Muslim.uz
91.7K subscribers
18.2K photos
5.07K videos
114 files
16.7K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
Forwarded from Mumina.uz
САҲАРДА ИСТИҒФОР АЙТИШ ХОСИЯТИ💫

Саҳар чоғида, атроф сокин, ҳаво мусаффо бир вақтда истиғфор айтишнинг ўзига хос гашти бор. Бу пайтда бедор бўлиш – таҳажжуд намози ўқиш, Қуръон тиловат қилиш, зикр-тасбеҳ, истиғфор айтиш қалбга қувонч, танага тетиклик бағишлайди.
Қуръони каримда тақводорлар сифатлари шундай келтирилган:

“Улар (дунёда): “Парвардигоро, биз Сенга имон келтирганмиз. Энди Ўзинг гуноҳларимизни кечир, бизни дўзах азобидан асра”, деб (Аллоҳга илтижо қилган) эдилар. Улар сабрли, садоқатли, итоатли, саховатли, саҳарларда Аллоҳга истиғфор айтадиган кишилар эди” (Оли Имрон сураси, 17-18-оятлар).
Одамлар айни ширин уйқудалигида туриб намоз ўқиш, истиғфор айтиш ҳар кимнинг ҳам қўлидан келавермайди. Бунинг учун кучли имон, ихлос, қунт, ҳафсала бўлиши керак.
Саҳобаи киромлар саҳарда истиғфор айтишни одат қилишганди. Зеро, Анас ибн Молик розияллоҳу анҳуга кўра, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам уларга саҳарда етмиш марта истиғфор айтишни буюргандилар .
Ривоят қилинишича, улуғ саҳоба Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳу тунги намозни ўқиб бўлиб, шогирдидан: “Эй Нофеъ, саҳар вақти кирдими?” деб сўрарди. Агар Нофеъ “Ҳа”, деса, тонг отгунча дуо қиларди, истиғфор айтарди .
Иброҳим ибн Ҳотиб отасидан ривоят қилади: “Мен саҳарда масжид бурчагида бир киши: “Парвардигорим! Сен буюрдинг, мен итоат этдим. Ҳозир саҳар вақти. Менинг гуноҳларимни кечир!” деб дуо қилаётганини эшитдим. Қарасам, у Абдуллоҳ ибн Масъуд экан ”.

@muminauz
Qo'rg'on ichidagi odam
mp3muslim.uz
ҚЎРҒОН ИЧИДАГИ ОДАМ

ЎМИ матбуот хизмати
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
ПАНДЕМИЯ ДАВРИДА ЗАРУР БЎЛГАН ЎНТА АХЛОҚ

Бисмиллаҳир
роҳманир роҳим. Бандаларнинг Аллоҳга бўлган имон-ишончи, Унга бўлган таваккули ва ўзаро бир-бирларига бўлган мурувват ва эҳсонлари қай даражада эканлигини синаш учун Аллоҳ таоло баъзида мана шундай қийинчиликларни юбориб туриши Ҳақ таолонинг суннатидир. Аллоҳ таоло шундай марҳамат қилган:

وَلَنَبْلُوَنَّكُمْ حَتَّى نَعْلَمَ الْمُجَاهِدِينَ مِنْكُمْ وَالصَّابِرِينَ وَنَبْلُوَ أَخْبَارَكُمْ

яъни: “Албатта, Биз, то сизларнинг орангиздаги жидду-жаҳд қилувчи ва сабр қилувчиларни билгунимизча ҳамда сизларнинг хабарларингизни синаб бўлгунимизча, сизларни имтиҳон қилурмиз” (Муҳаммад сураси, 31-оят).

Шундай экан, мусулмон киши Аллоҳнинг иродаси билан келган синов пайтида шундай одоб ва ахлоқ меъёрларига эга бўлиш лозимки, у билан ўз ибодатини, ахлоқини ва инсонийлигини муҳофаза қилиб, синовдан ўтиб олиши даркор. Қуйида ана шу ахлоқ намуналарини санаб ўтамиз:..
➡️ДАВОМИНИ ЎҚИШ

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Сабрли бўлиш мўмин кишининг фазилатидир!
https://muslim.uz/index.php/maqolalar/item/22103

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
30 мўжиза: Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу) сафар халтасидаги барака

1 дан 30 гача бўлган қисмлар

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

#Расулуллоҳ_(с.а.в)_мўъжизалари
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
78. Ота онанинг ҳаққи

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

#Руҳий_тарбия
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
ИТОАТЛИ ЗОТЛАР ТАВСИФИ

Аллоҳ таоло марҳамат қилади:

يَخَافُونَ رَبَّهُمْ مِنْ فَوْقِهِمْ وَيَفْعَلُونَ مَا يُؤْمَرُونَ

“Улар (фаришталар) устиларидаги (кузатиб турган) Парвардигорларидан қўрқурлар ва ўзларига буюрилган буйруқларини бажарурлар” (Наҳл, 50).

