Muslim.uz
91.3K subscribers
18.1K photos
5.05K videos
114 files
16.7K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
#Шаъбон_ойи_ҳақидаги_ҳадислар

Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:

«Аллоҳ таоло шаъбоннинг ўн бешинчи кечасида раҳмат назари билан қараб, ширк келтирувчи ва қалбида бирорта мусулмонга нисбатан гина-адоват сақловчи кишилардан бошқа барча махлуқларини мағфират қилади».

MUSLIM.UZ – HIDOYAT MASKANI
Дўстларингизга ҳам улашинг!
#Шаъбон_ойи_ҳақидаги_ҳадислар

Абдуллоҳ ибн Амр розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«Шаъбоннинг ўн бешинчи кечаси Аллоҳ таоло бандаларига раҳмат назари билан қарайди. Иккита шахсдан бошқа барчани мағфират қилади: бири гиначи, бошқаси ноҳақ одам ўлдирувчи», дедилар».

MUSLIM.UZ – HIDOYAT MASKANI
Дўстларингизга ҳам улашинг!
#Шаъбон_ойи_ҳақидаги_ҳадислар

Усмон ибн Абул Осс розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

«Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам айтдилар:

«Қачон шаъбоннинг ўн бешинчи кечаси бўлса, бас, (Аллоҳ таоло тарафидан) бир нидо қилувчи нидо қилади: «Бирорта мағфират сўровчи борми, Мен уни мағфират қиламан! Бирор нарса сўровчи борми, Мен унга бераман», дейди. Шу вақтда ким (қалбидан) сўраса, унга (ўзининг шаънига мувофиқ) берилади. Зинокор ҳотин ва мушрикдан бошқа. (Булар ўзларининг ёмон амаллари сабабидан Аллоҳ таолонинг неъматидан маҳрум бўлгандирлар)».

MUSLIM.UZ – HIDOYAT MASKANI
Дўстларингизга ҳам улашинг!
#Шаъбон_ойи_ҳақидаги_ҳадислар

«Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:

«(Эй Оиша,) бу кеча қандай кеча эканини биласизми?» дедилар. Мен:

«Аллоҳ ва Унинг Расули билувчироқ», дедим.

«Бу шаъбоннинг ўн бешинчи кечасидир. Аллоҳ азза ва жалла бу кеча Ўзининг бандаларига раҳмат назари билан қарайди ва мағфират сўровчиларни мағфират қилади, раҳм сўровчиларга раҳм қилади, дилларида мусулмонларга нисбатан гина, адоват сақловчи кишиларни қандай бўлса, шундай ҳолатда қўйиб қўяди», дедилар.


MUSLIM.UZ – HIDOYAT MASKANI
Дўстларингизга ҳам улашинг!
Sha'bon oyi haqida - 1
Azizxo'ja domla
#Шаъбон_ойи

Шаъбон ойи ҳақида | Азизҳўжа домла

Яқинларингизга ҳам
улашинг
https://telegram.me/joinchat/BO0aAj0jjw0GT5rhPph8OQ
#Шаъбон_ойи #Бароат_кечаси
БАРОАТ КЕЧАСИ ҚАЧОН?

Кўп мамлакатларда 1441 сана ҳижрий Шаъбон ойининг ҳилоли кўринганини айтиб, 2020 йил 25 мартдан Шаъбон ойининг биринчи куни деб эълон қилинди. Айрим Уммон, Марокаш ва Мавритания давлатлари, шу жумладан Муслим тақвимида ҳам Шаъбон ойининг биринчи куни шу йил 26 март кунидан ҳисобланди. Бу ҳолат минтақаларнинг турличалиги билан изоҳланади. Бунинг устига тақвимлар ой чиқишига қараб бир кунга фарқ қилиши ҳам мумкин.

Шунинг учун, эҳтиёт юзасидан имкон борича 7-8 ва 8-9 апрель кечалари бедор бўлиш мақсадга мувофиқдир. Шундай қилсангиз ҳар икки тоифанинг гапига амал қилган бўласиз.
Зеро, Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам Милҳон ибн Қайсга: “Қачон бир ойдан уч кун рўза тутадиган бўлсанг, ўн уч, ўн тўрт, ўн бешни тут” дедилар. Бир ривоятда: “Улар худди йил бўйига ўхшар” деганлар.

