Muslim.uz
99.3K subscribers
19.3K photos
5.48K videos
114 files
17.4K links
🌙 O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

📩 Murojaat uchun:
@Muslimuzadmin2bot

Diniy savollar uchun
+998781503344

🔹Batafsil: https://taplink.cc/muslimuz
Download Telegram
Гулбозордаги масжидда “варақа” тарқатган аёл қўлга олинди
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/4148

@muslimuzportal | Muslim.uz
“Ё Расулуллоҳ! Мендан мамнун бўлдингизми?”
#Расулуллоҳ

Ибн Масъуд розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: Расулуллоҳ алайҳиссалом бундай дедилар: “Хаж мавсумида умматларни кўрдим. Ўз умматимни ҳам кўрдим. Тоғлару дарахтларни тўлдириб юборишганди. Уларнинг кўплиги ва ҳайъати мени таажжубга солди. Мендан: “Мендан мамнун бўлдингизми?” деб сўрашди. “Ха”, дедим. Айтишдики: “Булар билан етмиш минг киши саволсиз-сўроқсиз тўғри жаннатга киради”. “Улар ким ё Аллоҳни расули?” деб сўралди. Расулуллоҳ алайҳиссалом дедилар: “Ўзидан мамнун бўлиб керилмаганлар, арзимас қийинчилик, кулфатни бахтсизлик-омадсизлик деб атамаганлар, ўғрилик қилмаганлар ва Роббиларига таваккал қилганлар”. Шу пайт Укоша ўрнидан туриб дедики: “Ё Аллоҳнинг Расули, Аллоҳга дуо қилинг, мени ҳам ўшалардан айласин”. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ё Аллоҳ, Укошани ўшалардан айла”, - дедилар. Бошқаси ҳам туриб: “Ё Аллоҳнинг Расули, Аллоҳга дуо қилинг, мени ҳам ўшалардан айласин!” – деди. Яна у зот алайҳиссалом айтдилар: “Ким Аллоҳга таваккал этиб, суянса, Аллоҳ ҳар қандай танглик ҳолида унга етарли бўлади, умид қилмаган жойидан унга ризқ эшикларини очади. Ким дунёга ўзини бағишласа Аллоҳ уни дунёга вакил (яъни, пул топиб келувчи ва сарфловчи вазифасини бажарувчи) қилиб қўяди. Яна у зот алайҳиссалом: Ким инсонларнинг энг бадавлати бўлишни истаса, бунинг учун қўлидагига эмас, Аллоҳ ҳузуридаги нарсага кўпроқ ишонсин.

Ривоят қилинишича, Иброхим алйҳиссалом манжаниқ билан оловга отилаётганларида Жаброил алайҳиссалом унинг ёнига келиб: “Бирон эҳтиёжинг борми?” – дея сўради. Иброхим алйҳиссалом илгари: “Менга Аллоҳ кифоядир. У нақадир гўзал вакилдир”, деб айтган сўзига содиқ қолиш учун Жаброилга ушбу жавобни берди: “Бор, эҳтиёжим бор, лекин сенга эмас”. Иброхим алайҳиссаломни оловга отиш учун қўлга туширишганда: “Менга Аллоҳ кифоядир. У нақадир гўзал вакилдир”, - деганди. Манжаниқ ила оловга отилаётганда шу сўзига, яъни Аллоҳга бўлган таваккалига содиқ қолди ва ўзини фақат Робби қутқаришини кутди.

Абдуллоҳ ПАРПИЕВ,
Халқаро алоқалар бўлими ходими

@muslimuzportal | Muslim.uz
https://telegram.me/joinchat/BO0aAj0jjw0GT5rhPph8OQ
Хадичаи Кубро аёл-қизлар ўрта махсус ислом билим юртида “Абу Муин Насафий ойи”га бағишланган давра суҳбати бўлиб ўтди.

https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/4137
БМТнинг маълумотига кўра, жорий йилнинг август ойидан бошланган инқироздан оқибатида юздан ортиқ  Роҳиня мусулмон қочоқлари кема ҳалокати ва қайиқ носозлиги оқибатида чўкиб кетишган.

Батафсил

@muslimuzportal | Muslim.uz
https://telegram.me/joinchat/BO0aAj0jjw0GT5rhPph8OQ
Осмон эшикларин очган калима
#Имон #мусулмон

Ҳар бир мусулмон беш вақт намозда, намоз сўнгидаги тасбеҳларда, қолаверса, кун бўйи кўп маротаба “Аллоҳу акбар!” (Аллоҳ буюк!) деб айтади. Имонли кишилар қайғуга ботганларида ҳам, шодликка тўлганларида ҳам  “Аллоҳу акбар” дейдилар.

