Эҳсон қилинг, жаннатга киринг
#Эҳсон #жаннат
"Суйган нарсаларингиздан эҳсон қилмагунингизгача сира яхшиликка (жаннатга) эриша олмайсизлар. Ниманики эҳсон қилсангиз, албатта, Аллоҳ уни билувчидир" (Оли Имрон, 92).
Имом Насафий (рaҳимаҳуллоҳ) оятнинг тасфсирида: "Муҳтожларга қилaятган инфоқ-эҳсонингиз ўзингиз яхши кўриб, уни бошқа нарсалардан афзал деб билган мол-мулкингиздан бўлсин", деган.
Мазкур оятнинг “Яхшиликка (жаннатга) эриша олмайсизлар" жумласидан яхши бандалардан бўлолмайсиз ёки Аллонинг ажру савобига эришолмайсиз, деган маънолар тушунилади. Ҳасан Басрий (раҳматуллоҳи алайҳ): "Банда Аллоҳнинг розилиги учун яхши кўрган нарсасини – гарчи у бир дона хурмо бўлса ҳам – садақа қилган киши мазкур оятга амал қилган бўлади", деган. Имом Воситий (рaҳимаҳуллоҳ) эса: "Яхшилик (жаннат)га эришиш”, яхши кўрган нарсаларнинг маълум қисмини инфоқ-эҳсон қилиш билан бўлади", дейди. Муҳаммад ибн Ҳусайн (раҳматуллоҳи алайҳ)дан ривоят қилинади: “Имом Суддий (роҳимаҳуллоҳ): “Оятдаги "яхшилик"дан мурод жаннатдир”, деган...
БАТАФСИЛ
@muslimuzportal | Muslim.uz

Кимнинг учта қизи ёки синглиси бўлса...
#жаннат
Ибн Аббос (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Кимнинг учта қизи ёки синглиси бўлсаю, уларга таълим бериб, одоб ўргатса, уларнинг ҳақида Аллоҳга тақво қилса, унга албатта жаннат бўлур”, дедилар. Саҳобалардан баъзилари: “Эй Аллоҳнинг расули, иккита қизи ёки синглиси бўлсачи?” деб сўрадилар.
“Иккита қизи ёки синглиси бўлса ҳам”, деб жавоб бердилар Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи ва саллам).
@muslimuzportal | Muslim.uz
https://telegram.me/joinchat/BO0aAj0jjw0GT5rhPph8OQ

#Жаннат
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам айтдилар:
- “Ким агар тили, қорни, фаржининг ёмонлигидан тийила олса, унга жаннат вожиб бўлади”.
(Имом Байҳақий ривояти)
@muslimuzportal обуна бўлинг ёки дўстингизга тавсия этинг | Muslim.uz

