Muslim.uz
91.2K subscribers
18.2K photos
5.06K videos
114 files
16.7K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
Машҳур боксчидан нодир фикрлар

“Ислом” сўзи “тинчлик” деган маънони билдиради. Мусулмон – ўзини Аллоҳга бағишлаган киши. Матбуот эса ҳадеб биздан даҳрийларни ясашга уринади.
*
Мен чекмайман. Аммо ҳар доим чўнтагимга гугурт солиб юраман. Агар кўнглим гуноҳга мойил бўлса, дарҳол гугурт ёқиб кафтимга тутаман. Кейин ўзимга: “Эй Али шугина иссиққа чидай олмаяпсан, дўзахнинг шиддатли оташига қандай чидайсан”, дейман.
*

Паркинсон – менинг энг оғир касаллигимми. йўқ, бу энг оғири эмас. Буни тушунтириш қийин. Менинг қаттиқ синовда эканим аниқ: ишончимни охирги дамларимга қадар сақлаб қола оламанми, сўнгги нафасим қадар ибодатимда қоим бўла оламанми? Аллоҳ буюк инсонларнинг ҳаммасини қаттиқ синовга ташлайди...
*
Аллоҳ таоло менга бу касалликни берганининг ҳикмати: Биринчи мен эмас. У эканини тушунтиришдир...
*

Умримиз жуда ҳам қисқа ва ниҳоятда тез ўтиб кетади. Ҳеч қачон ўлмайдиган Раббимиз учун нимадир қилишга улгуриб қолинг...

Муҳаммад АЛИ,
бокс юлдузи.

@muslimuzportal
БУГУНГИ ЖУМА МАВЪИЗАСИ

МАВЗУ: Касбга садоқат

بسم الله الرحمن الرحيم

Муҳтарам жамоат! Маълумки, киши касб қилиш орқали, аввало ўзининг моддий эҳтиёжларини қондиради. Қолаверса, оила аҳлининг нафақаси, қарамоғидаги кишиларнинг таъминотини амалга оширади. Бир сўз билан айтганда, инсон ким бўлишидан қатъий назар, моддий ҳаётини йўлга қўйиши учун бирорта касб билан шуғулланишга мажбур. Аллоҳ таоло сизу биз, мўмин-мусулмонларни ҳалол касб билан шуғулланишга, ҳаромдан ҳазар қилишга буюрган. Бу ҳақда Пайғамбаримиз ﷺ дан қуйидаги ҳадис ворид бўлган:

عَنِ النَّبِيِّ صلى الله عليه وسلم أَنَّهُ قَالَ:"إنَّ اللهَ طَيِّبٌ لاَ يَقبَلُ إِلاَّ طَيِّبًا، وَ إِنَّ اللهَ أَمَرَ المُؤمِنِينَ بِمَا أَمَرَ بِهِ المُرسَلِينَ، فَقَالَ تَعَالىَ: {يَا أَيُّهَا الرُّسُلُ كُلُوا مِنَ الطَّيِّبَاتِ وَاعْمَلُوا صَالِحًا إِنِّي بِمَا تَعْمَلُونَ عَلِيمٌ} (سورة المؤمنون/51)، وَ قَالَ تَعَالىَ: {يَا أَيُّهَا الَّذِينَ آَمَنُوا كُلُوا مِنْ طَيِّبَاتِ مَا رَزَقْنَاكُمْ} (سورة البقرة/172)، ثُمَّ ذَكَرَ صلى الله عليه وسلم الرَّجُلَ يُطِيلُ السَّفَرَ أَشعَثَ أَغبَرَ يَمُدُّ يَدَيهِ إِلىَ السَّمَاءِ وَ يَقُولُ يَا رَبِّ ياَ رَبِّ وَ مَطعَمُهُ حَرَامٌ، وَ مَشرَبُهُ حَرَامٌ، وَ مَلبَسُهُ حَرَامٌ، وَ غُذِيَ باِلحَرَامِ! فَأَنىَّ يُستَجَابُ لِذَلِكَ؟" (رواه الإمام مسلم.

яъни: У зот ﷺ айтадилар: “Албатта, Аллоҳ таоло покдир ва У пок нарсанигина қабул қилади. Дарҳақиқат, Аллоҳ таоло пайғамбарларга буюрган нарсани мўминларга ҳам буюрган. У айтганки: “Эй, пайғамбарлар! Пок (таом)лардан тановул қилингиз ва эзгу (иш) қилингиз!” (Мўминун сураси, 51-оят) ва яна айтдики: “Эй, имон келтирганлар! Сизларга Биз ризқ қилиб берган покиза нарсалардан енглар!” (Бақара сураси, 172-оят). Шундан сўнг, Расулуллоҳ ﷺ бир киши ҳақида айтдилар: “У узоқ (ҳаж) сафарига чиқиб, соч-соқоли тўзғиб, чангга ботган ҳолда икки қўлини осмонга кўтариб, эй, раббим, эй, раббим, дейди. Ваҳоланки, егани ҳаром, ичгани ҳаром, кийгани ҳаром, ҳаромдан озиқланган! Қаердан ҳам дуоси ижобат бўлсин?” (Имом Муслим ривояти).

Дарҳақиқат, тарихдан маълумки, пайғамбарларнинг барчаси ҳам зиммаларидаги Аллоҳ таоло томонидан юклатилган элчилик вазифаларини буюк омонат билан адо этиш билан бир қаторда ўзлари ва оила аҳлларини боқиш учун ҳалол касб билан машғул бўлганлар. Масалан, Одам (а.с.) деҳқончилик ва тўқувчилик, Идрис (а.с.) тикувчи ва хаттот, Нуҳ ва Закариё (а.с.)лар дурадгор, Ҳуд ва Солиҳ (а.с.)лар тижорат, Иброҳим (а.с.) деҳқончилик ва тижорат, Довуд (а.с.) темирчи, Сулаймон (а.с.) ҳунарманд, Мусо, Шуъайб ва Пайғамбаримиз (а.с.)лар чўпонлик билан шуғулланганлар.

Инсон учун энг ҳалол касб ўз меҳнати эвазига топилган ризқдир.



عَنْ الْمِقْدَامِ رَضِيَ اللَّهُ عَنْهُ عَنْ رَسُولِ اللَّهِ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ: "مَا أَكَلَ أَحَدٌ طَعَاماً قَطُّ خَيراً مِن أَن يَأكُلَ مِن عَمَلِ يَدِهِ، وَ إِنَّ نَبِيَّ اللهِ دَاوُدُ عَلَيهِ السَّلاَمُ كَانَ يَأكُلُ مِن عَمَلِ يَدِهِ"

(رواه الإمام البخاري).

яъни: Миқдам رضي الله عنه дан ривоят қилинади, Расулуллоҳ صلى الله عليه وسلم айтдилар: “Ҳеч ким ўз қўл меҳнати билан топгандан яхшироқ таом еган эмас, дарҳақиқат, Аллоҳнинг пайғамбари Довуд а.с. ҳам ўз қўл меҳнати билан кун кўрган” (Имом Бухорий ривояти). Бошқа бир ҳадисда:

قال رَسُولُ اللَّهِ صلى الله عليه وسلم: "لَأَن يَحتَطَبَ أَحَدُكُم عَلَى ظَهرِهِ خَيرٌ مِن أَن يَسأَلَ أَحَداً فَيُعطِيهِ أَو يَمنَعُهُ"

(رواه الإمام البخاري).

яъни: Пайғамбар صلى الله عليه وسلم дедилар: “Бирортангиз елкасига ўтин ортиб юргани бировдан тиланчилик қилиб, у бериб ёки бермаганидан яхшироқдир” (Имом Бухорий ривояти).

Ҳалол касб-ҳунар орқали тирикчилик ўтказиш ҳам ибодат саналади. Эрта тонгдан кечгача ҳалол ризқ билан оила аҳлини боқиш мақсадида ишлаб ҳорган кимсанинг гуноҳлари кечирилади, дейилган бир ҳадисда.

@muslimuzportal
Мусулмонларга озор берувчилар дўзах оловидадирлар

Ислом дини – тинчлик, саломатлик дини. Ислом дини инсонларга озор беришдан қайтаради. Нафақат инсон зотига, балки, чумолига озор бериш, ҳаттоки, азият берувчи бирор сўз айтишдан ҳам қайтаради.

Кишиларга озор берувчиларга бу дунё ва охиратда оғир азоб-уқубатлар борлиги ҳақида Қуръони каримнинг бир неча оятларида огоҳлантирилган.

Аллоҳ таоло бундай марҳамат қилади: «Албатта, мўмин ва мўминаларни фитнага солиб, сўнгра тавба қилмаган кимсаларга жаҳаннам азоби ва улар учун ўт азоби бордир», (Буруж сураси, 10-оят).

Бир қатор муфассирлар мазкур сурадаги «...фитнага солиб...» оятини “ёндириб” маъносида ҳам тафсир қилганлар.

Ибн Аббос (розияллоҳу анҳу) ва Муқотил (розияллоҳу анҳу) «Албатта, мўмин ва мўминаларни фитнага солиб...» оятини “Мўминларни олов билан азоблаб”, (Имом Розий, “ат-Тафсир ал-Кабир”, 13:III) деб тафсир қилганлар.

Ибн Ҳумайд (розияллоҳу анҳу) ва Ибн Мунзир (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: Қатода (розияллоҳу анҳу) «Албатта, мўмин ва мўминаларни фитнага солиб...» оятини “олов билан ёндириш, ўлдириш” деган маънони англатади, деб тафсир қилган (Имом Жалолиддин Суютий, “ад-Дур ал-Манзур, 8:466).

Имом Қуртубий ва Абу Ҳафс Ҳанбалий ҳам шундай тафсир қилганлар (Муҳаммад Қуртубий, “ал-Жоми ли аҳкам ал-Қуръон”, 19:295. Абу Ҳафс Ҳанбалий, “ал-Лубаб фи улум ал-Китаб”, 20:253).

Абдуллоҳ ибн Буср (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Хасадчи, туҳматчи ва фолбин мендан эмас ва мен ҳам улардан эмасман”, (Имом Табароний ривояти) дедилар. Шундан сўнг: «Мўмин ва мўминаларга қилмаган гуноҳлари билан озор берадиган кимсалар бўҳтон ва аниқ гуноҳни ўзларига олган бўлурлар» (Аҳзоб сураси, 58-оят) оятини тиловат қилдилар, (Ал-Мунзир “ал-Тарғиб ва ал-Тарҳиб”, 3:324. Ибн Асокир “Тарих Димашқ ал-Кабир”, 21:334).

Имом Фахриддин Розий: “Охиратда дўзах аҳлини икки турдаги азоб ўраб олади, биринчиси – куфр келтирганлари учун бўлса, иккинчиси –мусулмонларга азоб берганлари учун”, деган (Имом Розий “ал-Тафсир ал-Кабир”).

“Тафсир ал-Жалолайн” асарида юқоридаги оят қуйидагича тафсир қилинган: «Албатта, мўмин ва мўминаларни фитнага солиб» ояти “мусулмонларни олов билан азоблаш”, «сўнгра тавба қилмаган кимсаларга жаҳаннам азоби» ояти “имон келтирмаганлари сабабли”, «улар учун ўт азоби бордир» ояти “мусулмонларни оловда ёндирганлари учундир”, (Жалолиддин Суютий, Жалолиддин Маҳаллий, “Тафсир ал-Жалолайн”, I:801).

Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Олов билан фақат оловнинг Роббисигина азоблайди”, деганлар (Имом Аҳмад, Имом Абу Довуд ривояти).

Ушбу ҳадиси шариф махлуқотларга олов билан азоб бериш, одамларни куйдириб азоблаш ҳаромлигига далолат қилади.

Ибн Масъуд (розияллоҳу анҳу) айтадилар: Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) билан сафарда эдик. Бир вақт кичкина қуш кўриб қолдик. Унинг иккита жўжаси бор эди. Жўжаларини олиб қўйган эдик, тепамизда гир айланиб уча бошлади. Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам): “Ким буни безовта қилди? Боласини унга қайтаринг”, дедилар. Сўнг биз ёндирган чумоли уясига кўзлари тушиб: “Бунга ким ўт қўйди?” деб сўрадилар. “Биз”, деган эдик, “Парвардигордан бошқанинг олов билан азоблашга ҳаққи йўқ”, дедилар (Имом Абу Довуд ривояти).

Мазкур ҳадис ҳам олов билан ҳатто чумоли каби майда ҳашаротларни ҳам ўлдириш мумкин эмаслигига ҳужжатдир.

Даврон Нурмуҳаммад
тайёрлади.


@muslimuzportal | Muslim.uz
https://telegram.me/joinchat/BO0aAj0jjw0GT5rhPph8OQ
Инсон ҳаётини илму маърифатсиз тасаввур қилиб бўлмайди. Маърифат – муслимнинг икки дунёсини ёритувчи нур. Исломий маърифат воситасида биз дунё ва охиратимиз гўзаллигига йўл топамиз. Шу маърифат орқали Яратганни, унинг қудратини, яратиқларини таниймиз, илоҳий Каломнинг ҳикматини англаймиз.

Ана шундай маърифатдан баҳраманд бўлган орифлар жамиятида нафақат инсонга, балки ҳайвонга, қурт-қумурсқаларга, бир сўз билан айтганда бутун жонли ва жонсиз мавжудотга гўзал муомалада бўлинади. Чунки маърифатли инсон табиатдаги биргина тошнинг ҳам ўз ўрни ва вазифаси борлигини англайди. Аллоҳ таоло ўз Каломидаги суралардан бирини “Намл” – чумоли деб аташи бежиз эмас.

Демак, бу маърифат бизга ҳатто чумоли билан ҳам қандай муомала қилишимизгача ўргатади. Аллоҳ таоло бутун борликни инсон учун яратди. Айни пайтда, бу борлиқ инсонга омонат ҳамдир. Омонатни омон сақлаш ҳам унинг вазифаси. Аслида мўъминлик ҳам шу. Мўъмин, иймон, омон сўзларининг ўзаги ҳам битта. Араблар ювош туяни “омун” дейишади. Бу дегани, у билан муомала қилаётган инсон тепиш, тишлаш каби туяга ҳос озорлардан омонда. Мўъмин ҳам мана шу фазилатга эга бўлиши керак. Пайғамбаримизнинг соллаллоҳу алайҳи васалламнинг “Қўлидан, тилидан одамлар омонда бўлган инсон мўъминдир” деган ҳадислари бунга далил. Ҳадисда “одамлар” деганда, динидан, ирқидан, миллатидан қатъи назар барча инсонлар англашилади. Уни, қайси динда эканига қарамасдан, ҳурматини жойига қўйишимиз лозим. Чунки биз у билан бир ота-она, яъни Одам ато ва момо Ҳавонинг авлодларимиз. Яратган Парвардигорнинг: وَلَقَدْ كَرَّمْنَا بَنِي آدَمَ яъни “Ҳақиқатан биз Одам болаларини мукаррам қилдик” (Исро сураси, 70-оят), деган каломида мукаррамлик Одам болаларининг барчаси учун бир хилда алоқадор экани маълум бўлмоқда. Демак, Одам боласи бўлгани учун ҳам у бизнинг қариндошимиз ҳисобланади. Зиммамизда унинг бир ҳаққи бор. Бу – инсонлик ҳаққи.

#маърифат


БАТАФСИЛ
@muslimuzportal | Muslim.uz
https://telegram.me/joinchat/BO0aAj0jjw0GT5rhPph8OQ
Шоядки... дейиш билан иш битмас, ғайрату ҳиммат қилмай орзу билан ҳеч ким бир ерга етмас.
Хожа Аҳрор Валий

@muslimuzportal | Muslim.uz
Айтинг: «Кўксингиздаги нарсани хоҳ яширинг, хоҳ ошкор қилинг, Аллоҳ уни билур. Осмонлардаги ва Ердаги нарсаларни ҳам (У) билур. Аллоҳ ҳамма нарсага қодирдир (Оли Имрон, 29).


@muslimuzportal | Muslim.uz
https://telegram.me/joinchat/BO0aAj0jjw0GT5rhPph8OQ
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи васаллам: “Муфлис нималигини биласизми?” деб сўрадилар. Саҳобалар: “Эй Аллоҳнинг Расули, бизнингча, муфлис на дирҳами ва на матоси бўлмаган кимсадир”, дедилар. Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва саллам: “Умматимнинг муфлиси шундай бир кимсаки, у қиёмат кунида рўза, намоз ва закоти билан келади. Аммо унга зулм қилган, бунинг молини еган, бошқасини урган, яна бировни сўккан. Бас, у ўтиради, бундан унга, бунинг яхшиликлари қасос қилиб олиб берилади. Агар унинг зиммасидаги хатолари адо қилинмасдан туриб яхшиликлари тугаб қолса, уларнинг гуноҳлари олиниб, бунинг зиммасига юклатилади, кейин эса жаҳаннамга отилади”, дедилар”.


БАТАФСИЛ
@muslimuzportal | Muslim.uz
https://telegram.me/joinchat/BO0aAj0jjw0GT5rhPph8OQ
ОГОҲ БЎЛГАН – АБГОР БЎЛМАС!
@muslimuzportal
ОГОҲ БЎЛГАН – АБГОР БЎЛМАС!

Ҳозирги кунда телеграм тармоғида кўплаб диний-маърифий мазмундаги каналлар фаолият олиб бормоқда. Гуруч курмаксиз бўлмагани каби, уларнинг барчасини ҳам тўғри ва ишончли деб бўлмайди. Шундай экан, ҳар бир каналга аъзо бўлишдан аввал яхшилаб ўйлаб кўринг, шошқалоқлик қилманг. Дастлаб, канални ким очгани, ким юритаётгани, агар савол-жавоб ташкил этилган бўлса, саволларга кимлар жавоб бераётганига эътиборли бўлинг!

Ўзбекистон мусулмонлари идораси юртимизда фаолият юритаётган имом-хатибларга тегишли расмий каналлардан фойдаланишни тавсия этади. Дўстларингиз ва яқинларингизни ишончли каналларга обуна бўлишга чақиринг. Ана шундай ишончли ва расмий каналлардан бири, Ўзбекистон мусулмонлари идораси www.muslim.uz порталининг телеграмдаги @muslimuzportal каналидир.

Ушбу каналда:
- Юртимиз ва Ислом оламида рўй бераётган диний соҳадаги янгиликлар;
- Турфа мақолалар;
- Қалбга яқин ҳикматлар;
- Тезкор ва аниқ савол-жавоблар;
- Қизиқарли ва манфаатли видеолавҳалар;
- Кундалик фотолавҳалар;
ва бошқа долзарб мавзудаги маълумотлар бериб борилади.


Дўстларингизни ҳам ишончли ва расмий каналимизга таклиф қилинг.
Каналимизга обуна бўлиш учун қуйидаги линкни дўстларингизга улашинг:


👉 Осон тавсия қилиш учун манзил.

👉 Каналга уланиш манзили.
“Мен билан кетасизми?..”

Ибратли воқеаларга қизиқиб ўқиб юрадиган ходимимиз Шаҳзоджон бугун:

– Ака, ажойиб бир ривоятни қачонлардир рус тилида ўқиган эдим. Мазмунини гапириб берсам, ўзбекчада ёзсангиз, ўқиганларга фойдаси тегиб қолармиди? – деб қолди.

– Нега ёзмас эканмиз, қани айтиб беринг-чи, – дедим.

– Бир подшоҳнинг тўртта хотини бўлган экан. Уларнинг ҳаммаси ақлли ва соҳибжамол бўлган экан. Аммо подшоҳ ҳаммасидан навниҳол, соҳибжамол ва меҳрибон бўлган тўртинчи хотинини яхши кўрган экан. Подшоҳ унга қимматбаҳо совғалар харид қилар, дуру жавоҳирлар билан безалган куйлаклар олиб берар... кўнгли нимани истаса, ўшани муҳайё қилар экан. – дея ривоятни бошлади у.

Ҳукмдор ер юзидаги энг чиройли аёл бўлган учинчи маликани жонидан ҳам ортиқ кўриб ёнидан уни бир нафас айирмас, шикорга чиқадими, бошқа мамлакатларга сафарга борадими, ўзи билан бирга олиб кетар экан. Чунки унинг ҳусну малоҳатини ҳамма кўришини истар экан. Аммо айни пайтда учинчи маликани ўзини ташлаб бошқа бири билан кетиб қолади деб хавотирланиб ҳам юрар экан.

Подшоҳнинг иккинчи хотини ниҳоятда ақл-заковатли, фаҳм-фаросатли, сабр-тоқатли ва меҳрибон аёл бўлиб, уни шу сифатлари учун яхши кўрар экан. Подшоҳ ҳар доим мушкул вазиятларда унга маслаҳат солар ва бу аёл ҳар қандай масаланинг оқилона ечимини топар экан.

Биринчи хотини эса уларнинг ичида энг ёши улуғи бўлиб, у аёл подшоҳга акасидан қолган мерос экан. У эрининг янада бадавлат ва қудратли бўлиши учун қўлидан келган ҳамма ишни қилар экан. Аммо қанчалик севмасин, подшоҳ унга кўп эътибор қаратмас экан.

Ҳосили калом, подшоҳи олам хотинларининг ҳар бири билан ўзига яраша муомалада бўлиб юраверибди-ю, орада унга бир оғир дард илашиб, олиб кетаманга тушибди. Ҳар доим эъзозда юрган подшоҳ жон бериш азобидан ваҳимага тушибди ҳамда соҳибжамол маликаларни қолдириб кетишга кўзи қиймабди. Жилла қурса, улардан бирини ўзи билан олиб кетишни хаёл қилибди.

Шу ўй билан у энг севган ёри – кенжа маликани чақирибди. Ҳар доим унинг чорлашини муштоқлик билан кутадиган, келгани заҳоти ўзини бағрига отадиган, шириндан ширин сўзлари билан кўнглига қувонч бағишлайдиган кенжа малика одатдагидек шоду хандон кириб келибди. Аммо унинг дардидан воқиф бўлиб, ўзини ҳам бирга олиб кетиш ҳақидаги гапини эшитганидан сўнг:

“Эй подшоҳи олам! Сиз узоқ умр кўрдингиз, ҳаётнинг аччиқ-чучугини тотдингиз, бутун мамлакат измингизда бўлди, тўрт марта уйланиб роҳат-фароғатда ҳаёт кечирдингиз. Мендан катта опаларим, яъни кундошларим ҳам ҳаётнинг лаззатини мендан кўп тотиб, бас, дегунча ўйнаб-кулдилар. Бу гапларни айтишимдан мақсад – нега шу нарсаларга ақлингиз ета туриб, айнан мени олиб кетмоқчи бўлганингиз каминани ҳайрон қолдирди. Ахир мен ҳаётда нима кўрибман. айни ўйнайдиган-куладиган даврим келган чоқда ёши катта “опа”ларим туриб мени ўлимга етаклаганингиздан қаттиқ ранжидим. Мен ҳали ҳаётга чанқоқман. Гўзал кунларим ҳали олдинда. Сиз яхшиси, “опа”ларимдан бири билан бирга бора қолинг, вақти келганда мен ҳам бориб қоларман...” деб жавоб берибди-да, хонадан шошилиб чиқиб кетибди.



БАТАФСИЛ
@muslimuzportal | Muslim.uz
https://telegram.me/joinchat/BO0aAj0jjw0GT5rhPph8OQ
Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилиниши-
ча, Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам):
“Аллоҳ таоло эрта тонгми ва кечқурунми, масжидга борган кишининг ҳар бир қадами миқдорича жаннатда манзил тайёрлаб қўяди”, деганлар (Имом Бухорий ва Имом Муслим
ривояти).

@muslimuzportal | Muslim.uz
https://telegram.me/joinchat/BO0aAj0jjw0GT5rhPph8OQ
Ғаззолийнинг фикрича, инсонларнинг бутун саодати учун икки нарса шарт: биринчиси – илм, иккинчиси – амал. Мутафаккир таъкидлашича, инсоннинг бахтли бўлиши учун илмнинг ўзигина етмайди, балки киши илми ёрдамида тана ва руҳини тарбия қилишга бурчлидир. Аллома ўз асарида Фатҳ Мусалийнинг қуйидаги фикрларини келтиради: “Касалга обу таом берилмаса, ўладими?” деб сўрадилар. Атрофдагилар: “Ҳа, ўлади”, дейишди. Айтдилар: “Қалбга ҳам уч кун илм берилмаса, ўлади”.


БАТАФСИЛ

@muslimuzportal | Muslim.uz
https://telegram.me/joinchat/BO0aAj0jjw0GT5rhPph8OQ
Йил йилга ўхшамайди...

Аслида мўминнинг ўтказган ҳар дақиқаси, куни, ойи, йили фазилатли бўлади. Аммо бу йилнинг хайру барокати бўлакча бўлди. Ҳижрий ҳисобимиз бўйича 1438 йил юртимизда шу қадар ажойиб тарзда ўтдики, саноқда адашиб кетмаслик учун бу фазилатларни фаслларга бўлиб эсласак маъқул бўлади.

Яратганнинг марҳамати ила айнан мана шу йилда ҳамма фасл мўътадил келди: қишда қор мўл бўлди, аммо қаттиқ совуқ бўлмади; баҳорда ёмғир дала-даштларга керак вақтидан кечикмай ёғиб турди; ёзда қаттиқ иссиқ бўлиб одамларни ва бошқа жонзотларни беҳаловат қилмади, айниқса, рамазон ойидаги саррин ҳаволарни эсланг – қандай ажойиб эди; куз фасли ҳам тўлиб-тошиб кириб келди, ҳаммаёқда пишиқчилик, серобчилик...

Қўшни мамлакатлар билан муносабатларимиз янада яхшиланиб бормоқда. Айниқса, давлатимиз раҳбарининг Туркманистон ва Қозоғистонга қилган қисқа муддатли сафарлари, Россия Федерацияси, Хитой Халқ Республикаси, Саудия Арабистонига ташрифлари бағоят самарали бўлди.

“Халқ билан мулоқот йили”да президентимизнинг ўзи ҳаммага ўрнак бўлди: ҳали у вилоятда, ҳали бу вилоятда бўлиб ҳар доим аҳолининг орасида юрибди, ҳатто нуроний отахону онахонларни зиёрат қилиб, азали хонадонларга таъзияга кириб чиқишга ҳам улгурмоқда...

Президентнинг виртуал қабулхонаси ва унинг таъсирида очилган бошқа виртуал қабулхоналар жамиятда ошкораликнинг янги босқичга кўтарилишида муҳим роль ўйнамоқда.

Давлатимиз раҳбари Президентлик сайлови олдидан бўлган учрашувларда “Янгича ва мустақил фикрлайдиган, масъулиятли, ташаббускор, илғор бошқарув усулларини пухта ўзлаштирган, ватанпарвар, ҳалол кадрларни танлаш ва тайёрлаш бўйича самарали тизим яратилмас экан, давлат бошқарувида сифат ўзгариши юз бермайди”, деган эди. Ана шу фикрнинг ижроси ўлароқ кадрлар танлаш масаласига жиддий эътибор қаратилмоқда. Шунингдек, кичик бизнес ва хусусий тадбиркорликка эркинлик бериш, улар фаолиятига ноқонуний аралашувга йўл қўймаслик, ҳуқуқбузарликларнинг барвақт олдини олиш ва профилактика самарадорлигини ошириш сиёсатимизнинг устувор йўналиши ва давлат органларининг биринчи даражали вазифаси этиб белгиланди. Ёшларни китоб ўқишга қизиқтириш, аҳолининг китобхонлик савиясини янада оширишга алоҳида эътибор берилаётгани янада қувончлидир.

Давлатимиз раҳбарининг илм аҳлларига, ижодкор зиёлиларга эътибор қаратиш, улар учун имтиёзли кредит асосида уй-жой бериш, қалам ҳақларини ошириш борасидаги тавсиялари олиму ижодкорларни янада руҳлантириб юборди.

Шу тариқа, санашда давом этаверсак, ислоҳотлар жадаллашиб, кишиларимизнинг фаровон ҳаёт кечириши учун қулай шароитлар яратилиб бораётгани кўз ўнгимизда гавдаланиб келаверади.

Хўш, бу ишлар давом этаётган экан, биз нима қиляпмиз? Юртимизда юз бераётган ишларга нима қилсак кўпроқ ҳисса қўшган бўламиз?

Ушбу саволнинг жавоби мана бу ҳадисда ўз ифодасини топган.

Ҳармала ибн Абдуллоҳдан ривоят қилинади:

“... у зотнинг олдиларига яқинроқ туриб:

“Эй Аллоҳнинг Расули, нима қилишимни амр қиласиз?” дедим.

“Эй Ҳармала! Яхшилик қил, ёмонликдан четда бўл. Қулоғинг эшитганда ёқимли бўлган нарсага назар сол. Одамлар орқангдан сен ҳақингда нима дейишларини ёқтирсанг, ўша ишни қил.

Ўзингга ёқмайдиган нарсаларга ҳам назар сол. Одамлар орқангдан сен ҳақингда нима дейишларини ёқтирмасанг, ўша ишни қилма”, дедилар.

Қайтганимда ўйлаб кўрсам, мана шу икки насиҳат ҳеч нарсани қолдирмай ўз ичига олган экан” (Имом Бухорий ривоят қилган).

Дамин ЖУМАҚУЛ

@muslimuzportal | Muslim.uz
https://telegram.me/joinchat/BO0aAj0jjw0GT5rhPph8OQ
ОНЛАЙН ДИНИЙ-МАЪРИФИЙ ДАРСЛАР 📚

Ҳурматли мухлислар!

Бугун соат 15:00 да Тафсир фанидан бўлиб ўтадиган навбатдаги онлайн дарсимизда "НОЗИОТ" сурасининг тафсири давом этади.
Маълумот учун, “Нозиот” – суғурувчилар, деган маънони англатади. Бу ерда танадан жонни суғуриб олувчи фаришталар назарда тутилган.
Сурада қиёмат қойим бўлиш жараёни, Мусо (а.с.) билан Фиръавн ўртасида ўтган можаролар, бу дунёнинг фоний экани каби илоҳий ўгитлар билан бирга Пайғамбар (а.с.)нинг дилларига тасалли берилган.

16:00 да Ақида фанидан бўлиб ўтадиган дарсда, Мулла Али Қори ҳанафийнинг “Зовъул маолий” асари асосида "Аллоҳ таолонинг мутлақ эҳтиёжсиз экани ҳақида эътиқодимиз" мавзуси шарҳланади.

Бизни тўғридан тўғри кузатиб, билимларингизни бойитиб боришингизни тавсия қиламиз!

Энди ҳафтанинг ҳар душанба, сешанба, чоршанба ва пайшанба кунлари тафсир, ақида, фиқҳ, ҳадис шарҳи, ислом тарихи ва сийрат, тажвид ва араб тили фанларидан онлайн дарслар олиб борилади. Ушбу дарсларни таниқли уламолар ва Тошкент ислом институтининг маҳоратли устозлари ўтказишади. Агар Сизда мавзу юзасидан қандайдир саволлар бўлса, уларни олдиндан телеграмдаги “@MuslimUzAdmin1Bot”га юборишингиз ёки дарс жараёнида тўғридан-тўғри беришингиз мумкин.

