Muslim.uz
91.2K subscribers
18.2K photos
5.05K videos
114 files
16.7K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
#7_саволга_7_жавоб: имон

Ушбу мақола “savollar.muslim.uz” саҳифасига йўлланган саволларга Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг Фатво бўлими берган жавоблар асосида тайёрланди.

1️⃣-савол: Мен 29га кирдим, уйланмаганман. Имонли, солиҳа, Қуръонни биладиган қизга уйланишни истайман. Ўзим уйланмоқчи бўлган қизга Қуръонни ўрганишни, исломий ахлоқ қоидалари ва намоз ўқишни шарт қилиб қўйсам бўладими? Ота-онаси рози бўлмаса-чи?

💬 Жавоб: Аслида бу каби ибодатлар бировнинг шарти билан адо қилинмайди. Балки бу ибодатлар банда ўзидан келиб чиқиб адо қилиши лозим бўлган ибодатлардир. Сиз иложи бўлса, қизга совчи қўйганда ибодатлисига совчи қўйинг. Шунда келажакда бу борада келишмовчиликларга дуч келмайсиз.

2️⃣-савол: Имоним сустлашиб кетяпти, ҳар хил маърузаларни тинглаб, таъсирланиб бир-икки ой намоз ўқийман. Кейин эса бирор сабаб билан ўқимай қўяман. Нима қилсам бўлади?

💬 Жавоб: Атроф-муҳитингизга назар солинг. Диёнатли ва тақводор кишилар билан бирга бўлинг. Иложи бўлса, намозларингизни масжидда жамоат билан адо қилинг.

3️⃣-савол: Қалбим хотиржам эмас, сабрсизлик, имон заифлиги кузатиляпти. Тушкунликка тушмаслик учун ибодатларни сабр билан амалга ошириш учун нималар қилишим керак?

💬 Жавоб: Қалб хотиржамлиги учун Аллоҳ таолони кўп зикр қилиш керак. Суннатда ворид бўлган зикрлар билан машғул бўлинг. Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилган: “Огоҳ бўлингизки, Аллоҳни зикр этиш билан қалблар ором олур” (Раъд сураси, 28-оят)

Шуни ҳам таъкидлаб айтамизки, зикрларнинг энг улуғи намоздир. Намозни мукаммал, бехато ўқишга ҳаракат қилинг. Тушкунликка тушмаслик учун эса Аллоҳ таолонинг қудратига таяниб, У зотга таваккул қилинг.

4️⃣-савол: Исломнинг беш рукни борлигини биламан. Имон, намоз, рўза, закот, ҳаж. Бундан ташқари, жума намозини ўқиш ҳам фарз ҳисобланади. Эркак киши учун яна бошқа фарзлар ҳам борми?

💬 Жавоб: Ҳар бир рукннинг ичида ва ташқарисида бир нечтадан фарзлар бор. Уни халқ тилида “Қирқ фарз” дейилади. Айнан шу номда китоб ҳам чоп этилган. Шу китобни ўқиб олсангиз, янада батафсил билиб оласиз. Ҳалол касб қилиб, ҳалол ризқ қидириш ҳам бир алоҳида фарз.

5️⃣-савол: Беамал ва илмсиз одамга “Жума намозига боринг” дейилса, у жоҳил эса “Жума намозини хоҳлаганлар ўқийди, хоҳламаса ўқимай қўйса ҳам бўлади” қабилида жавоб берса, у одамнинг имонига путур етмайдими? Шу гапи учун тавба қилмайман деса-чи?

💬 Жавоб: Ундай одамларнинг бу сингари гапларни айтишига сабаб бўлмаслик лозим. Чунки бундай ишлар сабабли фосиқ кишилар имонига салбий таъсир қиладиган мазкур гапларга ўхшаган иймон учун хатарли бўлган гапларни айтиб юбориши мумкин. Уларга яхшилик билан тушунтиришга ҳаракат қилиш лозим.

6️⃣-савол: Мен намоз ўқишни биламан, бомдод намозини ўқийман. Пешин намозида эса имоним сустлик қилади. Қандай қилиб барча намозларни мукаммал адо қилсам бўлади.

