Muslim.uz
99.7K subscribers
18.6K photos
5.24K videos
114 files
17K links
🌙 O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

📩 Murojaat uchun:
@Muslimuzadmin2bot

Diniy savollar uchun
+998781503344

🔹Batafsil: https://taplink.cc/muslimuz
Download Telegram
УЗОҚ УМР, КЕНГ РИЗҚ ГАРОВИ

Узоқ умр кўриш, кенг ризққа эга бўлиш – ҳар бир инсон орзуси. Кимдир бу йўлда кунни тунга, тунни тонгга улаб меҳнат қилса, яна кимдир бошқа чоралар ахтаради. Баъзан минг урингани билан иши бароридан келмаётганидан нолийдиган инсонларни учратамиз. Бундай инсонлар кенг ризққа эга бўлиш учун ҳар чорани кўришади-ю, бироқ Набиййи муҳтарам алайҳиссаломнинг биргина ҳадисларини унутиб қўйишади. Бу ҳадис...

“Шарҳус сунна” китобида ибн Аббос розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Кимнинг қарамоғида уч қизи бўлса ёки отаси вафот этиб, уч синглиси қарамоғида қолса, уларга меҳрибонлик қилиб, борадиган жойида муросали яшаб кетадиган даражада яхши одоб ўргатса, Аллоҳ унга жаннатни вожиб қилади”, деганлар. Шунда бир киши: “Ё Аллоҳнинг пайғамбари! Қизи икки нафар бўлса-чи?” деб сўради. Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи ва саллам: “Икки нафар бўлса ҳам”, дедилар. “Бир нафар бўлса-чи?” деб сўрашганида: “Бир нафар бўлса ҳам”, дедилар.

Аёл киши турмуш қургунича отаси, ака-укаси ёки бирор бошқа эркак қариндошининг қарамоғида бўлади. Оила қуриши билан эрнинг қарамоғига ўтади. Тақдир тақозоси билан қиз оиласидан ажрашиб келса ёки турмуш ўртоғи вафот этиб, бева қолса, унга ким қарайди?

Бундай ҳолларда аёлнинг маҳрамлари уни ўз ҳолига ташлаб қўймасликлари, ўксиган кўнглига тасалли бериб, илгаригидек яхшилик қилишлари лозим. Бундай эзгулик хайр-эҳсоннинг энг яхшиси ҳисобланади...
➡️ДАВОМИНИ ЎҚИШ

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚДА ТАРҚАЛГАН ХАБАРГА МУНОСАБАТ

Шу кунларда айрим ижтимоий тармоқлар томонидан “Навоий вилоятида Қуръони карим китоби ичига гиёҳванд модда яширган имом-хатиб (айрим манбаларда “мулла”) қўлга олинди” деган хабар тарқатилди.

🔸Ўзбекистон мусулмонлари идораси ушбу ҳолатни тезкорлик билан ўрганиб, мазкур қўлга олинган шахс Диний идора тизимида мутлақо ишламаслиги тўғрисида тегишли оммавий ахборот воситалари ва интернет манбалари масъулларига хабар берилди. Шундан кейин “имом-хатиб”, “мулла” сўзлари “шахс”, деб қайта таҳрир қилинди.

Таъкидлаш зарурки, сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқларда айрим нохушликларни муборак Ислом дини, масжид ёки имом-домлаларга боғлаш ҳолатлари кузатилмоқда, бу иш гуноҳ ҳисобланади.

❗️ Жиноят қилган одамнинг ҳар қандай ҳолатда ҳам динга бўлган муносабатини олдинги саҳнага олиб чиқилмаслик керак. Бу одам жиноят қилган бўлса, қонуний жазосини олди. Бироқ ҳар қандай имкониятдан фойдаланиш илинжида масжид ё имомни ёмонотлиқ қилишга уриниш оғир гуноҳ. Ҳар бир ижодкор мазкур мавзуларда сўз юритар экан, тасаввурида Аллоҳ таоло ва Унинг Расули, Ислом дини қадр-қиммати пайдо бўлса, сўз айтиш масъулиятини янада теранроқ англайди.

