Muslim.uz
91.3K subscribers
18.1K photos
5.05K videos
114 files
16.7K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
Ўзбекистон халқаро ислом академияси ташкил этилди

Академия ўз фаолиятида диний-маърифий соҳани ривожлантиришга эътибор қаратиши белгилиб қўйилди.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Диний-маърифий соҳа фаолиятини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги фармони қабул қилинини хабар берган эдик.

Фармонга мувофиқ, Тошкент ислом университети негизида Ўзбекистон халқаро ислом академияси ташкил этилди.

Ўзбекистон халқаро ислом академияси:


Қуръон илмлари, ҳадис, ислом ҳуқуқи, ақида, тасаввуф, ислом иқтисодиёти ва молияси, халқаро муносабатлар, хорижий тиллар (араб, форс, инглиз, рус, урду, турк ва б.) ва бошқа халқаро миқёсда эҳтиёж мавжуд бўлган соҳалар бўйича малакали кадрларни тайёрлашга йўналтирилади;
ўрта махсус, олий таълим, олий таълимдан кейинги таълим, малака ошириш босқичларида узлуксиз таълимнинг яхлит тизимини ташкил этишга қаратилган фаолият олиб боради;
илмий меросни чуқур тадқиқ қилиш ва асраб-авайлашга, диний ва дунёвий билим беришга ихтисослашган етакчи таълим ва илмий-тадқиқот муассасаси ҳисобланади;
республикадаги барча ислом таълим муассасалари фаолиятини ўқув-меъёрий ва ўқув-услубий жиҳатдан таъминлаш ҳамда мувофиқлаштиришни амалга оширади.

Ўзбекистон халқаро ислом академияси битирувчиларига умумтаълим мактаблари, ўрта махсус ва олий таълим муассасаларида соҳага тегишли фанлар бўйича педагогик фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқи берилди.

ЎМИ Матбуот хизмати
@muslimuzportal обуна бўлинг ёки дўстингизга тавсия этинг | Muslim.uz
#Шаъбон

Усмон ибн Муҳаммад ибн Муғийра ибн ал-Ахнас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Шаъбондан кейинги шаъбонгача ажаллар (умрлар) белгиланади. Бир киши уйланиб, фарзанд кўради. Ваҳоланки, унинг исми вафот этганлар сафига киритиб қўйилган бўлади», дедилар».

@muslimuzportal обуна бўлинг ёки дўстингизга тавсия этинг | Muslim.uz
Шаъбон ойи ҳақида

Ўқиш учун манзил:👇
https://muslim.uz/index.php/media-17/mp3/item/7490
253.Ёмғир ёғиб турганда ўқиладиган дуо
Шайх Муҳаммад Содиқ
Ёмғир ёғиб турганда... - Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф

Яқинларингизга ҳам
улашинг
https://telegram.me/joinchat/BO0aAj0jjw0GT5rhPph8OQ
Sha'bon oyi haqida - 1
Azizxo'ja domla
#Шаъбон_ойи

Шаъбон ойи ҳақида | Азизҳўжа домла

Яқинларингизга ҳам
улашинг
https://telegram.me/joinchat/BO0aAj0jjw0GT5rhPph8OQ
#Onlayn_dars

Bugun soat 21:10 da Fiqh fanidan navbatdagi onlayn dars bòlib òtadi. Dars mavzusi - Fosid savdolar davomi.

Darsni Toshkent islom instituti mudarrisi "Siroj-solih" jome masjidi imom xatibi ustoz Hasan domla Qodirov òtadilar.

Manzil: Fb.com/muslimuzportal

@muslimuzportal
Fiqh fanidan onlayn dars boshlandi.

Onlayn kuzatish uchun manzil:
https://m.facebook.com/story.php?story_fbid=2026482390923010&id=1608085119429408
Ҳадис моҳиятини тўғри англаш

Батафсил:
https://muslim.uz/index.php/rukn/hadis/item/7504-adis-mo-iyatini-t-ri-anglash
Ҳадисда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ҳар тонг қуёш чиқганда икки фаришта нидо қилади. Эй Аллоҳ инфоқ қилувчини инфоқини ўрнини тўлдиргин ва хасис, зиқнага талофат бер” дер эканлар. Лекин биз ҳаётда бу ҳадиснинг аксини кўрамиз.

https://muslim.uz/index.php/rukn/hadis/item/7504
Насиҳат қилинг, шарманда қилманг!

«Ким ўз дўстига махфий ваъз қилса, унга насиҳат қилган ва уни зийнатлаган бўлади. Ким ўз дўстига ошкора ваъз қилса, уни шарманда қилган ва айблаган бўлади».

Имоми Шофеъий раҳимаҳуллоҳ ушбу сўзлари билан насиҳат билан шарманда қилишнинг ва самимий муносабат билан дашном беришнинг орасидаги фарқни баён қилиб бердилар.

