Muslim.uz
92K subscribers
18.3K photos
5.09K videos
114 files
16.7K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
Домла Ҳиндистоний ҳикоя қиладилар
#ҳикоя

Домла Ҳиндистоний ҳикоя қиладилар: «Банданинг таваккули унинг ризқига кафилдир. …Бухорога таълим учун кетаяпман. Ёнимда 3 сўмгина пулим бор. Поездда бир мўйсафид билан бирга кетдик. У сўради: ― Ўғлим, қаерга кетяпсиз? ― Бухорога ўқигани кетяпман. ― Қайси мадрасага борасиз? У ердан биронтасини танийсизми? ― Билмайман. Бирон танишим ҳам йўқ. ― Бухоро катта жой бўлса, у ердаги хонадонларда ҳам жой йўқ: ҳаммаси муллаваччалар билан тўлган. Қаерда турасиз? ― Билмайман… ― Ажабо, сизни ҳеч ким қайтармадими? ― Қайтаришганди, унамадим… ― У ҳолда мен билан юраверинг. Бир хонақоҳга бордик. Хонақоҳдаги эшон зот шу кишининг акаси экан. Мўйсафид ўша зотни кўргани келаётган экан. Мўйсафид йўқ бўлиб кетди. Мен эса масжиднинг четидаги супада ўтирибман. Мени ҳеч ким сўрамаяпти. Намози аср бўлди, шом бўлди. Хуфтон бўлдиямки, ҳалиги одамдан дарак йўқ. Хуфтонда дилимга «бир «Таборак»ни ўқий» деган фикр келди. Ўқидим, ҳазрати эшон менга қараб қўйдилар. Хуфтондан сўнг ҳамма устознинг зиёратига шошилди. Мен эса яна супада қолдим. Бир маҳал эшоннинг бир ҳалфаси чиқиб, мени чақирди. Ҳазрати эшоннинг ҳузурига кирдик. Мендан сўрадилар: ― Ўғлим, сиз қаердан келдингиз? ― Қўқондан келдим. ― Бухорога нимага келдингиз? ― Илм талабида келдим. ― Ўзингиз мураттаб қоримисиз? ― Ҳа, мураттаб қоримиз. ― «Я айюҳал музаммил»ни ўқиб берасизми? Дарров чўкка тушиб «Музаммил»ни ўқиб бердим. «Баракаллоҳ!» деб мақтадилар. Сўнг, ҳалфаларига кичкина эшонни чақиришни буюрдилар. У мен тенги бир йигит экан. Сўнг дедилар: ― Бу киши «Шарҳи Мулло» ўқийди. Сиз ҳам шу китобни ўқийсиз. Бирга ҳужрада турасизлар. Домлага ҳам бирга борасизлар. Энди, ўғлим сизга бир хизмат бор. Сахар муаззин сизни уйғотади. Таҳорат қилиб келасиз. Мен таҳажжуд ўқиганимда шу ерда ўтириб, «Музаммил»ни ўқиб берасиз. Сахар ҳазрати эшоннинг ҳузурига бориб, хизматни адо этдим. Ҳазрат роса йиғладилар. Ҳар куни аҳвол мана шу… Олти ой шу ерда таҳсил олдим. Ҳеч нарсадан камим бўлмади. Шунда дадамга хат ёздим. Бир маҳал шу манзилга бузрукворим кириб келдилар. Шароитни кўрдилар, ҳазрати эшонни зиёрат қилдилар, сўнг дедилар: ― Жуда файзли жойга келибсиз-да, бу ердан ҳаргиз қимирламанг. Отамиз аввалига менинг бу ерга келишимга кўнмагандилар. Лекин мени кўриб, ҳазратнинг хонақоҳини кўриб, роса қувондилар. Аллоҳ менинг таваккулимга яраша, поезддаёқ катта устознинг укаси билан бирга қилди. Ризқимни ҳам комил қилди, илмни ҳам берди…»

Манбаълар асосида Жиззах вилояти вакили
ўринбосари Атабаев Абдумутал тайёрлади

@muslimuzportal | Muslim.uz
https://telegram.me/joinchat/BO0aAj0jjw0GT5rhPph8OQ
#ҲИКОЯ

Барака нимада?

