Мисвок ишлатиш суннат
#Мисвок #суннат
Мисвок билан тиш тозалаш Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг яхши кўрган одатларидан эди.
Бу ҳақда Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Умматимга машаққат бўлмаганида, ҳар бир намоз(га таҳорат олиш)да мисвок ишлатишга буюрган бўлардим”, деганлар.
Бошқа ривоятда “ҳар бир таҳоратда”, деб келган (Имом Бухорий, Имом Муслим). Ойша (розияллоҳу анҳо)дан ривоят қилинади: «Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Мисвок ишлатиб, ўқилган намоз бошқа намоздан етмиш баробар афзалдир”, дедилар» (Имом Байҳақий). Мисвок йўқ бўлган вақтда бармоқлар билан тишларни ишқалаш мисвок ўрнига ўтади. Бунда Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг суннатларига эргашишни ният қилиш шарт бўлади.
Бу ҳақда Анас ибн Молик (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: «Бану Амр қабиласидан бири: “Ё Расулуллоҳ, мисвок ишлатишга кўп тарғиб қилдингиз, тиш тозалашга ундан бошқа нарса йўқми?” деб сўради. Шунда Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Икки бармоғинг мисвокдир. Иккисини тишларинг устида юргизиб, ишқайсан. Нияти йўқ инсоннинг амали йўқ, савобдан умиди йўқ кимсага ажр йўқдир”, дедилар» (Имом Байҳақий).
Баҳриддин ЖЎРАБЕК ўғли тайёрлади.
Ⓜ️USLIM.UZ – HIDOYAT MASKANI
Дўстларингизга ҳам улашинг! 📣
@muslimuzportalига обуна бўлиш✅