Muslim.uz
91.5K subscribers
18.2K photos
5.06K videos
114 files
16.7K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
Пайғамбаримиз (с.а.в.)га салавот айтиш одоблари: 
#салавот

🔸Мусулмон киши умрида бир марта салавот айтиш фарздир.

🔸Намознинг охирги ташаҳҳудидан кейин салавот айтиш суннатдир.

🔸Намоздан ташқари барча вақтларда салавот айтиш мустаҳабдир.

🔸“Аллоҳумма солли ъала Муҳаммад ва ъала оли Муҳаммад” деб салавот айтиш афзалроқдир.

🔸Салавот айтиб туриб, ортидан у зотнинг аҳли байтига, асҳоблари ва тобеинларига ҳам айтиш авлодир.

🔸Жума куни салавотни кўп айтиш афзал.

🔸Ҳар дуонинг аввали ва охирида салавот айтиш тарғиб қилинган.

🔸Салавот айтиш асносида таҳоратли, оғизнинг тоза ва хўшбўй ҳолда бўлиши мустаҳабдир.

🔸Аврат жойлар ёпиқ ва тўсилган бўлиши.

🔸Қалби ва хаёли зикр ва салавот айтишга ҳозирланиши.

🔸Салавот айтганда тадаббур ва хаёлан мушоҳада қилиш.

@muslimuzportal | Muslim.uz
https://telegram.me/joinchat/BO0aAj0jjw0GT5rhPph8OQ
Ғафлатда қолманг! салавот айтинг
#салавот #Расулуллоҳ

«Биз Сени фақат оламларга раҳмат қилиб юбордик ...» деб марҳамат қилган ҳамда Ўзининг ҳидоятига бошлаган, уммати Муҳаммад қилган Аллоҳ таолога чексиз ҳамду санолар бўлсин.

“Аввалги Пайғамбарлар ўз қавмларигагина юборилар эдилар. Мен эса ҳаммага баробар Пайғамбар қилиб юборилганман” деган ҳабибимиз ва шафоатчимиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга батамом
салавоту саломлар бўлсин.

🕌 САЛАВОТ АЙТИНГ! АЛЛОҲ ТАОЛО ВА ФАРИШТАЛАР ПАЙҒАМБАРИМИЗ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМГА САЛАВОТ АЙТАДИЛАР.

«Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари Пайғамбарга салавот айтурлар. Эй, мўминлар! (Сизлар ҳам) унга салавот ва салом айтингиз!», (Аҳзоб сураси, 56-оят).

АЛЛОҲУММА СОЛЛИ ВА САЛЛИМ ЪАЛА МУҲАММАДИН ВА ЪАЛА ОЛИ МУҲАММАД.

🕌 САЛАВОТ АЙТИНГ! БАХИЛ БЎЛМАЙСИЗ.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ҳузурида зикр қилинсам, менга салавот йўлламаган киши бахилдир”, дедилар (Имом Термизий, Имом Аҳмад ривояти).

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимнинг олдида зикр қилинсам-у, менга салавот айтмаса, бурни ерга ишқалансин”, деганлар (Имом Термизий ривояти).

АЛЛОҲУММА СОЛЛИ ВА САЛЛИМ ЪАЛА МУҲАММАДИН ВА ЪАЛА ОЛИ МУҲАММАД.

🕌 САЛАВОТ АЙТИНГ! ДУОИНГИЗ ҚАБУЛ БЎЛАДИ.

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ҳар бир дуо Пайғамбарга салавот айтилмагунча, осмон ўртасидаги парда туфайли ерда тўхтаб туради, салавот айтилса, ўша парда кўтарилади”, дедилар.

АЛЛОҲУММА СОЛЛИ ВА САЛЛИМ ЪАЛА МУҲАММАДИН ВА ЪАЛА ОЛИ МУҲАММАД.

🕌 САЛАВОТ АЙТИНГ! РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМНИНГ ШАФОАТЛАРИГА ЭРИШАСИЗ.

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Менга жума кунида ва жума кечасида кўп салавот айтинглар, бас ким шундай қилса, мен унга қиёмат куни гувоҳ ва шафоатчи бўламан”, дедилар (Имом Байҳақий ривояти).

АЛЛОҲУММА СОЛЛИ ВА САЛЛИМ ЪАЛА МУҲАММАДИН ВА ЪАЛА ОЛИ МУҲАММАД.

🕌 САЛАВОТ АЙТИНГ! РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМГА ЯҚИН БЎЛАСИЗ.

Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қиёмат куни менга энг яқин кишилар, албатта, менга кўп салавот айтганлардир”, дедилар (Имом Термизий ривояти).

АЛЛОҲУММА СОЛЛИ ВА САЛЛИМ ЪАЛА МУҲАММАДИН ВА ЪАЛА ОЛИ МУҲАММАД.