Бир киши бой қўлида беш дирҳам пул эвазига ижарачи бўлиб ишлаши, топган пули ҳеч нимага етмаётганидан Имом Шофиъийга шикоят қилди.

Ҳазрат бойнинг олдига бориб иш ҳақини беш дирҳамдан тўрт дирҳамга туширишни сўра, деб тавсия бердилар. Бояги киши ҳайрон бўлса ҳам, буйруққа итоат этди. Бироқ озгина вақт ўтганидан кейин яна қайтиб келди, ҳолати яхши томонга ўзгармаганини айтди. Имом Шофиъий бу сафар тўрт дирҳамни уч дирҳамга камайтириш зарур, деди. Бечора камбағал қанчалик ғалати туюлмасин маслаҳатга амал қилди. Орадан ҳеч қанча ўтмай ҳалиги киши хурсанд ҳолда Шофиъийнинг олдига келди.

Тавсиялари учун имомга миннатдорчилик билдириб, уч дирҳам ҳамма эҳтиёжларига етаётганини айтди ва бу ишнинг сирини сўради. Ҳазрат аввалда беш дирҳам эвазига қилаётган иши аслида уч дирҳамлик эканини, қолган икки дирҳам унинг ҳаққи эмаслигини айтди. Бировнинг ҳаққи бўлган ўша икки дирҳам ҳалол меҳнат билан топилган уч дирҳамга аралашиб, унинг ҳам баракасини йўқотаётганини тушунтирди.

@muslimuzportal | Muslim.uz
#Ҳикоя

Отажон, мен сизни яхши кўраман!

Бир куни бир одам янги олган машинасини созлаш билан машғул бўлиб турганда, олти ёшли ўғли ердан тош олиб, машинанинг ён тарафига чизиб, тирнади. Буни кўрган отанинг ғазаби тошиб, ўғлининг қўлидан тутиб, чизган қўлига бир неча марта урди. Отанинг қўлида мурувват (болт-гайка)ларни қотириб-бўшатадиган калит (ключ) бор эди. У ўзи сезмаган ҳолда ўғлининг қўлига ўша калит билан урган эди. Бунинг натижасида ўғилнинг бармоқлари кесилиб, шифохонага ётқизилди. Болакай уни кўргани келган отасидан: “Бармоқларим қачон ўсиб чиқади?” деб сўради. Бу гапларни эшитган ота эса, аламига чидай олмай, машинанинг олдига бориб, уни тепа бошлади. Чарчаб, ўтириб қолганда, машинанинг эшигига чизилган чизиқларга назар солди. Яхшилаб қараса, ўғли “Отажон, мен сизни яхши кўраман” деб ёзган экан.

Муҳаббат ва ғазабнинг чегараси йўқ. Ғазабинг тошган пайтда турли қарорлар қабул қилиб, кейин ҳаётинг давомида ўша қарорларингга надомат қилиб юрмаслигинг учун нафсингга, то у тинчлангунича, фурсат бер.

@muslimuzportal Яқинларингизга ҳам улашинг.
#Ҳикоя

Машҳур “Ҳидоя” асари соҳиби Шайх-ул-Ислом Бурҳониддин Марғилоний ҳазратлари ҳикоя қиладилар:

Бухоронинг буюк имомларидан бири, дарс мажлисида ўтирганларида, дарс орасида баъзан туриб ўтирар экан. Шу ҳақда ундан сўрашибди. Ул зот: “Устозимнинг ўғли болалар билан кўчада уйнаб юрибди. Аҳёнда масжид эшигига келиб кетар эди. Уни ҳар кўрганимда устозимнинг таъзими учун унга ўрнимдан турар эдим”, дебдилар”.

Мана тарбия, мана устозга бўлган ҳурмат. Устоз ота каби, улуғ зот дейди халқимиз. Бу тарбия, бу одоб қаердан олинган, асоси қаерда буларни?

“Шарқона” таълим-тарбиянинг бошланғич нуқтаси ҳам охири ҳам Қуръони карим ва ҳадиси шарифларда кўрсатиб ўтилган амр ва насиҳатларга асосланади. Одоб-ахлоқ меъёрларимиз пойдеворининг мустаҳкамлиги ва таълим-тарбиямиз устунлиги ҳам айнан шундандир.