Амр ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким ота-онадан етим қолган қизчани у беҳожат бўлгунича тарбия қилса, унга албатта жаннат вожиб бўлади” дедилар (Имом Бухорий ривояти).
@muslimuzportal | Muslim.uz
https://telegram.me/joinchat/BO0aAj0jjw0GT5rhPph8OQ
Амр ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким ота-онадан етим қолган қизчани у беҳожат бўлгунича тарбия қилса, унга албатта жаннат вожиб бўлади” дедилар (Имом Бухорий ривояти).
@muslimuzportal | Muslim.uz
https://telegram.me/joinchat/BO0aAj0jjw0GT5rhPph8OQ
#Жаннат ҳақида 7, дўзах ҳақида 7 хабар
Жаннатнинг бир неча даражалари бор. Ҳадиси шарифда айтилишича, Жаннатнинг энг баланд даражаси “Ал-Васл” деб аталади ва у фақат пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламга ато этилади. Қуръони карим ва ҳадиси шарифда Жаннат кўп бора таърифланган. Уларга таяниб уламоларимиз қуйидагиларни баён қилганлар:
🔸Жаннатнинг энини осмону ер кенглиги билан қиёслаш мумкин.
🔸Жаннатда жазирама иссиқ ва қаҳратон совуқ бўлмайди.
🔸Унда зилол сувлар, ҳеч қачон ачимайдиган сут оқувчи дарёлар, инсон қанча ичса ҳам маст бўлмайдиган майлар ва муаттар ҳидли асаллар мавжланиб оқадиган анҳорлар бўлади.
🔸Жаннат боғларида мевали дарахтлар бениҳоя кўп.
🔸Жаннат аҳлларининг кийимлари ҳарир яшил ипак ва атлас матолардан бўлади.
🔸Жаннат аҳллари учун кўркам боғлар, аёллар ва хизматкорлар ҳозирлаб қўйилган.
🔸Жаннат аҳлларининг қалби турли салбий хислатлар – нафрат, ёвузлик ва ҳасад каби ёмонликлардан пок бўлади.
Шуни эътиборга олиш керакки, юқорида тилга олинган манфаатлар дунё манфаатларига ўхшамайди. Ҳадиси қудсийда айтиладики, “Мен бандаларимга шундай ажойиб нарсалар яратдимки, у нарсаларни уларнинг кўзлари кўрмаган, қулоқлари эшитмаган ва уларнинг нима эканини ҳатто тасаввур ҳам қила олмайдилар...” Уламоларнинг айтишича, жаннат неъматларининг ердаги неъматларга номланиши ўхшайди, холос. Аслида эса улар бутунлай бошқа неъматлардир. Жаннатдаги энг буюк ажр – Аллоҳ таолонинг жамолини кўришдир.
Яна олимларимиз айтадиларки, имон аҳллари жаннатга фақат Аллоҳ таолонинг фазлу марҳамати ила кирадилар.
#Дўзах – имонсизлар ва гуноҳкорлар тушадиган жой. Инсон Жаннатнинг гўзалликларини тасаввурига сиғдира олмагани каби дўзахнинг ваҳшатларини ҳам кўз олдига келтира олмайди. Қуръони каримнинг ояти карималари ва Пайғамбаримизнинг ҳадиси шарифларига таянган ҳолда дўзах ҳақида қуйидаги тасаввурларни ҳосил қилиш мумкин:
🔸Дўзах азоблари олов билан чекланиб қолмайди, у ерда совуқ ва зулмат билан азоблаш бўлади.
🔸Дўзах оташи дунё оловига ўхшамайди. Дўзах олови одамни кулга айлантириб юбормайди, ўлдирмайди, фақат азоб беради.
🔸Дўзахдан ўлиб ҳам қутулиб бўлмайди. Чунки Дўзах аҳллари ўлмасдир.
🔸Дўзах ўз аҳлини қаттиқ қичқириқ билан учқунлар отиб, оловлар пуркаб кутиб олади.
🔸Дўзахда кофирларни ва гуноҳкорларни жазолаш учун яна биз билмаган турли қийноқлар бор.
🔸Дўзах аҳллари Аллоҳ таолони кўрмайдилар.
🔸Дўзахдаги егуликлар очликни ва чанқоқни кетказмайди, аксинча, азоб-уқубатлар келтиради.

Робия ЖЎРАҚУЛОВА тайёрлади.
@muslimuzportal обуна бўлинг ёки дўстингизга тавсия этинг | Muslim.uz
#МАҚОЛА #САБР #ЖАННАТ
САБР ЭВАЗИГА ТОПИЛГАН ЖАННАТ
Аллоҳ таоло борлиқни яратган Зотдир, Ўзи яратган нарсаларнинг гултожи қилиб инсонни яратди. Бутун башариятни беҳисоб неъматлари билан сийлади. Аммо ана шулар ичида бебаҳолари сиҳат-саломатлик ва хотиржамликдир. Кўпинча соғликни йўқотиб, бемор бўлганимизда тақдиримиздан нолиб «Қайси гуноҳим учун бу дардга чалиндим», деб ношукрлик ҳам қиламиз.
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам марҳамат қилиб: «Аллоҳ кимга яхшиликни ирода қилса, уни синовга учратур», дедилар. Ана шундай кўпроқ учрайдиган синовлардан бири бу – беморлик. Одатда соғлиги, ҳаловатини йўқотган бемор соғлом одамга нисбатан кўпроқ Аллоҳни ёдга олади ва гуноҳларига пушаймон бўлади. Бу билан бандага тавба ва истиғфор эшикларини очилиб, Аллоҳнинг марҳаматига ноил бўлади...
ᅠ
➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ
@muslimuzportal обуна бўлинг

t.iss.one
Сабр эвазига топилган жаннат
Аллоҳ таоло борлиқни яратган Зотдир, Ўзи яратган нарсаларнинг гултожи қилиб инсонни яратди. Бутун башариятни беҳисоб неъматлари билан сийлади. Аммо ан...

