Muslim.uz
92.5K subscribers
18.3K photos
5.11K videos
114 files
16.8K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
#ҚУРЪОНИ_КАРИМ
#Лут_қавми_азоби

“Лут ўз қавмига: “Албатта сизлар шундай бузуқлик қилмоқдасизларки, сизлардан илгари бутун оламлардан бирон кимса бундай қилмаган эди. Ҳақиқатан сизлар (хотинларингизни қўйиб)эркакларга борурмисизлар, йўлтўсар қароқчилик қилурмисизлар, мажлисларингизда ёлғон ишлар қилурмисизлар?” деганини эсланг. Бас, Лут қавмининг жавоби фақат “Агар сен ростгўй кишилардан бўлсанг, бизларга Аллоҳнинг азобини келтирчи” дейишлари бўлди” (Анкабут сураси, 28-29-оятлар).

Ўтган умматлар қиссаларининг Қуръонда зикр қилиниши ҳикматларидан бири улардан ибрат олишимиз учундир. Юқоридаги оят тафсирида келадики: Жибрил (алайҳиссалом) Аллоҳнинг буйруғи билан Лут қавми яшайдиган қишлоқни баландга кўтардики, ҳатто осмондаги фаришталар итларнинг вовиллашини эшитдилар. Сўнг уларни ағдариб ўша баландликдан ташлаб юборди. Кейин Аллоҳ таоло улар устига ёмғир каби тошларни ёғдирди. Бу азобларнинг барчаси улар қилган гуноҳлари сабабли эди. Натижада улар қиёматгача ёмонлик билан зикр қилинадиган бўлдилар.

Бу оят ҳақида имом Ажурий (роҳимаҳуллоҳ) шундай дедилар: “Аллоҳ таоло Лут қавмининг қилган ёмон фасод ишлари ҳақида сизларга хабар берди. Аллоҳ таоло уларнинг кўзларини кўр қилди. Сўнг Жибрил (алайҳиссалом) қанотлари билан қишлоқ аҳлини осмонга кўтарди ва тескари қилиб пастга ташлади. Сўнг устларига осмондан тошлар ёғилди ва барчалари ҳалок бўлдилар. Айтиладики, улар тўрт минг киши эдилар”.

❗️Бу каби маъсиятлардан узоқ бўлиш учун қуйидагиларга эътиборли бўлиш зарур:

1️⃣ Гуноҳларни осон қилиб ва зийнатлаб кўрсатувчи дўстлардан узоқ бўлиш.

2️⃣ Қараганда шаҳвоний нафсни қўзғатувчи нарсалардан кўз юмиш.

3️⃣ Нафсини поклаш учун тезроқ уйланишга ҳаракат қилиш. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) дедилар: “Эй ёшлар жамоаси, сизлардан ким қодир бўлса уйлансин...”

4️⃣ Уйланишга қодир бўлмаса, шаҳватни кесувчи рўзани кўпроқ тутиш. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи васаллам) дедилар: “Албатта, шайтон Одам боласининг қон томирида юради. Унинг йўлини очлик билан торайтиринглар”.

5️⃣ Бўш вақтларини инсон ўзи учун дунё ва охиратда фойда берувчи нарсалар билан ўтказиш. Бу борада ота-оналар эътиборни болалардан қочирмаслиги керак.

❗️Бу умматларнинг аҳволларидан ибратланиб, бундай гуноҳлардан узоқ бўлиш керак. Чунки ҳозирги кунимизда аввалги ота-боболаримизда бўлмаган ўта хатарли касалликларнинг пайдо бўлиши, бизлардан содир бўлаётган гуноҳларимиз сабаблидир.

Эй Аллоҳим, бизларни доимо тўғри йўлингда собитқадам қилиб, фитналардан омонда сақлагин.


Жабборали НУРМАТОВ,
Тошкент Ислом институти катта ўқитувчиси.

@muslimuzportal | Muslim.uz
https://telegram.me/joinchat/BO0aAj0jjw0GT5rhPph8OQ
#тафаккур #оқ-қора

Устоз ўз талабаларига бир қоғозни кўрсатиб, уларни фикрлашга чорлабди. Қоғознинг ўртасида биттагина қора нуқта бор экан.

– Айтингчи, нимани кўряпсиз? – деб сўрабди устоз улардан

– Нуқтани, – деб жавоб берибди биринчи талаба.

– Қора нуқтани, – дебди иккинчиси.