💬 Жавоб: Намознинг фарз эканини, уни тарк қилиш оғир гуноҳ эканини ҳис қилинг. Қиёмат куни имондан кейинги илк савол намоздан бўлади. Буни тасаввур қилинг. Агар эркак киши бўлсангиз, намозларни масжидда жамоат билан адо қилишга ҳаракат қилинг.

7️⃣-савол: Исломда хамр (ароқ) ичган кишининг имони 40 кунга чиқиб туради дейилган, яна қандай вазиятларда имонимиз бизни 40 кунга тарк этади?

💬 Жавоб: Аҳли сунна эътиқодига кўра, ароқ ичиш сингари гуноҳи кабиралар қилинса, имон чиқмайди. Имон фақат куфрга сабаб бўладиган амалларни қасдан қилганда чиқади. Валлоҳу аълам.

ЎМИ Матбуот хизмати
@muslimuzportal | Muslim.uz
#7_саволга_7_жавоб: Намоз амаллари

1️⃣-савол: Намоздан сўнг нима деб дуо қилиш керак?

💬Жавоб: Баро ибн Озиб (розияллоҳу анҳу) ривоят қилади. Пайғамбаримиз (алайҳиссалом): “Эй Парвардигорим, мени, бандаларингни жамлайдиган, тирилтирадиган кунда азобингдан сақла!”, деб дуо қилар эканлар (Имом Муслим ривояти).

Муғира ибн Шуъба (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) ҳар намоздан сўнг: “Эй Аллоҳ! Сен ато қилган нарсани ман қилувчи йўқ. Сен ман қилган нарсани берувчи йўқ. Ҳаракат, ғайрат ҳам, буюклик ҳам Сендандир!”, деб дуо қилганлар (Имом Бухорий, Аҳмад ва Муслим).

Жаноб Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Муъоз ибн Жабал (розияллоҳу анҳу)га ҳар бир намоздан сўнг: “Аллоҳумма Рабби, аъинний ъала зикрика ва шукрика ва ҳусни ъибадатик”, деб дуо қилишни ўргатганлар (Имом Аҳмад, Абу Довуд ва Насоий ривоятлари).

2️⃣-савол: Намозга ният қилишда ракаатлар ададини ҳам айтиш керакми?

💬Жавоб: Намоз ниятида ракатлари сонини айтиш шарт эмас. Намознинг ўзини, қайси намозни ўқишини дилдан ўтказиш кифоядир. Зеро, ният дилда бўлади.

3️⃣-савол: Боши билан имо-ишора қилиб ҳам намоз ўқий олмаган киши соғайгач, ўқимаган намозларининг қазосини ўтайдими?

💬Жавоб: Боши билан имо-ишора қилиб ҳам намоз ўқишга қодир бўлмаган киши кўзлари ёки қошлари билан имо-ишора қилиб намоз ўқимайди. Соғайгач ёки касали енгиллагач, қаралади, агар бир кечаю кундуздан ортиқ намоз ўқий олмаган бўлса, қазосини ўқимайди. Агар ундан кам бўлса, қазосини ўтайди.

4️⃣-савол: Саждаи саҳв ҳақида маълумот берсангиз.

💬Жавоб: Саждаи саҳв намознинг бирор вожиб амали адашиб тарк этилганида қилинадиган икки саждадир. Саждаи саҳв қилиш учун охирги қаъдада ташаҳҳуддан сўнг (жамоат намозида) ўнг тарафга (ёлғиз ўқувчи икки тарафига) салом берилади ва икки сажда қилинади. Сўнг яна ташаҳҳуд, салавот ва дуолар ўқилиб салом берилади.

5️⃣-савол: Имомга иқтидо қилганда “Фотиҳа” ҳамда зам сурани ўқиш мумкин эмаслигини яхши биламиз. Лекин шу ҳақда келган далилларни билмаймиз. Илтимос, шу ҳақда ворид бўлган оят ва ҳадисларни зикр этсангиз.

💬Жавоб: Қуръони карим Аъроф сурасининг 204-оятида бундай буюрилган:

“Қуръон ўқилганда уни тинглангиз ва сукут сақлангиз! Шояд (шунда) раҳм қилингайсиз!”

Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Кимнинг (намозда) имоми бўлса, имомнинг қироати унинг учун қироатдир”, деб марҳамат қилганлар.

Жобир (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади. Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Албатта, имом унга иқтидо қилиниши учун қўйилгандир. Агар (имом) такбир айтса, такбир айтинглар ва агар қироат қилса, жим туринглар”, деганлар.

