Muslim.uz
91.2K subscribers
18.1K photos
5.05K videos
114 files
16.7K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
КЎЗ РЎЗАСИ

Бизларга кўз неъматини берган Аллоҳ таолога беадад ҳамду санолар бўлсин. Кўзни ҳаромдан сақлашни таълим берган зот Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га салавот ва саломлар бўлсин.

Баъзилар кўзнинг ҳам рўзаси бўладими, деб ажабланадилар. Ҳа азизлар, кўзнинг ҳам ўзига хос ва мос рўзаси бор. Кўзни ҳаромдан тийиш, фаҳшдан юмиш, қайтарилган нарсалардан сақлаш, унинг рўзасидир...
➡️ДАВОМИНИ ЎҚИШ

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Рамазон ибратлари: Кечиришни ўргандик...
https://muslim.uz/index.php/ramazon-2020/item/20501

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Рамазонга оид савол-жавоб

Мусофир қандай рўза тутади?

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

#Рамазон_2020
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#маълумот
"ВAҚФ" хайрия жамоат фондининг
ҳисоб рақамларига келиб тушаёткан
маблағлар ҳақида маълумот


🌙 "ЗАКОТ, ФИТР, ФИДЯ":
UPAY | Payme.uz | Click.uz | Oson.uz|

🏦 ҳ/р : 20212000100881753003

Telegram | Facebook |Instagram | Vkontakte | Тwitter | Youtube
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
14-дарс: “РО“ ҳарфининг ҳолати

Имом Бухорий номидаги Тошкент Ислом институти мударриси, қироат йўналишида бир неча «Ижоза»лар соҳиби Жаҳонгир қори Неъматов.

Youtube | Tas-ix | Facebook | Instagram

#Тажвид_фани
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
10 (10-pora)
Abdulbosit qori Qobilov
#Хатми_Қуръон
#Рамазон

10-пора – 40:54 дақиқа

Моҳи шарифни mp3muslim.uz билан ўтказинг. Унда сиз дунёга машҳур қориларнинг тўлиқ тиловатлари, юртимиз уламоларининг маърузалари ва бошқа кўплаб маърифий аудиолардан баҳраманд бўлишингиз мумкин.


@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Тил рўзаси

Тилниниг зарари буюк, хатари улкандир. Тил ваҳший йиртқичдек жароҳатлайди, илондек заҳарлайди, оловдек ёндиради. Қилич билан берилган жароҳат шифо топиши мумкин, тилнинг жароҳатига даво йўқдир. Ибн Аббос (розияллоҳу анҳу) ўз тилларига: “Эй тил, яхшиликни сўзлаб, уни ғанимат бил. Ёмон сўзда сукут қил, саломат бўласан”, деган эканлар. Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Ким икки жағи ва икки сони орасидаги нарсага кафил бўлса, уни жаннатга киришига мен кафил бўламан”, дедилар. Аллоҳ таоло ғийбатдан, чақимчилик, ёлғон, уятсиз сўзлар, лағв ва ҳаром сўзлардан тилини тийган мўминга раҳматини ёғдирсин... ➡️ДАВОМИНИ ЎҚИШ

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
“Рамазонни қандай ўтказяпсиз? Деҳқоннинг дуоси...”

Бу йилги рамазон ойи, юртимизда айни деҳқончилик ишлари авжи палласига тўғри келди. Аммо, заҳматкаш деҳқонларимиз карантин даврига қарамай, рўзадор ҳолда, замин неъматлари билан таъминлаш мақсадида тинмай меҳнат қилмоқда.

Навбатдаги мактуб муаллифи ҳам Сурхондарё вилояти, Денов туманидан меҳнаткаш деҳқон, боғбон, чорвадор Абдураҳмон бобо Абдуалимов.

Аллоҳга беҳисоб шукрлар бўлсин, бизларни яна рамазонга етказди. Гарчи бу йилги рўза ойи баҳор фаслига, айни деҳқонлар ва ер билан ишлайдиган касб эгаларининг иши қизғин паллага тўғри келган бўлсада, рўза тутишимизга заррача салбий таъсир кўрсатаётгани йўқ.

