўз оятларимдан бураман. Бундай бўлиши уларнинг оятларимизни ёлғонга чиқаришлари ва улардан ғофил бўлишлари сабабидандир” (Аъроф сураси, 146 оят).
❗️Бугун ёшларимиз ўз динларини ишончли манбалар (сайт, профил, группа, канал, бот, саҳифа, телеграм канал-гуруҳлар ва ҳоказо)дан фойдаланиб, кишини дунё ва охират яхшилиги, илм-маърифатга етакловчи гуруҳ ёки каналларни кўриб туриб кирмасалар, бунинг ўрнига лағв, фаҳш, асоссиз хабар тарқатувчи ёки “прикол” ва масхарабозликни тарғиб қилувчи гуруҳларни кўриб, дарҳол унга аъзо бўлиш –гуноҳ саналади. Юқорида келтирилган “Ўз оятларимдан буриб қўяман” ояти ҳамда буни тафсир қилган Аллома Қуртубийнинг тафсирларидан шуни англаш мумкин. Шундай экан, қанақа канал, гуруҳ, саҳифаларни кузатяпсиз, ўзингиз билан ҳисоблашиб қўйинг!

Юнусхон МАМАРАСУЛОВ,
Марғилон шаҳар “Саид Жалолхонтўра” масжиди имом-хатиби
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollarThis media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Қазо намозида қачон ҳар ракатига зам сура ўқилади?
#Диний_савол_жавоб
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Muhammad Ayyub domla HOMIDOVYoutube | Tas-ix | Facebook | Instagram

#ТАФСИРИ_ИРФОН #ИККИНЧИ_ЖУЗ
2. БАҚАРА СУРАСИ, 178–179 ОЯТЛАР
يَٰٓأَيُّهَا ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ كُتِبَ عَلَيۡكُمُ ٱلۡقِصَاصُ فِي ٱلۡقَتۡلَىۖ ٱلۡحُرُّ بِٱلۡحُرِّ وَٱلۡعَبۡدُ بِٱلۡعَبۡدِ وَٱلۡأُنثَىٰ بِٱلۡأُنثَىٰۚ فَمَنۡ عُفِيَ لَهُۥ مِنۡ أَخِيهِ شَيۡءٞ فَٱتِّبَاعُۢ بِٱلۡمَعۡرُوفِ وَأَدَآءٌ إِلَيۡهِ بِإِحۡسَٰنٖۗ ذَٰلِكَ تَخۡفِيفٞ مِّن رَّبِّكُمۡ وَرَحۡمَةٞۗ فَمَنِ ٱعۡتَدَىٰ بَعۡدَ ذَٰلِكَ فَلَهُۥ عَذَابٌ أَلِيمٞ١٧٨
178. Эй имон келтирганлар, ўлдирилганлар учун ҳурга ҳур, қулга қул, аёлга аёл қасоси сизларга фарз қилинди. Энди ким биродари тарафидан авф этилса, у ҳолда яхшилик билан бўйин эгиб, хунини адо этсин. Бу Парвардигорингиз тарафидан енгиллик ва раҳматдир. Шундан кейин ҳам ким ҳаддидан ошса, унга аламли азоб бордир.
Ушбу ояти карима Исломдаги қасос ҳукмлари ҳақида сўз юритади. Ибн Аббос розияллоҳу анҳумо ривоят қиладилар: "Бани Исроилда ўлдирилган одам учун қасос олишар, хун ҳақи олишмас эди. Аллоҳ таолонинг ушбу ояти ўшалар хусусида нозил қилинган (Бухорий ривояти). "Қасос" сўзи луғатда "баробарлик, тенглик" маъноларини билдиради. Ислом келмасидан олдин яҳудий ва арабларда шундай қоида ҳукм сурардики, бирор насабли, улуғ одамнинг қули ўлдирилса, ўрнига насаби пастроқ озод кишини ўлдиришар эди. Яна улуғлардан хотин киши ўлдирилса, паст табақадагилардан эр киши, улардан бир ҳур (озод) ўрнига булардан икки ҳур ўлдирилар эди.
Аллоҳ таоло юқоридаги ояти каримада бу қоидани ман этиб марҳамат қиладики, қасддан ўлдирилганлик борасида тенглик лозим, чунки ҳамма жон (инсон) баробардир. Ҳур ўрнига ҳур, қул ўрнига қул, аёл ўрнига аёл ўлдирилсин. Бу хусусда насабли-бенасабли, амир-ғариб, қул-ҳур, аёл-эр, ёш-қари, хаста-соғ, бой-камбағал – ҳамма баробардир. "Агар эр киши аёлни ёки ҳур одам қулни ўлдирса, қасос олинадими" деб сўраладиган бўлса, бу масалада мазкур ояти каримада бирор ҳукм йўқдир. Шунинг учун уламолар бунда ихтилоф қилишган. Мазҳаббошимиз Абу Ҳанифа раҳматуллоҳи алайҳ Моида сурасининг 45-оятидаги "Иннан-нафса бин-нафси" (яъни жонга – жон) жумласидан ва "Ал-муслимуна татакаффару би-аҳлиҳим" ҳадисидан истинбот қилиб: "Агар қул қотилнинг ўз қули бўлмаса, бу икки ҳолда ҳам қасос олинади", деганлар. Ҳанафий мазҳабида зиммийни (Ислом мамлакатида маълум солиқ тўлаб яшаётган ғайримуслимни) ўлдирган мусулмондан ҳам қасос олинади. Агар ўлдирилганнинг ворислари афв этишса, қотилдан қасос олинмайди...ᅠ

