#СаволЖавоб
Савол: Аввалги пайтда уламоларимиз томонидан қибла қандай аниқланган, шу ҳақида маълумот берсангиз.
Жавоб: Бизнинг диёримизда Шайх Абу Мансур Мотуридийнинг қибла тўғрисида берган фатвоси асос қилиб олинган. У зот шундай деган эканлар: “Ёзнинг энг узун кунида қуёш ботган жойни белгилаб қўй! Сўнгра қишнинг энг қисқа куни қуёш ботган жойни ҳам аниқлаб, белгилаб қўй! Шу икки аломат ўртасидаги оралиқни учга бўлиб, ўнг томонингга икки ҳиссасини, чап томонингга бир ҳиссасини тақсимлаб, чап томондан энг биринчи ва иккинчи бўлаклар туташган чизиққа юзлансанг, шу қибладир”.
@muslimuzportal Яқинларингизга ҳам улашинг.

Савол: Айрим кекса ёки узоқ хаста ётган кишилар ўзларига ўлим сўраб зорланади. Бу эътиқодимизга зид эмасми?
Жавоб: Динимизда қарилик ёки баъзи бир оғир касалликлардан қочиб, ўзига-ўзи ўлим тилашдан қайтарилган.
Ҳадиси шарифда: «Сизларнинг ҳеч қайсиларингиз ўзига-ўзи ўлим тиламасин! Зеро, агар у аҳли солиҳ бўлса, умри узун бўлган сари солиҳ амаллари ҳам зиёда бўлаверади. Агар фосиқу фожир бўлса, ёши кексайган сари балким тавба-тазарруъ қилиб, истиғфор сўрар», дейилган.
Умрининг охирги кунларида ёки оғир бетобликда ётганида тавба-тазарруни кўпроқ қилиш ва шу билан бирга Аллоҳнинг раҳмат ва мағфиратидан ноумид бўлмаслик лозим бўлади.
#Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бир куни оғир бетоб ётган бир кишининг зиёратига бориб ундан: «Ўзингни қандай ҳис қиляпсан?», деб сўрадилар. У одам: «Парвардигоримнинг раҳмат ва мағфиратидан умид қилиб, гуноҳларимни ўйлаб, хавфу ташвиш қилмоқдаман», деди. Шунда #Пайғамбар (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): «Қайси бир мусулмон мана шундай ҳолатда, хавфу ражода бўлса, #Аллоҳ таоло унга умид қилган нарсасини ато қилиб, паноҳ тилаган нарсасидан омонда қилади», дедилар.
Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) бир ҳадисларида: «Бешта нарсадан олдин бешта нарсани ғанимат бил: Ўлимингдан олдин тириклигингни, бетоблигингдан олдин саломатлигингни, бандлигингдан олдин бўш вақтингни, кексалигингдан олдин ёшлигингни, камбағаллигингдан олдин бойлигингни», деб марҳамат қилганлар.

Савол: Дуо қилишда қўлларни кўтариб, юзга суртиш ҳадисларда ворид бўлганми?
Жавоб: Ҳа, бу ҳақда кўплаб ҳадислар ривоят қилинган:
Анас розияллоҳу анҳу айтади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дуога қўл кўтарганларида қўлтиқларининг оқлиги кўриниб турар эди” (Имом Байҳақий). Саҳл ибн Саъд розияллоҳу анҳу ривоят қилади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дуо қилсалар, қўл бармоқларининг учлари елкалари баробарида бўларди” (Имом Байҳақий).
Сойиб ибн Язид розияллоҳу анҳу айтади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дуо қилсалар, қўл кўтарар, кейин юзларига суртар эдилар” (Имом Байҳақий).
Ҳазрат Умар розияллоҳу анҳу ривоят қилади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам дуога қўл қўтарсалар, уни юзларига суртмасдан туширмас эдилар” (Имом Термизий ривояти).
Сўраган эдингиз китобидан