6️⃣-савол: Ҳозирги пайтда кўпчилик масжидларда намоз ўқиётганларнинг олдидан бемалол ўтиб кетиш ёки орқасидаги кишининг намозни тугатишини кутмасдан туриб кетиш ҳоллари учрайди. Шариатимизда бу ҳақда нима дейилган?

💬Жавоб: Пайғамбаримиз (алайҳиссалом): “Агар одамлар намоз ўқиётганнинг олдидан ўтиш қандай катта гуноҳ эканлигини билганларида эди, 40 (кун ёки 40 ой ёки 40 йил) бўлса ҳам кутар эдилар”, деб марҳамат қилган эканлар (Муттафақун алайҳ). Пайғамбаримиз мазкур ҳадисларида 40 сонини тилга олганлар, холос. Уламолар эса 40 сонини 40 кун, 40 ой ёки 40 йил деб таъвил қилишган.

Пайғамбаримизнинг 40 лафзини ишлатишлари ушбу гуноҳнинг оғир эканлигига далолатдир ҳамда уни қиладиган одамлар учун етарли қайтариқдир.

7️⃣-савол: Оёқ остига тўшаладиган гилам ва намат устида намоз ўқиш, саждаи тиловат қилиш мумкинми?

💬Жавоб: Агар тоза, нажосат тегмаган бўлса, мумкин. Чунки жойнамоз нажосатдан пок бўлиши шарт.

Ушбу мақола Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратларининг

“Сўраган эдингиз” китоблари асосида тайёрланди.
ЎМИ Матбуот хизмати

Ⓜ️USLIM.UZ – HIDOYAT MASKANI
Дўстларингизга ҳам улашинг! 📣
#7_саволга_7_жавоб
Ҳаж шартлари

1️⃣-савол: Киши ўзи ишлаб турган муассаса ёки бирор бир ташкилотдан келажакда ойлик маошидан секин-аста тўлаш шарти билан қарз олиб ҳажга бориши мумкинми?
💬Жавоб: Ҳаж ибодати қодир бўлган кишига фарз. Етарли маблағи бўлмаган кишига ҳаж фарз эмас.

2️⃣-савол: Маълумки, ҳаж мавсумида тирбандлик сабабли эҳром бўлакларининг йиртилиш ҳоллари кўп бўлади. Ўша ҳолатда йиртилганларини ямаш жоизми ёки янгисига алмаштириш керакми?
💬Жавоб: Хоҳласа, тикиб олади, хоҳламаса, бошқасига алмаштиради, ҳар иккиси ҳам жоиз. Алҳамдулиллаҳ, шариатда бу масалада енгиллик бор. Шариатда ман қилинган нарса кўйлак ва шалвар кийишдир. Аммо эҳром бирор нарсага илиниб йиртилса ёки тешилса, уни ип билан чатиб ёки ямоқ солиб тикишнинг зарари йўқ.

3️⃣-савол: Муҳтарам Муфтий ҳазратлари! Яқинда турмушга чиқаётган дугонам маҳр учун эридан ҳаж зиёратига олиб боришни сўрамоқчи эканини айтиб қолди. Бизнинг мазҳабимизда шу тўғрими?
💬Жавоб: Маҳр учун ҳажга олиб боришни сўраса, бизнинг ҳанафий мазҳабимизда маҳри мисл вожиб бўлади. Маҳри мисл деганда опаларига берилган маҳр миқдори тушунилади.

БАТАФСИЛ

@muslimuzportal | Muslim.uz
#7_саволга_7_жавоб
Таҳорат мавзуси

1️⃣-савол: Ассалому алайкум, ҳурматли муфтий ҳазратлари. Сизнинг Ислом дини йўлида олиб бораётган хайрли ишларингизга Аллоҳ таолодан куч-қувват ато этишини сўрайман.
Намоз ҳали фарз бўлмаган бола Қуръони каримни таҳоратсиз ушласа бўладими?
💬Жавоб: Баъзи уламолар, ёш болалар Қуръони каримни таҳоратсиз ушласа бўлади, дейишган. Шундай бўлсада улар Қуръони каримни ҳурматлаш, эъзозлаш руҳида вояга етишлари учун уларга Қуръон одобларини, уни таҳоратсиз ушлаб бўлмаслигини, шунинг учун таҳорат билан ушлашлари лозимлигини ўргатиш зарур.