– Қора ва қалин нуқтани, – дея шошиб жавоб берибди учунчи талаба.

– Афсус, – бир муддат хаёлга берилиб қолган устоз аста сўз бошлабди. – Ҳаммангиз оқ қоғоздаги кичкинагина қора нуқтани кўрдингиз, лекин ўша нуқта турган катта, оқ қоғозни пайқамадингиз. Ҳаётда ҳам худди шундай бўлади. Одамларни арзимаган, худди ана шу нуқтадеккина камчилиги учун айблаймиз. Аслида эса ўша кичик нуқсон ортидаги катта ва оппоқ кўнгилни пайқамаймиз. Ёки пайқашни истамаймиз...

@muslimuzportal | Muslim.uz
https://telegram.me/joinchat/BO0aAj0jjw0GT5rhPph8OQ
Ўзбекистон Президенти Миср Президентига таъзия изҳор қилди

Аввалроқ, 24 ноябрь куни Мисрнинг Синай яриморолида жойлашган масжидда жума намози ўқилаётган пайтда портлаш юз бергани ҳақида хабар берган эдик.

Мисрнинг Синай ярим оролида содир этилган террорчилик ҳаракати оқибатида кўплаб тинч аҳоли, хавфсизлик ходимлари қурбон бўлганлиги муносабати билан Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев Миср Араб Республикаси Президенти Абдул-Фаттоҳ Ас-Сисига ҳамдардлик билдирди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президентининг расмий веб-сайтида хабар берилди.

Террорчилар айнан жума намози ўқилаётган пайтда портловчи ускунани ишга туширган бўлиб, теракт натижасида қурбонлар сони 235 нафарга етгани маълум бўлган эди.

Террорчилар Шимолий Синайдаги масжидда содир этилган портлашдан кейин масжидни тўртта машинада қуршаб олганлар ва жангарилар портлашдан кейин масжиддан югуриб чиқаётган одамларни ўққа тутган.

Миср ҳукумати теракт қурбонлари хотирасига уч кунлик мотам эълон қилган.
ЎМИ матбуот хизмати

@muslimuzportal | Muslim.uz
https://telegram.me/joinchat/BO0aAj0jjw0GT5rhPph8OQ
Олимлар мажлисига ошиқинг
#насиҳат #еттита_яхшилик

Луқмони Ҳаким ўғлига бундай насиҳат қилган: “Ўғлим, агар Аллоҳни зикр қилаётган қавмни кўрсанг, улар билан бирга ўтир. Чунки олим бўлсанг, илмингга фойда беради, илмсиз бўлсанг, сенга илм ўргтадилар. Шоядки, сенга ҳам Аллоҳ таолонинг инъом этган раҳматидан етса. Аллоҳни зикр қилмайдиган қавмни кўрсанг, улар билан бирга ўтирма. Чунки олим бўлсанг, илмингни кўпайтирмайди, илмсиз бўлсанг йўл кўрсатмайди. Аллоҳ уларга ғазаб қилганида, сенга ҳам ғазабидан етиб қолмасин”.

Олимнинг олдига келиб, у билан бирга ўтирса, унинг илмини эгаллашга қодир бўлмаса ҳам, унга еттита яхшилик бордир:

🔸Биринчидан, таълим олувчиларнинг фазилатига эришади.

🔸Иккинчидан, олим билан бирга ўтиришда давом этса, гуноҳ ва хатолардан ҳоли бўлади.

🔸 Учинчидан, уйидан чиқса, унга Аллоҳнинг раҳмати тушади.

🔸Тўртинчидан, олимнинг олдига ўтирганларга раҳмат тушади, демак, у ҳам шу раҳматдан насибадор бўлади.

🔸Бешинчидан, модомики, эшитиб турар экан, унга ҳам яхшилик ёзилади.

🔸Олтинчидан, фаришталар олимлардан рози бўлиб, уларни қанотлари билан ўраб турадилар. Ушбу мажлисда ўтирган илмсиз киши ҳам бундан насиба олади.

🔸Еттинчидан, ҳар бир босган қадами гуноҳлари учун каффорат бўлади, даражасини юксалтиради ва яхшиликларни зиёда этади.