Бугун оммавий маданият деб айтилаётган урф-одатларимизга мутлақо ёт бўлган, анъанавий ахлоқ меъёрларимизга тўғри келмайдиган айрим урфларнинг қабул қила олмаслигимиз ҳам аслида бизда мавжуд бўлган энг олий одоб-ахлоқ қадриятларимиз туфайлидир.

Муқаддас динимиз бошдан охиригача ахлоқ дини бўлиб, ахлоқнинг илк асоси Аллоҳнинг иродасига бўйин эгиб, амрларига итоат этишликдир. Иккинчи асоси эса Аллоҳнинг барча яратган махлуқотларига яхши назар билан қараб, чиройли муносабатда бўлиш, уларга умуман ёмонликни раво кўрмасликдан иборатдир.

@muslimuzportal
#Ҳикоя
Дуо кучи (таъсирли воқеа)

Ўқиш учун манзил:
https://muslim.uz/index.php/maqolalar/hikoyalar/item/6357
#Ҳикоя

Бир замонлар Хуросонни бошқарган Абдуллоҳ бин Тоҳир ўзининг одилона ҳукмлари билан халқ орасида “одил волий” деган ном чиқарган эди. Бир куни соқчилари бир қанча айбдорларни ушлаб, унинг ҳузурига олиб келаётган пайтда, улардан бири йўл четидаги дарахтзолар орасига қараб қочиб кетади. Соқчилар унинг кетидан қувиб кетадилар. Улар жиноятчини қидириб кетаётиб, уни йўқотиб қўядилар. Изидан қидириб турганларида йўлда бораётган Ҳиротли бир темирчини кўриб қоладилар. Уни ҳар қанча қаршилик кўрсатишига қарамай жиноятчи деб гумон қилиб, ушлаб, волийнинг ҳузурига олиб келадилар. Ғазаб отига минган волий эса дарҳол:
– Буни зиндонгга отинглар! – деб амр беради.
Дод-вой-ю, зорларига қарамасдан, гап-сўзларига эътибор ҳам бермасдан уни зиндонга ташлайдилар. Унинг бу ҳолидан бехабар уйидаги бола-чақалари, ота-онаси, яқинларини эслаб, кейинги тақдири нима бўлишини ўйлаб юрак-бағри эзилади. Бу аҳволидан қаттиқ қайғуга тушган темирчи ожиз ва ночорлигидан Худога йиғлаб, нола қилишни бошлайди. Эрта тонггача кўз ёши тукиб, бошини саждага қўйиб:
– Эй Парвардигоро! Менинг бу жиноятга ҳеч қандай алоқам йўқ. Лекин булар ҳеч нарсани суриштирмасдан мени зиндонга ташладилар. Мен ожизман Парвардигоро! Мен Сенинг ёрдамингга муҳтожман! Менга бу зулмни раво кўрганнинг уйини шундай вайрон қилгинки, зулм нима эканини тушунсин, эс-ҳушини киритиб қўйгин! – деб дуоибад қилишни бошлайди.
Темирчининг Худога қилаётган бу ноласи зиндон қоровули ва унинг атрофидаги бошқа маҳбусларнинг қулоғига ҳам етиб бораётган эди. Бу ҳолат бир неча кун давом этади.
Кунларнинг бирида ширин уйқудаги волий тушида қаттиқ зилзила бўлаётганини кўриб, унинг ваҳмидан уйғониб кетади. Тушидаги зилзила шундай шиддатли эдики, гуё уй-жойи вайрон бўлиб бошига қараб қулаётгандек эди. Уйғонганидан кейин бироз муддат ўтиб, тинчланиб яна уйқуга кетади. Лекин бироз вақт ўтиб тушида яна ер қимирлашни ҳис этади ва саройи бошига қулаётган вақтда уйғониб кетади. Буни туш эканига ўзини ишонтириб, яна ухлашга ҳаракат қилади. Кўзи юмилиши билан бу сафар ҳам тушида зилзила бўлади. Яна қўрққанида уйғониб кетиб, бунда бир сир бор дейди ўз-ўзига. Кейин бунинг сабабини узоқ муддат излаб, асосли бирор нарсани тополмаганидан, зиндон бошлиғини ҳузурига чақиртиради.
