МЎМИН ҚАРАҒАЙГА ЎХШАГАН БЎЛМАЙДИ
Биз яшаётган дунё ҳаёти битмас-туганмас имтиҳонлардан иборат. Ундаги синовларнинг ниҳояси йўқ, бирининг ортидан тўхтамай иккинчиси, учинчиси..... етиб келади. Зеро, бу дунё – Аллоҳ таолонинг вақтинчалик, жуда оз муддатга берган синов майдонидир, холос.
Аллоҳ таоло ҳар бир бандани абадий дунё учун синайди. Мўмин банда абадий дунёси – жаннатдаги маскани обод бўлишлиги учун яшайди. Роббисининг ҳузурига борганида пушаймон бўлиб қолишдан, азобига дучор бўлишдан қўрқади. Аллоҳ таоло бу ҳақда бундай огоҳлантиради: “Сизларни бироз хавф-хатар, очлик (азоби) билан, молу жон ва мевалар (ҳосили)ни камайтириш йўли билан синагаймиз” (Бақара сураси, 155-оят).
📃БАТАФСИЛ: https://muslim.uz/index.php/maqolalar/item/22350
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
31-мўжиза: Озгина арпадаги барака
1 дан 31 гача бўлган қисмлар
Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram
#Расулуллоҳ_(с.а.в)_мўъжизалари
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
1 дан 31 гача бўлган қисмлар
Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram
#Расулуллоҳ_(с.а.в)_мўъжизалари
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#ТАФСИРИ_ИРФОН #БИРИНЧИ_ЖУЗ
БАҚАРА СУРАСИ, 97–98 ОЯТЛАР
قُلۡ مَن كَانَ عَدُوّٗا لِّـجِبۡرِيلَ فَإِنَّهُۥ نَزَّلَهُۥ عَلَىٰ قَلۡبِكَ بِإِذۡنِ ٱللَّهِ مُصَدِّقٗا لِّمَا بَيۡنَ يَدَيۡهِ وَهُدٗى وَبُشۡرَىٰ لِلۡمُؤۡمِنِينَ٩٧
97. Жаброилга душман бўлганларга: "Албатта у Аллоҳнинг изни билан қалбингизга ўзидан аввалги Китобларни тасдиқлайдиган, мўминларга ҳидоят ва хушхабар бўлган Қуръонни туширди-ку!", деб айтинг.
Аллоҳ ва Унинг пайғамбарлари, китоблари ва фаришталарига куфр келтираётганларга: "Жаброил алайҳиссаломнинг Аллоҳ изни билан Унинг ҳузуридан олдинги Таврот ва Инжилни тасдиқлайдиган, мўминларга тўғри йўлни кўрсатувчи ва жаннат башоратини берувчи Қуръони каримни сизга туширгани ҳақ", деб айтинг. Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумо айтади: "Яҳудийлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг олдиларига бориб шундай дейишди: "Эй Абул Қосим, сендан бир неча нарса ҳақида сўраймиз, агар жавоб берсанг, сенга эргашамиз. Барча пайғамбарларга бир фаришта Парвардигор азза ва жалла ҳузуридан рисолат ва ваҳий олиб келади, айт-чи, сенга қайси фаришта келди?" Фахри коинот: "Жаброил", дедилар. Шунда яҳудийлар: "У уруш ва жангни олиб тушувчи фаришта, у бизнинг душманимиздир. Агар Микоил деганингда сенга эргашардик, у ёмғир ва раҳмат олиб тушувчи фаришта", дейишди. Шунда Аллоҳ таоло юқоридаги ояти каримани нозил қилди.
Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: "Абдуллоҳ ибн Салом (мусулмон бўлган яҳудий олимларидан – муаллиф изоҳи) кузги шудгор қилаётиб, жаноб Расулуллоҳ келаётганлари дарагини эшитди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам келиб, унга: "Мен сендан пайғамбарларгина биладиган уч нарса ҳақида сўрайман: қиёматнинг дастлабки аломатлари қандай; жаннат аҳли ейдиган дастлабки таом қайси; нима сабабдан фарзанд отаси ёки онасига тортади?" дедилар. Абдуллоҳ ибн Салом: "Ҳа, биламан, фаришталардан бўлмиш ва яҳудийларга душман ўша зот (яъни, ҳазрати Жаброил) деятуриб: "Жаброилга душман бўлганларга: "Албатта у Аллоҳнинг изни билан ўзидан аввалги китобларни тасдиқлайдиган, мўминларга ҳидоят ва хушхабар бўлган Қуръонни туширган", деб айтинг" ояти каримасини тиловат қилди. Сўнгра у: "Қиёматнинг дастлабки аломати шуки, аланга кўтарилиб, машриқдан мағрибгача бўлган одамларни тўплайди, жаннат аҳлининг дастлабки таоми эса, наҳангнинг жигар ўсимтасидир, фарзанднинг отаси ёки онасига ўхшаши боиси – агар эркак суви аёл сувидан илдамлик қилса, онасига тортади", деди. Кейин у: "Аллоҳдан ўзга илоҳ йўқлигига, сиз Аллоҳ таолонинг Расули эканингизга гувоҳлик бераман! Эй Расулуллоҳ, яҳудийлар бетайин қавм бўлиб, агар улар менинг Исломга кирганимни улардан мен ҳақимда сўрамасингиздан олдин билишса, мени бадном этишади", деди. Шу пайт яҳудийлар келиб қолишди. Пайғамбар алайҳиссалом улардан: "Абдуллоҳ ораларингизда қандай мавқега эга?" деб сўрадилар. Улар: "Энг яхши одамимизнинг фарзандидир ҳамда у бизнинг улуғимиз ва улуғимизнинг фарзандидир", дейишди. Шунда Расулуллоҳ: "Абдуллоҳ ибн Саломнинг Исломни қабул қилганини биласизларми?" дедилар. Улар: "Аллоҳ таоло уни бу ишдан Ўз паноҳида асрасин", дейишди. Шунда Абдуллоҳ ибн Салом чиқиб келди ва: "Ашҳаду анла илаҳа иллаллоҳу ва анна Муҳаммадар-Расулуллоҳ", деди. Улар: "У бизнинг энг ёмон одамимиз ва энг ёмон одамимизнинг фарзандидир", дейишди. Абдуллоҳ ибн Салом: "Эй Аллоҳнинг Расули, мана шундан чўчиган эдим", деди" (Бухорий ривояти)...ᅠ
➡️ДАВОМИНИ ЎҚИШ

t.iss.one
БАҚАРА СУРАСИ, 97–98 ОЯТЛАР
قُلۡ مَن كَانَ عَدُوّٗا لِّـجِبۡرِيلَ فَإِنَّهُۥ نَزَّلَهُۥ عَلَىٰ قَلۡبِكَ بِإِذۡنِ ٱللَّهِ مُصَدِّقٗا لِّمَا بَيۡنَ يَدَيۡهِ وَهُدٗى وَبُشۡرَىٰ لِلۡ...
ВЕБ ДАСТУРЛАШ СОҲАСИНИ ЎРГАНИШИМ ЖОИЗМИ?
#ҳалол_ҳаром
❓455-CАВОЛ: Мен веб дастурлаш соҳасини ўрганмоқчиман ва ишламоқчиман. Бу соҳа ҳалолми?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Бу соҳани ҳалол ёки ҳаромлиги қандай дастур тузишингизга боғлиқ. Агар яхшиликка, ҳалолликка асосланиб дин ва халқ равнақи учун хизмат қилса, бу иш билан шуғулланиш тарғиб этилади. Қуйидаги ояти каримани қоида сифатида доимо ёдда тутиш лозим:
وَتَعَاوَنُوا عَلَى الْبِرِّ وَالتَّقْوَى وَلَا تَعَاوَنُوا عَلَى الْإِثْمِ وَالْعُدْوَانِ
яъни: “Яхшилик ва тақво йўлида ҳамкорлик қилингиз(ўзаро бир-бирингизга ёрдам беринг), гуноҳ ва адоват йўлида ҳамкорлик қилмангиз” (Моида сураси 2-оят).