🔸Ғафлатда қолманг! Бароат кечаси: тақдирлар, воқеа-ҳодисалар, қисматлар белгиланади

🔸Бароат кечасининг фазилатлари

🔸Бароат кечаси (Аудио)

@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
🌙 ШАЪБОН ОЙИНИНГ ФАЗИЛАТЛАРИ

...Шаъбон мусулмонлар қошида ғоят аҳамиятли ва муборак саналган ойлардан бири ҳисобланади.
У рамазондан битта олдинги ой бўлганлиги туфайли ҳам унда рамазон ойини муносиб кутиб олишга тайёргарлик кўрилади. Кўп нафл рўзалар тутилади. Қуръони карим тиловатига киришилади. Хайрли амалларга қўл урилади. У рўзаси фарз бўлган рамазон ойи учун бамисоли фарз намозларини ҳаммаёғидан ўраб турувчи ва нуқсонлардан ҳимоялаб турувчи аввалги ва кейинги суннатлари кабидир. У рамазоннинг муқаддимасидир. Бу ойда нафл рўзалар тутиш билан машғул бўлган киши Рамазон рўзасини ортиқча машаққат ва қўрқувсиз бошлайди. Балки, бу иш унга бирмунча енгил бўлиб қолади. Натижада фарз бўлган рамазон рўзасига ғайрат ва шижоат билан киришади...

➡️БАТАФСИЛ

Muslim.uz | https://taplink.cc/muslimuz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

#Шаъбон_ойи #фазилат #ғафлат
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙 БУГУН СОАТ 20:00 ДА
ШАЪБОН ОЙИ ҲАҚИДА ЖОНЛИ СУҲБАТ БЎЛАДИ!

Бугун, 23 февраль пайшанба куни соат 20:00 да “Ражаб ва Шаъбонни баракали қилиб, Рамазонга етказгин!” номли туркум жонли эфирларнинг навбатдаги сонида "Шаъбон ойи фазилатлари ҳақида" онлайн суҳбат бўлиб ўтади.

🌙 Унда сиз юртимиз уламоларининг Шаъбон ва Рамазон ойлари фазилати ҳақидаги суҳбатлари ҳамда қориларимизнинг гўзал тиловатларидан баҳра олишингиз мумкин.

Инсон жисмини, руҳини рўзага тайёрлаб, ибодатлар ила ўтказса, Рамазондаги рўза унга ҳузур бағишлайди. Шундай экан, азизлар, ушбу кунларни ғанимат билайлик.

Youtube орқали томоша қилиш

Facebook орқали томоша қилиш

Instagram орқали томоша қилиш

Telegram voice орқали эшитиш

🟢 ITV орқали томоша қилиш (tas-ix)

#ШАЪБОН_ОЙИ #Рамазонга_ҳозирлик

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz | https://taplink.cc/muslimuz
@muslimuzportal | @diniysavollar
🌙 Шаъбон ойи нафсни рамазон ойини муносиб кутиб олишга тайёрлаш ойидир...

...Ўтган солиҳлар бу ойда мискинларга ғамхўрлик қилишга ошиқардилар. Бева-бечора, фақир ва камбағаллар Рамазон ойини кўтаринки кайфият ва хурсандчилик билан кутиб олишсин деб закотларини берардилар.

Ибн Ҳажар Асқалоний раҳимаҳуллоҳ айтадилар: "Мусулмонлар шаъбон ойи кириб келиши билан закотларни адо этишга ва Қуръони каримнинг тиловатини кўпайтиришга жуда қаттиқ эътибор берардилар".

Бир сўз билан айтганда, шаъбон ойи нафсни рамазон ойини муносиб кутиб олишга тайёрлаш ойидир...

➡️Батафсил
Muslim.uz | https://taplink.cc/muslimuz
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

#Шаъбон_ойи #нафс #закот #Қуръони_карим
🌙 БУГУН СОАТ 20:00 ДА
ШАЪБОН ОЙИ ҲАҚИДА ЖОНЛИ СУҲБАТ БЎЛАДИ!

Бугун, 2 март пайшанба куни соат 20:00 да “Ражаб ва Шаъбонни баракали қилиб, Рамазонга етказгин!” номли туркум жонли эфирларнинг навбатдагисида "Улуғ ойларни ғанимат билиш ҳақида" онлайн суҳбат бўлиб ўтади.

🌙 Унда сиз юртимиз уламоларининг "Улуғ ойларнинг фазилати" ҳақидаги гўзал суҳбатларидан ҳамда етук қориларимизнинг қалбга сурур бағишловчи тиловатларидан баҳраманд бўлишингиз мумкин.

Инсон жисмини, руҳини рўзага тайёрлаб, ибодатлар ила ўтказса, Рамазондаги рўза унга ҳузур бағишлайди. Шундай экан, азизлар, ушбу кунларни ғанимат билайлик.

Youtube орқали томоша қилиш

Facebook орқали томоша қилиш

Instagram орқали томоша қилиш

Telegram voice орқали эшитиш

🟢 ITV орқали томоша қилиш (tas-ix)

#ШАЪБОН_ОЙИ #Рамазонга_ҳозирлик

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
Muslim.uz | https://taplink.cc/muslimuz
@muslimuzportal | @diniysavollar