🕌 САЛАВОТ АЙТИНГ! АЛЛОҲ ТАОЛО ГУНОҲИНГИЗНИ МАҒФИРАТ ЭТАДИ, ДАРАЖАНГИЗНИ КЎТАРАДИ.

Анас ибн Молик (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Ким менга бир марта салавот айтса, Аллоҳ унга ўн марта салавот айтади. Унинг ўнта гуноҳи ўчирилади. Ўн даража юксалтирилади”, дедилар (Имом Насоий ривояти).

АЛЛОҲУММА СОЛЛИ ВА САЛЛИМ ЪАЛА МУҲАММАДИН ВА ЪАЛА ОЛИ МУҲАММАД.

🕌 САЛАВОТ АЙТИНГ! РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМ СИЗНИ ЭШИТАДИЛАР.

Абдуллоҳ ибн Абу Вафо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Жума куни менга салавотни кўпайтиринглар. Албатта, менга етказилади ва мен эшитаман”, дедилар (Имом Ибн Можа ривояти).

АЛЛОҲУММА СОЛЛИ ВА САЛЛИМ ЪАЛА МУҲАММАДИН ВА ЪАЛА ОЛИ МУҲАММАД.

🕌 САЛАВОТ АЙТИНГ! Ҳар дуонинг аввали ва охирида.

САЛАВОТ АЙТИНГ! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг исмларини айтганда ва эшитганда.
САЛАВОТ АЙТИНГ! Жаноза намозининг иккинчи такбиридан кейин.
САЛАВОТ АЙТИНГ! Масжидга кираётганда ва чиқаётганда.
САЛАВОТ АЙТИНГ! Бошга мушкул тушганда ва хурсандчиликда
САЛАВОТ АЙТИНГ! Уйқуга ётишдан олдин.
САЛАВОТ АЙТИНГ! Қуръони каримни хатм қилгандан кейин.
АЛЛОҲУММА СОЛЛИ ВА САЛЛИМ ЪАЛА МУҲАММАДИН ВА ЪАЛА ОЛИ МУҲАММАД.

@muslimuzportal | Muslim.uz
https://telegram.me/joinchat/BO0aAj0jjw0GT5rhPph8OQ
#Салавот

. عَنْ أَبِي طَلْحَةَ الأَنْصَارِيِّ رَضِيَ اللهُ عَنْهُ قَالَ: أَصْبَحَ رَسُولُ اللهِ صَلَّى اللهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ يَوْمًا طَيِّبَ النَّفْسِ يُرَى فِي وَجْهِهِ الْبِشْرُ قَالُوا: يَا رَسُولَ اللهِ أَصْبَحْتَ الْيَوْمَ طَيِّبَ النَّفْسِ يُرَى فِي وَجْهِكَ الْبِشْرُ قَالَ: أَجَلْ أَتَانِي آتٍ مِنْ رَبِّي عَزَّ وَجَلَّ فَقَالَ: مَنْ صَلَّى عَلَيْكَ مِنْ أُمَّتِكَ صَلاَةً كَتَبَ اللهُ لَهُ عَشْرَ حَسَنَاتٍ وَمَحَا عَنْهُ عَشْرَ سَيِّئَاتٍ وَرَفَعَ لَهُ عَشْرَ دَرَجَاتٍ وَرَدَّ عَلَيْهِ مِثْلَهَا.
رَوَاهُ أَحْمَدُ وَالطَّبَرَانِيُّ وَسَنَدُهُ ضَعِيفٌ.
Абу Талҳа Ансорий р.а. дан ривоят қилинади, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам тонг чоғида олдимизга хурсанд бўлиб кириб келдилар. Юзларидан қувонч балқиб турарди. Одамлар:
- “Ё Расулуллоҳ, бугун тонгда хурсанд ҳолда кириб келдингиз, юзингизда шодлик аломати кўринмоқда, бунинг сабаби нима?” - деб сўрашди. У зот: - “Ҳа, Парвардигорим азза ва жалла ҳузуридан (хабар олиб) келувчи олдимга келиб:
- “Умматингиздан кимда-ким сизга бир марта салавот айтса, Аллоҳ унга ўнта савоб ёзади, ўнта гуноҳини ўчиради, даражасини ўн поғона кўтаради, (айтган салавоти) эвазига унга ҳам салавот йўллайди” - деди, деб хушхабарни етказдилар.
(Имом Аҳмад, Табароний ривояти)

@muslimuzportal обуна бўлинг ёки дўстингизга тавсия этинг | Muslim.uz
Forwarded from Muslim.uz

Audio
Ассаламу алайка
#Салавот

4:10 дақ

Яқинларингизга ҳам
улашинг⤵️
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEFE_ihGgcOzHL2JoA
| @muslimuzportal
Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга салавот ва салом йўллашнинг фазилатлари

Имом Термизий ва Ибн Ҳиббон Абдуллоҳ ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
«Қиёмат кунида одамларнинг менга энг яқини менга энг кўп салавот айтганидир», дедилар.