Ҳар қандай иш тақво ва яхшилик учун бўлса, уни амалга ошириш нафақат ҳалол, балки савобли амал саналади. Агар гуноҳга олиб борадиган бўлса, унга яқинлашмаслик зарур. Валлоҳу аълам.
Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати. @diniysavollar
▫️ Каналга уланиш▫️

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot▫️ Каналга уланиш▫️
ҲАМДАРДЛИК БИЛДИРАМИЗ
Ўзбекистон мусулмонлари идораси жамоаси диний соҳада кўп йиллар самарали хизмат қилган Тошкент вилояти Оққўрғон тумани “Эрбўта қози" жоме масжиди имом ноиби Бойхонов Исмоил домла Орифхон қори ўғлининг вафоти муносабати билан чуқур таъзия изҳор этади.
Раҳматли Исмоил домла Бойхонов Тошкент ислом институтини тамомлагач фаолиятини 1986 йилда бошлаб, узлуксиз 34 йил шу соҳада фидокорона хизмат қилди. ...
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/22416

MuslimTV мутахассиси танловда тақдирланди
БАТАФСИЛ: https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/22417
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
БАТАФСИЛ: https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/22417
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Forwarded from FATVO.UZ | Расмий канал
ИССИҚ-СОВУҚ ҚИЛИШ БОР НАРСАМИ?
#ақида
❓496-CАВОЛ: Иссиқ-совуқ бор нарсами? Агар бор бўлса, уни қандай қайтариш ёки умуман зарар етмайдиган қилиш мумкин?
💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Ҳа, сеҳр бор нарса. Иссиқ-совуқ ҳам сеҳрнинг бир туридир. У замонамиз олимларидан Ваҳид Абдуссалом Баълий ҳазратларининг “Сеҳр ва жодудан сақланиш йўллари” китобида қуйидагича таърифланади: “Тафриқ сеҳри – эр-хотинни бир-биридан ажратиш, совутиш ва улар орасига душманчилик солишдир”.
Мусулмон одам сеҳр ва бошқа зарарли таъсирлардан сақланиши, ҳимояланиш учун аввало сеҳр билан шуғулланадиган кишилардан узоқроқ юриши керак. Кейин эса барча гуноҳлардан сақланиши керак. Зоҳирий ва ботиний пок бўлиши керак. Зоҳирий покликка доим таҳоратли бўлиш, беш вақт намозни ўз вақтида ўқиш кирса, ботиний покликка ҳасад, ғийбат, адоват каби маънавий иллатлардан тийилиш киради.
Бундан ташқари сеҳрдан сақланишда Қуръони каримни тиловат қилиш ёки уни тинглаш, Набий саллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларида келган зикрларда бардавом бўлиш ҳам фойдалидир.
Хусусан, Набавий таълимотда “Фотиҳа”, “Оятал курси”, “Фалақ”, “Нас”сураларини эрталаб ва кечқурунда уч маротабадан ўқишни одат қилиш, умуман кўп Қуръон ўқиш ва эшитиш жин ва шайтонларнинг ёмонлигидан сақланишда энг самарали усуллардан биридир. Бу ҳақда Имом Бухорий Оиша онамиздан ривоят қилган ҳадисда шундай дейилади: “Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам ҳар кеча жойларига ётсалар, икки кафтларига “Қул ҳуваллоҳу аҳад”, “Қул аъуузу бироббил фалақ” ва “Қул аъузу бироббиннаси” сураларини ўқиб, дам солиб, баданларига суртиб ётардилар” – дейилади. Валлоҳу аълам.

Telegram
FATVO.UZ | Расмий канал
Ўзбекистон мусулмонлари идораси қошидаги Фатво марказининг расмий телеграм канали
©Каналдан маълумот олинганда манба кўрсатилиши шарт.
