Muslim.uz
91.2K subscribers
18.1K photos
5.05K videos
114 files
16.7K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
#Муносабат: “Хафа бўлиш йўқ”ми ё бор??

Юртимизда барча соҳалар қатори телевидение соҳасига ҳам кенг имконият берилди. Кўплаб янги кўрсатувлар ташкил бўлди. Маҳатма Ганди: “Мен деразамни очсам, тоза ҳаво билан бирга чанг ҳам киради”, – деганидек, кўплаб яхши кўрсатувлар қатори, ўзбек халқи урф-одат ва одоб-ахлоқига тўғри келмайдиган бир нечта кўрсатувлар ҳам пайдо бўлди. Улардан бири “Хафа бўлиш йўқ” кўрсатуви.

➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

@muslimuzportal обуна бўлинг
Яқинларингизга ҳам улашинг⤵️ | Muslim.uz
#муносабат
Айтилган гап – отилган ўқ, ёхуд ислом шиорлари ҳақида нотўғри маълумот тарқатаётганларга муносабат

Инсон бу дунёда жисмонан соғлом бўлиб яшаши учун сув ва ҳавога қанчалик муҳтож бўлса, маънан миллий қадриятларга, маърифатга шунчалик эҳтиёж сезади. Бу қадриятларнинг, маърифатнинг илдизи Ислом таълимоти билан суғорилган бўлса, икки карра саодатдир! Аксинча бўлса, қашшоқликдан бошқа нарса эмас.

Сўнгги пайтларда интернет сайтларида, ижтимоий тармоқларда, босма нашрларда тарқатилаётган хабарлар, мақолаларни ўқиб, кишининг ҳайрати ошади. “Ўргимчак тўри” шунчалар ривожландики, фикрингиз бўғзингиздан товуш бўлиб чиқар-чиқмас, бутун дунёга тарқалиб кетяпти. Бу – яхши, албатта: мақолани кўрасиз, кузатасиз, ўқийсиз, уқасиз ва хулоса чиқарасиз.


Аммо... мақола асоссиз, миллий ва диний қадриятларимизга путур етказадиган бўлса-чи...


➡️БАТАФСИЛ ЎҚИШ

@muslimuzportal обуна бўлинг
#Муносабат:
ФАТВОГА ЖУРЪАТ – ДЎЗАХГА ЖУРЪАТ ДЕМАКДИР!

Шу кунларда Интернет ва ижтимоий тармоқларда диний мавзуда тарқатилаётган фикрлар юртдошларимизни бефарқ қолдирмаяпти.

Таъкидлаш жоизки, диний таълимот ўта нозик ва ҳассос бўлгани туфайли диний қадриятлар ва туйғуларга ҳурмат билан муносабатда бўлиш лозим. Уларга нисбатан кўр-кўрона муносабатда бўлишга ҳеч кимнинг ҳаққи йўқ. Шунингдек, Ўзбекистон фуқароси, ким бўлишидан қатъи назар, Конституция ва қонунларга риоя этиши, бошқа кишиларнинг ҳуқуқлари, эркинликлари, шаъни ва қадриятларини ҳурмат қилишга мажбурдир.

Афсуски, бу ишга қўл ураётганлар, қилаётган ишларининг оқибатини ўйлаётганлари йўқ. Улар мен ҳамма нарсани биламан деб ўйлайди-ю, аммо ўзларини ҳам, бошқаларни ҳам залолат ботқоғига тортаётганларини билмайди. Диний илмсиз одамнинг шариатга оид мавзуда ҳақни айтяпман дейиши ҳудди туғма кўрнинг: “Карвонга ўзим йўл кўрсатаман!” – дейишига ўхшайди.
➡️ДАВОМИНИ ЎҚИШ

Мақолани улашиш
@muslimuzportal | Muslim.uz
#МУНОСАБАТ: "АЛЛОҲНИНГ СЎЗЛАРИНИ ЎЗГАРТИРИШ ЙЎҚ"
https://muslim.uz/index.php/maqolalar/item/18760

@muslimuzportal обуна бўлинг
Интернетда тарқалган хабарларга МУНОСАБАТ
https://muslim.uz/index.php/maqolalar/item/21909

#МУНОСАБАТ
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚЛАРДА ТАРҚАЛГАН СОХТА ПАЙҒАМБАРЛИК ДАЪВОСИ ЮЗАСИДАН МУНОСАБАТ

Куни кеча ижтимоий тармоқларда бир одамнинг (у руҳий носоғлом бўлса керак) “мен Аллоҳнинг элчисиман, коронавирус вабосининг йўқолиши менга боғлиқ, Хитойдаги ўлим масканига бориб келишим керак”, деган алжираши тасвирланган видео тарқалди.

Аввало таъкидлаймизки, илму маърифат ривожланган бугунги даврда кишиларнинг вақтларини олиб, шундай лавҳаларни тарқатиш ҳеч бир мантиққа тўғри келмайди. Бундай хабарларнинг кенг аудиторияга эга бўлган ижтимоий тармоқ юритувчилари ҳам тарқатаётгани жуда ҳам ташвишли ҳолатдир.