#Бир_савол_сўрасам: ҚАНДАЙ АМАЛЛАРГА ЖАННАТ БАШОРАТИ БЕРИЛГАН?
❓ Бу дунёда баъзи қилган амалларимиз учун жаннат хушхабари берилар экан. Бу қайси амаллар? Далил бўлувчи ҳадисларни айтсангиз?
❗️ Аслида жаннат хушхабари берилган амаллар кўп. Сизга улардан айримларини мисол тариқасида тақдим этамиз.
Абу Мусо Ашъарий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким икки салқин(даги намозни – бомдод ва аср)ни ўқиса, жаннатга киради”, дедилар (Имом Бухорий, Имом Муслим ривояти).
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Рад қилганлардан ташқари умматимнинг барчаси жаннатга киради”, деганларида, улар: “Ё Аллоҳнинг Расули, рад қиладиганлар ким ўзи?” дейишди. Шунда у зот: “Ким менга итоат қилса, жаннатга киради. Ким менга осийлик қилса, батаҳқиқ у рад қилибди”, дедилар (Имом Бухорий ривояти).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Кимда ким мусулмонлар орасидаги етимни ўз таоми ва ичимлигига (яъни ўз қарамоғига) олса, мабодо кечирилмайдиган гуноҳ (яъни ширк) қилмас экан, Аллоҳ уни жаннатга, албатта, киритади", дедилар (Имом Термизий ривояти).
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ким бирор касални бориб кўрса ёки Аллоҳ йўлидаги биродарини зиёрат қилса, бир нидо қилувчи: “Пок бўлдинг, юришинг ҳам пок бўлди ва жаннатдан ўзинг учун жой тайёрлаб қўйдинг”, деб нидо қилади”, дедилар (Имом Термизий ривояти).
Абу Мусо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қачон бир банданинг фарзанди вафот этса, Аллоҳ таоло фаришталарига: “Бандамнинг фарзанди руҳини олдиларингми?” дейди. “Ҳа”, деб жавоб беришади улар. “Қалбининг мевасини қабз қилдиларингми?” дейди. Сўнг “Ҳа”, деб жавоб беришади яна. “Бандам нима деди?” деб сўрайди Аллоҳ таоло. Фаришталар: “Сенга ҳамд ва истиржоъ (Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун) айтди”, дейишади. Шунда Аллоҳ таоло: “Бандам учун жаннатда бир уй қуринглар ва уни ҳамд уйи, деб атанглар”, дейди ”, дедилар (Имом Термизий ривояти).
Умму Ҳабийба розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қайси бир мусулмон банда ҳар куни фарздан ташқари ўн икки ракат ихтиёрий намоз ўқиса, албатта, Аллоҳ унга жаннатда уй қуриб беради”, дедилар (Имом Муслим ривояти).
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar

Муҳаммад Айюб ҲОМИДОВ
#ЖАННАТ #БАШОРАТ@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
🌙 Жаннат аҳли жаннатда нима билан машғул бўладилар?
Жаннатда жаннат аҳли учун фақат роҳат-фароғат, анвойи нозу неъматлар бўлади, у ерда ўлим, касаллик, мусибату ғам-ташвиш бўлмас: «Албатта, жаннат аҳли у кунда (роҳат ва фароғат) иш(лари) билан шоддирлар» (Ёсин сураси, 55-оят).
Манба
1️⃣
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Жаннатда жаннат аҳли учун фақат роҳат-фароғат, анвойи нозу неъматлар бўлади, у ерда ўлим, касаллик, мусибату ғам-ташвиш бўлмас: «Албатта, жаннат аҳли у кунда (роҳат ва фароғат) иш(лари) билан шоддирлар» (Ёсин сураси, 55-оят).
Манба
1️⃣
2 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14
Muslim.uz #Жаннат_аҳли@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
🌙 Жаннат аҳли жаннатда нима билан машғул бўладилар?
Жаннат аҳли оч ҳам, ялонғоч ва ташна ҳам бўлмаслар: «Шубҳасиз, сен у жойда (жаннатда) оч ва яланғоч ҳам қолмайсан. Шунингдек, сен у жойда ташна ҳам бўлмайсан ва иссиқда ҳам қолмайсан» (Тоҳо сураси, 118-119-оят).
Манба
1
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Жаннат аҳли оч ҳам, ялонғоч ва ташна ҳам бўлмаслар: «Шубҳасиз, сен у жойда (жаннатда) оч ва яланғоч ҳам қолмайсан. Шунингдек, сен у жойда ташна ҳам бўлмайсан ва иссиқда ҳам қолмайсан» (Тоҳо сураси, 118-119-оят).
Манба
1
2️⃣ 3 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14
Muslim.uz #Жаннат_аҳли@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Жаннат аҳли салқин сояларда ўтирадилар:
«Улар ўз жуфтлари (хотинлари) билан бирга сояларда, сўриларда суяниб ўтирурлар» (Ёсин сураси, 56-оят).
Манба
1
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
«Улар ўз жуфтлари (хотинлари) билан бирга сояларда, сўриларда суяниб ўтирурлар» (Ёсин сураси, 56-оят).
Манба
1
2
3️⃣ 4 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14
Muslim.uz #Жаннат_аҳли@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
Жаннат аҳлига Аллоҳ таолонинг саломи бўлади:
«(Уларга) раҳмли Парвардигор (томони)дан салом (айтилур)» (Ёсин сураси, 58-оят).
Манба
1
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
«(Уларга) раҳмли Парвардигор (томони)дан салом (айтилур)» (Ёсин сураси, 58-оят).
Манба
1
2
3 4️⃣ 5 6 7 8 9 10 11 12 13 14