يَٰٓأَيُّهَا ٱلَّذِينَ ءَامَنُواْ كُتِبَ عَلَيۡكُمُ ٱلۡقِصَاصُ فِي ٱلۡقَتۡلَىۖ ٱلۡحُرُّ بِٱلۡحُرِّ وَٱلۡعَبۡدُ بِٱلۡعَبۡدِ وَٱلۡأُنثَىٰ بِٱلۡأُنثَىٰۚ...
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
2. Нуриддин ҳожи Холиқназаров: Тасаддуқ Ё Расулуллоҳ "Пешонадаги нур"
Youtube | Tas-ix | Facebook | Muslimtv
#Видеолавҳа
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Youtube | Tas-ix | Facebook | Muslimtv
#Видеолавҳа
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Имом Жазарий дуоларнинг қабул бўлиш борасида ёзган асарларида бир нечта шартларни зикр қилганлар, жумладан:
– ейдиган, ичадиган, киядиган нарсалари ва яшайдиган ерлари ҳаромдан бўлмаслиги.
– Ихлос билан дуо қилиши.
– Таҳоратли бўлиши ва қиблага юзланмоқ.
– Аввал нафл намоз ўқимоқ.
– Хайрли ишлар қилиш.
– Камбағаллар ва толиби илмларни хурсанд қилиш.
– Аллоҳ таолога ҳамду санолар айтиш.
– Энг афзал салавот намозда ўқийдиганмиз “Аллоҳумма солли...” ва “Аллоҳумма борик...”дир. буни қанча кўп ўқиса, дуо шунча тез қабул бўлади.
– Қўлларни кўтариб дуо қилиш, дуони қўллари билан юзини силаб тугатиш.
– Хушу ва тазарруъ билан Аллоҳ таолога ёлвориш.
– Асмоул ҳуснани – Аллоҳ таолонинг исмларини ўқиб тилак тилаш. Пайғамбарлар ёки солиҳ киишларни васила қилиб дуо қилиш мумкин.
– Гуноҳларини эътироф этиб, Аллоҳ таолодан авф ва мағфират сўраш
– Пайғамбарлардан ва авлиёлардан ворид бўлган саҳиҳ дуоларни ўқиш
– Қалб ҳузури билан тилагини сўрамоғи лозим.
– Ҳамду сано билан ҳамда саловотлар билан дуосини якунламоғи.
– Умид ва қўрқув билан дуо қилиш...ᅠ

Дуо мўминга нажот
“Дуо” арабча сўраш, илтижо, чақириш маъноларини англатади. Аллоҳ таоло бу ҳақда бундай марҳамат қилади:
وَإِذَا سَأَلَكَ عِبَادِي عَنِّي فَإِنِّي قَرِيبٌ أُجِيبُ دَعْوَةَ الدَّاعِ إِذَا دَعَانِ فَلْيَسْتَجِيبُواْ لِي وَلْيُؤْمِنُواْ بِي لَعَلَّهُمْ…