Ўз навбатида қатъий таъкидлаймизки, гиёҳванд моддаларни сотиш, етказиб бериш билан шуғулланаётган ёки истеъмол қилаётганлар кўзларини очсинлар. Аввало Аллоҳ таоло олдида жавоб беришини унутмасин. Беш кунлик ҳаётда арзимаган сариқ чақага учиб, ҳаром йўл билан пул топиб, гуноҳ ишларни қилиб охиратдаги абадий роҳатдан бенасиб қолишдан эҳтиёт бўлсин. Ёмон иш жазосиз қолмайди, эртага, албатта, қонун олдида жавоб беради. Ундай инсонлар ҳаётда зор, охиратда эса хор бўлади.

🌙 Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дейдилар: “Ҳар бир маст қилувчи нарса хамрдир ва ҳар қандай маст қилувчи ҳаромдир”, деб қатъий таъкидлаганлар (Имом Муслим ривояти). Бу ҳадисга асосан гиёҳвандликнинг ҳар қандай кўриниши ҳаром ҳисобланади.

❗️Сўзимиз якунида, ОАВ вакиллари, журналистлар, сайт мухбирлари, ижтимоий тармоқлар юритувчилари ва блогерларни муборак Ислом дини, Диний идора, масжидлар, уламолар ва имом-домлалар билан боғлиқ бўлган ҳар қандай хабарларни ёритишда яқиндан ҳамкорлик қилишга чақирамиз.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
#МУНОСАБАТ #МАСЪУЛИЯТ #ИСЛОМ_ДИНИ
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#Ўтказиб_юборманг!
БУГУН СОАТ 15:00 ДА ОНЛАЙН-ҲАДИС ШАРҲИ БЎЛИБ ЎТАДИ

🔸Бугун соат 15:00 да Тошкент ислом институтининг ҳадис илми устози ва ижоза соҳиби – Жалолиддин домла Ҳамроқуловнинг онлайн-ҳадис шарҳи суҳбатлари бошланади.

Онлайн-ҳадис шарҳи дарсларини ижтимоий тармоқларимиз орқали тўғридан-тўғри кузатинг ва бевосита иштирокчисига айланинг!

Мавзу юзасидан савол ва фикр-мулоҳазаларингизни
@OnlineHadisBot орқали жўнатинг.

Youtube: MuslimTV
Интернет телеканали : ITV.UZ
Facebook: MuslimUz

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
#ОНЛАЙН_ҲАДИС #ШАРҲ
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#ОНЛАЙН
ОНЛАЙН-ҲАДИС ШАРҲИ БОШЛАНДИ

Тошкент ислом институтининг ҳадис илми устози ва ижоза соҳиби – Жалолиддин домла Ҳамроқулов
.

Онлайн-ҳадис шарҳи дарсларини ижтимоий тармоқларимиз орқали тўғридан-тўғри кузатинг ва бевосита иштирокчисига айланинг!

Мавзу юзасидан савол ва фикр-мулоҳазаларингизни
@OnlineHadisBot орқали жўнатинг.

Youtube: MuslimTV
Интернет телеканали : ITV.UZ
Facebook: MuslimUz

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
#ОНЛАЙН_ҲАДИС #ШАРҲ
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Islomda yo'q...
mp3muslim.uz
Исломда йўқ...

#Аудио
ЎМИ матбуот хизмати
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#Бир_савол_сўрасам:
3. МАРҲУМ ОТА-ОНАМНИНГ РАСМЛАРИНИ РАМКАГА СОЛИБ ИЛИБ ҚЎЙСАМ БЎЛАДИ-МИ?