#салавот

БАТАФСИЛ

@muslimuzportal обуна бўлинг ёки дўстингизга тавсия этинг | Muslim.uz
ҚУРЪОН ТИЛОВАТИ, ТАСБЕҲ ВА САЛОВАТ ҲАҚИДА
#тиловат #салавот

683-CАВОЛ: Ҳаммамизга маълумки 3 вақтда намоз ўқиб бўлмайди: кун чиқаётганда, қиём пайтида ва кун ботаётганда. Менинг саволим шуки бу ҳукм фақат намоз учунми ёки намоздан кейин ўқиладиган тасбеҳ, салавот, Қуръон тиловати кабилар ҳам мумкин эмасми?

💬 ЖАВОБ:
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳим.
Бу пайтларда намоз ўқиш, Қуръони Каримдан сажда ояти ўқилганда сажда қилиш, жаноза намозини шу вақтга тўғрилаб ўқиш мумкин эмас. Аммо шу кунги аср намози кун ботаётган бўлса ҳам адо этилаверади.

Бу ҳукм намоз, тиловати сажда ва жаноза намозига хос бўлиб, бу вақтларда тасбеҳ, саловат айтиш ва Қуръон тиловат қилиш мумкин.

عَنْ مُعَاذِ بْنِ أَنَسٍ الْجُهَنِيِّ: أَنَّ رَسُولَ اللهِ صلى الله عليه وسلم قَالَ: «مَنْ قَعَدَ فِى مُصَلَّاهُ حِينَ يَنْصَرِفُ مِنْ صَلَاةِ الصُّبْحِ حَتَّى يُسَبِّحَ رَكْعَتَيِ الضُّحَى، لَاَ يَقُولُ إِلَّا خَيْرًا، غُفِرَ لَهُ خَطَايَاهُ وَإِنْ كَانَتْ أَكْثَرَ مِنْ زَبَدِ الْبَحْرِ». رَوَاهُ أَبُو دَاوُدَ وَالتِّرْمِذِيُّ.

Муъоз ибн Анас ал-Жуҳаний розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам:
“Ким бомдод намозини ўқиб бўлганидан кейин намоз ўқиган жойида то чошгоҳ намозини ўқигунча ўтирса, фақат яхшиликдан бошқани гапирмаган бўлса, унинг хатолари агар денгиз кўпигидан кўп бўлса ҳам мағфират қилинади”, дедилар. Абу Довуд ва Термизий ривоят қилган.

Бу ҳадисдан кўриниб турибдики, Пайғамбаримиз саллаллоҳу алайҳи васаллам киши бомдод намозини ўқигандан сўнг то чошгоҳ намозини ўқигунча яхшиликдан бошқасини яъни зикр, тасбеҳ, истиғфор ва Қуръон тиловатидан бошқасини гапирмаса гуноҳлари денгиз кўпигича бўлса ҳам кечирилишини хабарини бермоқдалар. Валлоҳу аълам.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Фатво ҳайъати
. @diniysavollar

Савол йўллаш
📲 @SavollarMuslimUzBot

YouTube | Instagram | Facebook | Tiktok
Forwarded from Hidoyat.uz
#Салавот

“Аллоҳумма, солли ъала Муҳаммадив ва ъала али Муҳаммад, кама соллайта ъала Иброҳийма ва ъала али Иброҳийм, иннака Ҳамийдум-Мажийд. Аллоҳумма, барик ъала Муҳаммадив ва ъала али Муҳаммад, кама барокта ъала Иброҳийма ва ъала али Иброҳийм, иннака Ҳамийдум-Мажийд”.

Маъноси:
Ё Аллоҳ! Ҳазрат Муҳаммадга ва ҳазрат Муҳаммаднинг оилалари (аҳли)га салот (раҳмат) айла, мисли Иброҳимга ва у зотнинг оилалари (аҳли)га салот (раҳмат) айлаганингдек! Албатта, Сен ҳамдга лойиқсан, шарафи буюк Зотсан. Ё Аллоҳ! Ҳазрат Муҳаммадни ва ҳазрат Муҳаммаднинг оилалари (аҳли)ни муборак қил, мисли Иброҳимни ва у зотнинг оилалари (аҳли)ни муборак қилганингдек! Албатта, Сен ҳамдга лойиқсан, шарафи буюк Зотсан.

Улашинг ↘️
Тelegram | Facebook | Instagram | YouTube | Веб-сайт | Tik Tok