Ният ва ихлоснинг аҳамияти
#Ният #ихлос
Савдо қилаётган тижоратчи, тер тўкиб ишлаётган деҳқону чорва боқаётган чўпон, илм масканларида мударрислик қилаётган устоз ёки раҳбар, хизматчи ходимлару чегаралардаги аскарлар бўлсин, ниятига қараб савоб олади. Ҳадисда: “Амаллар ниятга боғлиқдир”, дейилган. Масалан, эр-хотиннинг оилавий вазифаларни бажаришида ҳам савоб умиди бўлиши керак.
Зайд Шомий раҳимаҳуллоҳ: "Мен ҳар бир ишда, ҳатто ичмоқ ва емоқда ҳам Аллоҳнинг розилиги бўлишини истайман", деган. Демак, ният холис бўлса, инсон тирикчилигига куч ва озуқа истаб, ҳалолдан ейиши, ичиши, ҳатто дам олиши ҳам ибодат бўлади. Амалнинг ибодатга айланиши учун ният холис бўлиши лозим. Яҳё ибн Касир раҳимаҳуллоҳ: "Ниятинг ҳақида огоҳ бўл, чунки у амалингдан кўра муҳимдир", дейди. Юсуф ибн Асбот раҳимаҳуллоҳ эса: "Ниятни ҳар хил бузғунчиликлардан тозалаш меҳнаткашларнинг қаттиқ ишлашидан ҳам оғирроқдир", деган.
БАТАФСИЛ
@muslimuzportal | Muslim.uz

old.muslim.uz
Ният ва ихлоснинг аҳамияти
Савдо қилаётган тижоратчи, тер тўкиб ишлаётган деҳқону чорва боқаётган чўпон, илм масканларида мударрислик қилаётган устоз ёки раҳбар, хизматчи ходимл...
#Ихлос – бу амални фақат Аллоҳнинг розилиги учун қилиш, Ундан бошқа бирор нарсани мақсад қилмасликдир.
Ихлос – бу ибодатларда Аллоҳ таолони яккаю ягона деб билишдир.
Ихлос – бу халқнинг назарини буткул унутиб, хамма вақт Холиқнинг кўриб туришини ҳис қилишдир.
Ихлос – бу амал қабул бўлишининг асосий икки шартларидан биридир.
الَّذِي خَلَقَ الْمَوْتَ وَالْحَيَاةَ لِيَبْلُوَكُمْ أَيُّكُمْ أَحْسَنُ عَمَلًا وَهُوَ الْعَزِيزُ الْغَفُورُ
Сизларнинг қайсиларингиз чиройлироқ-яхшироқ амал қилгувчи эканлигингизни имтиҳон қилиш учун ўлим ва ҳаётни яратган зотдир. У қудратли ва мағфиратлидир (Мулк сураси 2-оят).
Фузайл ибн Иёз раҳматуллоҳи алайҳ ушбу ояти каримадаги “чиройлироқ амал” дан мурод – бу холисроқ ва шариат ҳукмларига мувофиқроқ амалдир, – деди. У зотдан:
– Эй Абу Али, холисроқ ва шариат ҳукмларига мувофиқроқ амални бизга тушунтириб беринг, –деб сўрадилар.
– Агар амал холис бўлиб, шариат ҳукмларига мувофиқ бўлмаса қабул бўлмайди. Шунингдек, шариат ҳукмларига мувофиқ бўлиб, холис Аллоҳнинг розилиги учун қилинмаса, ундай ҳолда ҳам мақбул эмас, – деди ва Қуръондаги ушбу икки оятни ўқиди.
فَمَنْ كَانَ يَرْجُو لِقَاءَ رَبِّهِ فَلْيَعْمَلْ عَمَلًا صَالِحًا وَلَا يُشْرِكْ بِعِبَادَةِ رَبِّهِ أَحَدًا
“…Бас, кимки Парвардигори билан мулоқотда бўлишдан умидвор бўлса, у ҳолда эзгу амал қилсин ва Парвардигорига ибодат қилишда ҳеч кимни (Унга) шерик қилмасин!” (Каҳф сураси 110-оят).
@muslimuzportal обуна бўлинг ёки дўстингизга тавсия этинг | Muslim.uz

#Ихлос сураси
Жаброил алайҳиссалом Табукда тушиб:
- “Эй Расулуллоҳ, Муовия Музаний Мадинада вафот этди. Унга намоз ўқишингиз учун ерни букиб берайми?” - дедилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
- “Ҳа” - дедилар. Шунда Жаброил алайҳиссалом икки қаноти билан ерга ва тоғ чўққиларига урган эдилар, ер итоат қилди ва унинг тобути кўрсатилди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга намоз ўқидилар. Ортларида фаришталар икки саф бўлиб, ҳар бир сафда етмиш минг фаришта бор эди. Ўқиб бўлиб, “Таржиъни (Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун) айтдилар. Сўнг:
- “Бу даражага нима сабабли эришди?” - деб сўрадилар. Жаброил алайҳиссалом:
- “Қул ҳуваллоҳу аҳад” ни яхши кўргани ва уни келганда ҳам, кетганда ҳам, турганда ҳам, ўтирганда ҳам ва ҳар бир ҳолатда ҳам ўқигани учун” - дедилар.
@muslimuzportal