— Хонадонимизнинг деворларига раҳматли ота-онамнинг расмларини рамкага солиб илиб қўйганмиз. Яна баъзилар турли жониворларнинг расми туширилган тақвимларни осиб қўйишади. Лекин динимизда бу мумкин эмас, дейишади. Шу тўғри-ми?

— Динимизда бу борада қайтариқлар бор. Шунингдек, мумкин бўлган истисно ҳолатлари ҳам мавжуд. Сурат бор жойга фаришталар кирмаслиги, суратга қараб намоз ўқиш мумкин эмаслиги, жонли нарсаларнинг суратини чизишдан қайтарилгани каби масалалар ҳадисларда баён қилинган.

Лекин ҳужжатлар, тарихий ҳолатларни забт қилиб қўйиш каби ҳолатлар учун бугунги кундаги фотосуратларни сақлаш ва фотосуратга тушиш жоиз ҳисобланади. Албатта, бунда меъёр ва мўътадилликни сақлаш лозим. Шунингдек, беҳаё ва ахлоқсизликка далолат қилувчи шаклда суратга тушиш, тушириш ёки уни сақлаш ҳам мутлақо ножоиз амал саналади.

Абу Талҳа розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Фаришталар сурат ва ит бор уйга кирмайдилар”, деганлар (Имом Бухорий ривояти).

Уламолар ушбу ҳадислардаги “сурат” дан жонли ҳайвонлар ва инсонларни суратини қўл билан чизишни назарда тутилган, деб айтишган. Шунингдек, уйларда бўлган юқорида айтилган рухсат бўлган суратларни ҳам усти ёпиқ ҳолда сақлашлик мақсадга мувофиқ бўлади.

Муҳаммад Айюб ҲОМИДОВ
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Ўзбекистон мусулмонлари идораси уламолари Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита раиси Абдуғофур ҳожи ака Аҳмедовга опаси Роҳилахон она Мамадалиеванинг вафоти муносабати билан чуқур таъзия изҳор этади.
Аллоҳ таоло марҳума онахонни Ўз мағфиратига олсин, иймонларини саломат айласин, солиҳ амалларини ўзларига ҳамроҳ қилсин. Охиратларини обод этиб, жойларини Фирдавс жаннатларидан қилсин!
Ҳақ таоло раҳматли онахоннинг барча яқинларига сабру жамил ато қилиб, мусибатларига ажру мукофотларини кўпайтириб берсин!
Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси, уламолари, имом-домлалари ва ўқитувчи-мударрислари номидан Абдуғофур ҳожи ака Аҳмедовга ва марҳума онахоннинг яқинларига чуқур ҳамдардлик билдирамиз.


Иннаа лиллааҳи ва иннаа илайҳи рожиъуун!
#ТАФСИРИ_ИРФОН #БИРИНЧИ_ЖУЗ
2. БАҚАРА СУРАСИ, 114–115 ОЯТЛАР

وَمَنۡ أَظۡلَمُ مِمَّن مَّنَعَ مَسَٰجِدَ ٱللَّهِ أَن يُذۡكَرَ فِيهَا ٱسۡمُهُۥ وَسَعَىٰ فِي خَرَابِهَآۚ أُوْلَٰٓئِكَ مَا كَانَ لَهُمۡ أَن يَدۡخُلُوهَآ إِلَّا خَآئِفِينَۚ لَهُمۡ فِي ٱلدُّنۡيَا خِزۡيٞ وَلَهُمۡ فِي ٱلۡأٓخِرَةِ عَذَابٌ عَظِيمٞ١١٤

114. Аллоҳнинг масжидларида Унинг номи зикр қилинишидан қайтарадиган ва уларни хароб қилишга уринадиганлардан ҳам золимроғи борми? Бундайлар фақат қўрққан ҳолларидагина масжидларга киришлари керак эди. Уларга дунёда шармандалик, охиратда қаттиқ азоб бордир.