Кунларнинг бирида Пайғамбаримиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам саҳобалари билан бирга ўтирганида. Бир саҳобанинг зикр қилаётгани қулоғига чалинди: “Аллоҳу акбар кабийрон, валҳамдулиллаҳи касийрон, субҳаналлоҳи букратан ва асийлан”. Зикр тингач, Пайғамбаримиз алайҳиссалом: “Ушбу зикрни ким айтди?” деб ажабланиб сўрадилар. Саҳоба: “Ё Аллоҳнинг Расули, бу сўзларни мен айтдим”, деди. Суюкли Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бу сўзларингга осмон эшиклари очилди, мен ҳайрон қолдим!” дедилар.

Саҳобалар Пайғамбаримиз алайҳиссаломдан: “Бу сўзларнинг осмон эшиклари очиладиган даражада таъсирли бўлишининг сабаби нима?” деб сўрашди. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Бу зикр ичида Аллоҳ таолонинг Ал-Кабийр исми қўллангани сабаб бўлди”, деб жавоб бердилар.

Хуморбегим
@muslimuzportal | Muslim.uz
https://telegram.me/joinchat/BO0aAj0jjw0GT5rhPph8OQ
Forwarded from ….
Бир шингил узум воқеаси

Абдуллоҳ ибн Буср розияллоҳу анҳу бундай ривоят қилади: “Онам бир бош узумни Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламга элтиб беришимни буюрдилар. Мен эса уни йўлда еб қўйдим. Кейинроқ онам Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни учратиб қолиб, у зотдан: “Абдуллоҳ сизга бир бош узумни элтиб бердими?” деб сўраб қолдилар. У зот: “Йўқ”, деб жавоб бердилар. Кейинчалик, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қачон мени учратиб қолсалар: “Хиёнат, хиёнат!” дер эдилар”.

Улуғ мутафаккир Муҳаммад Ҳусайн ушбу ривоятни қуйидагича шарҳлаган: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам болани айблаш ниятида эмас, шунчаки ҳазил йўли билан унинг эътиборини омонатга хиёнат қилмасликка қаратганлар. Расулуллоҳнинг соллаллоҳу алайҳи васаллам бу сўзни икки марта такрорлагани эса хатога йўл қўйган болани келгусида бундан эҳтиёт бўлишни эслатиш учун бўлган. Чунки Абдуллоҳ ибн Буср ёш бола бўлганлар”...

БАТАФСИЛ

@ummatuz Дўстларингизга ҳам улашинг.
https://telegram.me/joinchat/DLwDAj72Q1EGG8qPf1M7RA
#ЯНГИЛИКЛАРИ

Олимлар АҚШ даги газланган ичимликлар ишлаб чиқарувчи ширкатларнинг яширинча келишувини фош этишди. Бу ҳақда “PLoS Biology” журналида чоп этилган мақолада маълум қилинган.

Тадқиқотчилар шакар ва таркибида шакар мавжуд бўлган ичимликлар ишлаб чиқарувчиларнинг 1960 йилдаёқ шакарнинг атересклероз ва сийдик қопи саратони келтириб чиқариши ҳақида билганлари ва буни оммадан яширганларини тасдиқловчи ҳужжатни топишганини эълон қилишди...

Батафсил

@muslimuzportal | Muslim.uz
https://telegram.me/joinchat/BO0aAj0jjw0GT5rhPph8OQ
Мисрдаги масжидда даҳшатли теракт содир этилди
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/dunjo-yangiliklari/item/4158

@muslimuzportal | Muslim.uz
Oʻz DSt 3220:2017 “Туристик хизматлар. Жойлаштириш воситалари. Умумий талаблар” бўйича стандарт 2018 йилнинг 1 январидан кучга кириши белгиланган.

Ўрнатилган қоидаларга кўра, ҳар бир меҳмонхонанинг умумий хоналар сонининг камида ўндан бирида Қуръони карим, ибодат қилиш учун жойнамоз ҳамда камида 30 фоизида қибла кўрсатгичи бўлиши шарт.

БАТАФСИЛ

@muslimuzportal | Muslim.uz
https://telegram.me/joinchat/BO0aAj0jjw0GT5rhPph8OQ
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам кўплаб ҳадисларида олимларни яхши кўриш ва илмга муҳаббат қўйишга чақирганлар. Имом Бухорийдан ривоят қилинган ҳадисда Расулимиз: “Илм талаб қилиш ҳар бир мусулмонга фарздир”, деб таъкидлаганлар. Имом Термизий Абу Дардо розияллоҳу анҳудан ривоят қилган ҳадисда бундай дейилади: “Расулуллоҳ алайҳиссалом бундай деганларини эшитдим: “Ким илм истаб бир йўлдан юрса, Аллоҳ уни жаннат йўлларидан бирига йўллаб қўяди. Фаришталар илм толиби учун қанотларини пасайтирадилар. Албатта, олим ҳаққига осмонлар-у ердагилар, ҳаттоки, сув остидаги балиқлар ҳам истиғфор айтадилар. Олимнинг обиддан афзаллиги бадр кечасидаги тўлин ойнинг бошқа юлдузлардан фарқи кабидир”.

