Muslim.uz
91.3K subscribers
18.1K photos
5.05K videos
114 files
16.7K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
#МАҚОЛА #ФИҚҲ #МАЗҲАБ #ҲУЖЖАТ #ФАТВО
ФИҚҲИЙ МАЗҲАБЛАРНИНГ ҲАҚЛИГИ БОРАСИДА ҲУЖЖАТ ВА ФАТВОЛАР

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг муборак ҳаётларининг охирига келганда, Қуръони Карим оятлари тушиши ҳам охирига етиб қолди. Кейинги босқичдаги оятларнинг аксарияти ҳукмларга тегишли эди. Турли қабила ва юрт одамлари Исломни қабул қилишди. Янги мусулмонлар қаршисида деярли йигирма уч йил давомида тушиб тўпланган оятларни ўқиб-ўрганиш, уларга амал қилиш, шариат аҳкомларини ўз ҳаётларида татбиқ қилиш вазифаси турар эди. Табиийки, ёш саҳобалар ўзларидан катталардан, янги мусулмонлар эскиларидан шаърий масалаларини сўрай бошлашди.

Бу ишларда баъзи саҳобалар ўз илмлари, топқирликлари билан бошқалардан ажралиб чиқдилар. Уламоларимиз фиқҳ билан машҳур бўлган тўрт халифани, Абдуллоҳ ибн Маъсуд, Абдуллоҳ ибн Умар, Абдуллоҳ ибн Аббос, Абдуллоҳ ибн Амр ибн Осс, Зайд ибн Собит ва Оиша онамиз розияллоҳу анҳумни мисол қилиб келтирадилар.

Шунингдек Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам аҳолиси мусулмон бўлган узоқроқ юртларга ўз вакилларини, ўша ердагиларга шариат аҳкомларини ўргатиш, уларнинг ҳаётида ориз бўладиган масалаларни ҳал этиш учун юбора бошладилар.

Жумладн, Яманга Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳуни юборишни ирода қилдилар. Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳу ўз иш жойларига жўнаб кетаётганларида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам у кишини тўхтатиб, “У ерда сенга бир масала ориз бўлса, қандай қилиб ҳукм чиқарасан?” деб сўрадилар. Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳу “Аллоҳнинг Китоби ила”, деб жавоб бердилар. Расули Акрам соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳнинг Китобидан топа олмасангчи?” деб сўрадилар. Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳу “Аллоҳнинг пайғамбари суннати ила”, деб жавоб бердилар. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳнинг пайғамбари суннатидан ҳам топа олмасангчи?” деб сўрадилар. Шунда Муоз ибн Жабал розияллоҳу анҳу қараб турмасдан, “Фикрим ила ижтиҳод қиламан”, дедилар. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам бу жавоблардан ғоят мамнун бўлдилар ва: “Аллоҳ расулининг вакилини, Аллоҳни ва расулини рози қиладиган нарсага муваффақ қилган Аллоҳ таолога ҳамду санолар бўлсин”, дедилар...

➡️ДАВОМИНИ ЎҚИШ

@muslimuzportal обуна бўлинг
#МАЗҲАБ
МАЗҲАБ ДЕСА, ЭНСАСИ ҚОТАДИГАНЛАРГА!

Хўп, мазҳабда Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳга эргашмас экансан, “мазҳаб” сўзини эшитсанг, энсанг қотар экан.

“Қуръон ва Суннатга эргашаман” деб бор овозинг билан бақирар экансан.

Қани менга айтчи, сен ўқиётган намознинг шаклини қаердан олгансан? Суннатдан деб шошқалоқлик қилма! Алдама! Сен фалончининг китоби ёки аудио суҳбатини эшитиб, ўшани бажаряпсан. Демак, мазҳабни тан олмаганинг билан барибир кимнидир мазҳабига, йўлига эргашяпсан-ку! Ўша одам айтган кўринишда намоз ўқияпсан-ку!

Энди савол: сен аудиосини эшитаётган, видеосини кўраётган ёки китобини ўқиётган киши илмлироқми ёки Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам мақтаган даврда яшаган, саҳобаларни кўрган инсон илмлироқми?

Бунинг жавобини қалбингни тўрида бериб турибсан. Аммо кибринг, қайсарлигинг ўша жавобни тилга чиқаришга қўймаяпти.

Кўзингни каттароқ оч! Ҳаёт фақат фейсбукдан иборат эмас. Атрофингдаги маслакдошларингнинг “биродар”, “рижол” деган гаплари сени алдаб қўймасин!

