Muslim.uz
91.2K subscribers
18.1K photos
5.05K videos
114 files
16.7K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
Келиннинг онасига мактуб

Қудаларингизни қариндош деб билинг. Уларга ҳурмат кўрсатинг.

Изоҳ:
#Оилалар ўртасида жанжал чиқишининг энг асосий сабабларидан бири икки оиланинг бир-бирига муносиб ҳурмат кўрсата олмасликлари ҳисобланади. Икки оила фарзандларининг тақдирини бир-бирига боғланганларидан сўнг ўзаро яқин қариндош саналади.

Ҳар икки томон ҳам неваралар учун яқин ҳисобланади. Бу яқинликни англаш, бир-бирини ҳурмат қилиш лозим. Ҳар икки оила тўйлар ва байрамларда бир-бирини йўқлаши, оғир дамларда эса бир-бирига ёрдам бериши керак. Улар орасидаги мустаҳкам муносабат фарзандларининг оиласи мустаҳкам бўлишига, майда сабаблар билан жанжал чиқмаслигига хизмат қилади.

Инсон ҳеч бўлмаганда қизининг ҳурмати учун ҳам қудаларини эъзозлаши лозим. Фарзандлари турмуш қурган оилалар бир-бирини йўқлаб турмаса, ёшларга насиҳат қилишлари фойда бермайди. Ора-сира ўзаро зиёфатлар, бунинг имкони бўлмаса, телефон орқали ёки бировдан салом йўллаши билан ораларидаги алоқаларни мустаҳкамлашлари керак. Мустаҳкам алоқалар ёш оилага ишонч беради. Ўз ортларида иккита тажрибали оила турганини кўриб, қийинчиликларга қарши курашиш осон кечади. Оғир дамларда дарҳол умидсизликка тушмайди.

Устига-устак, кучлар бирлашиб, имконият ҳам ортади. Моддий ва маънавий жиҳатдан қувватлари кучаяди. Буларнинг барчасига эришиш учун оилалар бенир-бирларини унутмасликлари, лозим. Яхши кунда дўст бўлиб, оғир кунда унутиб қўйиш вафосизлик саналади. Шу боис ўртадаги севги ва ҳурмат боғини узмаслик даркор. Бунга эришган оилалар сони кўп эмас. Яхши оилалар жамиятга тинчлик ва ҳузур-ҳаловат бахш этади.

“Бахтли оила” китобидан

@muslimuzportal / Muslim.uz