Ўз навбатида бу лавҳани ҳар қандай мақсадда тарқатмасликни қатъий таъкидлаймиз. Бизнинг вазифамиз ўлароқ, бу сохта даъвога раддия ёздик.

❗️Ҳазрати Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам расул (элчи) ва набийларнинг сўнггисидирлар. Аллоҳ таоло: “Муҳаммад сизлардан бирон эркакнинг отаси бўлган эмас. Лекин Аллоҳнинг Расули ва Набийларнинг сўнггисидир. Аллоҳ ҳар бир нарсани ўта билгувчидир”, дея хитоб қилган (“Аҳзоб” сураси, 40-оят).

❗️Ушбу оятга кўра, кимда-ким Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламдан кейин яна пайғамбар ё расул чиқади деб айтса, эътиқод қилса, кофир бўлади. Чунки у мазкур оятни инкор қилган ва Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламнинг энг сўнгги пайғамбар ва расул эканини тан олмаган бўлади.

Савбон розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади, Набий соллаллоҳу алайҳи вассаллам: “...Келажакда умматимда ўттизта каззоб бўлур. Уларнинг ҳар бири ўзининг набийлигини даъво қилур. Ҳолбуки, мен набийларнинг хотими-тугатувчисиман. Мендан кейин набий келмас”, дедилар” (Имом Термизий ва Абу Довуд ривоятлари). “Каззоб” сўзи арабча сўз бўлиб, “кўп ёлғон гапирувчи”, “ўта кетган ёлғончи” маъноларини ифода этади.

Демак, Набий алайҳиссаломдан кейин ҳеч қандай пайғамбар ёки расул чиқиши мумкин эмас. Борди-ю, кимдир пайғамбарлик ё расулликни даъво қилса, у ёлғончи дея инкор этилади ва унга қарши чиқилади. Саҳобаи киромлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан кейин пайғамбарлик даъвоси билан чиққан Мусайлама, Асвад Анасий ва Сажоҳ каби сохта пайғамбарларга қарши қаттиқ жанг қилганлар...
➡️ДАВОМИНИ ЎҚИШ

#МУНОСАБАТ #СОХТА_ПАЙҒАМБАР
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
#МУНОСАБАТ: МАСЖИДЛАР ҲАР КУНИ ИШЛАЙДИ!

Аллоҳга шукрки, шу йил 17 август куни бомдод намозидан бошлаб, юртимиздаги барча 2070 та жоме масжид ўз эшиклари яна мўмин-мусулмонларга очади. Ҳақиқатан, барча мўмин-мусулмонларимиз жомеларда намоз ўқишни жуда ҳам соғинишди. Масжидлар очилиши хабари, ҳеч шубҳа йўқки, кўнгилларни шод қилган мужда бўлди.

Таъкидлаймизки, айрим сайт ва ижтимоий тармоқларда масжидлар ҳафтада тўрт кун ишлайди, жума, шанба ва якшанба кунлари эса фаолият кўрсатмаслиги ҳақидаги ҳабарлар англашилмовчилик оқибатидир.
Масжидлар ҳафтада ҳар куни ўз иш фаолиятини олиб боради, фақат жума намози эпидемиологик вазият барқарорлашгунга қадар вақтинча адо этилмай туради. Дуою-тазарруларда бардавом бўлиб турсак, бу файзли ибодатга ҳам Аллоҳ таоло насиб этади.

Барча намозхонларимизга масжидларда жорий этилган санитария-эпидемиологик қоидаларни яна бир бор ёдга соламиз:

🔸 масжидларнинг кириш жойини дезинфекцион “тўшак”лар билан жиҳозлаш, бирламчи дезинфекциялаш воситалари, пирометрлар (контактсиз ҳарорат ўлчагич) билан таъминлаш;

🔸 ҳар бир фуқаро масжид ичида тиббий ниқобда бўлиши, ҳудудга киришда қўлларини дезинфекциялаш воситасидан фойдаланиши;

🔸 масжидга ташриф буюрган ҳар бир шахснинг касаллик аломатларини текшириш (ҳарорат ўлчаш ва ташқи аломатлар), тана ҳарорати 37ºС ва ундан юқори бўлган ҳолатда фуқароларни алоҳидалаш ва 103 телефон рақами орқали тез тиббий ёрдамга хабар бериш;

🔸 ибодат вақтида ижтимоий масофаланишни сақлаш, фуқаролар орасидаги масофани 1,5 метр этиб белгилаш (махсус чизиқлар ёрдамида катакларга ажратган ҳолда);

🔸 ҳар бир масжиднинг кириш қисмига касалликдан сақланиш, ҳудудда карантин талабларига қатъий амал қилиш, хусусан, 65 ёшдан катта фуқароларни масжидларга вақтинча ташриф буюрмай туришлари тавсия этилиши тўғрисидаги ахборот лавҳаларини ўрнатиш;