Бутун олам Аллоҳнинг мулкидир. Ундаги барча мавжудот — наботот, ҳайвонот, жонли ва жонсиз нарса кечаю кундуз У Зотга тасбеҳ айтади. Дарахтнинг битта барги ҳам Аллоҳнинг изнисиз узилиб тушмас. Аллоҳ бу оламни кўзга кўринадиган моддалардан яратганидек, кўз билан кўриб бўлмайдиган руҳ оламини ҳам яратган. Парвардигорнинг биз билган ва билмаган яна қанчадан-қанча махлуқотлари бор. Шулар ичида энг жозибалиси Аллоҳнинг нуроний, итоатли фаришталаридир. У зотлар руҳ оламидан бўлгани учун ҳам биз уларни кўз билан кўролмаймиз. ➡️ДАВОМИНИ ЎҚИШ

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
79. Фарзанднинг ота онадаги ҳақлари

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

#Руҳий_тарбия
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Chin tavbaning samarasi
mp3muslim.uz
#АУДИОҲИКОЯ
ЧИН ТАВБАНИНГ САМАРАСИ

ЎМИ матбуот хизмати
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Ижтимоий тармоқларда тарқалган ёлғон хабар бўйича
РАСМИЙ ХАБАРНОМА

Шу йил 8 август куни ижтимоий тармоқларда тарқалган Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий лавозимига гўёки номзодлар кўриб чиқилиб,
Azon.uz сайти таъсисчиси Мубашшир Аҳмад маъқулланди, деган мазмундаги хабар сохта ва мутлақо ҳақиқатга тўғри келмайди.

Мазкур асоссиз хабар тарқалган заҳотиёқ, Azon.uz таҳририяти ушбу хабар нотўғри экани, унга кўр-кўрона ишониб кетмасликка чақириб, раддия эълон қилди.

Таъкидлаш зарурки, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий лавозимида Усмонхон Алимов ҳазратлари фаолиятларини давом эттирмоқдалар.

Биз, фазилатли муфтий Усмонхон Алимов ҳазратларига узоқ йиллар мўмин-мусулмонларимиз хизматида бардавом бўлишларини Аллоҳ таборака ва таолодан сўраймиз.

Аҳоли орасида асоссиз ва ёлғон хабар тарқатиш Ислом дини таълимотларига кўра, қаттиқ қораланади, қонунчиликда эса жавобгарликка тортилишини эслатиб ўтамиз.

Ўз навбатида мўмин-мусулмонларни мана шундай фитна ва иккиланишларга сабаб бўладиган ёлғон хабарларни тарқатмасликка чақирамиз.

Аллоҳ таоло барчамизни тўғри йўлда собитқадам қилсин!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
ОСМОНЛАР ВА ЕРДАГИ БОРЛИҚ УНИКИДИР... https://muslim.uz/index.php/maqolalar/item/22097

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
КУНИГА ҚАНЧА СУВ ИЧАСИЗ?

Шифокорларнинг айтишича, Қонимизнинг 83 фоизи, суягимизнинг 22 фоизи, мускулларимизнинг 76 фоизи, миямизнинг 85 фоизи сувдан иборат экан. Танамизда содир бўлаётган ҳар қандай ҳолат, деярли сув билан боғлиқ. Масалан, биз нафас олиш ва чиқариш эвазига кун давомида ярим литр, бир суткада эса 1,5 литгача сув йўқотамиз. Сув организмдаги ёғ, крахмал ва бошқа минералларни эритади ҳамда қон тўқималаридаги ҳужайраларни ва организмдаги токсинларни тозалайди.

Турли хилдаги газли ичимликлар, шарбатлар, чой ва кофе инсон организми учун керакли миқдордаги сувга бўлган эҳтиёжни қондиролмайди. Қиёслаш учун, Сиз кийимларингизни ювиш учун сувдан фойдаланасизми ёки чойдан? Албатта, сувдан! Шундай экан, инсон танаси ҳам табиий сувга ҳар доим эҳтиёж сезади.

Агар сизнинг танангиз керакли миқдордаги сув билан тўйинмаса, унда турли муаммолар келиб чиқа бошлайди. Бу дастлаб буйрагингиз, сўнгра жигарингизга салбий таъсир кўрсатади. Ҳамда организмдаги ёғларнинг парчаланиш жараёни секинлашади ва инсон ортиқча вазн йиға бошлайди.