2️⃣-савол: Таяммум қилиш қандай ҳолларда жоиз бўлади?
💬Жавоб:
– сувни ишлатиш баданга, аниқроғи, соғлиққа зарарли бўлганида;
– сувни таҳоратга ишлатилганида ичишга сув қолмайдиган бўлса;
– сувни одатдаги нархидан баланд баҳода сотиб олинадиган бўлса;
– сув тарафда душман ёки йиртқич ҳайвон бўлса;
– қудуқдаги сувни тортиб оладиган идиш бўлмаса таяммум қилинади (“Мухтасари Виқоя”).

Аллоҳ таоло марҳамат қилади:
“Агар бемор ёки сафарда бўлсангиз ёки сизлардан бирор киши ҳожатхонадан (чиқиб) келса, ёхуд хотинларингиз билан суркалишган (қовушган) бўлсангизу, (лекин) сув топмасангиз, пок тупроққа таяммум қилиб, ундан юзларингиз ва қўлларингизга суртинг!” (Моида, 6).

3️⃣-савол: Маҳсига масҳ тортиш ҳақида маълумот берсангиз?
💬Жавоб: Маҳси таҳорат олингандан сўнг кийилган бўлса, кейинги таҳоратда унга масҳ қилиш мумкин.

Муғийра ибн Шўъба айтади: “Мен бир кеча Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) билан сафарда эдим. Таҳоратларига идишдан сув қуйиб бердим. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) юзларини, икки билакларини ювдилар, бошларининг тўртдан бирига масҳ тортдилар, кейин мен маҳсиларини ечишда ёрдам бераман, деб уринган эдим, у киши: “Қўявер, мен маҳсимни таҳорат олиб кийганман”, дедилар ва маҳсиларига масҳ тортдилар (Имом Аҳмад, Имом Бухорий ва Имом Муслим ривоятлари).

Масҳ маҳсининг устига тортилади. Муғийра (розияллоҳу анҳу) айтади: “Мен Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) маҳсиларининг устига масҳ тортганларини кўрганман” (Имом Аҳмад ва Термизий ривояти).

Али (розияллоҳу анҳу) айтади: “Агар дин раъй билан бўлганида эди, оёқ кийимининг устига эмас, остига масҳ қилиш авлороқ бўларди. Мен Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг маҳсиларининг устига масҳ тортганларини кўрган эдим” (Абу Довуд ривояти).
Пайғамбаримиз (алайҳиссалом): “Маҳсига масҳ тортиш муддати мусофир учун уч кеча-кундуз, муқимга эса бир кеча-кундуздир”, деганлар (Имом Аҳмад ва Имом Муслим ривоятлари).

Маҳсига қилинган масҳни тўрт нарса бекор қилади:
Муддатнинг тугаши.
Жунуб бўлиш.
Маҳсининг ечилиб кетиши, яъни товоннинг чиқиб кетиши.
Оёқнинг кичик уч бармоғи кўринадиган тешик.
Бундай ҳолатларда маҳсини ечиб, оёқни ювиш лозим бўлади.

4️⃣-савол: Каъбани тавоф қилаётганида таҳорати бузилиб қолса, нима қилиш керак?
💬Жавоб: Тавоф қилаётиб таҳорати бузилиб қолган киши худди намоздаги каби, таҳорат қилиб келиб, тавофни келган жойидан давом эттиради.

5️⃣-савол: Гўшт ейилса, таҳорат синадими?
💬Жавоб: Бизнинг мазҳабимизга кўра, гўшт қовурилган, қайнатилган ёки димланган бўлса ҳам, уни еган кишининг таҳорати бузилмайди. Ҳанбалий мазҳабига кўра, туя гўштини еган кишининг таҳорати бузилади.

6️⃣-савол: Касал бўлганимда шифокорлар жарроҳлик амалиёти қилишиб, сийдигимни найча орқали идишга оқиб ўтадиган қилиб қўйишди. Таҳоратим турмайди. Намоз ўқиш учун нима қилишим керак?
💬Жавоб: Таҳорат қилиб, намоз ўқиб бўлмасидан жароҳатидан ё бошқа жойидан қон, йиринг ё нажас чиқиб қоладиган киши узрли ҳисобланади. Сиз ҳам узрли кишилар қаторига кирасиз. Узрли кишилар ҳар бир намознинг вақти кирганида таҳорат олиб, ўша намоз вақти чиққунича хоҳлаганича фарз ёки нафл намоз ўқишлари мумкин.