Отам раҳматли ҳам деҳқон бўлганлар. Улар бизга доимо ризқни Аллоҳ беради, сен сабабини қилиб уруғни ерга қадайсан холос. Уни ундириб, ўстириб бизга мўл-кўл ҳосил қилиб бергувчи Яратганнинг Ўзи. Шунинг учун доимо Аллоҳга итоат ва ибодат қилиб, ундан деҳқончиликка барака сўраб дуо қилиш лозим дер эдилар. Мен ана шу насиҳатлар ила улғайганман...
➡️ДАВОМИНИ ЎҚИШ

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Audio
mp3muslim.uz
#Ramazon_tadorigi
#10_kun_Ramazon
#Kundalik_duolar

Қабристонга кирганда
Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) қабристонга борганларида “Ассалому алайкум йа аҳлал қубури. Яғфируллоҳу лана валакум антум салафуна ва наҳну бил асар”, дер эдилар.
(Эй қабристон аҳли! Сизга салом бўлсин. Аллоҳ сизни ва бизни афв қилсин. Сиз биздан олдинсиз. Биз ҳам сизнинг изингиздан борамиз).

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#Етти_кунга_етти_китоб
#Тасаввуф_ҳақида_тасаввур:
ТАСАВВУФНИНГ ВАЗИФАЛАРИ ТАРИҚАТ ВА ШАРИАТ

ТАСАВВУФНИНГ ВАЗИФАЛАРИ

Тасаввуфнинг вазифалари кўп бўлиб, улардан баъзилари ҳақида тўхталиб ўтайлик:

Муҳаққиқ уламолар тасаввуфни «ботиний фиқҳ», яъни «ички фиқҳ» дейдилар.
Бундан фиқҳ икки қисмга: зоҳирий – «ташқи» ва ботиний – «ички»га бўлиниши келиб чиқади.

Уламоларимиз шариат илмларини «зоҳирий фиқҳ» деб атайдилар ёки оддийгина «фиқҳ илми» дейиш билан кифояланадилар. Бинобарин, зоҳирий фиқҳ шаръий амалларнинг ташқи томонига аҳамият беради.

Мисол учун, таҳорат, ғусл, намоз, рўза, закот ва ҳаж каби ибодатларнинг зоҳирий масалаларини оят ва ҳадислар ҳамда ижмоъ ва қиёс асосида зоҳирий фиқҳ илми – шариат баён қилиб беради.

Худди ўша ибодатларни адо этиш жараёнида қалбни қандай тутиш кераклигини, хушуъ ва хузуъни қандай адо этиш лозимлигини оят ва ҳадислар ҳамда ижмоъ ва қиёс асосида ботиний фиқҳ илми – тариқат баён қилиб беради.

Яна ҳам тушунарли бўлиши учун мисоллар келтирайлик. Таҳоратнинг фарзи, суннати ва мустаҳаблари нималар эканлигини, бу ибодатни адо этиш чоғида турли аъзоларни қандай тутиш ва ювилиши лозим бўлган аъзоларни неча марта ҳамда қандай ювиш кераклигини зоҳирий фиқҳ илми – шариат баён қилиб беради.

Таҳоратдан таълим бераётган фақиҳ олим: «Қўлни яхшилаб уч марта ювилади, бармоқларни бир-бирининг орасига киритиб таҳлил қилиш лозим, юзни ювганда ундай қилиш керак, оёқни ювганда бундай қилиш керак», деб ташқи ҳукмларни баён қилиб беради.

Таҳоратдан таълим бераётган тасаввуф олими эса бу ибодатни қилишни бошлаганда ва уни адо этиш жараёнида қалбни қандай тутишни ўргатади. Ҳар бир аъзони ювганда қалбдан нималар ўтиши кераклигини майдалаб баён қилади.

Намоз неча вақт фарз, вожиб ёки суннат? Бомдоднинг неча ракъати фарз-у, неча ракъати суннат? Намозда турганда, рукуъ ёки сажда қилганда гавдани қандай тутиш лозим? Қаъдада ўтирганда гавда, қўл ва оёқлар қай шаклда бўлиши керак? Ва шу каби кўплаб масалаларни зоҳирий фиқҳ илми баён қилиб беради.

Намоздаги руҳий ҳолатни, қалбни қандай тутишни, хушуъ ва хузуъни – ҳамма-ҳаммасини ботиний фиқҳ илми баён қилади...
➡️ДАВОМИНИ ЎҚИШ

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#Сардоба_тумани_аҳолисини_қўллаб_қувватлаш
"Вақф" хайрия жамоат фонди Сирдарё вилояти Сардоба тумани аҳолисини қўллаб-қувватлаш мақсадида хайрия тадбирини амалга оширди.