Насронийлар жангда яҳудийлар устидан ғолиб чиққанларида улардан ўч олиш учун ибодатхоналарини бузиб ташлашди. Инсонларга ўчакишиб, Аллоҳ таоло учун бино қилинган масжидларни бузиш ё одамларни масжиддаги ибодатлардан ман этиш жуда катта золимликдир. Калбийнинг ривоят қилишича, бу оят насроний Тотлис Румий ва сафдошлари ҳақида нозил бўлган. Улар Бани Исроил устига юриш қилиб, жангчиларини ўлдиришди, зурриётларини асир олишди, Тавротни ёқишди, Байтул-Мақдисни хароб этиб, у ерга ўликларни ташлашди. Қатода айтади: "Бу кимса Бухтунасир ва унинг шериклари эди. У яҳудларга қарши уруш очиб, Байтул-Мақдисни харобага айлантирди. Бу ишда унга Рум насоролари ёрдам беришди". Ато ривоятида Абдуллоҳ ибн Абоос бундай деган: "Бу оят Макка мушриклари ҳақида бўлиб, мусулмонларни Масжидул-Ҳаромда Аллоҳ таолони зикр этишдан тўсганлари хусусида нозил бўлгандир".

Мана шу воқеалардан кейин 1187 йили мусулмонлар қўшини Қуддуси шарифни эгаллаш учун ҳужум бошлаганида қўшин бошида Ислом тарихида энг ёрқин из қолдирган мусулмон саркардалардан бири Салоҳиддин турган эди. Ислом қўшинларига зафар ёр бўлганида эса улар Қуддуси шарифга “Аллоҳу акбар” такбирлари остида кириб келишди. Муқаддас шаҳар яна мусулмонлар қўлига ўтди. Ушбу воқеаларнинг ўзиёқ Салоҳиддиннинг номини “Қуддуси шариф халоскори” сифатида тарих саҳифаларига ёзиб қўйиш учун кифоя эди. Бироқ уни машҳур қилган нарса бугина эмас эди, балки шаҳарнинг насроний аҳолисига кўрсатган муносабатлари уни афсонага айлантирди. Салоҳиддин саксон саккиз йил олдин насронийларнинг мусулмонлар ва яҳудийларнинг қонини дарё қилиб оқизгани каби Қуддуси шариф кўчаларини қонга ботирмоқчи эмас эди. Бунинг ўрнига музаффар мусулмон аскарлари зудлик билан шаҳарни босиб кетган нажас ва нопокликлардан тозалашга тушишди. Буюк Ислом саркардаси қасосни тақиқлади, бунинг шарофати билан юз мингдан ошиқ насронийнинг ҳаёти сақлаб қолинди. Муқаддас шаҳардаги насронийларнинг муқаддас ибодатхоналарини зиёрат қилишга рухсат бериб қўйилди. Ҳолбуки, салибчилар шаҳарни босиб олганидан кейин мусулмон ва яҳудийларнинг шаҳарга киришини тақиқлаб қўйган эди. Тарих ҳанузгача Салоҳиддиннинг буюк одамийлиги, бағрикенглиги, ўзга дин вакилларига меҳр-шафқати борасида таажжуб ва ҳайратда қолиб келяпти. Ваҳоланки, салибчилар мусулмонлар ва яҳудийларни аёвсиз қатлиом қилгани ҳолда нега Салоҳиддин етакчилигидаги мусулмон аскарлар бирор кишидан қасос олмади, бировнинг қонини ноҳақ тўкмади? Бу саволга Салоҳиддин Айюбийнинг Қуддусдаги оламшумул ишлари энг яхши жавоб бўла олади...
➡️ДАВОМИНИ ЎҚИШ

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Forwarded from Muslim.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Аллоҳ таоло Жума кунини барчамизга муборак қилсин!

