Muslim.uz
92.5K subscribers
18.3K photos
5.1K videos
114 files
16.8K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
#Исломда_аёллар рафиқа сифатида улуғланади. 

Бу борада Расулулоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг “Видолашув ҳажи”да саҳобийларга қарата аёллар ҳақида айтган васиятларини келтириб ўтишимиз жуда ҳам ўринли бўлади: “Аёллар борасида Аллоҳдан қўрқинглар. Чунки сизлар Аллоҳнинг омонати ила уларни қўлга киритдингиз ва Аллоҳнинг калимаси билан уларнинг фаржларини ўзларингизга ҳалол қилиб олдингиз” (Бухорий ривояти).

Расулуллоҳ алайҳиссалом бошқа бир ҳадисда: “Албатта, аёллар эркакларнинг ярми (шериги, туғишганлари)дир”, – деганлар (Имом Абу Довуд ривояти).

Ушбу ҳадиси шарифга биноан, Ислом шариати аёлларни ҳар қандай ҳолат ва ишларда эркакларга  шерик қилган десак, тўғри бўлади. Зеро, аёл фарзандларни тарбиялаш, борасидаги хизмати оилани мустаҳкамлаш йўлида ҳам эркакларга ҳамроҳ эканидан далолатдир. Эр-хотин ўзаро иноқ бўлган оиладан суннати набавий кўрсатиб берган йўлга мувофиқ гўзал хонадон пайдо бўлади. Бундай хонадонлар эса жамият биносини барпо қилишда муҳим рол ўйнайди. Шу сабабли ҳам аёл жамиятнинг ярми дейилади. Балки, аёл ярмидан ҳам кўпроқ улушга эга. Зеро, аёл бу – она, рафиқа, қиз ва опа-сингилдир.

@muslimuzportal обуна бўлинг ёки дўстингизга тавсия этинг | Muslim.uz