Muslim.uz
99.4K subscribers
19.6K photos
5.62K videos
114 files
17.7K links
🌙 O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

📩 Murojaat uchun:
@Muslimuzadmin2bot

Diniy savollar uchun
+998781503344

🔹Batafsil: https://taplink.cc/muslimuz
Download Telegram
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
🌙 МУФТИЙ ШАЙХ ҲАЗРАТЛАРИ ФАРҒОНА ВИЛОЯТИДАГИ “ЭШОН БОБО” ЖОМЕ МАСЖИДИГА ТАШРИФ БУЮРАДИЛАР

🕌 Бугун, 1 март куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Фарғона вилояти Бувайда туманидаги “Эшон бобо” жоме масжидида жамоат билан жума намозини адо этадилар.

🤲 Инша Аллоҳ, жума намозидан аввал қориларимизнинг қалбга сурур бағишловчи қироатлари ҳамда Муфтий ҳазратларининг ҳаммамиз учун манфаатли суҳбатларидан баҳраманд бўламиз.

📍 Масжид манзили

📍 Мўмин-мусулмонларни мазкур маърифий суҳбатга таклиф этамиз.

#муфтий #ташриф
#жума #шайх

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

#fargona #muftiy #juma
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍85💯5🤝3
🌙 ИЛМУ МАЪРИФАТДА ПЕШҚАДАМЛИК ДИНИМИЗ ТАЛАБИДИР

Аввал хабар берганимиздек, бугун, 1 март куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари жума намозини Фарғона вилоятининг Бувайда туманидаги “Эшонбобо” жоме масжидида адо этдилар.

Муфтий ҳазратлари дастлаб “Ҳар соҳада пешқадамлик динимиз кўрсатмасидир” мавзусида мазмунли суҳбат қилиб бердилар. Унда мусулмонлар жамиятнинг барча соҳасида пешқадам бўлиши лозимлиги, бу даражага илму маърифат, динимизнинг гўзал таълимотлари ва буюк аждодларимиз ўгитига амал қилиш орқали эришиш мумкинлиги, бу борада ёш авлод таълим-тарбиясига, айниқса, жиддий эътибор беришимиз лозимлиги шаръий далил ва ҳаётий мисоллар билан тушунтириб берилди. 

Шу билан бирга Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари яқинлашиб келаётган Рамазон ойига ҳар бир мўмин-мусулмон маънавий тайёргарлик кўриши, аввало ниятни гўзал қилиши, ёмон иллатлардан воз кечиши, гина-кудуратларни унутиб, қалбни яхшиликлар ила тўлдириши лозимлиги таъкидладилар. Шунингдек, эҳтиёжманд оилалар ҳолидан хабар олиш, ота-она ва яқин қариндошларига силаи раҳм қилиш кераклигини қайд этдилар.


🤲Якунда Ватан равнақи, дин ривожи бунданда юксалиши, барча эзгу ишларда пешқадам бўлишмизни сўраб хайрли дуолар қилинди.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

#fargona #muftiy #juma
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍76💯5🤝2🤩1
🌙 РАМАЗОН ОЙИГА ТАЙЁРГАРЛИК БИЛАН ТАНИШИЛИБ, ЮРТИМИЗГА ҚУТ-БАРАКА СЎРАЛДИ

🕌 Бугун, 1 март куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг Фарғона вилояти сафари давомида “Эшонбобо”, “Пошшопирим”, “Хўжамбердибой”, “Абу Ҳанифа”, "Зайд ибн Собит", “Хўжа Илғор” ва “Қаландархона” жоме масжидларида Рамазон ойига тайёргарлик жараёнлари билан танишилди.

🗣 Масжидларда мўмин-мусулмонлар ибодат қилиши учун етарли шарт-шароитларни ҳозирлашга алоҳида эътибор қаратилиб, масжид бинолари техник ҳолатини яхшилаш, хавфсизлик қоидалари ва санитария-гигиена талабларига жавоб беришини таъминлаш бўйича тегишли кўрсатма ва тавсиялар берилди.

🤲 Ташриф давомида Бувайда туманидаги халқ тилида “Пошшопирим” зиёратгоҳи деб аталадиган Шоҳ Муҳаммад ибн Жарир қадамжоси зиёрат қилиниб, улуғ алломалар ҳаққига хайрли дуолар қилинди.

📋Маълумот ўрнида, Ҳазрати Муҳаммад Жарир 727-760 йилларда яшаб ўтган. У Фарғона ҳудудига ҳукмдор бўлиш билан бирга диний ва дунёвий илмларда етук бўлган. Шу боис, маҳаллий аҳоли у кишини ҳам подшоҳ, ҳам пир деб "Пошшопирим" деб аташган.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

#fargona #muftiy #duo #safar
MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍75💯3🤩2
📍 ФАРҒОНА ВИЛОЯТИДА МУФТИЙ ҲАЗРАТЛАРИ САЙЁР ҚАБУЛ ЎТКАЗАДИЛАР

🗣 2024 йил 2 март шанба куни Фарғона шаҳридаги "Уммул Қуро" жоме масжидида соат 10:00 дан бошлаб, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари томонидан сайёр қабул ўтказилади.