🔗 Улашинг: @muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Forwarded from Muslim.uz
#Жума кунининг фазилатлари

1. Дуолар қабул бўлади.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам жума куни дуоларнинг ижобат бўлиши ҳақида: “Бу кунда шундай фурсат борки, мусулмон банда намоз ўқиш учун шу вақтга дуч келади ва Аллоҳдан нимани сўраса, истаганини шубҳасиз беради”, дедилар (Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти).

2. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламга салавотлар етказилади.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Сизлар учун энг хайрли кун – жума кунидир. Шундай экан бу куни менга кўп салавотлар айтинглар, чунки бу кунги салавотлар менга кўрсатилади”, деганлар (Имом Абу Довуд ривояти).

3. Қадамлар остидан нурлар чиқади.
Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким Каҳф сурасини жума куни ўқиса, қиёмат куни унинг қадами остидан нур чиқиб, осмону фалакни ёритади ва унинг икки жума орасидаги хатолари кечирилади”, деганлар.

4. Масжид сари ташланган ҳар бир қадам нафл рўза ва ибодат қилганга тенглаштирилади.
Авс ибн Авс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимки жума куни ғусл қилиб, масжидга яёв борса, жума хутбасини чалғимасдан эшитса ва намоз ўқиса, масжидга сари босиб ўтган ҳар бир қадами учун бир йиллик (нафл) рўза ва (нафл) тунги намознинг ажри берилади”, дедилар.

5. Гуноҳлар мағфират этилади.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимки ғусл қилиб, покиза кийим кийса ва мушк билан хушбўйланса, масжидга шошмасдан борса ва имом маърузасини бўлмасдан эшитса ва намоз ўқиса у киши уйга ўтган жумадан бери қилган гуноҳларидан фориғ бўлган ҳолда қайтади”, дедилар.
Бошқа бир ҳадисда эса, “Кимки жума намозидан сўнг, оёғини алмаштирмасдан туриб қуйидаги сураларни 7 мартадан ўқиса: Фотиҳа, Ихлос, Фалақ ва Нос сураларини, Аллоҳ субҳанаҳу ва Таоло унинг аввалги ва охирги гуноҳларини кечиради ва уни мукофотлайди”, дейилган.

6. Масжидга барвақт борган туя қурбонлик қилган ажрига ноил бўлади.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким жума куни ғусл қилиб, масжидга эрта борса, битта туя сўйгандек бўлади. Ким иккинчи вақтда борса, худди битта сигир сўйгандек, ким учинчи вақтда борса, худди битта шохдор қўчқор сўйгандек, ким тўртинчи вақтда борса, худди битта товуқ сўйгандек, ким бешинчи вақтда борса, худди бир тухум атагандек бўлади. Имом (минбарга) чиққанда эса фаришталар хутбани эшитишга ҳозир бўладилар”, дедилар (Имом Абу Довуд, Имом Ибн Можа ривояти).

ЎМИ Матбуот хизмати
@muslimuzportal обуна бўлинг ёки дўстингизга тавсия этинг | Muslim.uz
Forwarded from Muslim.uz
КИМ КАҲФ СУРАСИНИ ЖУМА КУНИ ЎҚИСА...

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#ОНЛАЙН
🕌 ЖУМА НАМОЗИ ОНЛАЙН УЗАТИЛАДИ

🔸Бугун, 11 сентябрь куни Muslim TV жамоаси томонидан Тошкент шаҳри “Ҳазрати Али” жоме масжидидаги жума намози, мавъизаси интернет ва ижтимоий тармоқлар орқали узатилади. Ушбу жоме масжид имом-хатиби, фазилатли олим Салоҳиддин домла Шариповнинг жума суҳбатларидан баҳраманд бўлишга таклиф этамиз.

Айни дамда мўмин-мусулмонларимиз жомеларга жума намозини адо этиш учун ошиқишмоқда, имом-домлаларнинг файзли суҳбатлари ва хушовоз қориларнинг тиловатларидан бахраманд бўлишади.

