Muslim.uz
91.3K subscribers
18.1K photos
5.05K videos
114 files
16.7K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
#Фатво_ҳайъатига_келган_саволлар (5-қисм)

Савол: Ассалому алайкум! Саволим шундан иборатки, кўпчилигимиз гувоҳ бўладиган бир ҳолатда, яъни ёмон бир хабар ёки ходисани эшитганимизда "тавба-тавба" деймиз. Айнан шу ҳолатда кўп гувоҳ бўламанки, баъзилар ирим тарзида қулоқларини ортига бармоқлари билан тегиб қўйишади, яна баъзилар эса қўллари билан "тук-тук-тук" қилишади ва бу қилиқлари билан шайтонни ҳайдашаётганини айтишади. Бундай ҳолатда бу одат ҳақида аниқ диний билимга эга эмаслигим учун менда иккиланиш пайдо бўлади. Саволим: айнан шунақа ҳолатдаги бу одатлар қанчалик тўғри? Тўлиқроқ маълумот берсангиз! Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

Жавоб: Ва алайкум ассалом. Халқ орасида сиз айтган гаплар мавжуд. Лекин бу борада Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам қандай йўл тутганларига эътиборингизни қаратамиз. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламга у кишини хурсанд қиладиган иш келса “неъматлари билан яхшиликлар тўлиқ бўладиган Аллоҳга ҳамд бўлсиин”, дер эдилар. Ва агар у зотга ёмон кўрган иш келса “Барча ҳолатларда Аллоҳга ҳамд бўлсин”, дер эдилар. Шу ҳадисдан келиб чиқиб ёмон хабар эшитган вақтда турли гаплар ёки ҳаракатларни эмас балки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига амал қилсак мақсадга мувофиқ бўлади.

БАТАФСИЛ

ЎМИ Матбуот хизмати
@muslimuzportal обуна бўлинг ёки дўстингизга тавсия этинг | Muslim.uz
#Фатво ҳайъатига келган саволлар (20-қисм)

Саволларга Ўзбекистон мусулмонлари идораси Фатво ҳайъати жавоб беради.

#Савол: Ассалому алайкум. Саволим шуки жунуб бўлган киши ғусл қилмасдан олдин бировга гапириши, кўчага чиқиши, овқат ейиши, сув ичиши мумкин эмасми? Жавобингиз учун олдиндан раҳмат.

#Жавоб: Ва алайкум ассалом. Шу ишлардан олдин ғусл қилиб олган яхшидир.

#Савол: Ассалому алайкум мен яна сизга савол билан мурожаат қилмоқчиман Южный Корея давлатида яшайман намоз ўқимоқчиман, дуо қилмоқчиман лекин қиблани ҳеч аниқлаб ололмаяпман компас юклаб олдим, аниқ кўрсатмаяпти, қайси тарафга қараб ўқишни билмаяпман. Сўраб суриштирдим ҳамма айтдики, муслим про дастурида компас бор дейишди, лекин компас аниқ кўрсатмаяпти. Жавоб учун олдиндан катта раҳмат

#Жавоб: Ва алайкум ассалом. Агар қиблани биладиган инсон йўқ бўлса, шуни бошқа йўл билан ҳам аниқлашнинг имкони топилмаса, унда ўзингиз ўз фикрингизга таяниб бир тарафни қибла деб қасд қиласиз ва шу тарафга қараб намоз ўқийсиз.

#Савол: Ассалому алайкум. Саволим қўйидагича, 2017 йилнинг июнь ойида ўғиллик бўлган эдик шунга қарамай аёлим яна ҳомиладор бўлиб қолибди. Гап шундаки болани дунёга келтиришни соғлиги кўтара олармикин деб қўрқаяпмиз. Аёлимда белининг икки жойида грижаси (диск чурраси) бор. Ҳар доим белида оғриқ бор. Болани олдириш гуноҳ аммо соғлигини ҳам ўйлашимиз керак. Сизлардан илтимос маслаҳат берсангизлар.

#Жавоб: Ва алайкум ассалом. Агар бирор ишончли омонатдор шифокор ҳомилани она ёки бола ҳаётига жиддий хавфи борлигини айтса ва шу пайтда ҳомила бир юз йигирма кунлик бўлмаган бўлса унда уламоларимиз бундай ҳомилани олдириб ташлашга рухсат берганлар.

Барча жавобларга ўтиш

@muslimuzportal | Muslim.uz
https://telegram.me/joinchat/BO0aAj0jjw0GT5rhPph8OQ