Савол: Овқатдан кейин нима учун дуо қилиниб Қуръон ўқилади?
Жавоб: Таомдан сўнг дуо қилиш суннатдир. Қуръон ўқиш эса машруъ эмас.
Ривоятларда келтирилишича, Расулуллоҳ (алайҳиссалом) таомдан сўнг бундай дуо қилардилар:
“Алҳамдулиллаҳиллази атъамана ва сақана ва жаъалана минал муслимин” (Бизларни таомлантирган ва сув билан қондирган, бизларни мусулмонлар жумласидан қилган Аллоҳ таолога ҳамдлар бўлсин!)
Ҳазрат Анас (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: Жаноби Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Банда бир луқма таом еб ҳам Аллоҳга ҳамд айтса, ё бир қултум сув ичиб ҳам Аллоҳга ҳамд айтса, Аллоҳ таоло уни яхши кўради”, деб марҳамат қилганлар.

ҚАБР УСТИГА ДОН СЕПИШ
Савол: Бизнинг томонларда бир одат бор, одамлар қабристон зиёратига борганда, қабр усти ва атрофларига дон сепадилар, бошқа бировлар эса, олиб борган донига дуо ҳам ўқишади. Бу нарса шариатимизда борми?
Жавоб: Йўқ. У каби ишлар жоҳилият одатларидандир. Қадимда жоҳилият замонларида одамлар қабрлар ёнига дондун қўйиб кетишлари тарихдан маълум.
Қабр усти ва атрофига дон сочиш донни исроф қилишдир. Исроф нафақат бизнинг динимизда, балки барча динларда ман қилинган.

КАСАЛ ФАРЗАНДГА ИСМ ҚЎЙИШ
Савол: Халқимиз фарзанд туғилгандан кейин кўп касал бўлса ёки вафот этса кейинги фарзандига Турсун, Турғун, Тўхтахон каби исмлар қўйишади. Бу ширк бўлмайдими?
Жавоб: “Шу исмни қўйганимиз учун, шу исмнинг таъсирида бола ўлмади”, дейиш ширкдир.
Касал бўлиш ҳам, вафот этиш ҳам Аллоҳ таолонинг изни биландир. Мазкур исмларда эса дуо маъноси бор. Агар дуо фаришталарнинг оминига тўғри келиб қолса, Парвардигори олам уни ижобат қилса, ажаб эмас. Зеро, ота-онанинг дуоси рад қилинмайди.
Фарзандга чиройли исм қўйиш ота-онанинг вазифасидир.

ОВҚАТДАН ЕБ БЎЛГАЧ УНИНГ САВОБИНИ БАҒИШЛАШ
Савол: Кўпинча ёши катта одамлар дастурхон атрофида дуо қилатуриб: “Еган-ичганларимизнинг савобини шу ердан ўтганларга бахшида этдик”, деб айтишади. Шунингдек, бир кишининг бошига оғир иш тушганида: “Худо унинг раҳмини есин” (Худонинг унга раҳми келсин, деган маънода бўлса керак), дейишади. Мана шунақа гапларни айтишда гуноҳ йўқми? “Ота-боболаримизнинг руҳи қўлласин” деган ибора ҳам кўп ишлатилади. Шу ҳақда динимизда нима дейилган?
Жавоб: Мусулмон кишининг ҳар бир ишида савоб бор. Емоқ, ичмоқ ҳам шулар жумласидандир. Чунки ўша ейилган таомни ҳалол йўлдан топиш учун қилинган ҳаракат, ундан яшаш ва ибодат қилиш учун куч олиш савоб. Модомики, инсон савоб иш қилган экан, унинг ажри ўз номаи аъмолига ёзилишини сўраши ёки ўша савобни кимгадир бағишлаши мумкин.
“Худо раҳмини есин” дегани Аллоҳ раҳм қилсин, маъносидадир. Расулуллоҳ (алайҳиссалом)нинг: “Сен ердагиларга раҳм қилсанг, Аллоҳ сенга раҳм қилади”, мазмунидаги ҳадисларига мувофиқ юқоридаги сўзларни айтиш гуноҳ эмас.
“Ўтганлар руҳи қўлласин” дейиш ёки марҳумлардан мадад сўраш жоиз эмас. Биринчидан, Аллоҳдан бошқадан ёрдам сўраш ширк ҳисобланади. Иккинчидан, марҳумлар бировга фойда етказиш ёки ёрдам беришга қодир эмаслар, балки кўплари тирикларнинг дуосига муҳтождирлар. Уламолар айтадилар: “Агар ўлганнинг қўлидан бировга манфаат етказиш келганида, энг олдин ўзига ёрдам берган бўларди”.

