Диний қўмита Ҳаж ва Умра сафари бўйича брифинг ўтказади
Бугун, 25 октябрь куни соат 15:00да Ўзбекистон Миллий матбуот марказида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита томонидан “Ҳаж ва Умра сафари тўғрисида” оммавий-ахборот воситалари учун брифинг ўтказилади.
Ушбу брифингни Muslim.uz портали ва унинг Facebook.com ижтимоий тармоғидаги саҳифасида онлайн кузатишингиз мумкин!
#брифинг #онлайн
@muslimuzportal обуна бўлинг

#БРИФИНГ
❓Шу кунларда қўлига бир жойдан 25 миллион сўм пул келиб қолган киши закот берадими?
🕌 Бу саволга Ўзбекистон Мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон Ишматбеков шундай жавоб берди:
“Пул нисобга етганидан кейин бир йил ўтсагина, закот фарз бўлади. Бир йилдан оз миқдорда нисобдан кам бўлиб қолса, закот фарз бўлмайди. Бунда закотга йил ҳижрий сана ҳисоби билан ўлчанади (354 кун). Пул қўлга тушганидан кейин бир йил ўтиши керак. “Бир йил тўлмагунига қадар мол-мулкда закот йўқ” (Имом Аҳмад ривоятлари).
Ушбу мазмунда ҳазрати Алидан бошқа саҳобалардан ҳам саҳиҳ асарлар мавжуд. Бу гарчи саҳобаларнинг сўзи бўлсада уламолар ҳукм жиҳатидан марфуъ – яъни Пайғамбар алайҳиссаломнинг сўзларидан келиб чиққанини таъкидлашади.
Закотни кимларга бериш эса Қуръони каримда очиқ баён қилинган бўлиб, закот бериладиган тоифа инсонларга фақир – моли нисобга етмаган шахс, мискин – ҳеч нарсаси йўқ киши, закот йиғиш ишида банд бўлганлар, агар зиммасидаги қарзини берса, пули нисобдан камайиб қоладиган қарздор киши, йўлда қолганлар шулар сирасига киради.
Закотни вакил орқали ҳам муҳтожларга бериш мумкин. Ҳозирги кунда ҳам кўплаб хайрия марказлари ташкил этилган бўлиб, жамиятдаги муҳтож қатламни қўллаб-қувватлаб келишмоқда. Жумладан, Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг қошида “Вақф” хайрия жамоат фонди ташкил этилган.
Қайд этиш керакки, закотни ўзаро туғилиш алоқаси бўлганлар, яъни, ота-онаси, бобо-момоси, ўғил-қизлари ва набиралари, эр-хотинлик алоқалари бўлганлар, яъни, эр ёки хотинга бериши мумкин эмас. Ака-ука, опа-сингилларга эса, закот бериш мумкин.
Закот беришни яқин қариндошлардан бошланса, ҳам Аллоҳ таолонинг буйруғи адо бўлади, ҳам қариндош-уруғлик ришталари мустаҳкамланади. Силаи раҳмга амал қилиш – Аллоҳ таолони рози қиладиган ишлардан биридир.

Сайёра Шоева, ЎзА
#Закот, #савол#БРИФИНГ
❓Рамазонда қорилар онлайн хатми Қуръон қилар экан. Буни кайфияти қандай бўлади?
🕌 Ушбу саволга қорилар ижтимоий тармоқлар орқали онлайн тарзда хатми Қуръонларни намойиш қиладилар. Бунда улар намоз ўқиётган ҳолда эмас балки, ўтириб, Қуръони каримга қараган ҳолда тиловат қиладилар, дея жавоб берди АОКАда бўлиб ўтган брифингда Ўзбекистон Мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон Ишматбеков.
Шунингдек, карантин сабабли масжидларга, жамоат намозларига чиқишнинг имкони бўлмаганда, телевизор ёки радиодан имомга иқтидо қилиб жамоат ёки жума намозини ўқиш жоизми мавзусидаги фикрни шундай изоҳлади.
“Радио ёки телевизор орқали имомга иқтидо қилиб, жума ёки беш вақт фарз намозларини ўқиш дуруст эмас. Чунки, бу ҳолатда имомга иқтидо қилиш шартлари топилмайди. Яъни, намозда имомга иқтидо қилиш дуруст бўлиши учун имом билан унга эргашувчининг макони битта бўлиши, яъни бир жойда туриши шарт.
Шу кунларда рӯза тутиш истагидаги инсонларни карантин шароити бир оз хавотирга солмоқда. Қандай йўл тутмоқ жоизлиги ҳақидаги саволга ҳам тегишлича жавоб олинди.
“Карантинда рўза тутиш одатий рўзадан фарқ қилмайди. Қўлларни тез-тез ювиш, антисептик воситалардан фойдаланиш рўзани очмайди. Шунингдек, зарурат бўлса оғизни чайқашнинг ҳам зарари йўқ. Модомики томоқдан (ҳалқумдан) сув ўтмаса кифоя”.
Қайд этиш керакки, динимизда рўзадорга ифторлик бериш улкан савоб ҳисобланади. Бу ҳақда Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: “Ким бир рўзадорга ифторлик қилиб берса, унга ўша рўзадор эга бўлган савобдан бирон нарса камайтирилмаган ҳолда берилади”.
Шундай экан, ифторлик харажатларини муҳтож ва камбағал рўзадорларга бериш билан киши уларга ифторлик қилиб берганни савобини олади. Чунки, ифторлик қилиш деганда, албатта дастурхон ёзиб, тўп-тўп одам айтишни тушунмаслик керак. Камбағал, муҳтож кишиларга таом ёки керакли маблағни бериш энг яхши ифторликдир.
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

#Рамазонда, #Онлайн, #хатми, #Қуръон,@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#БРИФИНГ
❓Долзарб саволга тезкор жавоб. Карантинда аёл-қизлар билан жамоат бўлиб, пешин ўқиш жоизми? Таровеҳ намози-чи?
🕌 Ўзбекистон Мусулмонлари идораси раисининг биринчи ўринбосари Ҳомиджон Ишматбеков.
“Карантин ҳолатида жума куни оила аъзолари билан пешинни жамоат бўлиб ўқиш мумкин. Ҳозирда масжидларимиз карантин сабабли ёпилгани учун жума намозининг ўрнига уйда пешин намози ўқилмоқда.
Аммо, жума намози масжидларда ўқилган вақтларда узрли ва узрсиз кишиларнинг уйда пешинни жамоат бўлиб ўқишлари макруҳдир. Чунки, бунда жуманинг жамоатини камайтириш ва буйруққа қарши йўл тутиш бор.
Карантин ҳолатида эса аҳли аёли ва фарзандлари билан пешинни жамоат бўлиб ўқишда жуманинг жамоатини камайтириш ҳам, буйруққа қарши йўл тутиш ҳам юз бермайди. Зеро, мўмин-мусулмонларнинг жонини омон сақлаш учун карантин эълон қилинган ва шу сабаб жума намозининг ўрнига пешин намози ўқилмоқда.
Шу ўринда Таровеҳ намозига ҳам изоҳ бериб ўтиш жоиз, ортиқча тушунмовчиликлар бўлмаслиги учун. Таровеҳ намозини карантин вақтида масжидда адо қилиш имконияти бўлмагани боис, уйда ёлғиз адо этиш ҳам жоиз. Лекин хонадон аҳли билан жамоат бўлиб адо қилиш афзалдир. Таровеҳ намозида ҳам имомдан ташқари бир киши бўлса, жамоат билан адо қилинган бўлади”.

#Карантин, #Таровеҳ_намози, #жамоат, #аёлқизлар,@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#COVID19 #Брифинг #mahalla
Карантин даврида нарх-навони сунъий оширмаслик, белгиланган тартиб-қоидаларга қатъий амал қилиш, яхши кунларга умид билан яшаш масалалари ҳақида сўз юритилади.
@DinQumita

Ўзбекистон мусулмонлари идораси матбуот хизмати@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Forwarded from VAQF.UZ | Расмий канал
Media is too big
VIEW IN TELEGRAM
#брифинг
🕌 2018-2022 йиллар давомида тарихий-меъморий аҳамиятга эга зиёратгоҳларни ободонлаштириш, таъмирлаш учун 15 млрд 249 млн 400 минг сўмдан зиёд маблағ сарф этилган
Бу ҳақда АОКАда ўтказилган брифингда «Вақф» хайрия жамоат фонди ахборот хизмати раҳбари Саидаброр Умаров маълум қилди:
〰️〰️〰️
Тарихий-меъморий аҳамиятга эга зиёратгоҳларни сақлаш, таъмирлаш, ободонлаштириш ва зиёратчилар учун зарур шароитлар яратиш бўйича салмоқли ишлар амалга оширилмоқда. Хусусан:
📼 2021 йилда Фонд томонидан республика миқёсида 15 та объектга жами 2 626 400 950 сўм миқдорида маблағлар ажратилган. Хусусан, Самарқанд шаҳридаги «Шоҳи-Зинда» ёдгорлик мажмуасига 442 661 808 сўм, Хоразм вилоятидаги «Пахлавон Маҳмуд» зиёратгохига 734 413 502 сўм, «Саид Аловуддин Пир» зиёратгохига 541 727 470 сўм миқдорида маблағлар ажратилган.
📼 2022 йилнинг ўтган 11 ой давомида республикамиз бўйича жами 16 та объектга 1 949 890 735 сўм ажратилган.
Ehson qilish uchun ustiga bosing:
PAYME | CLICK | APELSIN | Agrobank | uPay
👉@vaqfuz