Аллоҳ таоло олимлар билан ҳамсуҳбат бўлувчиларни олти нарса билан икром қилади:

1️⃣ Олимлар мажлисида қатнашишни яхши кўриш неъмати билан мукаррам этади;
2️⃣ Олимга эргашган ҳар бир кишининг савобидан камайтирилмасдан унга ҳам беради;
3️⃣ Агар улардан бирортасининг гуноҳи кечирилса, у бошқаларга шафоатчи бўлади;
4️⃣ Қалби фосиқлар мажлисидан совийди;
5️⃣ Солиҳлар ва таълим олувчилар йўлига киради;
6️⃣Аллоҳ таолонинг амрини бажаради.

Ҳакимлардан бири айтади: “Аллоҳ таолонинг дунёда ҳам жаннати бордир. Ким шу жаннатга кирса, яшаш тарзи гўзал бўлади. Бу жаннат – зикр мажлисларидир.

ЎМИ Халқаро алоқалар бўлими ходими
Абдуллоҳ ПАРПИЕВ

@muslimuzportal | Muslim.uz
https://telegram.me/joinchat/BO0aAj0jjw0GT5rhPph8OQ
Кимки Аллоҳ таолони рози этаман деса, ота-онасини рози қилишга ҳаракат қилсин. Чунки ота-она фарзанди учун қилган дуолари мақбул бўлади. Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам марҳамат қиладиларки: “Уч дуо дарҳол қабул бўлади. Уларда ҳеч қандай шак-шубҳа йўқдир. Мазлумнинг дуоси, мусофирнинг дуоси ва ота-онанинг фарзандларини койиб қилган дуоси” (Бухорий ривояти).

БАТАФСИЛ

@muslimuzportal | Muslim.uz
https://telegram.me/joinchat/BO0aAj0jjw0GT5rhPph8OQ
Муносабат: Қотиллик
#Муносабат #ВИДЕОЛАВҲАЛАР

https://youtu.be/TGslE6HXJfE
Ўзбекистон мусулмонлар диний идораси, масжидлар бўлими мудири, “Хўжа Аламбардор” жоме масжиди имом-хатиби Раҳимберди Раҳмонов
#Мункар иш

Абу Саъид Худрий розияллоҳу анҳудан ривоят қилинган ҳадиси шарифда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам шундай деганлар: «Қайси бирингиз бир мункар ишни кўрса, қўли билан қайтарсин. Бунга қодир бўлмаса, тили билан қайтарсин. Бунга ҳам қодир бўлмаса, дили билан қайтарсин. Аммо бу энг заиф иймондир».

Мункар иш – динимизда, шариатимизда инкор қилинган, қайтарилган ҳар қандай ёмон ишдир. Мўмин-мусулмон одам ўз жамиятида содир бўлаётган мункар ишни кўриб-билиб турган бўлса, лоқайдлик қилиши мумкин эмас. Мўмин одам аввало бу мункарни бевосита ўзи, қўли билан қайтаради. Уламоларимиз мункарни қўл билан қайтариш деганда айнан давлат раҳбарининг, жамиятда қонун-қоида, тартиб-интизом ўрнатишга масъулларнинг жиноятчиликка қарши кураши деб изоҳлаганлар. Кичик бир мункар ишни ҳар ким ҳам тўхтатиши керак, аммо жиноятнинг кўлами кенг бўлса, унга қарши жамият миқёсида, давлат миқёсида курашиш керак бўлса, бу иш мутасаддилар, масъулларнинг зиммасида бўлади. Давлатимиз раҳбарининг жиноятчиликка қарши курашни кучайтириш борасида саъй-ҳаракатлари ҳадиси шарифнинг айнан шу қисмига оиддир.

Аммо барча масъулиятни раҳбарларга юклаб қўйиб, қўл қовуштириб ўтирилмайди. Мункарни қўли билан қайтара олмаган одам уни тили билан қайтариши лозим. Мункарни тил билан қайтариш айнан уламоларнинг, имом-хатибларнинг, зиёлиларнинг, оммавий ахборот воситаларининг вазифаси – ҳар биримизнинг бурчимиздир, ҳар бир имкони бор мўмин-мусулмон учун вожиб амал. Мўмин одам мункарни қўли билан қайтара олмаса, уни амру маъруф, наҳйи мункар йўли билан қайтаради, мункар ишнинг ёмонлигини баён қилади, уни қилмасликка чақиради.

БАТАФСИЛ

@muslimuzportal | Muslim.uz
https://telegram.me/joinchat/BO0aAj0jjw0GT5rhPph8OQ
Ғафлатда қолманг! салавот айтинг
#салавот #Расулуллоҳ

«Биз Сени фақат оламларга раҳмат қилиб юбордик ...» деб марҳамат қилган ҳамда Ўзининг ҳидоятига бошлаган, уммати Муҳаммад қилган Аллоҳ таолога чексиз ҳамду санолар бўлсин.