Дарҳақиқат, дин насиҳатдир (самимиятдир). Лекин унинг риоя қилиш керак бўлган одоблари ва билиш лозим бўлган ҳудудлари бор.

Энг аввало, насиҳат қилмоқчи бўлган киши кўрсатма беришда ниятини холис қилмоғи лозим. Зеро, ҳар бир насиҳат бир хил эмас. Ҳар бир насиҳатгўй ҳам самимий ва омонатдор эмас. Шунингдек, ҳар бир насиҳат қилинган киши ўзига йўналтирилган кўрсатмани тўғри қабул қилиб муваффақият қозонавермайди.

Батафсил:
https://muslim.uz/index.php/maqolalar/item/7498-nasi-at-iling-sharmanda-ilmang
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#Хайрли_тонг

Ассаламу алайкум ва роҳматуллоҳ!

Аллоҳ таоло янги кунни хайрли ўтишини насиб этсин!

https://telegram.me/joinchat/BO0aAj0jjw0GT5rhPph8OQ
#Фатво_ҳайъатига_келган_саволлар (5-қисм)

Савол: Ассалому алайкум! Саволим шундан иборатки, кўпчилигимиз гувоҳ бўладиган бир ҳолатда, яъни ёмон бир хабар ёки ходисани эшитганимизда "тавба-тавба" деймиз. Айнан шу ҳолатда кўп гувоҳ бўламанки, баъзилар ирим тарзида қулоқларини ортига бармоқлари билан тегиб қўйишади, яна баъзилар эса қўллари билан "тук-тук-тук" қилишади ва бу қилиқлари билан шайтонни ҳайдашаётганини айтишади. Бундай ҳолатда бу одат ҳақида аниқ диний билимга эга эмаслигим учун менда иккиланиш пайдо бўлади. Саволим: айнан шунақа ҳолатдаги бу одатлар қанчалик тўғри? Тўлиқроқ маълумот берсангиз! Жавобингиз учун олдиндан раҳмат!

Жавоб: Ва алайкум ассалом. Халқ орасида сиз айтган гаплар мавжуд. Лекин бу борада Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам қандай йўл тутганларига эътиборингизни қаратамиз. Оиша розияллоҳу анҳодан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васалламга у кишини хурсанд қиладиган иш келса “неъматлари билан яхшиликлар тўлиқ бўладиган Аллоҳга ҳамд бўлсиин”, дер эдилар. Ва агар у зотга ёмон кўрган иш келса “Барча ҳолатларда Аллоҳга ҳамд бўлсин”, дер эдилар. Шу ҳадисдан келиб чиқиб ёмон хабар эшитган вақтда турли гаплар ёки ҳаракатларни эмас балки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг суннатларига амал қилсак мақсадга мувофиқ бўлади.

БАТАФСИЛ

ЎМИ Матбуот хизмати
@muslimuzportal обуна бўлинг ёки дўстингизга тавсия этинг | Muslim.uz
Гўзал хотима: масжидда жон берган Абдулло ота

Ўқиш учун манзил:👇
https://muslim.uz/index.php/maqolalar/item/7475
“Имом Бухорий” давлат мукофоти ҳақида нималар биласиз?

Ўқиш учун манзил:👇
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/7480
Ҳазрати Алидан (илм) олиб, ундан энг кўп фойдаланган олим – Муҳаммад ибн Ҳанафийдир.

Муҳаммад ибн Ҳанафий билан акаси Ҳасан ибн Али орасида негадир гап қочиб, бир-биридан аразлаб юришди. Муҳаммад ибн Ҳанафий ота бир акаси Ҳасанга хат ёзиб, дилидаги гапларини очиқ-ошкора шундай баён этди: “Аллоҳ таоло мендан кўра сизни фазилатли қилди... Сизнинг онангиз Фотима Муҳаммад ибн Абдуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг қизи, менинг онам Бани ҳанифалик оддий аёл, она томондан бобонгиз Расулуллоҳ алайҳиссалом бўлади, менинг она томондан бобом Жаъфар ибн Қайс. Агар сизга бу хатим етиб борса, олдимга келсангиз ва мен билан ярашсангиз, ҳар бир нарсада мендан кўра сизга афзаллик бўлади”.

Бу мактуб Ҳасанга етиб бориши билан укаси олдига шошилди ва гина-кудуратни унутиб, у билан ярашди. Бу моҳир, закий ва хушхулқли адиб Муҳаммад ибн Ҳанафий ким бўлди?

Келинг, унинг ҳаёт қиссасини аввалидан бошлай қолайлик.

Ўқиш учун манзил:👇
https://muslim.uz/index.php/maqolalar/item/7482