ПАЙҒАМБАР АЛАЙҲИССАЛОМГА МУҲАББАТ
https://youtu.be/4yDbbhQRu94
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
https://youtu.be/4yDbbhQRu94
Олимхон Исахон ўғли,
Ҳадис илми мактаби ректори
#Суннатни_ўрганамиз@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
YouTube
Пайғамбар алайҳиссаломга муҳаббат I Олимхон Исахон ўғли, Ҳадис илми мактаби ректори
#қисқа_савол_жавоблар
❓CАВОЛ: Мен ширинликлар пишириладиган ерда ишлайман. Талабга биноан биз ширинликлар тайёрлашда оз миқдорда вино ҳам ишлатамиз. Табиийки ҳеч ким тайёрлаган ширинликларимиздан маст бўлмайди. Бу холатда мен гунохкор саналмайманми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Албатта, ҳалол таомларга маст қилувчи ичимлик қўшувчилар гуноҳкор бўладилар. Бунинг устига ҳалол пулига, маст қилувчи моддаси борлигини билмай сотиб олиб еган кишиларнинг гуноҳи ҳам сизларнинг зиммангизга тушади. Бундай хиёнаткорона ишни дарҳол тўхтатиш керак. Ўтган ишларга тавба қилиб, ҳалол пок ишлашга ўтинглар, винонинг ўрнини босувчи ҳалол қўшимчалардан фойдаланиш керак. Ана шунда барака топасиз. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси🔗 Улашинг: @diniysavollar
Фатво ҳайъати.
УЧ НАРСА ОРТГА ҚАЙТМАЙДИ!
🔸Сўз – агар қўйиб юборилса,
🔸Ўқ – агар отилса,
🔸Вақт – агар ўтказиб юборилса.
1. Аллоҳ таоло бандасига гапириш учун тил берган бўлса, нима деб гапириши учун ақл берган. Шунинг учун халқимизда “Аввал ўйла, кейин сўйла” деган маъноли сўзлар бор. Бу борада мўмин-мусулмонлар суюкли Пайғамбаримиз саллоллоҳу алайҳи васалламдан ўрнак ва намуна олишлари лозим бўлади. Ул Зот саллоллоҳу алайҳи васалламдан бир киши бирор нарса тўғрисида сўраса, тезлик билан жавоб бермас эдилар, балки бироз таскин топиб, кейин жавоб берардилар.
2. Ҳақоратли сўз мисоли ўқдек. Камончи отган ўқини ортга қайтара олмаганидек, кишини обрўсини тўкадиган сўзни айтган киши, узр сўрашлиги билан ҳам, жароҳатли қалбни тузата олмайди. Шунинг учун “Узр сўралмайдиган ишни қил” деб айтилади.
Абу Зарр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам менга: “Қаерда бўлсанг ҳам, Аллоҳга тақво қил. Ёмонликка яхшиликни эргаштир, бу уни ўчиради. Одамларга ҳусни хулқ ила муомала қил”, дедилар».
(Имом Термизий ривоят қилган).
3. Неъматларнинг ичида энг қиммат ва бебаҳо нарса бу – вақт қийматидир! Бугунги кунимизни ғанимат билмасак эртага янги кун билан учрашиш бор ёки йўқ! Ҳар бир кунимиз бизлар билан қиёматда алоҳида йўлиқади. Шунинг учун “Бугунги ишни эртага қолдирма”, деб айтилган. Бугунги ишимиз – бугунги ибодатимиздир!
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам бундай марҳамат қилганлар:
“Қиёмат кунида то тўрт нарсадан сўралмагунича банданинг қадами жойидан жилмайди: умрини қандай ўтказгани, ёшлигида нима қилгани, молини қаердан топиб нимага сарф қилгани, илмига қай даражада амал қилгани” (Имом Термизий ривояти).
Хайруллоҳ Саттаров,
ЎМИ Самарқанд вилоят вакили ўринбосари