“Аввалги Пайғамбарлар ўз қавмларигагина юборилар эдилар. Мен эса ҳаммага баробар Пайғамбар қилиб юборилганман” деган ҳабибимиз ва шафоатчимиз Муҳаммад Мустафо соллаллоҳу алайҳи васалламга батамом салавоту саломлар бўлсин.


🕌 САЛАВОТ АЙТИНГ! АЛЛОҲ ТАОЛО ВА ФАРИШТАЛАР ПАЙҒАМБАРИМИЗ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМГА САЛАВОТ АЙТАДИЛАР.

«Албатта, Аллоҳ ва Унинг фаришталари Пайғамбарга салавот айтурлар. Эй, мўминлар! (Сизлар ҳам) унга салавот ва салом айтингиз!», (Аҳзоб сураси, 56-оят).

АЛЛОҲУММА СОЛЛИ ВА САЛЛИМ ЪАЛА МУҲАММАДИН ВА ЪАЛА ОЛИ МУҲАММАД.

🕌 САЛАВОТ АЙТИНГ! БАХИЛ БЎЛМАЙСИЗ.

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ҳузурида зикр қилинсам, менга салавот йўлламаган киши бахилдир”, дедилар (Имом Термизий, Имом Аҳмад ривояти).

Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Кимнинг олдида зикр қилинсам-у, менга салавот айтмаса, бурни ерга ишқалансин”, деганлар (Имом Термизий ривояти).

АЛЛОҲУММА СОЛЛИ ВА САЛЛИМ ЪАЛА МУҲАММАДИН ВА ЪАЛА ОЛИ МУҲАММАД.

🕌 САЛАВОТ АЙТИНГ! ДУОИНГИЗ ҚАБУЛ БЎЛАДИ.

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ҳар бир дуо Пайғамбарга салавот айтилмагунча, осмон ўртасидаги парда туфайли ерда тўхтаб туради, салавот айтилса, ўша парда кўтарилади”, дедилар.

АЛЛОҲУММА СОЛЛИ ВА САЛЛИМ ЪАЛА МУҲАММАДИН ВА ЪАЛА ОЛИ МУҲАММАД.

🕌 САЛАВОТ АЙТИНГ! РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМНИНГ ШАФОАТЛАРИГА ЭРИШАСИЗ.

Анас розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Менга жума кунида ва жума кечасида кўп салавот айтинглар, бас ким шундай қилса, мен унга қиёмат куни гувоҳ ва шафоатчи бўламан”, дедилар (Имом Байҳақий ривояти).

АЛЛОҲУММА СОЛЛИ ВА САЛЛИМ ЪАЛА МУҲАММАДИН ВА ЪАЛА ОЛИ МУҲАММАД.

🕌 САЛАВОТ АЙТИНГ! РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМГА ЯҚИН БЎЛАСИЗ.

Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қиёмат куни менга энг яқин кишилар, албатта, менга кўп салавот айтганлардир”, дедилар (Имом Термизий ривояти).

АЛЛОҲУММА СОЛЛИ ВА САЛЛИМ ЪАЛА МУҲАММАДИН ВА ЪАЛА ОЛИ МУҲАММАД.

🕌 САЛАВОТ АЙТИНГ! АЛЛОҲ ТАОЛО ГУНОҲИНГИЗНИ МАҒФИРАТ ЭТАДИ, ДАРАЖАНГИЗНИ КЎТАРАДИ.

Анас ибн Молик (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Ким менга бир марта салавот айтса, Аллоҳ унга ўн марта салавот айтади. Унинг ўнта гуноҳи ўчирилади. Ўн даража юксалтирилади”, дедилар (Имом Насоий ривояти).

АЛЛОҲУММА СОЛЛИ ВА САЛЛИМ ЪАЛА МУҲАММАДИН ВА ЪАЛА ОЛИ МУҲАММАД.

🕌 САЛАВОТ АЙТИНГ! РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМ СИЗНИ ЭШИТАДИЛАР.

Абдуллоҳ ибн Абу Вафо розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Жума куни менга салавотни кўпайтиринглар. Албатта, менга етказилади ва мен эшитаман”, дедилар (Имом Ибн Можа ривояти).