7️⃣-савол: Таҳорат қилиш пайтида гапириш гуноҳ деб эшитдим. Шу тўғрими?
💬Жавоб: Таҳорат қилаётганида дунёвий гапларни гапириш макруҳдир. Аммо яхшиликка чорловчи ёки ёмонликдан қайтарувчи сўзларни гапириш макруҳ эмас. Таҳорат олишда тил ва кўнгилнинг Аллоҳ таоло зикри ёки ҳар бир аъзони ювишда Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)дан ривоят қилинган дуолар билан машғул бўлиши мустаҳабдир.
#7_саволга_7_жавоб
Закот ва садақа

1️⃣-савол: Яқинда бир танишим “Меҳрибонлик уйи”га закот бериб бўлмайди, чунки келажакда шу масканда етишган ёмон болаларнинг гуноҳига сен ҳам шерик бўласан, деб айтди. Шу тўғрими?

💬Жавоб: Закот молиявий ибодатдир. Моли нисобга етган мусулмон ҳақдор мўмин кишиларга молининг қирқдан бир бўлагини беради.

Қуръони каримда:
“(Эй мўминлар!) Намозни баркамол адо этингиз, закотни берингиз ва Пайғамбарга итоат этингиз, зора (шунда) раҳм қилинсангиз” (Нур, 56), дейилган.

Закотнинг ҳикматларидан бири инсонни молу дунёдан устун қилиш, инсон молу дунёнинг қули эмас, балки молу дунё инсонга қарам эканини англаб етишдир.

Закот бериш орқали жамиятдаги иқтисодий жиҳатдан бақувват кишилар бахиллик балосидан халос бўладилар. Закот бериш Аллоҳ таоло берган неъматларга шукр қилишнинг бир кўринишидир.

Имом Ғаззолий (раҳматуллоҳи алайҳ) закот тўғрисида бундай дейди:
“Аллоҳ таоло ўз бандасига жон неъмати ва мол неъматини бергандир. Бадан ибодатлари – намоз, рўза, ҳаж жон неъматининг шукридир. Молиявий ибодатлар – закот, садақа, хайри эҳсон мол неъматининг шукридир” (“Иҳёу улумиддийн”).

“Меҳрибонлик уйи”да тарбияланаётган болаларнинг келажакда ёмон бўлишини (Аллоҳ асрасин) биз қаердан биламиз? Шундай экан, закотдай улуғ ибодатдан ҳам бировларнинг асоссиз сўзи устун бўлмаслиги аниқ.

Мўмин-мусулмонлар шунга ўхшаш асоссиз гапларни деб Аллоҳ таоло буюрган улуғ ибодатни тарк этмасликлари керак.

2️⃣-савол: Аёл кишининг тақинчоқларидан закот бериладими?

💬Жавоб: Закот беришнинг шартлари бор. Шулардан бири молнинг миқдори нисобга етган бўлиши ва бир йил ўтиши керак. Тақинчоқлардан ҳам тилла ёки кумуш миқдори нисобга етса, албатта, закот берилади.

3️⃣-савол: Ҳозирги кунда бозорларда, чорраҳаларда, масжидлар олдида ва зиёратгоҳларда турли ёшдаги эркак ва аёллар, ҳатто ёш болалар ўтганкетганга қўлини чўзиб, тиланчилик қилаётганини кўп учратамиз. Уларга садақа ва закотларни бериш мумкинми?

💬Жавоб: Тиланчиларга садақа ва закотларни беришнинг жоиз ёки ножоизлиги улар эга бўлган мулкка кўра аниқланади. Баъзилар бой-бадавлат бўлганлари ҳолда, тиланчиликни ўзларига касб қилиб олган. Улар гарчи билакларида кучи бўлсада, тиланчилик қилишни ташлай олмайди, чунки меҳнат қилиб, пешона тери билан тирикчилик қилишга кўникишмаган. Ундай кишиларга садақа бериш мумкин эмас. Шунингдек, тиланчиликни ўзига одат қилиб олган аёллар ва ёш болаларга ҳам садақа бериш жоиз эмас.

