Muslim.uz
91.2K subscribers
18.2K photos
5.06K videos
114 files
16.7K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
#савол_ва_жавоблар
CАВОЛ:
Киши умра ҳажи қилса зиммасидаги ҳаж ибодати ҳам соқит бўладими?

💬 ЖАВОБ:
Биринчидан “умра ҳажи” деган ибора хато. Ҳаж бор, умра бор. Умра қилган одамдан ҳаж фарзи соқит бўлмайди. Умра суннат амал, ҳаж эса фарз бўлиб, Ислом арконларининг бешинчисидир. Суннат ҳеч қачон фарзнинг ўрнини босмайди. Қодир одамга ҳаж қилиш фарз.

Савол мавзусига оид мақола:
📋 ҲАЖ ВА УМРА
---------
ЎМИ фатво ҳайъати.
🌐 https://savollar.muslim.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot
---------
@muslimuzportal обуна бўлинг ёки дўстингизга тавсия этинг | Muslim.uz
#савол_ва_жавоблар
CАВОЛ:
Қуръони каримда келган “Машъарул Ҳаром” ибораси ҳақида маълумот берсангиз.

💬 ЖАВОБ:
Бу ибора Қуръони каримда бир ўринда келган: “Раббингиздан (ҳаж мавсумида тижорат билан) фазл тилашингизда сизларга (ҳеч қандай) гуноҳ йўқдир. Арафотдан тушганингизда, Машъари Ҳаромда (Муздалифада) Аллоҳни(талбия, таҳлил, такбир, сано билан) зикр этинг! У сизларни гарчи илгари адашганлардан бўлсангиз-да – ҳақ йўлга ҳидоят қилгани каби, сизлар ҳам Уни ёд эти­нгиз!” (Бақара, 198).

“Машъарул Ҳаром” Муздалифадаги “Жабали Қузах” номли, устида “Мийқада” деб аталувчи тош бўлган тепалик
ва унинг атрофидир. У эҳтиромга сазовор жой эканидан “Ҳаром” деб сифатланади (Тафсири Насафий).


---------

ЎМИ фатво ҳайъати. Cаволларингизни https://savollar.muslim.uz кириб йўллашингиз мумкин ёки Телеграмдаги @SavollarMuslimUzBot га саволларингизни жўнатсангиз бўлади.
---------
@muslimuzportal обуна бўлинг ёки дўстингизга тавсия этинг | Muslim.uz
#савол_ва_жавоблар
CАВОЛ:
Отамиз Одам алайҳиссалом, онамиз Ҳавво бўлса, бугунги кунда ер юзида яшаётган етти миллиарддан ошиқ инсон нега ҳар хил тилларда гаплашади?

💬 ЖАВОБ:
Саволингизнинг жавобини ушбу ояти карималардан топасиз: “Эй инсонлар, дарҳақиқат, Биз сизларни бир эркак (Одам)
ва бир аёл (Ҳавво)дан яратдик ҳамда бир-бирларингиз билан танишишларингиз учун сизларни (турли-туман) халқлар ва қабила (элат)лар қилиб қўйдик...” (Ҳужурот, 13);

“Унинг борлиги
ва ягоналиги, далилларидан (яна бири) – осмонлар ва Ерни яратиши ва сизларнинг тилларингиз ва рангларингизни хилма-хиллигидир. Албатта, бунда барча оламлар учун аломатлар бордир” (Рум, 22).

Савол мавзусига оид мақола:
📋 Инсон-азиз
---------
ЎМИ фатво ҳайъати.
🌐 https://savollar.muslim.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot
---------
@muslimuzportal обуна бўлинг ёки дўстингизга тавсия этинг | Muslim.uz
#савол_ва_жавоблар
CАВОЛ:
Масжидимиз имомининг айтишича, маҳрнинг энг ози ўн дирҳам экан. Унинг пулимиздаги қиймати неча сўм бўлади?

💬 ЖАВОБ:
Бизнинг мазҳабимизда маҳрнинг энг оз миқдори ўн дирҳам кумуш деб белгиланган. Кўпининг эса чеки йўқ, аммо ҳадиси шарифларда маҳрнинг ҳам озига қаноат қилган аёллар мақталган.

Бир дирҳам замонавий ўлчовда 3,12 граммдир, уни ўнга кўпайтирсак 31,2 грамм бўлади. Никоҳ шартномаси тузилаётганида 31,2 грамм кумушнинг қиймати сўмда қанча бўлса, ўша маҳрнинг энг кам миқдори бўлади. Бундан маҳрга ана шу миқдордан ортиқ бериб бўлмас экан, деган хулоса чиқмайди. Динимиз жамиятнинг барча қатлами манфаатини тенг ҳимоя қилгани учун уларнинг энг камбағалига ҳам малол келмайдиган миқдорни белгилаган. Кимнинг шароити кўтарса, бундан кўпроғига қодир бўлса, кўпроқ ҳам бераверади.


ЎМИ фатво ҳайъати. Cаволларингизни https://savollar.muslim.uz кириб йўллашингиз мумкин ёки Телеграмдаги @SavollarMuslimUzBot га саволларингизни жўнатсангиз бўлади.
---------
@muslimuzportal обуна бўлинг ёки дўстингизга тавсия этинг | Muslim.uz
#савол_ва_жавоблар
CАВОЛ:
Assalom alaykum aziz ustozlar sovolim quydagicha tushida kabani, qora toshni ko'rsa buning uchun osh berish kerakmi bazilar osh berishing kerak deyishmoqda jovob uchun oldindan rahmat. Alloh sizlardan rozi bo'lsin.

💬 ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом! Нотўғри гапни айтибдилар сизга.

---------
ЎМИ фатво ҳайъати.
🌐 https://savollar.muslim.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot
---------
Савол мавзусига оид мақола:
📋 Ҳаж шартлари
@muslimuzportal обуна бўлинг ёки дўстингизга тавсия этинг | Muslim.uz
#савол_ва_жавоблар
CАВОЛ:
Assalomu alaykum savolim shuki men duduqlanib gapiraman shuning uchun namoz vaqtida shom, xufton, bomdod vaqtida ovoz chiqarib namoz o'qishda qiynalaman. Shu sabab ovoz chiqarmay o'qisam ham bo'ladimi. Javobingiz uchun rahmat Alloh rozi bo'lsin

💬 ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом! Бўлади. Бемалол ўқийверинг, ичингизда. Фақат тилингизни қимирлатиб, ҳарфларни ичда талаффуз қиласиз.

---------
ЎМИ фатво ҳайъати.
🌐 https://savollar.muslim.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot
---------
Савол мавзусига оид мақола:
📋 НАМОЗ
@muslimuzportal обуна бўлинг ёки дўстингизга тавсия этинг | Muslim.uz
#савол_ва_жавоблар
CАВОЛ:
Ассалому алейкум. Беш
вақт намоз ўқишни бошладим. 1 ва 2-чи ракатларда зам сура ўқийман. Суннат, фарз ва витр намозларининг қайсисида 3 ва 4-ракатларда зам сура ўқилмайди?

💬 ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом! Фарз намозларнинг 3-4-ракатида зам сура ўқилмайди.

---------
ЎМИ фатво ҳайъати.
🌐 https://savollar.muslim.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot
---------
Савол мавзусига оид мақола:
📋 НАМОЗ
@muslimuzportal обуна бўлинг ёки дўстингизга тавсия этинг | Muslim.uz
#савол_ва_жавоблар
CАВОЛ:
Ассалом алайкум Устоз! Устоз балоғат ёши йигит бўлган даврдан ёки 12 ми ёки 15 ёшдан хисобланадими?

💬 ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом! Балоғат ёши йигит бўлган (ўғил бола тушида булғанган, қиз бола ҳайз кўрган) вақтидан бошланади. Агар ўғил болада ҳам, қиз болада ҳам 15 ёшгача бундай ҳоллар ва балоғатга етишнинг бошқа бирор аломати маълум бўлмаса, иккиси ҳам ўн беш ёшга тўлганидан балоғатга етган ҳисобланадилар. Фарзлар уларнинг зиммаларига юкланади. Бажармасалар, гуноҳкор бўладилар.

---------
ЎМИ фатво ҳайъати.
🌐 https://savollar.muslim.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot

@muslimuzportal обуна бўлинг ёки дўстингизга тавсия этинг | Muslim.uz
#савол_ва_жавоблар
CАВОЛ:
Киши ўзи ишлаб турган муассаса ёки бирор бир ташкилотдан келажакда ойлик маошидан секин-аста тўлаш шарти билан қарз олиб ҳажга бориши мумкинми?

💬 ЖАВОБ:
Ҳаж ибодати қодир бўлган кишига фарз. Етарли маблағи бўлмаган кишига ҳаж фарз эмас.

---------
ЎМИ фатво ҳайъати.
🌐 https://savollar.muslim.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot
---------
@muslimuzportal обуна бўлинг ёки дўстингизга тавсия этинг | Muslim.uz
#савол_ва_жавоблар
CАВОЛ:
Маълумки, ҳаж мавсумида тирбандлик сабабли эҳром бўлакларининг йиртилиш ҳоллари кўп бўлади. Ўша ҳолатда йиртилганларини ямаш жоизми ёки янгисига алмаштириш керакми?

💬 ЖАВОБ:
Хоҳласа, тикиб олади, хоҳламаса, бошқасига алмаштиради, ҳар иккиси ҳам жоиз. Алҳамдулиллаҳ, шариатда бу масалада енгиллик бор. Шариатда ман қилинган нарса кўйлак
ва шалвар кийишдир. Аммо эҳром бирор нарсага илиниб йиртилса ёки тешилса, уни ип билан чатиб ёки ямоқ солиб тикишнинг зарари йўқ.

---------
ЎМИ фатво ҳайъати.
🌐 https://savollar.muslim.uz
📲 @SavollarMuslimUzBot
---------
@muslimuzportal обуна бўлинг ёки дўстингизга тавсия этинг | Muslim.uz