АЛЛОҲУММА СОЛЛИ ВА САЛЛИМ ЪАЛА МУҲАММАДИН ВА ЪАЛА ОЛИ МУҲАММАД.

🕌 САЛАВОТ АЙТИНГ! Ҳар дуонинг аввали ва охирида.

САЛАВОТ АЙТИНГ! Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салламнинг исмларини айтганда ва эшитганда.
САЛАВОТ АЙТИНГ! Жаноза намозининг иккинчи такбиридан кейин.
САЛАВОТ АЙТИНГ! Масжидга кираётганда ва чиқаётганда.
САЛАВОТ АЙТИНГ! Бошга мушкул тушганда ва хурсандчиликда
САЛАВОТ АЙТИНГ! Уйқуга ётишдан олдин.
САЛАВОТ АЙТИНГ! Қуръони каримни хатм қилгандан кейин.
АЛЛОҲУММА СОЛЛИ ВА САЛЛИМ ЪАЛА МУҲАММАДИН ВА ЪАЛА ОЛИ МУҲАММАД.

@muslimuzportal | Muslim.uz
https://telegram.me/joinchat/BO0aAj0jjw0GT5rhPph8OQ
Аллоҳ меҳрибон, меҳрлиларни яхши кўради
#Мусулмон #Ислом #самовий динлар

Мусулмон кишининг бошқа дин вакиллари билан бўладиган муносабати ҳам ўз дини таълимоти асосида бўлади. Бу муносабатлар оят ва ҳадисларда ўз ифодасини топган.

Ислом самовий динларнинг барчасини Аллохдан, деб эълон қилди. Жумладан, Аллоҳ таоло Шуаро сурасида:

«У зот сизга диндан Нуҳга тавсия қилган нарсани ва Сенга
(эй Муҳаммад) ваҳий қилган нарсани, Иброҳимга, Мусо ва Исога тавсия қилган нарсамизни шариат қилиб: «Динни барпо қилинглар ва унда тафриқага тушманглар, дедик», деган (13-оят).

Демак, Нуҳ, Иброҳим, Мусо ва Ийсо алайҳиссаломларга дин юборган Аллоҳ таоло Муҳаммад алайҳиссаломга ҳам дин юборган. Уларни Набий қилиш учун танлаб олган. Шу билан бирга, Аллоҳ томонидан юборилган мазкур набийларга бир хил фармон ҳам бўлган. У фармон, «Динни барпо қилинглар, унда тафриқага тушманглар», деган амри илоҳийдир.

Ушбу амр мусулмонларнинг зиммасига қуйидаги вазифаларни эклайди.

Мусулмон киши Аллоҳ таоло юборган набийларнинг барчасига, уларга нозил қилинган китоб ва саҳифаларга бирдек иймон келтирмоғи, улардан бирортасини фарқлаб четга чиқариб қўймаслиги лозим.

Аллоҳ таоло бу ҳакда мусулмонларга шундай деб буюрган:

«Айтинглар: «Аллоҳга ва бизга туширилган нарсага, Иброҳим, Исмоил, Исҳоқ, Яъқубга туширилган нарсага, Мусо ва Ийсога берилган нарсага ва набийларга Раббиларидан берилган нарсага иймон келтирдик. Уларнинг орасидан бирортасини фарқламаймиз ва биз Унга мусулмонлармиз» (Бақара сураси, 136-оят).


Ушбу ояти каримага биноан, ҳар бир мусулмон одам Аллоҳ таоло юборган набийлардан бирортасига иймон келтирмаслиги ёки уларни беҳурмат қилиши мумкин эмас.

Яҳудийлар Тавротни ибронийча тиловат қилиб тафсирини арабча қилишарди. Бу хабар Пайғамбаримизга етганда, айтдиларки: “Уларни тасдиқламаймиз, ёлғонга ҳам чиқармаймиз, балки “Аллоҳ нозил қилган нарсага иймон келтирдик”, деймиз”...

БАТАФСИЛ

@muslimuzportal | Muslim.uz
https://telegram.me/joinchat/BO0aAj0jjw0GT5rhPph8OQ
Forwarded from mp3muslim.uz
Audio
Мавлиди шариф муборак бўлсин!