Фитна вақтида мўминнинг одоби
Раҳбарга қарши исён кўтариш хаворижларнинг амалидир. Хаворижлар ҳазрат Али розияллоҳу анҳунинг раҳбариятини тан олмай, у кишига қарши чиқиб, тарихда исёнга асос солган биринчи тоифа бўлган. Улар ҳақида Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам олдиндан: “Хаворижлар — жаҳаннам аҳлининг итлари”, деб огоҳлантирганлар. Минг афсуслар бўлсинки, ҳазрат Али розияллоҳу анҳудек улуғ саҳобанинг раҳбарлигига қарши чиқиш билан пешоналарига “хавориж” деган тамғани илиб кетган бидъатчиларнинг издош авлодлари ҳозиргача давом этиб келмоқда. Хўш бундай фитналар қиёматгача давом этар экан, бундай вақтда мусулмон банда нима қилиши керак?
➡️ https://hidoyat.uz/54731
Улашинг ↘️
@HidoyatUz | Hidoyat.uz

Aйрим суралар фазилати
Youtube | Tas-ix | Facebook | Muslimtv
#Видеолавҳа
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Youtube | Tas-ix | Facebook | Muslimtv
#Видеолавҳа
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#Унутилаётган_суннатлар (6-суннат):
ЧИРОҚЛАРНИ ЎЧИРИБ ЁТИШ
Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳумо ривоят қилади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Идишларнинг оғзини ёпиб, эшикларни тамбалаб ва чироқларни ўчириб ётинглар, чунки сичқон пиликни тортиб юбориб, уй аҳлини ёқиб юбориши мумкин”, дедилар (Имом Бухорий ривояти).
Демак, ўт чиқишига сабаб бўладиган жиҳозлар, яъни газ ва электр жиҳозларига уйқудан олдин эътибор бериш ҳам динимиз одобларидан экан. Бу ҳадис нафақат дунёвий манфаатларни, балки диний манфаатларни ҳам ўз ичига олган. У асраш лозим бўлган ҳар бир жонга эътибор ва беҳуда сарфлаш гуноҳ бўлган молни сақлашга ундовдир.
Қолаверса, замонавий илмий тадқиқотлардан маълум бўлишича, ухлаган пайтда чироқни ёниқ қолдириш инсон миясининг муҳим жойларига таъсир қилиб, турли изтироб ва руҳий тушкунликларга ҳамда семириб кетишга сабаб бўлади. Шунинг учун олимлар тана ва мия дам олиши учун тунда чироқларни ўчириб ётишни тавсия қилишади.
Қаранг, бу жуда ҳам осон, аммо савоби улкан, гуноҳларни кетказувчи, жаннатга етказувчи бўлган амалдир. Лекин дангасалигимиз, бепарволигимиз оқибатида бунга эътибор бермаймиз, амал қилмаймиз. Кўпчилигимиз ҳатто билмаймиз ҳам. Аввал билмасак, энди билиб олдик. Энди билганимизга амал қилайлик ва бошқаларга ҳам етказайлик. Зеро, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларини ёйилишига хизмат қилиш у зотга бўлган муҳаббат ва эҳтиромнинг юксак намунаси ҳисобланади. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам суннатларини аниқлик билан етказганларнинг ҳаққига: “Менинг гапимни эшитиб, ёдлаб, сингдириб, сўнгра етказган одамни Аллоҳ неъматлантирсин”, деб дуо қилганлар (Имом Термизий ривояти).
Аллоҳ таоло барчамизга ҳар бир ишда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига амал қилишимизга тавфиқ ато этсин, омийн!
Аллоҳумма солли ва саллим ъала Муҳаммадин ва ъала оли Муҳаммад