Савол: Агар киши бошқа бир кишидан ўртада туриб биродари учун қарз олиб берса, қарз берган киши қарздордан қарзини сўрамаса, қарздор ҳам қарзни қайтариш ташвишини қилмаса, ҳар хил баҳоналар қилса, ўртада турган киши нима қилиши керак?
Жавоб: “...қарз берган киши қарздордан қарзини сўрамаса”. Аслида қарз берган киши агар қарзни қайтариб олиш нияти бўлса, албатта, қарздордан уч марта вақти-вақти билан сўраши шарт.
Агар сўрамасдан ўзидан ўзи хафа бўлиб юраверадиган бўлса, у ноҳақ бўлади. Зотан, инсон унутивчидир, балки қарздорлигини унутиб қўйгандир, унга уч марта эслатиш керак. Агар шунда ҳам қарзни бермаса кейин бошқа чора кўрилади. Яъни хоҳласа кечиб юборади ёки маҳкама орқали ундириб олса ҳам бўлади ёхуд ўртада кафил турган кишидан ундириб олса ҳам бўлади.
Кейин кафил бўлган киши ҳақиқий қарздордан ундириб олаверади.
'Исҳоқжон домла Бегматов'
@muslimuzportal

Савол: Агар кимдан қанча қарз олганим эсимдан чиқиб кетган бўлса қарзимни қандай адо қилсам бўлади?
Жавоб: Одатда, қарз олиб юрадиган одамларингиздан қарзингиз бор ёки йўқлиги ҳақида сўраб чиқасиз. Аслида қарз олган кишининг унутиб юбориши - унинг жуда ҳам лоқайдлигидир. Қарз берган киши унутиб қўйишини тушуниш мумкин. Лекин қарз олган кишининг унутиб юбориши унинг диёнатсизлиги ҳисобланади. Агар эсдан чиқариб қўйиш хавфи бўлса, ёзиб юринг.
Эй, имон келтирганлар! Бир-бирингиздан бирор муддатга қарз олиб, қарз берсангиз, уни ёзиб қўйингиз!
Аллоҳнинг буйруғига амал қилинмаганидан турли муаммолар келиб чиқаверади. Юқоридаги ҳолат ҳам шулардан биридир. Шунинг учун ҳам мусулмон киши ҳар бир ишни қилишдан олдин, “бунга шариатимиз нима дейди?” деган саволга жавоб топиб, сўнгра унга мувофиқ иш қилмоғи керак. Акс ҳолда муаммолар кўпаяверади.
Кейин эса ўша муаммоларнинг ечимини топишни сўраб аҳли илмларнинг боши қотирилади.

Намоз ўқиётган одамнинг олдидан ўтса бўладими?
Савол: Ҳозирги пайтда кўпчилик масжидларда намоз ўқиётганларнинг олдидан бемалол ўтиб кетиш ёки орқасидаги кишининг намозни тугатишини кутмасдан туриб кетиш ҳоллари учрайди. Шариатимизда бу ҳақда нима дейилган?
Жавоб: Пайғамбаримиз (алайҳиссалом): “Агар одамлар намоз ўқиётганнинг олдидан ўтиш қандай катта гуноҳ эканлигини билганларида эди, 40 (кун ёки 40 ой ёки 40 йил) бўлса ҳам кутар эдилар”, деб марҳамат қилган эканлар (Муттафақун алайҳ). Пайғамбаримиз мазкур ҳадисларида 40 сонини тилга олганлар, холос. Уламолар эса 40 сонини 40 кун, 40 ой ёки 40 йил деб таъвил қилишган.
Пайғамбаримизнинг 40 лафзини ишлатишлари ушбу гуноҳнинг оғир эканлигига далолатдир ҳамда уни қиладиган одамлар учун етарли қайтариқдир.