#янгиликлар #mp3muslimUz
▫️ Усмонхон Алимов
🕌 ЎМИ раиси, муфтий ҳазратлари
💾 3,97 МБ
🕑 09:53
@mp3Muslim | mp3Muslim.uz
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEFE_ihGgcOzHL2JoA
Forwarded from mp3muslim.uz
This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
Батафсил...... 👇
Биз Расулуллоҳ (с.а.в.) ни севамизми?
Youtube : https://www.youtube.com/channel/UCLbdL0ibb4zqlqe7LRNOSNQ
https://www.youtube.com/watch?v=-7QBQpymvs0
Forwarded from mp3muslim.uz
Audio
Буюк ҳулқ соҳиби

#рабиул аввал #mp3muslimUz
▫️ Исъҳоқжон Бегматов
🕌 ЎМИ масжидлар бўлими ходими
💾 1,65 МБ
🕑 04:02
@mp3Muslim | mp3Muslim.uz
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEFE_ihGgcOzHL2JoA
Forwarded from mp3muslim.uz
LEGEND_20171127_202820.gif
210.8 KB
Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Қиёмат куни менга энг яқин кишилар, албатта, менга кўп салавот айтганлардир”, дедилар (Имом Термизий ривояти).

https://telegram.me/joinchat/BO0aAj0jjw0GT5rhPph8OQ
Fiqh fanidan onlayn dars.

Mavzu: Janoza masalalari


Ko‘rish uchun manzil: 👇
https://m.facebook.com/story.php?story_fbid=1955308434707073&id=1608085119429408
Мисрдаги теракт қурбонлари хотирасига мотам
🌐 https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/dunjo-yangiliklari/item/4183

@muslimuzportal | Muslim.uz
Инсоният тарихида таъсири энг кучли шахс ким?
#ДУНЁ_ЯНГИЛИКЛАРИ

1978 йилда нашр қилинган “Тарихдаги энг таъсирли 100 нафар шахс” китоби жуда катта шов-шувга сабаб бўлган эди. Инсоният бошлангандан токи бугунга қадар 100 та энг таъсирли шахсларнинг рўйхатини тузиб чиққан Майкл Харт Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллалоҳу алайҳи васалламни 1-ўринга жойлаштиргани кўпчилик мусулмон бўлмаган одамларда танқидий норозилик уйғотган эди.

1992 йилда қайта нашр қилиш пайтида Майкл Харт рўйхатдаги баъзи шахсларнинг тартиб рақамини ўзгартирди, баъзиларини олиб ташлаб, ўрнига Горбачёв, Эрнст Рузенфорд ва Генри Фордларни киритди, лекин Пайғамбаримиз Муҳаммад Мустафо соллалоҳу алайҳи васалламнинг ўринлари ўзгармади.

Буни тан олишдан бошқа чора ҳам йўқ, чунки Расулуллоҳ соллалоҳу алайҳи васаллам инсониятнинг энг афзалидирлар. Албатта мусулмон бўлмаган тадқиқотчи Майкл Харт ушбу рўйхатнинг аввалига инсониятнинг энг афзали бўлган Муҳаммад Мустафо соллалоҳу алайҳи васалламни киритгани тадқиқотчи ўзининг олдига қўйган принципларига содиқ қолганидан далолат беради.

Алишер Саттаров
Халқаро алоқалар бўлими ходими

@muslimuzportal | Muslim.uz
https://telegram.me/joinchat/BO0aAj0jjw0GT5rhPph8OQ
Расулуллоҳ (с.а.в.)нинг таом борасида берган таълимотлари
#СИЙРАТ_ВА_ИСЛОМ_ТАРИХИ

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам таом тановул қилишдан олдин “Бисмиллаҳ” билан бошлаб, таомдан фориғ бўлгач “Алҳамдулиллаҳ” дейишга ўргатганлар.
Умар ибн Салама розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бисмиллаҳни айт, ўнг қўлинг билан тановул қил ва таомни ўзинга яқин жойдан егин” дедилар” (Муттафақун алайҳи).


🔸Таомни айбламасликни ўргатганлар
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Муҳаммад алайҳиссалом ҳеч қачон таомни айбламас эдилар, агар хоҳласалар, ундан тановул қилар эдилар, агар егилари келмаса, емас эдилар. Мана шу ривоятда муҳим бўлган одоб бор, чунки таомни айблаб, айбини ҳаммага ошкор қилиб, жеркишлик таом пиширувчининг кўнглига оғир ботади.

БАТАФСИЛ

@muslimuzportal | Muslim.uz
https://telegram.me/joinchat/BO0aAj0jjw0GT5rhPph8OQ