💬 Унда ҳамюртларимизнинг диний соҳага оид мурожаатлари, масжидлар ва имом-хатиблар фаолиятига оид талаб-истаклари, оилавий муносабатлар ва шаръий саволлар ҳамда ижтимоий ҳимояга муҳтож кишиларни ҳар жиҳатдан қўллаб-қувватлаш масалалари кўриб чиқилади.

📍Масжид локацияси

#Fargona #sayyorqabul #muftiy #tashrif

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍122😢6💯4
🤲 АҲОЛИ ЭЪТИБОРДАН, МУРҒАК ҚАЛБЛАР ҒАМХЎРЛИКДАН МАМНУН

🟢 Бугун, 2 март шанба куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Фарғона шаҳридаги “Уммул Қуро” жоме масжидида сайёр қабул ўтказиб, вилоятнинг турли ҳудудларидан келган фуқаролар мурожаатларини тингладилар. 

Қабул жараёнида масжид-мадрасалар, имом-хатиблар фаолияти билан боғлиқ масалалар, шунингдек, оилавий муносабатлар, моддий кўмак, ҳаж-умра сафарлари каби мурожаатлари эшитилиб, уларни ҳал этиш чоралари кўрилди. Эҳтиёжманд оилаларга белгиланган тартибда моддий ёрдам кўрсатилди, бемор фуқароларга муолажа олиш учун маблағ ажратиш вазифаси юкланди. Жисмоний имконияти чекланган айрим ҳамюртларимизга эса ногиронлик аравачалари тақдим этилди.

🌱 Фарғона шаҳридаги “Мурувват” интернат уйидаги жисмоний имконияти чекланган болажонлар ҳолидан хабар олиниб, ширин сўз ва ҳадялар ила уларнинг кўнгиллари кўтарилди. Шунингдек, улар учун эҳсон дастурхони ёзилди. Мутасаддилар билан тарбияланучиларга яратилган шароитларни кўздан кечириш чоғида зарур эҳтиёжларига кўмаклашиш, хусусан, ётоқ чойшаблари олиб бериш режалаштирилди.

📝 Сайёр қабул ва интернат уйига ташрифдан мамнун бўлган мўмин-мусулмон халқимиз Ватан тинчлиги, эл фаровонлиги ва мутасаддилар ҳақларига хайрли дуолар қилишди.

#Fargona #sayyorqabul #muftiy #tashrif

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍104💯3😢1
🌙 РАМАЗОН ОЙИГА МАЪНАВИЙ ҲОЗИРЛИК КЎРАЙЛИК!

Бугун, 2 март куни Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Фарғона вилоятида фаолият юритаётган имом-хатиблар билан учрашув ўтказдилар.

📝Муҳим масалалар муҳокама этилган йиғилишда Муфтий ҳазратлари кейинги йилларда диний-маърифий соҳада бўлаётган ўзгаришларнинг қадрига етиш, Ватан, дин ва халқ равнақи учун хизмат қилиш ҳақида сўз юритдилар. Шунингдек, имомлик шарафли мақом бўлиши билан бирга ўта нозик ва масъулиятли иш экани, имом-хатиблар шариат ходими сифатида мўмин-мусулмон халқимизни тўғри йўлга бошлашда ғайрат қилишлари, баъзи имом-хатиблар эса ўзларини ислоҳ қилишлари лозимлиги алоҳида қайд этилди.

🕌 Ташриф давомида Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратлари Фарғона вилоятидаги жоме масжидларида Рамазон ойига тайёргарлик жараёнларини кўздан кечирдилар, хусусан, муборак ойга қадар масжидлар биноси техник ҳолати, хавфсизлик қоидалари ва санитария-гигиена талабларига жавоб беришини таъминлаш сингари ишларни тўлиқ якунлаш баробарида мўмин-мусулмонларимиз ибодатларини бекаму кўст адо этишлари учун барча шароитларни ҳозирлаш борасида кўрсатма ва тавсиялар бердилар.

Муфтий ҳазратлари намозхонлар билан мулоқот қилиб, Рамазон ойига маънавий тайёргарлик кўриш, меҳр-мурувват ишларини кўрсатиш ва турли исрофгарчиликлардан сақланиш каби масалаларга ҳам урғу қаратдилар.


Шу билан Муфтий ҳазратларининг водий вилоятларига қилган сафарлари якунланди.

#Fargona #juma #muftiy #tashrif

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати

MUSLIM.UZ GA 😎 OBUNA BO'LING VA ULASHING🗣

▶️ YouTube | 📷Instagram | 🔵 Facebook
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
👍147💯7😢1