#МАҚОЛА #енгиллик
БИР ҚИЙИНЧИЛИККА ИККИ ЕНГИЛЛИК БОР
Орамизда дунёда содир бўлаётган балои офатдан ҳабари йўқ одам қолмади. Бутун дунёни ёвдек бостириб олди у! Биз одамлар ўша микроскоп остида минг баробар катталаштирсакгина кўриш мумкин бўлган дарддан ҳам майда эканимизни, ўша заррадан ҳам ожизроқ эканимизни наҳотки англаб етмадик ?! Кеча, бугун эмас, неча ойлардан бери кузатиб келаяпмизку шу Аллоҳ юборган дарднинг қилмишларини! Киприк қоқмай, битта-битталаб одамларни ютиб тўймаяпди у, тўймас бало. Ақлли одамлар жон талвасасида бор зеҳн-идрокларини сафарбар қилиб, бир тану-бир жон бўлиб, унга қарши курашмоқдалар. Аммо уни енгиш осон бўлмаяпди! Минг-минглаб бой беришлар, улкан талофотлар! Тобут ясаб, қабр қазиб улгурмаётганларини кўриб турибмиз!
Бизчи? Биз нима қилаяпмиз?! Хўп, аввалига бизга кирмайди, кирса ҳам тарқамайди, бизни ҳавомиз бошқа, бизни иқлимимиз бошқа, биз ҳалол еймиз, биз таҳоратда юрамиз, биз ибодатдамиз деб ҳотиржам юрдик, парвои фалак! Аммо, не ажабки, айнан ёвга қалъа эшикларини очиб бериб! Ҳой, барака топгурлар! Биламиз, давлатмандсиз! Зеро, оддий одамлар умра, ҳаж сафарларини адо этишни фақат орзу қилишлари мумкин, ( алҳамдулиллаҳ, Аллоҳнинг карами кенг!). Лекин, вабо хавф солиб турган пайтдв тумонат одамни бошингизга йиғиб, имкониятларингизни кўз-кўз қилишдан тийилиб турсангиз бўлмайдими? Ошиб-тошиб кетса, ана, бечора етим-есирлар қанча, улашинг! Тинчлик даври бўлса лом-мим демаган бўлардим!..
ᅠ
➡️ДАВОМИНИ ЎҚИШ
@muslimuzportal обуна бўлинг
Яқинларингизга ҳам улашинг⤵️ | Muslim.uz

t.iss.one
Бир қийинчиликка икки енгиллик бор
Орамизда дунёда содир бўлаётган балои офатдан ҳабари йўқ одам қолмади. Бутун дунёни ёвдек бостириб олди у! Биз одамлар ўша микроскоп остида минг бароб...