Колл марказ рақами: 781503344
Lotincha 👉 @fatvouzlotin
https://taplink.cc/diniysavollar

Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
1-дарс: Қуръон ўқишни ўрганамиз (Фотиҳа сураси)
#Қуръон
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Устоз Жаҳонгир қори НеъматовYoutube | Tas-ix | Facebook | Instagram
#Қуръон
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Forwarded from FATVO.UZ | Расмий канал
#Эслатма
#Ашуро_рўзаси
🔹Ўтган бир йиллик гуноҳлардан фориғ бўлишни истайсизми?! Ундай бўлса ихлос билан Ашуро куни рўзасини тутинг! Чунки Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам:
"صِيَامُ يَوْمِ عَاشُورَاءَ إِنِّي أَحْتَسِبُ عَلَى اللَّهِ أَنْ يُكَفِّرَ السَّنَةَ الَّتِي قَبْلَهُ" (رَوَاهُ الْاَمَامُ التِّرْمِذِيُّ عَنْ أَبِي قَتَادَةَ)
“Ашуро куни рўзаси ўтган бир йиллик гуноҳларга каффорат бўлишини Аллоҳдан умид қиламан”, деганлар (Имом Термизий ривоятлари).
☝️Бундай улкан имконият Аллоҳ таолонинг биз – бандаларига қилган фазл ва марҳаматидир!
❗️Бу йилги Ашуро куни 29-август шанба кунига тўғри келмоқда. Унга яна бир кунни қўшиб рўза тутиш мустаҳаб амалдир.
Демак, Ашуро кунининг фазилатларига эга бўлиш учун қуйидаги кунларда рўза тутиш мақсадга мувофиқ:
10-муҳаррам = 29 август, шанба куни (Ашуро куни);
11-муҳаррам = 30 август, якшанба куни.

МУҲАММАД АЛАЙҲИССАЛОМНИНГ ИЛК ПАЙҒАМБАРЛИК ДАВРЛАРИДА АРАБЛАРНИНГ ҲОЛАТИ
Муҳаммад алайҳиссаломга пайғамбарлик келишидан олдин араблар тартибсиз ҳаёт кечирар эдилар. Улар на бир қонунга бўйсунар ва на бирорта ягона динга эътиқод қилар эдилар. Осмонларини жаҳолат булути қоплаган эди. Бунинг натижасида турли хил ботил ақидалар уларнинг қон-қонларига сингиб кетган бўлиб, гоҳида ўз қўллари билан ясаб олган ҳайкалларни илоҳ десалар, гоҳида кўз ўнгиларида чиқиб-ботиб турган юлдузларни илоҳ дер эдилар. Шу сабабли ҳар ким ўз ота-бобосидан мерос қилиб олган эътиқодни ҳақ деб билар эди. Лекин шунга қарамай уларнинг ўзларига яраша кичкинагина кенгашлари бўлиб, бу кенгаш орқали ўрталаридаги можаро ва турли муаммоларни ҳал қилар эдилар. Бундан ташқари баъзи яхши одат ва қадриятлар ҳам йўқ эмас эди. Бу одатларнинг баъзиси уларга оталари Исмоил алайҳиссаломнинг шариатларидан қолган бўлса, баъзилари қўшни диёрларда яшаётган яҳудий ва насронийлардан кириб келган, бошқалари эса урф-одат ва ҳаёт тажрибаси орқали юзага келган эди. Масалан, уларда ҳам талоқ, никоҳ, зиҳор каби ижтимоий масалалар мавжуд бўлиб, ўзларининг тартиб интизомларига мувофиқ ўтказар эдилар. Аёл киши ўз валийсига кимга тегмоқчи эканлигини айтар, валий эса хабарни йигитга етказар, агар йигит рози бўлса валий орқали келинга маҳр берар ва шундан кейин келин куёвникига келар эди...