БАТАФСИЛ

@muslimuzportal | Muslim.uz
https://telegram.me/joinchat/BO0aAj0jjw0GT5rhPph8OQ
Эҳтиёт бўлинг, кузатув камераси бор!
#oхират #елкамиздаги_фаришталар

Ҳар бир қилган хатти-ҳаракатимизни кўриб, ёзиб турувчилар бор. Охиратда савол-жавоб бўлади. Бир-биримизга азоб бериб, бировни камситиб, хато қилганимиз билан яхшиликка эришиб бўлмайди.

Мана бир мисол, мактаб ҳамда ишхоналарга кузатув камералари ўрнатилган. Одамлар ўша камералардан хавфсираб тартиб-интизомга риоя қилади. Қўйилган камералар ўз натижаларини бермоқда. Мактаб ўқувчилари сўзлаётган сўзларида, хатти-ҳаракатларида чегарадан чиқармасликка уринмоқда, ўзларини одоб доирасида тутишга ҳаракат қилмоқда. Бунга қўлдан ясалган жонсиз камера сабаб.

Аллоҳ таоло икки елкамизга фаришталарни қилаётган яхши ва ёмон амалларимизни ёзиш учун масъул қилиб қўйган экан нега ўзимизни тузатмаймиз, уялмаймиз, гуноҳ ишлардан қайтмаймиз? Ахир ўз омонлигимиз ва охиратимиз учун ҳам тўғри йўлдан адашмаслигимиз керак эмасми?

БАТАФСИЛ

@muslimuzportal | Muslim.uz
https://telegram.me/joinchat/BO0aAj0jjw0GT5rhPph8OQ
#Аллоҳга_таваккул

"Хоҳ ерга ва хоҳ ўзларингизга бирор мусибат етса, Биз уни пайдо қилишимиздан илгари Китобда (Лавҳул-маҳфузда битилган) бўлур. Албатта, бу Аллоҳга осондир" (Ҳадид сураси, 22- оят).

Дори – сабаб, шифо эса Аллоҳдан. Шифони дори ёки табиб берди дейилмайди, балки Аллоҳ берди дейилади. Либос – иссиқ ёки совуқдан тўсувчи сабаб, иссиқ ва совуқни даф қилувчи Аллоҳдир. Яна шу ризқнинг сабабчиси бўлган касб ҳақида қуйидагиларни айтган: "Озиқ-овқати бор кишига касб қилишлик суннат, рухсат этилган иш, озиқ-овқати йўғу уни сотиб олишга пули бор кишига ҳам рухсат, ўзи муҳтож оилали кишига касб қилиш фарз амал ҳисобланади. Адашган фирқалардан карромийлар касб қилишлик, мол тўплаш ҳаром, Аллоҳга таваккал қилиш вожиб, касб қилиш таваккални инкор этиш бўлади, Аллоҳ ўзи ризқни ўйламаган тарафдан етказади дейдилар ва қуйидаги оятни далил қилиб келтирадилар.

БАТАФСИЛ

@muslimuzportal | Muslim.uz
https://telegram.me/joinchat/BO0aAj0jjw0GT5rhPph8OQ
Мьянма ва Бангладеш ҳукуматлари ўртасида роҳинжа мусулмонларини Мьянмадаги ўз уйларига қайтирилиши тўғрисида келишуви имзоланди...

Батафсил

@muslimuzportal | Muslim.uz
https://telegram.me/joinchat/BO0aAj0jjw0GT5rhPph8OQ
#қоим_турувчилар

Оиланинг барча моддий ва маънавий таъминоти эрнинг зиммасида экани Қуръони каримда бундай баён қилинган: «Эркаклар хотинлар устидан (оила бошлиғи сифатида доимий) қоим турувчилардир. Сабаб – Аллоҳ уларнинг айримлари (эркаклар)ни айримлари (аёллар)дан (баъзи хусусиятларда) ортиқ қилгани ва (эркаклар ўз оиласига) ўз мол-мулкларидан сарф қилиб туришларидир» (Нисо сураси, 34-оят).

Демак, эркакларнинг оила раҳбари бўлишларининг асосий сабаби улар аёлларнинг моддий ва маънавий таъминотларини адо этишга салоҳиятлилиги учун экан. Агар оиланинг таъминотига бефарқ бўлсалар, раҳбарлик вазифасини уддалай олмаганлари учун шаръан жавобгарликка тортиладилар.