Инсон мисининг 85 фоизи сувдан ташкил топгани учун, кун давомида етарли миқдорда сув ичилмаса, бу бош оғриғига ҳам сабаб бўлар экан. Олимларнинг таъкидлашича, инсон организмидаги токсинлар инсон териси орқали чиқиб кетади. Шунинг учун кўпроқ суюқлик ичиш керак экан. Ўртача 65 кило вазнли инсон эрталабдан кечгача 2 литр сув ичса мақсадга мувофиқ бўларкан. Бу инсон организми учун керак бўлган, кун давомида бўлиб-бўлиб ичиладиган энг кам сув миқдоридир.

Эслатиб ўтамиз, шифокорлар жуда совуқ, муз солинган сувни ичишни тавсия қилишмайди. Тадқиқотларда аниқланишича, муз солинган сув инсон организми учун жуда зарарли бўлиб, моддалар алмашинувини секинлаштириб, кишининг ортиқча вазн йиғишига сабаб бўлади.

ЎМИ матбуот хизмати
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
ДАНГАСАЛИК САБАБЛАРИ

1-сабаб: Кўнгил қолиши ва муваффақиятсизлик.
Кишида бу ҳолатларнинг топилиши унинг мақсадларига етишиш йўлида гўёки “бу ишга сенинг қудратинг етмайди” деган ўйни келтириш билан тўсқинлик қилади. Айтайлик, бир инсон мақсадини рўёбга чиқариши учун ҳаракатни бошлайди ва нафсини шунга тайёрлайди. Бироқ, у ушбу мақсади йўлида турли тўсқинликларга рўбарў келади. Натижада икки йўл пайдо бўлади.

1 – Кўнгли қолиши ва муваффақиятсизликка учраши.
Натижада дангасалик қилиб, мақсадидан ортга чекинишга ўтади.

Мисол учун, бир киши бирор-бир мавзуда мақола, дастур, қўлланма, китоб ёки илмий иш қилмоқчи. Албатта бу йўлда жуда кўплаб изланишларга, баҳс ва мунозараларга рўбарў ҳамда ёзганларига далиллар келтириши зарур. Баъзида бу ишларга қодир бўлмайди, қодир бўлсада у ўйлаган муддатдан кўпроқ вақт талаб қилади, натижада қилаётган ишидан кўнгли қола бошлайди ва шу сабаб мақсадидан дангасалик қилиб, ҳаракат қилишдан тўхтайди.

2 – Мақсади йўлидаги турли-туман тўсқинликлардан ўтади, уларга парво ҳам қилмасдан янада кўпроқ ҳаракат қилади, ўзидаги бор имкониятларини ишга солиш билан бир қаторда, Аллоҳдан ёрдам сўраш ила ўйлаган мақсадига эришади. Бу кучли ва сабр қаноатли кишиларнинг сифати бўлиб, афсуски бу тоифадагилар жуда кам учрайди.

Бир ўйлаб кўрайлик! Бу тиришқоқлик ва ҳаракатчанлик уламоларимизда бўлмаганида эди, биз ҳаргиз “Тафсири Тобарий”, “Умдатул Қорий”, “Жамиъул муснад ва сунан” ва “Тарихул Ислам” каби узоқ вақт, буюк матонат, гўзал сабр ва Аллоҳнинг ёрдами ила талаб қилинадиган улкан асарларга эга бўлмасдик.

Шундай экан ҳар қандай хайрли ишларимизда бизга рўбарў келадиган машаққатларга тезда енгилмасдан, кўзлаган мақсадимиз сари интилишда бардавом бўлишга интилайлик.

Абдураҳмонов Яҳё Убайдуллоҳ ўғли,
“Шайх Зайниддин” жоме масжиди имом-хатиби
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
СУКУТ – ОЛТИНДИР

Тил буюк неъмат. Унинг жисми кичик, масъулияти оғир, вазифаси улкандир. Тоат ҳамда исённниг энг юқори чўққиси бўлган имон ва куфр тил сабабли рўёбга чиқади. Инсон тойилишига ҳам кўпинча тил сабаб бўлади... https://muslim.uz/index.php/maqolalar/item/22107

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
80. Қариндошлик ҳақлари

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

#Руҳий_тарбия
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
ТАВСИЯ ЭТИЛГАН ДУОЛАР
Батафсил: https://muslim.uz/index.php/maqolalar/item/22111

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
ОНЛАЙН ТАРЗДА ШАРЪИЙ НИКОҲ ЎҚИШ ЖОИЗМИ?
#никоҳ