Агар устоз муҳим бўлмаганда, Аллоҳ таоло Қуръони Каримни нозил қилиб қўйиб, бандаларга ўзлари ўқиб, тушуниб олишларини амр қилган бўларди. Лекин ундоқ қилмади. Ўша инсонларнинг ичидан бир инсонни танлаб олиб, унга бандаларига айтмоқчи бўлган амр ва наҳйларини юборди. Ўша танлаб олинган Пайғамбар Аллоҳ таолонинг бандаларига Аллоҳ таолонинг муродини, рисолатини етказиб, устозлик қилдилар.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг нима амал қилганларини энг яхши билувчилар саҳобаи киромлардир. Саҳобаи киромларнинг амалларини энг яхши билувчилар тобеинлардир.

Имом Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ эса ўша тобеинларнинг бир вакилидирлар.

Савол:

Ким илмлироқ?

Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳми ёки Ибн Таймиями?

Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳми ёки Ибн Қаййимми?

Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳми ёки Албонийми?

Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳми ёки Ибн Бозми?

Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳми ёки Усайминми?

Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳми ёки Фавзонми?

Бу саволнинг жавоби яна қалбинг тўрида деб ўйлайман! Қайсарликни бас қилиб, эътироф этилган уламолар, мужтаҳидлар йўлига эргаш!

Талашиб-тортишишни, бир-бирини ҳақорат қилиб, ерга уришни бас қил!

Аллоҳ таоло барчамизни уламоларга нисбатан беписандлик қилишдан асрасин!

Барчамизни Ўзининг ҳидоятидан айирмасин ва хотимамизни чиройли қилсин!

Нозимжон Ҳошимжон
@muslimuzportal | Muslim.uz
#МАҚОЛА #МАЗҲАБ
МАЗҲАБГА ЭРГАШИШ ВОЖИБ АМАЛ

Aввало “мазҳаб” сўзига таъриф берсак мақсадга мувофиқ бўлади. “Мазҳаб” сўзи арабча сўз бўлиб, “йўл”, “йўналиш” маъноларини билдиради.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳаётлик пайтларида шариатга боғлиқ барча масалаларнинг ечимини У Зот алайҳиссаломнинг ўзлари кўрсатар эдилар. Саҳобаи киромлар эса, У Зот алайҳиссаломдан содир бўлган ҳар бир гап ва ишларни катта эътибор билан қабул қилиб, ўз ҳаётларига тадбиқ қилардилар...

➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

@muslimuzportal обуна бўлинг
ИМОМ АБУ ҲАНИФАНИНГ СЎЗЛАРИНИ ҚАНДАЙ ТУШУНАМИЗ?
#мазҳаб

593-CАВОЛ: Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ: "Ҳадис саҳиҳ бўлса, у менинг мазҳабимдир", деган сўзларини шарҳлаб беринг. Сохта салафийларшу гапларни далил қилиб қаерда саҳиҳ ҳадис бўлса, ўшанга амал қилиш керак, деб гапириб юришибди.

ЖАВОБ: Бисмиллаҳир роҳманир роҳим. Кўпчилик олимлар бу жумлани: "Агар ҳадис саҳиҳ бўлса ва унга зид келувчи ҳадисдан холи бўлса, у менинг мазҳабимдир", деб тушунилади дейдилар. Яна бу Имом Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳнинг ҳадисларни қиёсдан устун қўйганига далилдир. Лекин бу сўз ижтиҳодга лаёқати йўқ киши қаерда саҳиҳ ҳадис кўрса, ундан ҳукм олиши жоиз дегани эмас.
Энг муҳими, мужтаҳид даражасига етмаган шахс оят ва ҳадислардан ўзича ҳукм чиқаришга ҳаққи йўқ. Битта саҳиҳ ҳадисни ўқиб у билан ҳукм чиқарилмайди, чунки баъзи ҳадислар саҳиҳ бўлсада кейинчалик мансух (бекор) бўлган бўлиши мумкин ёки унга маънода зид келувчи ҳадис ҳам бўлиши мумкин. Саҳиҳ ҳадис китобларига илмий омонат сифатида мансух ҳадислар ҳам киритилган. Ҳукм олинадиган ҳадисларни мужтаҳид уламолар саралаб олганлар.
Мужтаҳид олимлар ҳадислардан қандай ҳукм чиқарганларини Имом Абу Жаъфар Таҳовий раҳимаҳуллоҳ “Шарҳи маонил осор” номли китобларида кўрсатиб берганлар. Яъни, бир мавзудаги барча ҳадисларни бир жойга тўплаб, уларни саралаб, таққослаб, таҳлил қилиб охирида мужтаҳид уламоларимизнинг улардан чиқарган ҳукмларини келтирганлар. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

▫️ Каналга уланиш▫️