ᅠ

Муҳаммад алайҳиссаломнинг илк пайғамбарлик даврларида арабларнинг ҳолати
Муҳаммад алайҳиссаломга пайғамбарлик келишидан олдин араблар тартибсиз ҳаёт кечирар эдилар. Улар на бир қонунга бўйсунар ва на бирорта ягона динга эътиқод қилар эдилар. Осмонларини жаҳолат булути қоплаган эди. Бунинг натижасида турли хил ботил ақидалар уларнинг…
#ТАФСИРИ_ИРФОН #БИРИНЧИ_ЖУЗ
2. БАҚАРА СУРАСИ, 99–101 ОЯТЛАР
وَلَقَدۡ أَنزَلۡنَآ إِلَيۡكَ ءَايَٰتِۢ بَيِّنَٰتٖۖ وَمَا يَكۡفُرُ بِهَآ إِلَّا ٱلۡفَٰسِقُونَ٩٩
99. Ҳақиқатан Биз сизга очиқ оятларни туширдик, уларни фақат фосиқларгина инкор этишади.
Фосиқ кимсаларгина бор ҳақиқатни очиқ-ойдин айтиб турган Қуръон оятларини инкор қилишга журъат этишади. Чунки уларнинг буни тан олишдан куфрлари, кибрлари, ҳасадлари тўсиб туради. Шундайлардан бири Мадина яқинидаги Фадақ деган мавзеда яшовчи яҳудий роҳиби Абдуллоҳ ибн Сурия исмли кимса эди. У Пайғамбаримиз алайҳиссаломдан "Сенга қайси фаришта тушади?" деб сўрайди ва Жаброил номини эшитиб бу улуғ фариштани ёмонлашга тушади. Абдуллоҳ ибн Аббос розияллоҳу анҳумо айтади: "Бу оят Ибн Сурия саволига жавобдир. У Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга: "Эй Муҳаммад, биз биладиган бирор нарсани бизга келтирмадинг, сенга бирор аниқ оят тушганини билсайдик, биз унга эргашсак" деганида Аллоҳ азза ва жалла мазкур оятни нозил қилди"...

وَلَقَدۡ أَنزَلۡنَآ إِلَيۡكَ ءَايَٰتِۢ بَيِّنَٰتٖۖ وَمَا يَكۡفُرُ بِهَآ إِلَّا ٱلۡفَٰسِقُونَ٩٩ 99. Ҳақиқатан Биз сизга очиқ оятларни туширдик, улар...
Forwarded from FATVO.UZ | Расмий канал
#Эслатма
#Ашуро_рўзаси
🔹Ўтган бир йиллик гуноҳлардан фориғ бўлишни истайсизми?! Ундай бўлса ихлос билан Ашуро куни рўзасини тутинг! Чунки Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам:
"صِيَامُ يَوْمِ عَاشُورَاءَ إِنِّي أَحْتَسِبُ عَلَى اللَّهِ أَنْ يُكَفِّرَ السَّنَةَ الَّتِي قَبْلَهُ" (رَوَاهُ الْاَمَامُ التِّرْمِذِيُّ عَنْ أَبِي قَتَادَةَ)
“Ашуро куни рўзаси ўтган бир йиллик гуноҳларга каффорат бўлишини Аллоҳдан умид қиламан”, деганлар (Имом Термизий ривоятлари).
☝️Бундай улкан имконият Аллоҳ таолонинг биз – бандаларига қилган фазл ва марҳаматидир!
❗️Бу йилги Ашуро куни 29-август шанба кунига тўғри келмоқда. Унга яна бир кунни қўшиб рўза тутиш мустаҳаб амалдир.
Демак, Ашуро кунининг фазилатларига эга бўлиш учун қуйидаги кунларда рўза тутиш мақсадга мувофиқ:
10-муҳаррам = 29 август, шанба куни (Ашуро куни);
11-муҳаррам = 30 август, якшанба куни.
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#Ашуро_рўзаси
🔹Ўтган бир йиллик гуноҳлардан фориғ бўлишни истайсизми?! Ундай бўлса ихлос билан Ашуро куни рўзасини тутинг! Чунки Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам:
"صِيَامُ يَوْمِ عَاشُورَاءَ إِنِّي أَحْتَسِبُ عَلَى اللَّهِ أَنْ يُكَفِّرَ السَّنَةَ الَّتِي قَبْلَهُ" (رَوَاهُ الْاَمَامُ التِّرْمِذِيُّ عَنْ أَبِي قَتَادَةَ)
“Ашуро куни рўзаси ўтган бир йиллик гуноҳларга каффорат бўлишини Аллоҳдан умид қиламан”, деганлар (Имом Термизий ривоятлари).
☝️Бундай улкан имконият Аллоҳ таолонинг биз – бандаларига қилган фазл ва марҳаматидир!
❗️Бу йилги Ашуро куни 29-август шанба кунига тўғри келмоқда. Унга яна бир кунни қўшиб рўза тутиш мустаҳаб амалдир.
Демак, Ашуро кунининг фазилатларига эга бўлиш учун қуйидаги кунларда рўза тутиш мақсадга мувофиқ:
10-муҳаррам = 29 август, шанба куни (Ашуро куни);
11-муҳаррам = 30 август, якшанба куни.
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
МОТУРИДИЯ МАЗҲАБИНИНГ МАШҲУР УЛАМОЛАРИ
Мотуридия мазҳаби ривожига салмоқли ҳисса қўшган уламолар жуда кўп бўлиб, уларнинг энг машҳурларидан айримлари қуйидаги уламолардир:
🔸Абулқосим Исҳоқ ибн Муҳаммад Ҳаким Самарқандий. Имом Мотуридийнинг машҳур шогирдларидан бири. Мавъиза ва ҳикматли гапларни кўп гапиргани учун Ҳаким (ҳикмат билан сўзловчи) номи билан машҳур бўлган. Самарқандда қозилик лавозимида ишлаган. “Соҳаифул илаҳия” (Илоҳий саҳифалар), “Саводул аъзам” (Улкан жамоат), “Родду ала асҳабил ҳава” (Нафсу ҳавога эргашганларга раддия) каби кўплаб асарлар ёзиб қолдирган. Ҳаким Самарқандий раҳматуллоҳи алайҳ ҳижрий 345 (милодий 957) йилда вафот этган;
🔸Имом Абулҳасан Али ибн Саъийд Рустуғфаний. “Иршадул мубтадий” (Йўл бошидаги кишини мақсадга йўллаш), “Заваид ва фаваид фи анваил улум” (Турли илмлардаги қўшимчалар ва фойдалар) каби кўплаб асарлар ёзган. Ҳижрий 350 (милодий 961) йилда вафот этган;
🔸Абу Лайс Наср ибн Муҳаммад Самарқандий. Бу зот тафсир, ақоид, фиқҳ, ва тасаввуфга оид ўндан ортиқ китоблар ёзган. Ҳижрий 373 (милодий 983) йилда вафот этган;
🔸Имом Абу Муҳаммад Абдулкарим Паздавий. Пазда Насаф шаҳри яқинидаги қишлоқ бўлиб, шу қишлоққа нисбатан бу зотга Паздавий деб нисбат берилган. Паздавий фиқҳ илмида пешқадам бўлган. Зотан, бу зот машҳур фақиҳлар сулоласининг вакили ҳисобланади. Ҳижрий 390 (милодий 1000) йилда вафот этган. Бу зотнинг зурриётларидан Абулюср Паздавий каби мотуридия мазҳабининг етук намоёндалари етишиб чиққан...ᅠ

Мотуридия мазҳабининг машҳур уламолари
Мотуридия мазҳаби ривожига салмоқли ҳисса қўшган уламолар жуда кўп бўлиб, уларнинг энг машҳурларидан айримлари қуйидаги уламолардир: Абулқосим Исҳоқ и...
ИСЛОМ ЦИВИЛИЗАЦИЯСИ МАРКАЗИ ДИРЕКТОРИ ЮКСАК ОРДЕН БИЛАН МУКОФОТЛАНДИ
Муҳтарам Президентимиз Фармонига асосан кўп йиллик самарали меҳнати, миллатлараро дўстлик ва тотувликни мустаҳкамлаш, ёш авлодни она Ватанга садоқат, миллий қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялашдаги ибратли фаолияти учун Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази директори Миноваров Шоазим Шоисломович «Меҳнат шуҳрати» ордени билан мукофотланди.