469-CАВОЛ: Ҳозирги кунда интернет алоқа воситалари орқали ёки телефон орқали никоҳланиш масаласи замонавий фиқҳий масалалардан ҳисобланади. Никоҳ ақдида келин бир жойда, куёв бошқа бир жойда бўлиши ва уларнинг мулоқотларини гувоҳлар бир пайтда эшитиши никоҳ ақди учун етарли ҳисобланадими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим. Замонамизнинг таниқли уламолари ва нуфузли фатво уюшмалари ушбу масалани атрофлича ўрганиб чиқиб, унга шаръий асосларга таяниб жавоб берганлар. Жумладан, Ироқ фатво ва даъват ишлари бўйича уламолар Кенгаши ҳамда Аллома Ваҳба Зуҳайлий, Мустафо Зарқо каби бир қатор уламолар онлайн тарзда ўқилган никоҳ ўқитиш алдов ва шариатни оёқ ости қилиш хавфи бўлмаган тақдирда шаръан жоиз ҳисобланади, деганлар (Манба: “Мажаллату ал-фиқҳил Исламий”2-жуз, 867-888 бетлар).
Шунингдек, Ислом Фиқҳи академияси Уламолар Кенгаши, Саудия арабистони Подшоҳлиги доимий Фатво қўмитаси, Покистоннинг “Дорул улум” Ислом университети Уламолар Кенгаши ҳамда Аллома Муҳаммад Юсуф Баннурий, Шайх Муҳаммад Тақий Усмоний каби кўплаб замонамиз уламолари онлайн тарзда ўқилган никоҳ маълум шаръий шартлар топилмаганлиги сабабли жоизмас, дея фатво эълон қилганлар (Манбалар: “Ислом фиқҳи академиясининг биринчи давра Қарорлари тўплами”нинг 10-бети, “Фатавойи дорул улум” 3-жуз, 558-559 бетлари, “Фатвойи Усмоний” 2-жуз, 204-бет).
Шуни ҳам таъкидлаш керакки, ҳанафий мазҳабимиз уламолари қадимдан ийжоб ва қабулнинг ҳам бир нечта шартлари мавжудлигини, шулардан бири у битта маконда содир бўлиши лозимлигини таъкидлашган. Аллома Алоуддин Косоний раҳимаҳуллоҳ ушбу шарт ҳақида жумладан шундай деганлар:
وأما الذي يرجع إلى مكان العقد فهو اتحاد المجلس إذا كان العاقدان حاضرين وهو أن يكون الإيجاب والقبول في مجلس واحد حتى لو اختلف المجلس لا ينعقد النكاح،
яъни: “Никоҳ ақдининг ўрнига тегишли бўлган шартига келсак, у икки никоҳланувчи (яъни, килин-куёв)нинг бир мажлисда ҳозир бўлишидир. Ийжоб (яъни, таклиф) ва қабул бир мажлисда бўлиши лозим. Агар мажлис бошқа-бошқа бўлса никоҳ боғланмайди” (“Бадоиъус-саноиъ” китоби).
Аллома Ҳаскафий раҳимаҳуллоҳ ҳам бу масалада шундай деган:
ومن شرائط الإيجاب والقبول: اتحاد المجلس لو حاضرين
яъни: “Ийжоб ва қабулнинг шартларидан яна бири икки никоҳланувчи бир мажлисда иштирок этиб, маконнинг бир бўлишидир” (“Дуррул мухтор” китоби).
Аллома Ибн Обидийн ушбу масалани Баҳр китобидан нақл қилиб, қуйидагича изоҳлайдилар:
فلو اختلف المجلس لم ينعقد، فلو أوجب أحدهما فقام الآخر أو اشتغل بعمل آخر بطل الإيجاب؛ ... ولو عقدا وهما يمشيان أو يسيران على الدابة لا يجوز، وإن كان على سفينة سائرة جاز. اهـ. أي؛ لأن السفينة في حكم مكان واحد
яъни “Никоҳда мажлис бошқа-бошқа бўлса никоҳ ақди боғланмайди. Агар никоҳланувчилардан бири ийжоб қилса иккинчиси ўрнидан туриб кетса ёки бошқа иш билан машғул бўлиб кетса ийжоб ботил бўлади... Агар юриб кетаётган ҳолларида ёки уловда кетаётган ҳолларида никоҳ ўқилса ҳам жоиз бўлмайди. Агар бир кемада кетишаётган бўлса бунда жоиз бўлади. Чунки кема бир макон ҳукмида бўлади” (“Раддул муҳтор” китоби).
Ушбу фиқҳий манбаларимиздан маълум бўлишича, шаръий никоҳ ақди пайтида никоҳланувчилар ва гувоҳлар бир мажлисда бўлиши зарур. Бу билан телефон, интернет ёҳуд бошқа замонавий алоқа воситалари орқали никоҳ шаръан жоиз бўлмаслиги борасидаги уламоларнинг фатволари далил жиҳатдан устун эканини кўрсатади. Қолаверса, ҳозирги кунда никоҳдан турли алдов йўлларида фойдаланиш ҳолатлари кузатилмаслигига ҳеч ким кафолат бера олмайди. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш▫️