❗️ Барча жомеларда белгиланган карантин қоидалари асосида жамоатни қабул қилишга тайёргарлик ишлари олиб борилди. Биноларни тозалаш, дезинфекция ишлари, ижтимоий масофа сақлаш учун махсус белгилар ва бошқа зарурий чоралар кўрилди. Ўз навбатида мўмин-мусулмонлардан ҳам карантин қоидаларига риоя этиш, айниқса, тиббий ниқоб тақиш ва ижтимоий масофани сақлашга алоҳида эътибор қаратишни илтимос қиламиз.

🌙 Тошкент шаҳри “Ҳазрати Али” жоме масжидидаги жума намози ва мавъизасини қуйидаги линклар орқали тўғридан-тўғри кузатишингиз мумкин.

Youtube
: MuslimTV
Facebook: MuslimUz

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
#ОНЛАЙН #ЖУМА #МАВЪИЗА
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#ОНЛАЙН
🕌 ЖУМА НАМОЗИ МАВЪИЗАСИ:
ЕТИМЛАРГА ҒАМХЎРЛИК – УЛКАН САВОБ

Тошкент шаҳри “Ҳазрати Али” жоме масжиди имом-хатиби, фазилатли олим Салоҳиддин домла Шарипов

Youtube
: MuslimTV
Facebook: MuslimUz

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
#ОНЛАЙН #ЖУМА #МАВЪИЗА
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
АЙТИЛГАН (ЁЗИЛГАН) ГАП – ОТИЛГАН ЎҚ!
Ҳушимиз борида кўзимизни очайлик!
https://muslim.uz/index.php/maqolalar/item/22642

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
32-мўжиза: Экилган қирқта хурмо кўчати ўша йили ҳосилга кирди, ҳар бирининг экилган йилида ҳосилга кириши мўъжизадир

1 дан 32 гача бўлган қисмлар

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

#Расулуллоҳ_(с.а.в)_мўъжизалари
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#ЯНГИЛИКЛАР_ВАҚТИ
🔸ХУШХАБАР: ХАЛҚИМИЗГА ЯНА БИР ЯНГИ МАСЖИД МУБОРАК БЎЛСИН!
Маълумот учун, “Усмон Зуннурайн” масжидининг очилиши билан Намангандаги масжидлар сони 188 тага, Республикамиздаги масжидлар сони эса 2074 тага етди...
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/22643

🔸КАВКАЗ МУСУЛМОНЛАР ИДОРАСИ РАҲБАРИ НОБЕЛЬ МУКОФОТИГА НОМЗОДИ ҚЎЙИЛДИ
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/dunjo-yangiliklari/item/22645

🔸ЎЗБЕКИСТОНДА БИРИНЧИ HI-TECH УСУЛИДА ҚУРИЛАЁТГАН МАСЖИД
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/22639

ЎМИ матбуот хизмати
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollarw
#ТАФСИРИ_ИРФОН #БИРИНЧИ_ЖУЗ
2. БАҚАРА СУРАСИ, 116–119 ОЯТЛАР

وَقَالُواْ ٱتَّخَذَ ٱللَّهُ وَلَدٗاۗ سُبۡحَٰنَهُۥۖ بَل لَّهُۥ مَا فِي ٱلسَّمَٰوَٰتِ وَٱلۡأَرۡضِۖ كُلّٞ لَّهُۥ قَٰنِتُونَ١١٦

116. "Аллоҳнинг фарзанди бор", дейишади. Аллоҳ бундан покдир! Осмонлару Ердаги ҳамма нарса Унинг мулкидир, ҳамма Унга бўйсунувчидир.

