Muslim.uz
92.5K subscribers
18.2K photos
5.08K videos
114 files
16.7K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
Эри вафот этган ёки ажрашган аёл қанча муддатдан сўнг турмушга чиқади?
#Идда #турмуш

Баъзан аёлларга хос муҳим масалаларда саволлар тушади. Жумладан, идда ва унинг моҳияти ҳақида билишни истаганлар кўп.

«Идда» сўзи луғатда «санаш», «ҳисоблаш» маъноларини билдиради. Шариатда эса, эри вафот этган ёки эридан ажрашган аёл турмуш қурмай туриши лозим муддат “идда” дейилади.

Идданинг ҳикмати: биринчидан, эридан ажраган аёл ҳомиладорми-йўқми аниқланади, бу билан насл аралашиб кетиши олди олинади. Иккинчидан, ўлган эрнинг ҳурмати бажо келтирилади. Учинчидан, эр билан бирга ўтказилган оила ҳаётининг ҳурматидан ҳам идда ўтирилади.

Англиялик олимлар бир эркак билан яшаб туриб, орада танаффус қилмай иккинчи эр билан яшай бошлаган аёлларнинг бачадонларида оғир касаллик пайдо бўлишини илмий жиҳатдан исбот қилишди.

Аллоҳ таоло марҳамат қилади:

«Талоқ қилинган аёллар, ўзларича уч қуруъ кутадилар. Уларга Аллоҳ уларнинг бачадонларида яратган нарсани яширишлари ҳалол эмас. Агар Аллоҳга ва охират кунига имонлари бўлса» (Бақара, 228).

Ушбу оятда талоқ қилинган ҳайз кўрадиган аёлнинг идда муддати баён қилинган. Ояти каримадаги «қуруъ» сўзи поклик ва ҳайз маъноларини англатади. Ҳанафий мазҳабимизда унинг ҳайз маъноси олинган. Эридан ажралган хотин иддаси талоқдан сўнг уч ҳайз кўриб, учинчи ҳайзидан пок бўлиши билан тугайди.

Аллоҳ таоло аёлларнинг бачадонларида яратган нарса ҳомиладир. Ажралишган мўмина-муслима аёл ҳомиладор бўлса, ҳомилам йўқ, уч марта ҳайз кўрдим, деб бошқа эрга тегиб кетмаслиги лозим.


БАТАФСИЛ

@muslimuzportal | Muslim.uz
Tурмушга чиқаётган қизга насиҳат

Умму Муосира
турмушга чиқаётган қизига насиҳат қилди. Унинг табассуми билан кўз ёшлари аралашиб кетган эди:

Қизим, сен энди янги ҳаётга қадам қўйяпсан, у шундай ҳаётки, унда отанг учун ҳам, онанг учун ҳам, ака-ука, опа-сингилларинг учун ҳам ўрин йўқдир. Сен у ҳаётда эрингнинг ҳамроҳига айланасан, эринг бу ҳаётда сен ҳақингда унга биров шерик бўлишини истамайди, яъни сени ўзингдан ҳам қизғонади. Сен унга ҳам ёр, ҳам она бўласан. Сен унга унинг борлиғи, бор ҳаёти, бор дунёси эканингни сездир. Шуни билгинки, эр киши катта гўдак кабидир. Озгина ширин сўз ҳам уни бахтиёр қилади. Унинг сенга уйланиши сени ўз аҳли-оилангдан маҳрум бўлишингга сабаб бўлди деган туйғуни сезишига эринг учун имкон берма, чунки бу туйғу уни ҳижолат қилади. Ахир эринг ҳам сени деб ота-онасининг уйини, оиласини ташлади. Лекин у билан сенинг орангдаги фарқ у эркак, сен аёл эканлигингдир. Сир эмас, аёл киши доимо оиласига, туғилиб ўсган хонадонига ошиқади. Лекин барибир у ўзини мана бу янги ҳаётга ўргатмоғи зарурдир. Унга эр, бошлиқ, фарзандлари учун ота бўлган киши билан ҳаётини бирга ўтказмоғи даркор. Бу сенинг янги дунёингдир. Сен дунёда энг бахтли аёлсан чунки, Аёл барча хазиналардан қиммат, барча бойликлардан бебаҳодир. Аёл бир ўзи хонадонингни жаҳаннамга айлантира олганидек, уни жаннатларга ҳам айлантиришга қодирдир. Демак сен оилангни жаннатга айлантира олсанг сен энг бахтли аёлсан…


БАТАФСИЛ

@muslimuzportal обуна бўлинг ёки дўстингизга тавсия этинг | Muslim.uz

#турмуш #насиҳат