Даврон НУРМУҲАММАД
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar#Етти_кунга_етти_китоб
#Тасаввуф_ҳақида_тасаввур:
ШАЙХ МАСАЛАСИ
Тасаввуф масалаларининг аксарияти баҳсли бўлса ҳам, уларнинг баъзиларида тортишув ҳаддан ташқари кўп ва ихтилофлидир. Ана шулардан бири шайх ҳақидаги масаладир.
Аҳли тасаввуфнинг ўзи ҳар бир нарсани шайхга боғлаб қўйган бўлади. Тасаввуфнинг мухолифлари эса тасаввуфни танқид қилишга шайх ҳақидаги фикрлар ва шайхларнинг сийратларини қурол қилиб оладилар. Аммо ўртача йўл тутганлар ҳам бор.
Аҳли тасаввуф: «Ҳар бир иш шайхга боғлиқ, шайх бўлмаса, ҳеч нарса бўлмайди, шайхи йўқнинг шайхи шайтондир», дейдилар. Баъзи бирлари эса ўз шайхлари ҳақида муболағага кетадилар. Уларнинг ғайбни билишлари, қаерда бўлса ҳам, бошига мушкулот тушган муридига ёрдам бериб, балогардон бўлишлари ва бошқа ғаройиб нарсаларни оғиз кўпиртириб гапирадилар.
Бу борада ҳар жамоа ўз шайхининг дунёдаги энг улуғ муршидлигини даъво қилади ва орада низолар ҳам чиқиб туради.
Тасаввуфнинг мухолифлари эса муридларнинг юқорида зикр этилгандек беўхшов гапларини ва шунга ўхшаш бошқа гап-сўзларни далил қилиб олиб, шайхларни ширкнинг сабабчилари сифатида сўкадилар. Уларни турли айблар билан айблайдилар.
Аммо бу масалани мўътадил равишда ўрганиш ва хулоса чиқаришга ҳаракат қилганлар жуда кам бўлади. Келинг, ана шу жуда камлардан бўлишга ҳаракат қилайлик.
Ҳозирги кунимизнинг аҳли тасаввуф шайхларидан бирлари Мисрдаги «Ал-ашийра ал-Муҳаммадия» тариқатининг бошлиғи шайх Муҳаммад Закий Иброҳим жанобларининг мухбирлар берган саволига жавобларини кўриб чиқайлик...ᅠ

Тасаввуф ҳақида тасаввур: ШАЙХ МАСАЛАСИ
Тасаввуф масалаларининг аксарияти баҳсли бўлса ҳам, уларнинг баъзиларида тортишув ҳаддан ташқари кўп ва ихтилофлидир. Ана шулардан бири шайх ҳақидаги...
#ТАФСИРИ_ИРФОН
2. БАҚАРА СУРАСИ, 180–182 ОЯТЛАР
كُتِبَ عَلَيۡكُمۡ إِذَا حَضَرَ أَحَدَكُمُ ٱلۡمَوۡتُ إِن تَرَكَ خَيۡرًا ٱلۡوَصِيَّةُ لِلۡوَٰلِدَيۡنِ وَٱلۡأَقۡرَبِينَ بِٱلۡمَعۡرُوفِۖ حَقًّا عَلَى ٱلۡمُتَّقِينَ١٨٠
180. Бировингизга ўлим келганида мол-дунё қолдираётган бўлса, ота-онасига ва қариндошларига муносиб равишда васият этиш сизларга битилди. Бу тақводорлар зиммасидаги бурчдир.
Бу васият мерос оятлари тушишидан олдин ҳукмда эди. Нисо сурасининг 7-12-оятларидаги мерос ҳукмлари нозил бўлгач, Бақара сурасининг ушбу 180-ояти ҳукми бекор бўлиб, истеҳбоб даражасига тушди, шунда ҳам вориси бўлмаса. Аммо халқ билан муомаласи бор кишига муомалани соф қилиб кетиш учун васият этиш ҳар ҳолда фарздир.
"Васият" луғатда "етказиш, улаш, тайин қилиш, амр этиш" маъноларини билдиради. Одатда у "молни фалончига васият қилдим" каби ибораларда ишлатилади. Фақиҳлар истилоҳида эса ўлимдан кейинги ҳолатга боғлиқ нарсани холис яхшилик учун мулк қилиб бериш "васият" дейилади. Яъни, бу – шариатда ўлимдан кейин қўшимча ҳақ сифатида садақа тайин қилишдир. Исломнинг илк даврида ота-она ва яқин қариндошлар фойдасига васият қилиш вожиб эди. Қуръони каримнинг мазкур мерос оятлари тушиши билан бу нарсалар насх (бекор) бўлиб, қолган молни оят асосида меросхўрлар ўртасида тақсим қилиш жорий этилган. Васият қилиш мандуб бўлиб, фақат молнинг учдан бирига ўтади. Васият фақат уни қилган кишининг вафотидан кейингина амалга оширилади. Васият ёзиб қўйиш билан хайрли экани ҳадисларда келган. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Бир эркак ёки аёл киши олтмиш йил Аллоҳ тоатида бўлади. Сўнг уларга ўлим келиб, зарарли васият қилишади-да, дўзахга маҳкум бўлишади", дедилар ва Нисо сурасининг 13-14-оятларини ўқидилар" (Абу Довуд, Термизий ривояти)...ᅠ