– Мен неча кундир умуман ухлолмаяпман. Уйимни бошимга йиқитмоқдалар. Сен нима деб ўйлайсан, кимнидир ноҳақ қамадикми, зиндонда мазлум борми? – деб сўрайди.
Соқчилар бошлиғи шу кеча кундузи зиндонда бўлаётган воқеалар ҳақида волийни хабардор қилади. Буни эшитган волий:
– Зудлик билан у одамни менинг ёнимга олиб келинг! – деб амр беради.
Маълум вақт ўтиб Ҳиротли темирчи иккита соқчи билан волийнинг ҳузурига кириб келади. У бошини эгиб, бўлиб ўтган ҳамма воқеани очиқ-ойдин гапириб беради. Унинг гуноҳи йўқлигига ишонч ҳосил қилган волий:
– Мен сени ноҳақ қамаганим учун узр сўрайман, мендан рози бўлгин ва шу минг кумуш тангга ҳадиями қабул қилгин. Бундан кейин бошингга бирорта мушкилот тушса, дарҳол менинг ҳузуримга келгин! Хўп-ми?– дейди
Темирчи эса ҳеч иккиланмасдан:
– Мен ҳаққимни ҳалол қилдим, розиман. Берган ҳадиянгизни ҳам қабул қиламан. Лекин ишим чиқиб қолса, сизнинг ёнингизга келмайман, – дейди.
– Нима учун, – деб сўрайди волий ҳайрон бўлиб.
– Нима учун сизни ҳузурингизга келишим керак? Менга зулм қилган сиз эмасми? Мени сизнинг зулмингиздан қутқарган, тахтингизни бир неча марта остин-устун қилган Зотни ташлаб, бировнинг ҳузурига боришим яхши эмас. Намозларимдан кейин қилган дуоларим мени қанчадан-қанча ташвишлардан қутқарди. Мурод-мақсадимга етиштирди. Роббим чексиз раҳмат хазинасини очди, эҳсонларини бермоқда, шунча лутфлардан кейин қандай қилиб бошқасига сиғинаман? Қайси сўраганга бермабди? Кимнинг қўлини қуруқ қайтарибди? Сўрашни билмаган олмайди. Ҳузурига қандай чиқиш одобини билмаган ҳам етишмайди. Шунинг учун ҳам дардимни, фақат, Унга айтаман! У тожу-тахтингизни остин-устун қилмаганида, сиз мени чақирмаган бўлардингиз, мен эса зиндонда ўтирган бўлардим, зулм ҳам давом этарди! Ота-онам, бола-чақаларим қон йиғлаб қолаверар эди! – дейди. Кейин волийдан кетишга рухсат сўрайди.
#Ҳикоя
Қабрдан келган нидо

Ўқиш учун манзил:👇
https://muslim.uz/index.php/maqolalar/item/6862
РОСТГЎЙЛИК
#ҳикоя

Бир эркак болаларини олиб, ўйингоҳга келибди. Бу ерда гольф ўйини ўтказилар, у ўғилларини илк бор томоша учун етаклаб олганди. Чипта олиш учун кассага яқинлашиб сўрабди:
- Чипта неча пул туради?
- Олти ёшдан катталар учун уч доллар, унгача эса бепул. Хўш, нечта берай?
- Кичигим уч ёшда, каттам еттида. Демак, 2та чипта оламиз, мана сизга олти доллар.
Чиптачи кулиб дебди:
- Жаноб, агар катта ўғлингизни олти ёш деганингизда мен бунга ишонган ва сиз пулингизни тежаб қолган бўлардингиз. Ахир кўпчилик шундай қилади. Олтими, еттими, болаларни фарқлаш қийин.
- Тўғри, сиз пайқамасдингиз. Лекин ўғлим биларди-ку? Атиги уч доллар деб уни ёлғонга ўргатишни истамадим…

Ғарб ҳалқлари ҳикояларидан