Бойларнинг молида фақирларнинг ҳаққи бор
#Фақирлар #Закот #Садақа
...
Мусулмонлар, авваламбор, ҳар бир нарсани Аллоҳ таоло яратган ва тасарруф қилиш учун бандаларни тайинланган, деган тушунчага суянади. Шунинг учун бандалар қўлларига тўпланган молларнинг ҳақиқий эгаси бўлган Зотнинг буйруқлари ва кўрсатмаларига бўйсуниши лозим бўлади. Аллоҳ таоло Қуръони каримда бундай баён қилади: «Аллоҳ сенга ато этган нарса билан охиратни истагин ва дунёдан бўлган насибангни ҳам унутмагин. Аллоҳ сенга эҳсон қилгани каби сен ҳам (одамларга) эҳсон қил! Ерда бузғунчилик қилишни истама! Чунки Аллоҳ бузғунчиларни суймас» (Қасас сураси, 77-оят).
Ушбу оятдан ҳар бир нарсанинг ҳақиқий эгаси Аллоҳ таоло экани ва У бизларни Ўзи белгилаб берган меъёрга мувофиқ иш юритишимизга буюргани маълум бўлади. Бу меъёр охиратда Аллоҳнинг розилигини топиш умидида бу дунёда унга итоат қилишдир. Ибодатларни тўла адо этиш, хайр садақа ва закот бериш шу итоатлар жумласидан. Аллоҳ таоло бойларга яхшилик тариқасида берган молдан муҳтожларга эҳсон қилишга буюриши эса ўша мол Аллоҳники эканини эслатишдир. Аллоҳ таоло Қуръони каримда шу ҳақни фақир ва муҳтож бандаларига беришга буюради. Фақир ва мискинлар бойлардан садақаларни олишни ор деб билмаслиги учун муҳтожларнинг молдаги насибаларини уларнинг ҳақлари деб таъкидлайди. Негаки, улар Қуръон оятига биноан ўз ҳақларини худди шерикчилик орқали топилган даромаддаги ўз улушларини олгандек қабул қилиши лозим бўлади...
БАТАФСИЛ
@muslimuzportal | Muslim.uz
https://telegram.me/joinchat/BO0aAj0jjw0GT5rhPph8OQ