كُتِبَ عَلَيۡكُمۡ إِذَا حَضَرَ أَحَدَكُمُ ٱلۡمَوۡتُ إِن تَرَكَ خَيۡرًا ٱلۡوَصِيَّةُ لِلۡوَٰلِدَيۡنِ وَٱلۡأَقۡرَبِينَ بِٱلۡمَعۡرُوفِۖ حَقًّا عَلَى ٱلۡم...
Forwarded from Ma'ruzalar | Hikmatlar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Азоби қабрга дучор бўлувчилар кимлар?
©Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф роҳимаҳуллоҳ
Каналга обуна бўлинг:@aqida_uz

ЖИҲОД – ИСЛОМНИ КУЧ БИЛАН ЁЙИШМИ?
Бу ўринда шуни таъкидлаш лозимки, террорчилик билан «жиҳод» орасида ҳеч қандай муносабат, ўхшашлик ва алоқа мавжуд эмас, балки улар орасида жиддий қарама-қаршиликлар бор.
Жиҳод – Исломни куч билан ёйиш, қурол ёрдамида тарқатиш воситаси эмас. Аксинча, душманликни кетказиш, зулмни бартараф этиш ва заифларни ҳимоя қилиш йўлидир.
Бошқа эътиқод вакилларини мажбуран динга киритиш жиҳод ҳисобланмайди. Аллоҳ таоло бундай ҳаракатдан қайтаради. «Бақара» сурасининг 256-оятида шундай дейилган:
لَا إِكْرَاهَ فِي الدِّينِ قَد تَّبَيَّنَ الرُّشْدُ مِنَ الْغَيِّ
“Динга мажбур қилиш йўқ. Ба таҳқиқ, тўғрилик эгриликдан ажради”...https://muslim.uz/index.php/maqolalar/item/23420
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Бу ўринда шуни таъкидлаш лозимки, террорчилик билан «жиҳод» орасида ҳеч қандай муносабат, ўхшашлик ва алоқа мавжуд эмас, балки улар орасида жиддий қарама-қаршиликлар бор.
Жиҳод – Исломни куч билан ёйиш, қурол ёрдамида тарқатиш воситаси эмас. Аксинча, душманликни кетказиш, зулмни бартараф этиш ва заифларни ҳимоя қилиш йўлидир.
Бошқа эътиқод вакилларини мажбуран динга киритиш жиҳод ҳисобланмайди. Аллоҳ таоло бундай ҳаракатдан қайтаради. «Бақара» сурасининг 256-оятида шундай дейилган:
لَا إِكْرَاهَ فِي الدِّينِ قَد تَّبَيَّنَ الرُّشْدُ مِنَ الْغَيِّ
“Динга мажбур қилиш йўқ. Ба таҳқиқ, тўғрилик эгриликдан ажради”...https://muslim.uz/index.php/maqolalar/item/23420
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Маййит кафанини чайнаб қўяди, деган гап тўғрими?
#Диний_савол_жавоб
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Muhammad Ayyub domla HOMIDOVYoutube | Tas-ix | Facebook | Instagram
#Диний_савол_жавоб
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Audio
ПАЙҒАМБАРИМИЗ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМНИНГ ШАКЛУ ШАМОЙИЛЛАРИ (АУДИО)
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
ЎМИ матбуот хизмати
#РАСУЛУЛЛОҲГА_СОЛЛАЛЛОҲУ_АЛАЙҲИ_ВА_САЛЛАМ_МУҲАББАТ@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar