Muslim.uz
91.1K subscribers
18.2K photos
5.05K videos
114 files
16.7K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
Бола ҳуқуқи – азалий миллий қадрият
#китоб

...
Маълумки, ислом динида инсон ҳуқуқлари бола ҳуқуқларидан бошланади. Тарихий Уструшана – бугунги Жиззах воҳасидан етишиб чиққан ва Марказий Осиё Ренессансига салмоқли ҳисса қўшган олимлар ичида буюк фақиҳ Муҳаммад ал-Уструшанийнинг ушбу масалага оид илмий мероси алоҳида ўрин тутади. Унинг шоҳ асари бўлган “Жомеъ аҳком ас-сиғор” болалар ҳуқуқини ўрганишга бағишланган дунёдаги биринчи ва беназир ёзма ҳуқуқий манба саналади. Зеро, XX асргача бўлган даврда инсоният тарихида болалар ҳуқуқига бағишланган бошқа асар яратилгани ҳозирча маълум эмас. Мазкур факт XII асрнинг охири-XIII асрнинг биринчи ярмида Мовароуннаҳрда яшаб, юксак илмий салоҳияти билан фиқҳ илмининг ривожига улкан ҳисса қўшган аллома ва фақиҳ Муҳаммад ал-Уструшаний илмий хизматларининг нечоғлик залворли эканини кўрсатади.

«Жомеъ аҳком ас-сиғор»да фиқҳга оид юздан ортиқ китобларда тарқоқ ҳолда берилган болаларга тааллуқли шаръий фатволар йиғилиб, тизимлаштирилган ва муайян тартибда тадқиқ этилган. Ўз асарини яратиш йўлида муаллиф ўзидан олдин яшаган 120 дан ортиқ ҳанафий фақиҳлар фикрларини ўрганиб, чуқур таҳлил қилган. Ислом ҳуқуқшунослиги оид ушбу нодир асарда болалар ҳуқуқи бўйича келиб чиқадиган муаммолар адолатли ҳал қилиниб, болаларнинг жамиятдаги хавфсизлиги ва асосий ҳуқуқларининг дахлсизлигини таъминлаш билан боғлиқ кўплаб масалалар кўриб чиқилган. Унда ҳанафий мазҳаби бўйича болалар ҳуқуқига тааллуқли фиқҳга оид 1280 дан ортиқ фатво ўз тажассумини топган. Асарда ушбу соҳада фаолият юритадиган ҳуқуқ-тартибот маҳкамалари фаолиятини ташкил этишга доир қимматли амалий кўрсатмалар берилган. Китоб ислом ҳуқуқининг энг муҳим ва мукаммал тизимларини ўзида мужассам этиб, салкам саккиз асрдан бери ўзининг ҳаётийлигини исботлаб келаётган мўътабар манбалардан бири бўлиб қолмоқда. Бу ал-Уструшаний асарининг вояга етмаган болалар ҳуқуқлари хусусида ёзилган фиқҳий асарларнинг энг мукаммали эканини кўрсатади.

«Жомеъ аҳком ас-сиғор»да ўз аксини топган диққатга сазовор жиҳатлардан яна бири шундаки, унда бола туғилмасдан аввал ҳам, туғилганидан кейин ҳам инсон ҳисобланиши, у жисмонан, ақлан ва ижтимоий жиҳатдан тўлиқ вояга етиб, мустақил бўлгунига қадар махсус ғамхўрлик ва ҳимояга муҳтожлиги алоҳида таъкидланган. Шунинг учун ҳам у бугунги исломшунослар ва ислом ҳуқуқи тарихи билан шуғулланувчи мутахассислар учун муҳим манба вазифасини ўташга лойиқдир...

БАТАФСИЛ

@muslimuzportal | Muslim.uz
https://telegram.me/joinchat/BO0aAj0jjw0GT5rhPph8OQ
Китоб ўқишнинг фазилати
#Китоб #фазилат

Киши билмаганларини асосан ўқиб ўрганади. Биз умр бўйи – бешикдан қабргача, билмаганларимизни ўрганишга буюрилганмиз. Зеро, билим қалбимиз ҳаётидир. Шунинг учун динимиз илк босқичдаёқ ўқишга, илм олишга катта аҳамият берган. Биргина мисол: Бадрда асир тушганларнинг саводлилари ўнта мусулмон болага ўқиш-ёзишни ўргатиш эвазига озод этилган. Қуръони карим мусҳаф ҳолига келтирилишида катта хизмат қилган саҳобий Зайд ибн Собит розияллоҳу анҳу шундай савод чиқарган болалардан эди. Озодликка эришиш учун бундай эваз тўлаш урушлар тарихида ўша вақтгача кузатилмаган эди.

Ўрганилаётган илм фойдали бўлиши, Аллоҳ таоло рози бўлган тўғри йўлга бошлаши, эзгуликка ва элга хизмат қилиши зарур. Чунки Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Фойда бермайдиган илмдан ва қабул бўлмайдиган дуодан Ўзингдан паноҳ сўрайман”, деб Яратганга илтижо қилганлар (Имом Муслим ривояти).

Пайғамбаримиз Муҳаммад алайҳиссалом: “Мени Аллоҳ таолога яқинлаштирадиган янги илм ўрганмаганим кунда мен учун яхшилик йўқдир”, деб марҳамат қилганлар.

Биз охирги марта қачон китоб ўқидик? Китоб мутолаа этишни қачон кун тартибимизга қатъий қилиб киритамиз? Ўқишга вақт йўқ, дейсизми? Сўровлар, таҳлиллар натижаларига кўра, ўртача олтмиш йиллик умрнинг ўн йилдан кўпроғи телевизор қаршисида ўтаркан. Ҳолбуки, биз биринчи буйруғи “Ўқи!” бўлган динга мансуб инсонлармиз.

Пайғамбаримиз алайҳиссалом: “Аллоҳ таолога энг мақбул амал оз бўлса ҳам, давомлисидир” (Имом Бухорий ривояти), деганларига мувофиқ, фойдали китоблардан ҳар куни бир неча бет ўқисак, билимимиз кўпаяди, фикримиз теранлашади, кўнглимиз ёришади, икки дунёмиз обод бўлади, иншааллоҳ!

@muslimuzportal | Muslim.uz
Кейинги манзил сизнинг вилоятингиз бўлиши мумкин!

#Масжид #китоб #акция #вақф #Андижон

Маърифат карвони Андижон вилоятига сафар қилади

«Масжид ва мадрасалар учун китоб акцияси» доирасида душанба куни Андижон вилоятининг бир неча туманларидаги масжидларга китоб тарқатиш режалаштирилмоқда.

Ҳозирги вақтда акциянинг #бешинчи босқичи учун (26 июль 19:40) пластик картага 17 652 618 сўм йиғилди.

Умумий керак бўладиган маблағ 40 млн сўмдан кўпроқни ташкил қилади.

Фаол бўлайлик! Тўпланган маблағлар эвазига вилоятлардаги масжидларга китоблар олинади ва Аллоҳ йўлида вақф қилинади. Аллоҳ йўлида вақф қилиш имконини қўлдан бой бермайлик, Аллоҳнинг уйларини илму маърифатга тўлдирайлик!

Эслатиб ўтамиз, йиғилган маблағлар эвазига ҳозирги кунгача 92 та масжид уламолар томонидан ёзилган энг сара асарлар билан таъминланди. Сиз ҳам ушбу акцияни қўллаб-қувватланг!

Пул ўтказиш учун пластик рақами (исталган миқдорда, чекловлар йўқ):

8600 3104 5763 1232 (Бакиев Ҳаким номида)

Ушбу хабарни улашиб бўлсада ёрдам берасиз деган умиддамиз.
«Иймон» китоби қайта сотувга чиқарилади
#китоб

Шайх Муҳаммад Содиқ Муҳаммад Юсуф ҳазратларининг қаламларига мансуб «Иймон» деб номланган китобнинг иккинчи нашри сотувга чиқарилмоқда.

«Ҳилол» нашри тарқатган хабарга кўра, 28 минг сўм нархда сотувга чиқарилиши режалаштирилаётган «Иймон» китоби биринчи марта 1991 йилда нашрдан чиққан эди.

«Исломнинг тамал тоши – иймон жавҳарига бағишланган бу асар китобхонлар томонидан қизғин кутиб олинган, тезда қўлма-қўл бўлиб ўқилган эди. Иймон масаласи динимизнинг асоси бўлгани туфайли, унга оид масалаларга бағишланган мазкур китобга бўлган талаб ва эҳтиёжлардан келиб чиққан ҳолда, асарнинг иккинчи, тўлдирилган нашрини чоп этишга қарор қилинди», дейилади нашриёт хабарида.

Маълум қилинишича, янги нашрда бир қанча мақолаларга қўшимчалар киритилди. Шунингдек «Суннат», «Суннат ва илмий мўъжизалар», «Шариат», «Ислом террорга қарши», «Ислом гиёҳвандликка қарши», «Ислом ва табиатни муҳофаза қилиш», «Ислом мўътадиллик дини», «Исломда инсон ҳуқуқлари», «Ислом ва бошқа дин вакиллари», «Исломда аёллар ҳуқуқлари», «Аёллар ва тенг ҳуқуқлилик» каби бир неча янги мақолалар қўшилган.

Ушбу китобнинг электрон нашри ҳам бўлиб, у бепул тарқатилади.

ЎМИ Матбуот хизмати
@muslimuzportal обуна бўлинг ёки дўстингизга тавсия этинг | Muslim.uz
«Сўраган эдингиз» китоби – ҳар биримиз учун муҳим китоб
#китоб

«Сўраган эдингиз» рукни остида «Ислом нури» газетаси ва «Ҳидоят» журнали саҳифаларида сизни қизиқтирган саволларга Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов берган жавобларни халқимиз бир неча йиллардан буён ўқиб-ўрганиб келмоқда.

Ушбу китобда ақида, таҳорат, ғусл, намоз ва бошқа ибодатларга доир масалалар юзасидан муҳим саволларга Имоми Аъзам (раҳимаҳуллоҳ) асос солган ҳанафий мазҳабининг мўътабар манбалари асосида тушунарли, қисқа ва аниқ жавоблар берилган.

Китоб Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 6236-рақамли хулосаси асосида нашрга тайёрланди.

Муаллиф: Усмонхон Алимов
Номи: «Сўраган эдингиз» I-II
Нашриёт: «Мовароуннаҳр» нашриёти
Сана: 2017 йил
Ҳажми: 384 бет
ISBN: 978-9943-12-416-5
Ўлчами: 60х90 1/16
Муқоваси: қаттиқ

Нашриётда сотув нархи: 32000 сўм
Тел: (0-371)2273430

@muslimuzportal | Muslim.uz
https://telegram.me/joinchat/BO0aAj0jjw0GT5rhPph8OQ
Набавий васиятларни ўзида жам этган китоб
#китоб

Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимовнинг бир неча йиллардан буён халқимизга тақдим этилаётган “Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам)нинг муборак васиятлари” китоблар силсиласидан кўпчилик баҳраманд бўлди. Бу силсила шу вақтгача алоҳида-алоҳида чиқарилгани ва баъзи ўқувчиларда ҳамма фасллари ҳам мавжуд эмаслиги ҳисобга олиниб, бешта жузини бир китобга жамлаб, қайта нашр этилди.

Ушбу китобни ўқиб, муборак ўгитларга амал қилиш ҳар бир мусулмонга насиб этсин.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмитанинг 2016 йил 19 октябрдаги 5404-сонли хулосаси асосида нашрга тайёрланди.

Муаллиф: Усмонхон Алимов
Номи: «Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг муборак васиятлари»
Нашриёт: «Movarounnahr» нашриёти
Сана: 2017 йил
Ўлчами: 70×100 1/16
Ҳажми: 408 бет
ISBN: 978-9943-12-391-5
Муқоваси: қаттиқ

Нашриётда сотув нархи: 34000 сўм
Тел: (0-371)2273430

@muslimuzportal | Muslim.uz
https://telegram.me/joinchat/BO0aAj0jjw0GT5rhPph8OQ
#Китоб_сайли энди Тошкент шаҳрида ҳам ташкил этилади

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 январдаги "Китоб мутолааси китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш ҳақида"ги фармойиши ҳамда Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг кўрсатмасига асосан турли ҳудудларда "Китоб сайли" ташкил этилаётгани ҳақида хабар берган эдик.

"Мовароуннаҳр", "Ҳилол-нашр", "Янги аср авлоди", "Шарқ" ва "Ғафур Ғулом" нашриётлари иштирок этаётган ушбу сайллар жума айёми муносабати билан туман-шаҳарлардаги жоме масжидларида ташкил этилмоқда.

Бу эса кўпчилик юртдошларимизнинг эътирофига сазавор бўлмоқда. Ушбу сайлларда диний-маърифий мавзудаги китобларни нашриёт нархида исталган усулда харид қилишингиз мумкинлигини эслатиб ўтамиз.

Эндиликда Тошкент вилоятидан ташқари Тошкент шаҳридаги масжидларда ҳам ташкил этилиши йўлга қўйилди.

🕌📚Ушбу ҳафтада Китоб сайли Тошкент вилоятининг Чиноз туманидаги "Қози маҳалла" жоме масжидида бўлиб ўтади (масъул шахс З.Нортожиев +998 93 616 76 77).

🕌📚Бундан ташқари, Тошкент шаҳридаги Авайхон жоме масжидида ташкил этилади (А.Холиқулов 0 371 265 66 26).


ЎМИ Матбуот хизмати
@muslimuzportal обуна бўлинг ёки дўстингизга тавсия этинг | Muslim.uz
Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида ўтказиладиган Китоб сайлига марҳамат
#Китоб_сайли 📚

Аввалроқ, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 январдаги "Китоб мутолааси китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш ҳақида"ги фармойиши ҳамда Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг кўрсатмасига асосан турли ҳудудларда "Китоб сайли" ташкил этилаётгани ҳақида хабар берган эдик.

"Мовароуннаҳр", "Ҳилол-нашр", "Янги аср авлоди", "Шарқ" ва "Ғафур Ғулом" нашриётлари иштирок этаётган ушбу сайллар жума айёми муносабати билан туман-шаҳарлардаги жоме масжидларида ташкил этилмоқда.

Бу эса кўпчилик юртдошларимизнинг эътирофига сазавор бўлмоқда. Ушбу сайлларда диний-маърифий мавзудаги китобларни нашриёт нархида исталган усулда харид қилишингиз мумкинлигини эслатиб ўтамиз.

Бугун, 10 август куни Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрининг қуйидаги масжидларида Китоб сайли ташкил этилади.

1️⃣. Тошкент вилоятининг Нурафшон шаҳар 🕌"Тўй тепа" жоме масжидида бўлиб ўтади (масъул шахс Ж.Туронов +998 90 327 62 57).

2️⃣. Тошкент шаҳридаги 🕌Тепамасжид жоме масжидида ташкил этилади (А.Маматов 990 54 96).

3️⃣. Тошкент шаҳридаги 🕌Ал Бадр жоме масжидида ташкил этилади (О.Холмуродов 299 50 38, 293 43 37).

ЎМИ Матбуот хизмати
@muslimuzportal обуна бўлинг ёки дўстингизга тавсия этинг | Muslim.uz
Бугун Китоб сайли ўтадиган масжидлар билан танишинг
#Китоб_сайли

Жорий йилдан бошлаб китоб мутолаа қилишни оммалаштириш мақсадида Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятида ҳар жума куни Китоб сайли ўтказилмоқда.

Китоб сайллари Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 12 январдаги "Китоб мутолааси китобхонлик маданиятини ошириш ҳамда тарғибот қилиш ҳақида"ги фармойиши ҳамда Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг кўрсатмасига асосан турли ҳудудларда ташкил этилмоқда.

"Мовароуннаҳр", "Ҳилол-нашр", "Янги аср авлоди", "Шарқ" ва "Ғафур Ғулом" нашриётлари иштирок этаётган ушбу сайллар жума айёми муносабати билан туман-шаҳарлардаги жоме масжидларида ташкил этилмоқда.

Бу эса кўпчилик юртдошларимизнинг эътирофига сазавор бўлмоқда. Ушбу сайлларда диний-маърифий мавзудаги китобларни нашриёт нархида исталган усулда харид қилишингиз мумкинлигини эслатиб ўтамиз.

🕌📚Бугун, 17 август куни Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрининг қуйидаги масжидларида Китоб сайли ташкил этилади.

1️⃣. Тошкент вилоятининг Чирчиқ шаҳар "Марказий" жоме масжидида бўлиб ўтади (масъул шахс А.Абраев Туронов +998 91 778 10 20).

2️⃣. Тошкент шаҳридаги “Қўйлиқ ота” жоме масжидида ташкил этилади (Раимқулов Равшанбой 3234109, 2958683).

ЎМИ Матбуот хизмати
@muslimuzportal обуна бўлинг ёки дўстингизга тавсия этинг | Muslim.uz
ЗИЁ БАЙРАМИГА МАРҲАМАТ!

Фуқароларимизнинг китобга бўлган эҳтиёжини қондириш мақсадида ташкил этилаётган #КИТОБ САЙЛЛАРИ давом этади!

Бу галги сайл бугун, 21 сентябр куни Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрининг қуйидаги масжидларида ташкил этилади.
1️⃣. Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳар 🕌"Рамазони Шариф" жоме масжидида бўлиб ўтади (масъул шахс Х.Ортиқов 94 369-36-22)

2️⃣. Тошкент шаҳри 🕌“Абдулла ибн Масъуд” жоме масжидида ташкил этилади (масъул шахс Э.Мирзаев 71-272-91-04, 272-60-67, 372-98-78).
Эслатиб ўтамиз китоб сайллари жума намози адо этилганидан сўнг бошланади!

ЎМИ Матбуот хизмати
@muslimuzportal обуна бўлинг ёки дўстингизга тавсия этинг | Muslim.uz
#Китоб_сайли давом этади!

Зиё ва маърифат байрами - КИТОБ САЙЛИ давом этади!

Навбатдаги китоб сайллари 5 октябрь куни Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрининг қуйидаги масжидларида бўлиб ўтади.

1️⃣. Тошкент вилояти Бекобод тумани 🕌"Амир Ҳамза" жоме масжиди (масъул шахс А.Рисбоев. тел.: 93-58-55-00)

2️⃣. Тошкент шаҳри 🕌“Ислом ота” жоме масжиди (масъул шахс Ж.Раупов. тел.: 71-279-72-54, 510-61-01).

ЎМИ матбуот хизмати
@muslimuzportal обуна бўлинг ёки дўстингизга тавсия этинг | Muslim.uz
Китоб сайлига марҳамат!

Навбатдаги китоб сайллари 26 октябрь куни Тошкент вилояти ва Тошкент шаҳрининг қуйидаги масжидларида ташкил этилади.

1. Тошкент вилояти Паркент тумани "Беш каппа" жоме масжидида бўлиб ўтади (масъул шахс М.Мансуров. тел.: 93 189-90-76)

2. Тошкент шаҳри “Тўлқин акром ўғли” жоме масжиди (масъул шахс: С.Сатимов. тел:777-00-12).

Азиз ватандошлар мазкур сайллар сиз ва яқинларингизни илм ва маърифат нуридан баҳраманд этиш мақсадида ташкил этилмоқда. Шошилинг!

ЎМИ Матбуот хизмати

#Китоб_сайли
@muslimuzportal обуна бўлинг