🔸 масжид маъмурияти томонида иш фаолиятни карантин даврида ташкил этиш бўйича тегишли буйруқ ва ички тартибларни ишлаб чиқиш (бунда ёши 65 ёшдан улуғ фуқароларни вақтинча ташриф буюрмай туришларини тавсия этиш);

🔸 масжидларда жума намозини вақтинча адо этмаслик;

🔸 ҳудудий Санитария-эпидемиология хизмати ходимлари томонидан масжидларнинг барча ходимлари билан тушунтириш ишларини ташкил этиш;

🔸 ушбу хизмат томонидан белгиланган муддатда (ҳар 3 кунда ёки ҳафтада бир маротаба) масжидлардаги санитария-эпидемиологик ҳолатни ўрганиш ва тавсиялар бериш;

🔸 масжидлар бинолари ва ҳудудини ҳар куни дезинфекция қилиш, хоналарни шамоллатиш;

🔸 масжидга кириш ва чиқиш жойларида аҳолининг тўпланишига қатъий йўл қўймаслик;

🔸 таҳоратхонадан фақат зарур шароитлар яратилган (бир марталик сочиқ-салфетка, антисептик воситалар, суюқ совунлар билан таъминлаш, қисқа муддатларда дезинфекция қилиш), ижтимоий масофаланишни сақлаган ҳолда фойдаланиш каби тартиб-интизомлар алоҳида таъкидланади.

Ҳақ таоло ўзининг уйида қилинган ибодатлар ва дуою тазаррулар сабабидан бутун инсоният бошига келган касалликни даф этсин.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar
ИЖТИМОИЙ ТАРМОҚДА ТАРҚАЛГАН ХАБАРГА МУНОСАБАТ

Шу кунларда айрим ижтимоий тармоқлар томонидан “Навоий вилоятида Қуръони карим китоби ичига гиёҳванд модда яширган имом-хатиб (айрим манбаларда “мулла”) қўлга олинди” деган хабар тарқатилди.

🔸Ўзбекистон мусулмонлари идораси ушбу ҳолатни тезкорлик билан ўрганиб, мазкур қўлга олинган шахс Диний идора тизимида мутлақо ишламаслиги тўғрисида тегишли оммавий ахборот воситалари ва интернет манбалари масъулларига хабар берилди. Шундан кейин “имом-хатиб”, “мулла” сўзлари “шахс”, деб қайта таҳрир қилинди.

Таъкидлаш зарурки, сўнгги вақтларда ижтимоий тармоқларда айрим нохушликларни муборак Ислом дини, масжид ёки имом-домлаларга боғлаш ҳолатлари кузатилмоқда, бу иш гуноҳ ҳисобланади.

❗️ Жиноят қилган одамнинг ҳар қандай ҳолатда ҳам динга бўлган муносабатини олдинги саҳнага олиб чиқилмаслик керак. Бу одам жиноят қилган бўлса, қонуний жазосини олди. Бироқ ҳар қандай имкониятдан фойдаланиш илинжида масжид ё имомни ёмонотлиқ қилишга уриниш оғир гуноҳ. Ҳар бир ижодкор мазкур мавзуларда сўз юритар экан, тасаввурида Аллоҳ таоло ва Унинг Расули, Ислом дини қадр-қиммати пайдо бўлса, сўз айтиш масъулиятини янада теранроқ англайди.

Ўз навбатида қатъий таъкидлаймизки, гиёҳванд моддаларни сотиш, етказиб бериш билан шуғулланаётган ёки истеъмол қилаётганлар кўзларини очсинлар. Аввало Аллоҳ таоло олдида жавоб беришини унутмасин. Беш кунлик ҳаётда арзимаган сариқ чақага учиб, ҳаром йўл билан пул топиб, гуноҳ ишларни қилиб охиратдаги абадий роҳатдан бенасиб қолишдан эҳтиёт бўлсин. Ёмон иш жазосиз қолмайди, эртага, албатта, қонун олдида жавоб беради. Ундай инсонлар ҳаётда зор, охиратда эса хор бўлади.

🌙 Ибн Умар розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай дейдилар: “Ҳар бир маст қилувчи нарса хамрдир ва ҳар қандай маст қилувчи ҳаромдир”, деб қатъий таъкидлаганлар (Имом Муслим ривояти). Бу ҳадисга асосан гиёҳвандликнинг ҳар қандай кўриниши ҳаром ҳисобланади.

❗️Сўзимиз якунида, ОАВ вакиллари, журналистлар, сайт мухбирлари, ижтимоий тармоқлар юритувчилари ва блогерларни муборак Ислом дини, Диний идора, масжидлар, уламолар ва имом-домлалар билан боғлиқ бўлган ҳар қандай хабарларни ёритишда яқиндан ҳамкорлик қилишга чақирамиз.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизмати
#МУНОСАБАТ #МАСЪУЛИЯТ #ИСЛОМ_ДИНИ
@muslimuzportal | @mp3muslim | @diniysavollar