БАТАФСИЛ: https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/22447
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Муҳтарам Президентимиз Фармонига асосан кўп йиллик самарали меҳнати, миллатлараро дўстлик ва тотувликни мустаҳкамлаш, ёш авлодни она Ватанга садоқат, миллий қадриятларга ҳурмат руҳида тарбиялашдаги ибратли фаолияти учун Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази директори Миноваров Шоазим Шоисломович «Меҳнат шуҳрати» ордени билан мукофотланди.
БАТАФСИЛ: https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/22447
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#Эслатма
Набий саллаллоҳу алайҳи васаллам Ашуро куни оила аҳлига кенгчилик қилиш ҳақида шундай деганлар:
"مَنْ وَسَّعَ عَلَى عِيَالِهِ يَوْمَ عَاشُورَاءَ وَسَّعَ اللهُ عَلَيْهِ فِي سَائِرِ سَنَتِهِ" (روَاهُ الْاِمَامُ الْبَيْهَقِيُّ عَنْ عَبْدِ اللهِ ابْنِ مَسْعُودٍ)
яъни: “Ким оила аҳлига Ашуро кунида (озиқ-овқат, кийим-кечак ва бошқа нарсаларда) кенгчилик қилса, йилнинг қолганида Аллоҳ унга кенгчилик қилади” (Имом Байҳақий ривоятлари).
Имом Суфён Саврий (р.а): “Биз ушбу ҳадисни амалда қўллаб, унинг айтилганидек эканлигига гувоҳ бўлдик” – деганлар.
Суфён ибн Уяйна (р.а): “Биз буни 50-60 йил тажриба қилиб кўрдик ва фақатгина яхшилик кўрдик”, – деганлар.
Демак, Ашуро куни рўзғорни бут қилиб олинса, йилнинг қолган ойлари ҳам баракали бўлиши умид қилинади.

🔗 Яқинларингизга ҳам улашинг@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Islom dini go'zal xulqqa chaq
mp3muslim.uz
Ислом дини гўзал хулққа чақиради (Аудио)
#Аудио
⏱ 02:58 дақ
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#Аудио
⏱ 02:58 дақ
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Ватанга хизмат беиз кетмас
Хорижда сафарда бўлганимизда Ўзбекистон байроғини кўрсак ё юртдошларимиздан бирортасини учратсак, юрт соғинчини қумсаб кўзимиздан ёш қалқади. Бу бежиз эмас, албатта. Негаки, инсон яралибдики, унинг жисму жонига Ватанга меҳр-муҳаббат, соғинч туйғулари жо бўлган.
Ҳар йили юртимиз истиқлолга эришган кунни бир-биридан гўзал ғоя ва шиорлар остида нишонлаймиз. Уларнинг ҳар бири қалбимизда меҳр уйғотиб, шу Ватан фарзанди бўлган кексаю ёшни эл-юрт фаровонлиги йўлида жипслаштирмоқда.
Шу нурафшон кунларда олис мозий, буюк аждодларимиз мероси, истиқлолимизнинг 29 йиллик даври, жумладан, сўнгги уч йил давомида босиб ўтган йўлимиз, қилинган хайрли ишларни мушоҳада қиламиз. Миллий тикланишдан миллий юксалиш сари дадил одимлаётган Ватанимизда бу йилги мустақиллик байрами «Сен — қудрат манбаи, саодат маскани, жонажон Ўзбекистоним!» шиори остида тантана қилинади.
Аллоҳ таоло ҳазрати инсон қалбига Ватанни севиш туйғусини солди. Имом Ғаззолий раҳматуллоҳи алайҳ айтадилар: “Одам Ватанини, гарчи у чўл бўлса ҳам, борича севади. Ватанга муҳаббат туйғуси – савқи илоҳий. Инсон ватанидан бошқа жойда хотиржам бўла олмайди... ᅠ
БАТАФСИЛ

Хорижда сафарда бўлганимизда Ўзбекистон байроғини кўрсак ё юртдошларимиздан бирортасини учратсак, юрт соғинчини қумсаб кўзимиздан ёш қалқади. Бу бежиз...