📄
https://telegra.ph/Va%D2%9Bf-hajriya-zhamoat-fondi-Sirdaryo-viloyati-Sardoba-tumani-a%D2%B3olisini-%D2%9B%D1%9Ellab-%D2%9Buvvatlash-ma%D2%9Bsadida-hajriya-tadbirini-amalga-oshir-05-02-2

🌙 "ЗАКОТ, ФИТР, ФИДЯ":
UPAY | Payme.uz | Click.uz | Oson.uz|

🏦 ҳ/р : 20212000100881753003

Telegram | Facebook |Instagram | Vkontakte | Тwitter | Youtube
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Мени қазо намозларим кўп. Таровиҳ намозини ўқимасдан қазо намозларимни ўқисам бўладими?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Уламолар томонидан таровиҳ намози суннати муаккада экани таъкидланган. Демак, бу оддий нафл намозларидан фарқ қилади. Шунинг учун имкон қадар қазо намозларни ҳам таровиҳ намозини ҳам адо этишга ғайрат қилишингиз, бирини деб иккинчисини тарк қилмаслигингиз мақсадга мувофиқ. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar.
#қисқа_савол_жавоблар

CАВОЛ: Рўза тутган одам кун бўйи дам олиб ёки вақтни ухлаб ўтказса бу одамнинг рўзаси қай даражада қабул бўлади?

💬 ЖАВОБ: Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Рўзадор инсон рўзани охиригача етказиш ва кечки ибодатга қувват ҳосил қилиш учун кундузи дам олиши жоиз. Агар қурби етса, кундузлари ҳам ибодат ва Қуръон ўқиш билан машғул бўлса, нур устига нур. Аммо кундузлари кўпроқ ухлаган инсоннинг рўзаси қабул бўлмайди, деган гап йўқ. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати.

🔗 Улашинг: @diniysavollar.
#ИФТОРЛИК_ВАҚТИ
3 май 10 кун

«Аллоҳумма лака сумту ва бика аманту ва аълайка таваккалту ва аълаа ризқика афторту, фағфирлий ма қоддамту ва маа аххорту».

Ё Аллоҳ! Сенга имон келтириб, Сенга таваккал қилиб, Сен учун рўза тутдим. Сен берган ризқ билан ифтор қилдим. Эй гуноҳларни кечиргувчи Зот! Олдинги ва кейинги гуноҳларимни кечир. Омин!

#Рамазон_2020
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Audio
5. Рамазон суҳбатлари
Силаи раҳм ва меҳр-оқибатни мустаҳкамлаш фурсати – Бахтиёр домла Саттаров
Тошкент шаҳар “Фирдавс” жоме масжиди имом-хатиби


#Рамазон_суҳбатлари
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
"СИРДАРЁЛИКЛАРГА КЎМАК” ХАЙРИЯСИДА ҚАТНАШИНГ!

Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм!

Эл бошига иш тушганда ёрдам қўлини чўзиш чин мўминлик сифати, халқимизга хос фазилатдир. Шу йил 1 май куни “Сардоба” сув омборида юзага келган воқеа содир бўлганиданоқ маҳаллий аҳолига кўмак бериш тадбирлари бошланиб кетгани маҳзун қалбларга катта далда бўлмоқда.

Зеро, инсон мусибат етган биродарига ҳамдард бўлиш динимиз талаби, инсонийлик вазифадир. Қуръони каримда: “Албатта, мўминлар биродардир”, ҳадиси шарифда эса: “Мўминлар ўзаро меҳр-шафқатларида ҳудди бир тана кабидир. Агар ундан бир аъзо оғриб қолса, тананинг бошқа қисми унга бедорлик ва иситма билан ҳамдард бўлади”, дейилган.

🔸Моддий кўринишдаги маҳсулотлар билан кўмак қилмоқчи бўлган юртдошларимизга Қорақалпоғистон мусулмонлари қозиёти ва вилоятлардаги вакилликларга қуйидаги линкдаги телефон рақамлар орқали боғланишни тавсия этамиз. https://telegra.ph/telefon-05-03

➡️БАТАФСИЛ

📞 Телефонлар: https://telegra.ph/telefon-05-03

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar