Muslim.uz
91.3K subscribers
18.1K photos
5.05K videos
114 files
16.7K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
Ҳожиларимизни кутиб олиш жараёнидан #фотолавҳалар
Улашинг 👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAj0jjw0GT5rhPph8OQ
Ҳожиларимизни кутиб олиш жараёнидан #фотолавҳалар
Улашинг 👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAj0jjw0GT5rhPph8OQ
Forwarded from mp3muslim.uz
Audio
Сахий ким?
#Жума марузалари #mp3muslimUz
▫️ Анвар қори Турсунов
🕌 ЎМИ Тошкент шаҳар бош имом хатиби
💾 1,03 МБ
🕑 02:32
@mp3Muslim | mp3Muslim.uz
https://t.iss.one/joinchat/AAAAAEFE_ihGgcOzHL2JoA
Savol:
Assalomu alaykum. Mani xo‘jayinim internetda qizlar bn gaplashadilar gaplashmen zino bo‘ladi disam yurganim yuq kurishganim yuq deydilar. Tellarida yozishganlarini kurganimda erimga bulgan ishonchim kamayib ketyapti iltimos nima qile qiynalib ketdim qizlar bn kurishmasdan internetta gaplashish ham gunoh emasmi?

Жавоб:
Ва алайкум ассалом! Номаҳрам қизлар билан мазкур тарзда гаплашиш ҳам ҳаром ҳисобланади. Эрингизга гапи ўтадиган киши орқали унга шу гапларни етказинг. Шунингдек, дунё қайтар дунё эканини зинҳор унутмасин. Эрингиз сабабли турли кўнгилсизликлар юз беришидан Аллоҳ таоло Ўзи асрасин. Чунки Аллоҳ таоло бошқа бандаларга ҳам ибрат бўлиши учун осий бандаларни ўз қилмиши каби жазолайди.

ЎМИ фатво ҳайъати.

@muslimuzportal
Сиз Пайғамбар(а.с.)ни кўрганмисиз?

Атоқли файласуф Шебол бундай дейди: "Муҳаммад(алайҳиссалом)нинг одам боласи бўлгани бутун инсониятга катта фахрдир. Чунки, у зот умуман(ўқиш-ёзишни билмаган) бўлса-да, ўн тўрт аср аввал шундай қонун ва асосларни келтирдики, биз оврупаликлар икки минг санадан кейин уларнинг қиймати ва ҳақиқатини англаб етсак, энг бахтли, энг саодатли насллар бўламиз".

Франциянинг таниқли олимларидан Ламартиннинг мана бундай сўзлари бор: "Агар кишининг буюклиги унинг қилган ишларига, қозонган зафарларига, имконияти оз бўлса-да, кўп иш қилганига қараб баҳоланадиган бўлса, Муҳаммад(алайҳиссалом) инсонларнинг энг буюгидир. У киши ҳам пайғамбар, ҳам нотиқ, ҳам даъватчи, сиёсатчи, жангчи, қалблар ҳимоячиси, ғоялар тарғиботчиси, имом(яъни, раҳбар), давлат арбоби, ер юзининг йигирмата минтақасида исломий салтанат қура олган... Муҳаммад(алайҳ-иссалом) ана шундай зот эди!”

Америкалик тарихчи олим Мишел Ҳарт бундай дейди: "Дунёдаги таъсири энг кучли шахслар рўйхатининг бошига Муҳаммад(алайҳиссалом)ни ёзиб қўйсам, эҳтимол, айрим мухлисларим таажжубга тушишар? Бошқалар, эҳтимол, буни ўзгача тушунишар? Нима бўлганида ҳам, у зот дунёвий ва диний соҳалардаги самарали ишлари билан тарих саҳнасидаги ана шу мўътабар мақомга муносибдир".

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васаллам даврларида яшашган Ислом душманиниг Пайғамбаримиз ҳақларида айтган сўзига қулоқ тутинг

Урва исмли мушрик Қурайш кофирларига шундай ҳикоя қилган экан: "Мен жуда кўп ҳукмдорларни кўрганман. Сезарнинг, Кисронинг саройларида бўлганман. Лекин қасам ичишим мумкинки, асҳоблари Муҳаммадни ҳурмат қилганлари каби ҳурмат-эҳтиром килинган ҳукмдорни кўрмадим. Аллоҳга қасамки, агар у бир нарса буюрса, улар дарҳол уни бажаришга ташланишади, таҳорат олса, ундан тушаётган сувни талашиб-тортишиб олишга ошиқишади, гапирса, сукут қилиб қотиб қолишади, шу даражадаки, ҳатто унинг кўзларига тик карашга ботина олишмайди”.


“Сиз Пайғамбарни кўрганмисиз?” китоби асосида Нурмуҳаммедова Васила тайёрлади.

@muslimuzportal каналига уланиш учун босинг👇
https://telegram.me/joinchat/BO0aAj0jjw0GT5rhPph8OQ
Forwarded from mp3muslim.uz
Audio
Нафснинг ёмонлигидан паноҳ сўрашлик
#Жума марузалари #mp3muslimUz
▫️ Раҳимберди Раҳмонов
🕌 ЎМИ Тошкент шаҳар “Хўжа Аламбардор” жоме масжиди имом хатиби
💾 593 КБ
🕑 01:14
@mp3Muslim | mp3Muslim.uz
Савол: Ассалому алайкум. Баъзи мамлакатларда жума намозини аёллар масжидга бориб ўқишади. Исломда аёллар масжидга бориб намоз ўқиши  мумкинми. Шу ҳақда аниқроқ маълумот бериб ўтсангиз. 

Жавоб: Ва алайкум ассалом!

Ҳанафий мазҳабида эркаклар учун намозни жамоат билан ўқишнинг ҳукми суннати муаккада яъни вожибга яқин бўлган суннатдир. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Жамоат билан ўқилган намоз сизлардан бирингизнинг ўзи ёлғиз ўқиган намозидан йигир беш бўлак (яна бир ривоятда йигирма беш даража) афзал-савоби ортиқ бўлур”, деганлар. (Имом Бухорий ва Муслим ривояти).

Барча манбаларда фарз намозларни шаръий узри бўлмагани  ҳолда масжидда адо этишни тарк қилган эркак киши гуноҳкор бўлиши айтилган.  

Аёлларнинг фарз намозларни масжидга келиб, эркакларни ортидан саф тортиб, бир имомга иқтидо қилиб, жамоат бўлиб ўқишлари борасида турли фикрлар бор. Аввало, бу борадаги ҳадиси шарифларни айтиб ўтамиз:

Абу Ҳурайра разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Аллоҳнинг чўрилари(яъни хотин кишилар)ни Аллоҳнинг масжидларидан ман қилмангиз. Лекин улар (масжидга чиқсалар) хушбўйланмаган ҳолда чиқсинлар”, деганлар. (Абу Довуд ривояти).

Бу ҳадисда эркак кишиларга аёлларнинг жамоат намозига чиқишидан қайтармасликларини буюриб, аёлларни бегона эркаклар эътиборини ўзига тортувчи барча омилларни қилишдан қайтармоқда.

Абдуллоҳ ибн Умар разияллоҳу анҳумодан ривоят қилинади. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Аёлларингизни масжидлар(га чиқиш)дан ман қилмангиз. Ва уларга уйларида намоз ўқишлари ўзлари учун яхшироқдир”, деганлар. (Абу Довуд ривояти).  

Бу ҳадиси шарифда аёллар фарз намозларни ўз уйларида ўқишлари ўзлари учун хайрли ва афзал экани айтилмоқда. Барча далилларда уларга номаҳрам эркакларнинг кўзи тушиши ортидан бирор фитна-номақбул иш келиб чиқиш хавфи бўлмаган ҳолларда аёлларнинг масжидга чиқишлари жоиз – вожиб ёки суннат эмас, фақат рухсат – экани таъкидланган. Агар фитна хавфи бўлса, жоиз бўлмаслигида шубҳа йўқ. Оиша онамиз разияллоҳу анҳо ҳам айнан шу маънога урғу бериб, бундай деганлар: “Агар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва саллам ҳозирги аёллар пайдо қилган нарсаларни кўрганларида эди – худди Бану Исроил қавмининг аёллари ман этигани каби – буларни ҳам масжидга чиқишдан ман қилган бўлар эдилар”.  

(Имом Бухорий ривояти).

Юқорида зикр қилинган ва бошқа кўплаб далилларни ўрганган фақиҳлар қуйидаги фикрларни айтганлар:

Аллома Бадруддин Айнийнинг “Ал-Биноя шарҳул-Ҳидоя” китобида Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ ва баъзи буюк мужтаҳид имомлар фитна хавфи бўлмаган ҳолларда қария кампирлар бомдод, шом, хуфтон намозларига масжидга чиқишларига рухсат берганларини, кейинчалик замонлар анча  ўзгариб, фисқ-у фасод кенг тарқаган пайтдаги фақиҳлар ҳатто кампирларни ҳам ҳеч бир намозни, на тунги ва на кундузги намоз бўлсин, масжидда ўқишларига рухсат бермай, қаттиқ ман қилганларини айтганлар. Ёш қиз ва жувонларни ҳар қайси намозни жамоатда ўқишини барча фақиҳлар бир овоздан ман қилган. Чунки улар бор жой фитнадан холи бўлмаслиги аниқ.    

Аллома Алоуддин Косоний раҳимаҳуллоҳнинг “Бадоеъус-Саноеъ фий тартибиш-шароеъ” китобларида қуйидача баён қилинади:

“...Аёлларга намозни жамоат билан адо қилиш вожиб бўлмайди... Чунки аёлларнинг жамоат намозларига чиқишида фитна бордир”.  

Буюк фақиҳ Мулла Али қори раҳимаҳуллоҳ ҳам “Фатҳу бобил-иноя би шарҳин-нуқоя” китобида бу масалани атрофлича баҳс қилиб, қуйидагича хулосани айтганлар:

Имом Абу Ҳанифа раҳимаҳуллоҳ кампирларга қоронғуда ўқиладиган намозларни жамоат билан ўқишга рухсат берган бўлсалар-да, ҳозирги фасод замонда уларни ҳам ёш қиз ва жувонлар каби масжидга келишларидан ман қилиш керак. Бунга Оиша онамизнинг юқорида зикр қилинган сўзларини далил қилганлар.

Аёллар уйларида ўзлари жамоат бўлиб намоз ўқисалар жоиз. Фақат, бир шарти бор – имом бўлаётган аёл сафнинг ўртасида, иқтидо қилган аёллар билан бир қаторда туриши керак. Бир саф ёки бироз олдинга туриб олса, яққол кўзга ташланиб қолгани учун макруҳ бўлади

ЎМИ фатво ҳайъати
@muslimuzportal
Forwarded from mp3muslim.uz
Audio
Сабрнинг сўнгги ажрдир
#Жума марузалари #mp3muslimUz
▫️ Устоз Салоҳиддин Абдуғаффор ўғли
🕌 ЎМИ Тошкент шаҳри “Ҳазрати Али” жоме масжиди имом-хатиби
💾 675 КБ
🕑 01:37
@mp3Muslim | mp3Muslim.uz
ОНЛАЙН ДИНИЙ-МАЪРИФИЙ ДАРСЛАР 📚

Ҳурматли мухлислар!

Бугун соат 15:00 да Тафсир фанидан бўлиб ўтадиган навбатдаги онлайн дарсимизда "НАБАЪ" сурасининг тафсири давом этади.
Маълумот учун, "Набаъ" – "хабар" деган маънони англатади. Сурада улуғ хабар, яъни қиёмат тўғрисида баҳслашган Макка мушрикларига аниқ жавоблар берилади. Яна унда Аллоҳ ўз қудрати билан яратган борлиқ, коинот ва мавжудотлар, қиёмат кунининг шиддати, жаннатдаги роҳат-фароғат, имонсиз ўтганларнинг қиёмат куни пушаймон бўлиб ҳатто, тупроқ бўлиб кетишни орзу қилишлари каби маълумотлар баён этилган.

16:00 да Ақида фанидан бўлиб ўтадиган дарсда, Мулла Али Қори ҳанафийнинг “Зовъул маолий” асари асосида "Муташобиҳ оятларга иймон келтириш баёни" мавзуси шарҳланади.

Бизни тўғридан тўғри кузатиб, билимларингизни бойитиб боришингизни тавсия қиламиз!

Энди ҳафтанинг ҳар душанба, сешанба, чоршанба ва пайшанба кунлари тафсир, ақида, фиқҳ, ҳадис шарҳи, ислом тарихи ва сийрат, тажвид ва араб тили фанларидан онлайн дарслар олиб борилади. Ушбу дарсларни таниқли уламолар ва Тошкент ислом институтининг маҳоратли устозлари ўтказишади. Агар Сизда мавзу юзасидан қандайдир саволлар бўлса, уларни олдиндан телеграмдаги “@MuslimUzAdmin1Bot”га юборишингиз ёки дарс жараёнида тўғридан-тўғри беришингиз мумкин.

Ушбу онлайн дарсларни қуйидаги ижтимоий тармоқ саҳифаларида тўғридан-тўғри кузатишингиз мумкин:
Facebook: https://www.facebook.com/muslimuzportal/

Дарслар HD форматида қуйидаги манзилда жойлаштирилади.
Youtube : https://www.youtube.com/channel/UCLbdL0ibb4zqlqe7LRNOSNQ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
ахборот хизмати

MUSLIM.UZ – HIDOYAT MASKANI
@muslimuzportal Дўстларингизга ҳам улашинг. (https://telegram.me/joinchat/BO0aAj0jjw0GT5rhPph8OQ)
Ақида фанидан "Муташобиҳ оятларга иймон келтириш баёни" мавзусида онлайн дарс бўлмоқда:

https://www.facebook.com/pg/muslimuzportal/videos/?ref=page_internal

@muslimuzportal
“Суннатларнинг онаси”
#ҲАДИСИ_ШАРИФ

Умар ибн Хаттоб розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
“Бир куни Расулуллоҳ солаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларида эдик. Бирдан устимизда оппоқ кийимли, сочлари қоп-қора одам пайдо бўлди. Унда сафарнинг асари кўринмас эди. Бизларнинг бирортамиз уни танимадик ҳам. У келиб Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг тўғриларига ўтирди. Икки тиззасини У зотнинг тиззаларига тиради. Икки кафтини сонлари устига қўйди ва “Эй Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи васаллам) менга Ислом ҳақида ҳабар бер”, деди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам; “Ислом – Лаа илаҳа илаллаллоҳу Муҳаммадур Расулуллоҳ”, деб шаҳодат келтирмоғинг, намозни тўкис адо этмоғинг, закотни бермоғинг, Рамазон рўзасини тутмоғинг, агар йўлга қодир бўлсанг байтни ҳаж қилмоғинг, дедилар”. “Тўғри айтдинг”, -деди. Биз унинг ишидан ажабландик. Ўзи сўрар ва ўзи тасдиқ қилар эди.

“Менга иймон ҳақида ҳабар бер”-деди. “Иймон – Аллоҳга, Унинг фаришталарига, китобларига, пайғамбарларига ва охират кунига иймон келтирмоғинг”, дедилар. “Тўғри айтдинг”, деди.

У “Менга эҳсон ҳақида ҳабар бер”, деди. “Эҳсон – Аллоҳга ҳудди уни кўриб турганингдек ибодат қилмоғинг. Агар сен уни кўрмасанг У сени кўриб турибди”, дедилар.

“Менга қиёмат ҳақида ҳабар бер”, деди. “Бу борада сўралинаётган киши сўраётган кишидан билгувчи эмас”, дедилар. “Унда унинг аломатлари ҳақида хабар бер”, деди. “Чўри ўз хожасини туғмоқлиги, ялангоёқ, яланғоч, камбағал чўпонларни бино қуришда бир-биридан ўзишга уринишларини кўрмоғинг”, дедилар.

Сўнгра у қайтиб кетди. Бир муддат туриб қолдим. Сўнг У зот менга “Эй, Умар, сўровчи кимлигини билдингми?”, дедилар. “Аллоҳ ва унинг Расули билгувчи”, дедим. “Албатта У Жаброилдир. Сизларнинг динингизни ўргатиш учун келибди”, дедилар (Имом Муслим ривояти).

Ибн Дақийқ ал-Ийд айтади: “Бу ҳадис жуда муҳим ҳадис бўлиб, у барча зоҳирий ва ботиний амалларни ўзида мужассам этган. Шариат илмларининг барчаси бу ҳадисдан тўйинган. Чунки, бу ҳадис барча суннат илмларини жамлаган. “Фотиҳа” сураси Қуръоннинг онаси деб номлангани каби бу ҳадис ҳам суннатнинг онасидир”.

“Жибрил ҳадиси” номини олган бу ҳадис мутавотир ҳадис ҳисобланади. Зеро, бу ҳадисни Абу Ҳурайра, Умар, Абу Зарр, Анас, Ибн Аббос, Ибн Умар, Абу Омир Ашърий, Жарийр Балхий каби буюк саҳобийлар ривоят қилганлар.


БАТАФСИЛ
Ⓜ️USLIM.UZ – HIDOYAT MASKANI
Дўстларингизга ҳам улашинг! 📣

@muslimuzportal га обуна бўлинг
ОНЛАЙН ДИНИЙ-МАЪРИФИЙ ДАРСЛАР 📚

Ҳурматли мухлислар!

Бугун соат 15:00 да Фиқҳ фанидан навбатдаги онлайн дарс бўлиб ўтади. Унда "Махсига масҳ тортиш ва ҳайз масалалари" мавзуси шарҳланади. Ушбу дарсни Тошкент ислом институти ўқитувчиси Ҳасанжон домла Қодиров олиб боради.
Cоат 16:00 да эса Ҳадис фанидан навбатдаги онлайн дарс бўлиб ўтади. Унда "Ҳасан тур ҳадислар" мавзуси шарҳланади. Ушбу дарсни Тошкент ислом институти ўқитувчиси Фазлиддин домла Сувонов ўтади.

Бизни тўғридан тўғри кузатиб, билимларингизни бойитиб боришингизни тавсия қиламиз!

Энди ҳафтанинг ҳар душанба, сешанба, чоршанба ва пайшанба кунлари тафсир, ақида, фиқҳ, ҳадис шарҳи, ислом тарихи ва сийрат, тажвид ва араб тили фанларидан онлайн дарслар олиб борилади. Ушбу дарсларни таниқли уламолар ва Тошкент ислом институтининг маҳоратли устозлари ўтказишади. Агар Сизда мавзу юзасидан қандайдир саволлар бўлса, уларни олдиндан телеграмдаги “@MuslimUzAdmin1Bot”га юборишингиз ёки дарс жараёнида тўғридан-тўғри беришингиз мумкин.

Ушбу онлайн дарсларни қуйидаги ижтимоий тармоқ саҳифаларида тўғридан-тўғри кузатишингиз мумкин:
Facebook: https://www.facebook.com/muslimuzportal/

Дарслар HD форматида қуйидаги манзилда жойлаштирилади.
Youtube : https://www.youtube.com/channel/UCLbdL0ibb4zqlqe7LRNOSNQ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
ахборот хизмати

MUSLIM.UZ – HIDOYAT MASKANI
@muslimuzportal Дўстларингизга ҳам улашинг. (https://telegram.me/joinchat/BO0aAj0jjw0GT5rhPph8OQ)
Eslatma! Fiqh fanidan "Maxsiga mas’h tortish va hayz masalalari" mavzusida 7-onlayn dars bo'lmoqda. Marhamat, quyidagi link orqali onlayn kuzating!

https://www.facebook.com/muslimuzportal/videos/1924623694442214/

@muslimuzportal
Eslatma! Hadis sharhi fanidan 8-onlayn dars bo'lmoqda!

https://www.facebook.com/muslimuzportal/videos/1924644504440133/

@muslimuzportal
Арофотдаги воқеа!

Абдуллоҳ ибн Абу Авфо розияллоҳу анҳу айтади: «Арафот кечасида Пайғамбар алайҳиссалом билан ўтирган эдик. Шунда у зот айтиб қолдилар:
– Бугун кечаси силаи раҳмни узган киши мен билан ўтирмасин, орамиздан кетсин.
Давранинг четида ўтирган бир киши ўрнидан туриб, чиқиб кетди. Ҳеч қанча вақт ўтмай, у киши қайтиб келди. Пайғамбар алайҳиссалом:
– Нима учун даврамиздан туриб кетдинг? – дедилар. У айтди:
– Эй Аллоҳнинг Расули, сиздан бояги гапни эшитиб, холамникига бордим. У киши билан жанжаллашиб, орамиз бузилган эди. Борганимдан кейин холам менга: «Нимага келдинг, бу сенинг одатинг эмас эди-ку?» деди. Мен сиз айтган ҳадиснинг хабарини бердим. Мендан кечирим сўради, мен ҳам ундан кечирим сўрадим».
Пайғамбар алайҳиссалом:
– Яхши қилибсан, кел, жойингга ўтир! – дедилар. Сўнгра:
– Огоҳ бўлинглар, силаи раҳмни узган қавмга Аллоҳнинг раҳмати тушмайди! – деб огоҳлантирдилар.

@muslimuzportal
Дубайда Қуръон боғи очилиш арафасида

Яқинда Дубайда ноанъанавий боғ очилади. У Қуръони карим мавзуларига бағишланади. Боғнинг қайси куни очилиши ҳозирча аниқ айтилмаяпти. Боғнинг экспонатлари муқаддас Китобда баён қилинган тарихий воқеалардан ташкил топади.

Шунингдек, Қуръон боғида ояти карималарда номи келтирилган меваларнинг тиббий фойдаларининг илмий асослари ҳам ёритилади. Масалан, анжир, банан, жўхори, зайтун, саримсоқ, қовун, бодринг, седана, ясмиқ...

Шунинг билан бирга, Испания жанубидаги машҳур андалус боғларига асосланган ҳолда сунъий “ислом боғи” ҳам яратилади.

Робия ЖЎРАҚУЛОВА тайёрлади.

@muslimuzportal | Muslim.uz
https://telegram.me/joinchat/BO0aAj0jjw0GT5rhPph8OQ
ОНЛАЙН ДИНИЙ-МАЪРИФИЙ ДАРСЛАР 📚

Ҳурматли мухлислар!

Бугун соат 15.00 да “Ислом тарихи ва сийрат” фанидан бўлиб ўтадиган 7-онлайн дарс “Пайғамбаримиз (с.а.в.)нинг болалик даврлари” мавзусига бағишланади.
Ушбу дарсни Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институти катта ўқитувчиси, Сийрат фани устози Абдул Азим Зиёуддин домла олиб боради.

Бизни тўғридан тўғри кузатиб, билимларингизни бойитиб боришингизни тавсия қиламиз!

Энди ҳафтанинг ҳар душанба, сешанба, чоршанба ва пайшанба кунлари тафсир, ақида, фиқҳ, ҳадис шарҳи, ислом тарихи ва сийрат, тажвид ва араб тили фанларидан онлайн дарслар олиб борилади. Ушбу дарсларни таниқли уламолар ва Тошкент ислом институтининг маҳоратли устозлари ўтказишади. Агар Сизда мавзу юзасидан қандайдир саволлар бўлса, уларни олдиндан телеграмдаги “@MuslimUzAdmin1Bot”га юборишингиз ёки дарс жараёнида тўғридан-тўғри беришингиз мумкин.

Ушбу онлайн дарсларни қуйидаги ижтимоий тармоқ саҳифаларида тўғридан-тўғри кузатишингиз мумкин:
Facebook: https://www.facebook.com/muslimuzportal/

Дарслар HD форматида қуйидаги манзилда жойлаштирилади.
Youtube : https://www.youtube.com/channel/UCLbdL0ibb4zqlqe7LRNOSNQ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
ахборот хизмати

MUSLIM.UZ – HIDOYAT MASKANI
@muslimuzportal Дўстларингизга ҳам улашинг. (https://telegram.me/joinchat/BO0aAj0jjw0GT5rhPph8OQ)
Савол: Ҳаво иссиқ кунлари жума намозига келганлар қаерда бир соя жой кўришса, дарҳол жойнамоз ташлаб, намозга саф тортиб олишаверади. Натижада бир масжид ҳовлисида бир нечта гуруҳларга бўлиниб жума намозини ўқийдилар, шу тўғрими?

❗️Жавоб: Бу ҳол макруҳдир. Масжидга сояланиш учун эмас, Аллоҳга қуллик қилиш учун келадилар. Шундай экан, Аллоҳ рози бўлган тартибда намозни адо этиш зарур. Сафларнинг тўғри ҳолатда бир-бирига улашуви эса, Аллоҳ рози бўладиган амаллардан ҳисобланади.
("Динда саволим бор" китобидан).
@Muslimuzportal