Ушбу онлайн дарсларни қуйидаги ижтимоий тармоқ саҳифаларида тўғридан-тўғри кузатишингиз мумкин:
Facebook: https://www.facebook.com/muslimuzportal/

Дарслар HD форматида қуйидаги манзилда жойлаштирилади.
Youtube : https://www.youtube.com/channel/UCLbdL0ibb4zqlqe7LRNOSNQ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
ахборот хизмати

MUSLIM.UZ – HIDOYAT MASKANI
@muslimuzportal Дўстларингизга ҳам улашинг. (https://telegram.me/joinchat/BO0aAj0jjw0GT5rhPph8OQ)
Абдуллоҳ ибн Амр (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: Бир киши Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)дан: “Исломда қайси амал яхши?” деб сўради. Пайғамбаримиз унга: “Очларга таом беришинг, таниган ва танимаганингга салом беришинг”, дедилар (Имом Бухорий).

@muslimuzportal
ОНЛАЙН ДИНИЙ-МАЪРИФИЙ ДАРСЛАР 📚

Ҳурматли мухлислар!

Бугун соат 15:00 да Фиқҳ фанидан навбатдаги онлайн дарс бўлиб ўтади. Унда "Нажосатларни поклаш" мавзуси шарҳланади. Ушбу дарсни Тошкент ислом институти ўқитувчиси Ҳасанжон домла Қодиров олиб боради.
Cоат 16:00 да эса Ҳадис фанидан навбатдаги онлайн дарс бўлиб ўтади. Унда "Саҳиҳ ва Ҳасан ҳадисларнинг турлари" мавзуси шарҳланади. Ушбу дарсни Тошкент ислом институти ўқитувчиси Фазлиддин домла Сувонов ўтади.

Бизни тўғридан тўғри кузатиб, билимларингизни бойитиб боришингизни тавсия қиламиз!

Энди ҳафтанинг ҳар душанба, сешанба, чоршанба ва пайшанба кунлари тафсир, ақида, фиқҳ, ҳадис шарҳи, ислом тарихи ва сийрат, тажвид ва араб тили фанларидан онлайн дарслар олиб борилади. Ушбу дарсларни таниқли уламолар ва Тошкент ислом институтининг маҳоратли устозлари ўтказишади. Агар Сизда мавзу юзасидан қандайдир саволлар бўлса, уларни олдиндан телеграмдаги “@MuslimUzAdmin1Bot”га юборишингиз ёки дарс жараёнида тўғридан-тўғри беришингиз мумкин.

Ушбу онлайн дарсларни қуйидаги ижтимоий тармоқ саҳифаларида тўғридан-тўғри кузатишингиз мумкин:
Facebook: https://www.facebook.com/muslimuzportal/

Дарслар HD форматида қуйидаги манзилда жойлаштирилади.
Youtube : https://www.youtube.com/channel/UCLbdL0ibb4zqlqe7LRNOSNQ

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
ахборот хизмати

MUSLIM.UZ – HIDOYAT MASKANI
@muslimuzportal Дўстларингизга ҳам улашинг. (https://telegram.me/joinchat/BO0aAj0jjw0GT5rhPph8OQ)
Араб саҳросидан улкан жониворлар қолдиқлари топилди

Палеонтологлар Саудия Арабистонининг Жидда шаҳридан қадимда араб саҳросида яшаган ҳайвонларнинг қолдиқларини топишди.

Уларнинг ёши ярим миллион атрофида. Топилган суяклар филларнинг Elephas recki турига мавжуд.

Бу филлар Африка ва Яқин Шарқда 3,5 млн - 300 минг йиллар бурунга қадар яшаган.

Олимлар баландлиги 4.5 метр бўлган ўша ҳайвонлар бугунги филлардан камида икки баробар оғир бўлган, дея тахмин қилмоқда.

Робия ЖЎРАҚУЛОВА
тайёрлади.


@muslimuzportal | Muslim.uz
https://telegram.me/joinchat/BO0aAj0jjw0GT5rhPph8OQ
Фиқҳ фанидан "Нажосатларни поклаш" мавзусида 8-онлайн дарс бўлиб ўтмоқда. Қуйидаги манзил орқали кузатишингиз мумкин: https://www.facebook.com/muslimuzportal/videos/1927335514171032/