Яҳудийлар "Узайр – Аллоҳнинг ўғли", дейишди. Насронийлар эса: "Исо Масиҳ – Аллоҳнинг ўғли", дейишди. Араб мушриклари: "Фаришталар Аллоҳнинг қизларидир", дейишди. Аллоҳ таоло ана шундай адашганлар ҳақида юқоридаги оятни нозил қилди. Аллоҳ таоло туғмаган, туғдирмаган ва туғилмагандир, У бундай айбу нуқсонлардан покдир! Осмонлару Ердаги, улар орасидаги ҳамма нарсани Ўзи яратган, ҳамма нарса Унинг Ўзиники, борлиқ ва коинотдаги ҳамма нарса Унга бўйсунади. Шундай бўлгач, Унинг ҳеч қандай фарзандга эҳтиёжи йўқ! Аллоҳ таолога фарзанд нисбат берувчилар фақат қаттиқ адашишади. Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумодан ривоят қилинган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бундай деганлар: "Аллоҳ таоло бундай дейди: "Одам боласи Менга туҳмат қилди, у бундай қилмаслиги лозим эди. (Одам боласи) Мени ҳақорат қилди, у бундай қилмаслиги лозим эди. Аммо Менга туҳмат қилгани хусусига келсак, у илгариги ҳолимга қайтара олмайди, деб таъкидлайди. Аммо Мени ҳақорат қилгани хусусига келсак, "Аллоҳ таолонинг боласи бор, У Ўзига жуфт ва бола қила олади", дейди" (Бухорий ривояти)...
➡️ДАВОМИНИ ЎҚИШ

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
ҚАБРИСТОНГА ҚЎШНИ МАСЖИДДА НАМОЗ ЎҚИШ МУМКИНМИ?
#намоз

507-CАВОЛ: Масжидимиз уч томонидан қабристон билан ўралган. Баъзи танишларим қабристон ичида жойлашган масжидда намоз ўқиб бўлмайди, деб жамоат намозига, масжидга чиқишмайди. Уларни шу ишлари тўғрими? Қабристонга қўшни масжидда намоз ўқиб бўлмайдими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Агар масжид деворлар билан ўралган ёки бошқа бирор тўсиқ бўлиб қабристон ташқарида қолган бўлса, намоз ўқиш макруҳ бўлмайди. Бу ҳолатда бемалол намоз ўқиш мумкин. Аммо ўртада бирор тўсиқ бўлмаса намоз ўқиш макруҳ бўлади. Бу ҳақида мўтабар фиқҳ китобларимизда шундай дейилади:

ولا بأس بالصلاة فيها إذا كان فيها موضع أعد للصلاة وليس فيه قبر ولا نجاسة

“Агар қабристонда намоз учун жой тайёрланган бўлиб у жойда қабр ҳам нажосат ҳам бўлмаса, намоз ўқишнинг бирор зарари йўқдир” (“Роддул муҳтор” китоби).

وتكلموا ايضا في معنى الكراهة الى القبر، قال بعضهم: لان فيه تشبها باليهود، وقال بعضهم: لان في المقبرة عظام الموتى، وعظام الموتى انجاس وارجاس هذا كله اذا لم يكن بين المصلي وبين هذه المواضع حايط او سترة، اما اذا كان لا يكره، ويصير الحايط فاصلا، واذا لم يكن بين المصلي وبين هذه المواضع سترة، فانما يكره استقبال هذه المواضع في مسجد الجماعات
яъни: “Уламолар қабрга қараб намоз ўқиш макруҳлиги тўғрисида сўз юритиб, баъзилари: “Макруҳлик сабаби бу ишда яҳудийларга ўхшашлик бор”, деганлар. Баъзилари” “Қабристонда маййитлар суяги бор бўлиб, улар нопок ва нажосатдир”, деганлар. Уламолар айтган бу макруҳлик – намоз ўқиётган билан қабристон ўртасида девор ёки бирор тўсиқ бўлмаган ҳолатда бўлади. Агар девор ёки тўсиқ бўлса, намоз ўқиш макруҳ эмас. Девор ажратувчи бўлади. Агар намоз ўқувчи билан қабрлар ўртасида бирор тўсиқ бўлмаса, жамоат масжидларида қабр тарафга юзланиш макруҳ бўлади” (“Ал-Муҳийт ал-Бурҳоний” китоби).