БАТАФСИЛ

@muslimuzportal | Muslim.uz
https://telegram.me/joinchat/BO0aAj0jjw0GT5rhPph8OQ
РАСУЛУЛЛОҲ СОЛЛАЛЛОҲУ АЛАЙҲИ ВАСАЛЛАМДАН СЎРАДИЛАР
#жаннатга_киритадиган_иш

🔸Абу Барза Асламий розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан сўрадилар: “Мени жаннатга киритадиган ишга буюринг”. Шунда Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Одамлар йўлидаги озор берувчи нарсани олиб ташла”, дедилар.

🔸Ибн Масъуд розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан: “Аллоҳга қайси амал маҳбуброқ?” деб сўрадим. У зот соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ўз вақтида ўқилган намоз”, дедилар.

🔸Усома ибн Шурайж айтдилар: “Аъробийлар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан сўрадилар: “Ё Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам, инсонларга берилган фазилатларнинг энг яхшиси нима?”. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Инсонларга берилган фазилатларнинг энг яхшиси ахлоқдир”, дедилар.

🔸Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан “Инсонларнинг қайси бири афзалроқ?” деб сўрашди. У зот алайҳиссалом: “Махмумул қалб ҳамда ростгўй киши”, деб жавоб бердилар. Саҳобалар сўрашди: “Ростгўй кишини биламиз. “Махмумул қалб” ким?”. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “У ўта пок, тақводор, гуноҳи, хиёнати, алдови, ҳасади йўқ кишидир”, дедилар” (Ибн Можа ривояти).

🔸Абу Ҳумайд Саъидий розияллоҳу анҳу ривоят қиладилар: Саҳобалар Ё, Аллоҳнинг Расули соллаллоҳу алайҳи васаллам, биз сизнинг ҳаққингизга қандай салавот айтамиз, деб сўрадилар? Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Аллоҳумма солли ъала Муҳаммадин ва азважиҳи ва зурриятиҳи кама соллайта ъала оли Иброҳима ва барик ъала Муҳаммадин ва азважиҳи ва зурриятиҳи кама баракта ъала оли Иброҳима иннака ҳамидум мажид”, деб айтдилар.

🔸Жобир ибн Абдуллоҳ розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламдан нима нарса сўралмасин “Йўқ” демаганлар” (Имом Бухорий ривояти).

Даврон НУРМУҲАММАД
тўплади

@muslimuzportal | Muslim.uz
https://telegram.me/joinchat/BO0aAj0jjw0GT5rhPph8OQ
Инкори йўқ мўъжиза

Дунёда яратилган ҳар бир нарса вақт ўтиб ўз қадрини йўқотади. Йил ўтган сари янги ихтиролар чиқиб эскисини янгисига алмаштиради.

Аммо асрлар ўтган сайин Қуръони карим қаршисида олимларнинг ҳайрати тобора ошиб, уларнинг аксари Ислом динини қабул қилмоқда. Тиб илмидагилар Қуръони каримнинг тиббий мўъжизаларини, кимё олимлари – кимёвий, тарихчилар – тарихий, физиклар – физикавий, мунажжимлар – фазовий ва ҳоказо. Ҳар бир илм соҳиби ўз соҳасида Қуръон мўъжизасини топган ва тан берган. Айниқса, Ғарбнинг машҳур олимлари ушбу мўъжизалар туфайли Исломни қабул қилган ва ҳозиргача шундай воқеалар бўлиб келмоқда. Ибн Сино, Форобий,  Амир Темур, Улуғбек, Беруний, ал-Хоразмий, Навоий ва бошқалар Қуръони каримга, унинг таълимотларига амал қилганларидан дунё тан олган алломалар бўлиб етишган. Бунда эътиқоднинг софлиги муҳим ўрин тутади.

Батафсил

@muslimuzportal | Muslim.uz
https://telegram.me/joinchat/BO0aAj0jjw0GT5rhPph8OQ
Видео: муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари мўъмин-мусулмонларни мавлиди шариф билан табрикладилар.
🕌 https://youtu.be/0OhNs-CGqfA

Ушбу видеолавҳада Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратларининг Пайғамбар алайҳиссаломнинг таваллудлари, ёшлик, йигитлик ва пайғамбарлик даврлари ҳақида мавъизалари ва мавлиди шариф муносабати билан мўмин-мусулмонларимизга йўллаган табриклари жой олган.

@muslimuzportal | Muslim.uz
https://telegram.me/joinchat/BO0aAj0jjw0GT5rhPph8OQ