БАТАФСИЛ

@muslimuzportal | Muslim.uz
#7_саволга_7_жавоб

Мавзу: Дуо

1-cавол:
Дуо қилишда қўлларни кўтариб, юзга суртиш ҳадисларда ворид бўлганми?
👉 Жавоб:

2-савол: Намоздан сўнг нима деб дуо қилиш керак?
👉 Жавоб:

3-савол: Муаззин азон айтаётган вақтда иш қилаётган одам ишларини тўхтатиб азонни эшитиши керакми? Умуман азон айтилаётган вақтда киши нима қилиши керак?
👉 Жавоб:

4-Савол: Овқатдан кейин нима учун дуо қилиниб Қуръон ўқилади?
👉 Жавоб:

5-Савол: Бизнинг водий томонларда бир одат бор, одамлар қабристон зиёратига борганда, қабр усти ва атрофларига дон сепадилар, бошқа бировлар эса, олиб борган донига дуо ҳам ўқишади. Бу нарса шариатимизда борми?
👉 Жавоб:

6-Савол: Халқимиз фарзанд туғилгандан кейин кўп касал бўлса ёки вафот этса кейинги фарзандига Турсун, Турғун, Тўхтахон каби исмлар қўйишади. Бу ширк бўлмайдими?
👉 Жавоб:

7-Савол: Кўпинча ёши катта одамлар дастурхон атрофида дуо қилатуриб: “Еган-ичганларимизнинг савобини шу ердан ўтганларга бахшида этдик”, деб айтишади. Шунингдек, бир кишининг бошига оғир иш тушганида: “Худо унинг раҳмини есин” (Худонинг унга раҳми келсин, деган маънода бўлса керак), дейишади. Мана шунақа гапларни айтишда гуноҳ йўқми? “Ота-боболаримизнинг руҳи қўлласин” деган ибора ҳам кўп ишлатилади. Шу ҳақда динимизда нима дейилган?
👉 Жавоб:

👉Барча жавобларни ўқиш.

@muslimuzportal Дўстларингизга ҳам улашинг.
#7_саволга_7_жавоб:
Аёлларга доир муҳим масалалар

1-савол: Аёллар руку ва саждани қандай қилишади?

Жавоб: Аёллар саждада қоринларини сонларига, болдирлари ва билакларини ерга теккизиб, билакларини қўлтиқларига ёпиштириб сажда қилади. Аёллар саждада қадамларини тикка қилмай, уларни жуфтлаб ўнг тарафларидан чиқариб, оёқ бармоқларини иложи борича қиблага қаратишади (“Ҳидоя”).

Аёллар руку учун салгина энгашади. Рукуда қўл бармоқларини жуфтлаштириб, тиззаларига қўйишади. Аёллар қаъдада думбалари билан ерга ўтирадилар. Оёқлари эса ўнг тарафдан чиқиб, бармоқлари қиблага қаратилади (“Раддул Муҳтор”, “Баҳрур роиқ”).

2-савол: Аёл киши умра қилаётган вақтида ҳайз кўриб қолса, нима қилади?

Жавоб: Аёл киши умра қилаётиб ҳайз кўриб қолса, шу ерда умрасини якунлайди ва сочини қисқартириб, эҳромдан чиқади. Ҳарамдалик вақтида ҳайзи тўхтаса, умранинг қазосини адо қилади.

3-савол: Эри ўлган аёлнинг ҳаж қилиши дуруст эмас деб эшитдим, шу тўғрими?

Жавоб: Тўғри. Эри қазо қилган аёл тўрт ой-у ўн кун идда ўтириши лозимдир. Эри ўлгани учун иддадаги ё талоқ иддасидаги аёл ҳажга бормайди ва бошқага турмушга чиқмайди. Иддаси тугаб бўлгач, унинг ихтиёри ўзида бўлади. Хоҳласа, маҳрамларидан бири, яъни отаси, ака ё укаси, тоға ё амакиси, бобоси ёки ўғилларидан бири ҳамроҳлигида ҳаж ибодатини адо этиши мумкин (“Фатовойи Ҳиндия”).

БАТАФСИЛ

@muslimuzportal обуна бўлинг ёки дўстингизга тавсия этинг | Muslim.uz
Forwarded from Muslim.uz