Замондош олимларимиз томонидан ёзилган мўътабр манбаларда ҳам ушбу масалага қуйидагича хулоса қилинган:

قال الحنفية: تكره الصلاة في المقبرة إذا كان القبر بين يدي المصلي، بحيث لو صلى خاشعاً وقع بصره عليه. أما إذا كان خلفه أو فوقه أو تحته فلا كراهة على التحقيق، كما لا كراهة في الموضع المعد للصلاة بلا نجاسة ولا قذر

Ҳанафийлар: “Қабристонда агар қабр намоз ўқиётган киши олдида бўлиб, намозхон хушу билан намоз ўқиётганида (яъни, кўзи сажда жойига қараганда ҳам) кўзи қабрга тушадиган даражада бўлса (яъни бирор тўсиқ бўлмаса), намоз ўқиш макруҳ ҳисобланади”. Агар қабр намозхоннинг тепаси, усти ёки остида бўлса, бу ҳолда кароҳият йўқдир. Бу худди нажосат ва нопок нарсалардан холи, намоз учун тайёрлаб қўйилган жойда намоз ўқиш макруҳ бўлмагани кабидир”, деганлар. (“Ал-фиқҳул исламий ва адиллатуҳу” ва “Ал-фиқҳу алал мазаҳибил арбаъа” китоблари).

Хулоса қилиб айтадиган бўлсак, қабристонга қўшни масжидларда намоз ўқиш жоиз. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васалламнинг масжидлари бунга энг катта далилдир. Чунки ушбу масжид ҳам қадимдан "Бақиъ" қабристони билан ёнма-ён жойлашган. Расули акрам алайҳиссаломнинг муборак қабрлари ҳам масжид билан туташ. Шунга қарамай ҳозирга қадар бирорта уламо "Масжиди Набавий"да намоз ўқиб бўлмайди, деган даъвони қилгани йўқ. Қолаверса, шариатимизда қабристон атрофига масжид қуришдан қайтармаган. Балки, қабрни улуғлаб унга сажда қилишдан қайтарилган. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш▫️
Imomi A'zamning javobi
mp3muslim.uz
Имоми Аъзам раҳматуллоҳи алайҳнинг жавоблари
(Аудио)


ЎМИ матбуот хизмати
Улашинг ⤵️
@muslimuzportal | @mp3muslim
Forwarded from Hidoyat.uz
“Ҳидоят”, “Мўминалар” журналлари ва “Ислом нури” газетасига обуна бўлишга шошилинг!

Ушбу нашрларни ўқиганда юртимиз ва дунё мусулмонлари ҳаёти билан танишиш баробарида илм ҳам ўрганасиз. Шунингдек, юртимиздаги энг кўп ададда нашр этиладиган “Ҳидоят” журнали ва салмоқли ададларда чоп этилувчи “Мўминалар” журнали ва “Ислом нури” газетаси сизнинг ҳамфикрларингиз сонини ҳам орттиради.
Сиз ушбу мўътабар нашрларда ўз ижодингиз билан қатнашиш имконига ҳам эгасиз. Сизнинг ижодингиз “Газетхон илҳоми”, “Мактубларда манзаралар” ва бошқа мавзуга мос рукнлар остида эълон қилинади.

Мазкур нашрларда эълон қилинган энг яхши материаллар учун, ушбу нашрларга энг кўп обуна ташкил қилувчилар учун қимматбаҳо совринлар ҳам берилади. Шунингдек, ижодкорлар, имом-хатиблар, имом ноиблари ва отинойилар учун “Ижодий ишлар танлови” ҳам эълон қилиб борилади.

Обуна бўлинг: газета, журнал ўқиб илмингизни бойитинг ва нашриёт совринларига эга бўлинг!

Улашинг ↘️
@HidoyatUz | Hidoyat.uz