Muslim.uz
91.3K subscribers
18.1K photos
5.05K videos
114 files
16.7K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
Пайғамбаримиз (с.а.в) нинг болаларга бўлган севгилари
#болалар #СИЙРАТ_ВА_ИСЛОМ_ТАРИХИ
...
Расулуллоҳ (с.а.в)нинг ҳузурларига бир жамоа У зотдан: Сизлар фарзандларингизга раҳм-шафқат қилиб, эркалатиб ўпасизларми, деб сўрадилар. Шунда Пайғамбаримиз (с.а.в): “Ҳа” деб жавоб бердилар. Улар: Аллоҳга қасамки, биз фарзандларимизга раҳм-шафқат ва уларни эркалатиб ўпмаймиз, дедилар. Шунда Расулуллоҳ (с.а.в): Аллоҳ сизнинг қалбингиздан раҳм-шафқат туйғусини чиқариб ташлаган бўлса мен нима қила оламан, дедилар. (Имом Муслим ривояти)

Пайғамбаримиз (с.а.в)нинг қарамоғига олган фарзанди Усома бин Зайд айтадилар: Аллоҳнинг элчиси мени бир тиззаларига, Ҳасан (р.а.) иккинчи тиззаларига чиқариб: Аллоҳим буларга раҳмат ва бахт эҳсон қилгин, мен буларга яхшилик ва хурсандчилик тилайман, дер эдилар.

Пайғамбаримизнинг болалар билан боладек ўйнаганликларини Абу Ҳурайра шундай ривоят қилади: Икки қулоғим эшитди, икки кўзим кўрди, Аллоҳнинг элчиси Ҳасан ва Хусайнни икки қўлидан ушлаганди. Унинг оёғи ўзларининг оёғини устида эди. Чиқ чиқ деб айтарди, бола оёқларини Пайғамбаримиз (с.а.в) нинг кўксиларигача кўтариб борди. Кейин болани ўпиб, “Эй Аллоҳим буни яхши кўр, мен ҳам яхши кўрдим” дедилар. (Имом Бухорий ривояти)

БАТАФСИЛ

@muslimuzportal | Muslim.uz
Пайғамбар алайҳиссаломнинг муаззинлари
#СИЙРАТ_ВА_ИСЛОМ_ТАРИХИ

Жазирама иссиқ кунлардан бири. Тирик жон борки, Аллоҳдан паноҳ тилаб, соя-салқинга қочгиси келиб турган палла. Замин иссиқлигидан қайнайди гўё. Арабистон қумликларида олов учқунлари ялтираб туради. Инсон у ёқда турсин, қурт-қумурсқаю қушларгача ин-инига кириб кетган.

Жаҳаннам ўтидек ёниб турган шу қумликда бир қул йигит қўл-оёғи занжирланган ҳолда, қайноқ қумга чалқанча ётқизиб қўйилган эди. кўкрагида иккита йирик-йирик тош. Золим хўжайини, қўлида қамчи тутиб бошида турибди. Вазиятдан зулмнинг миқёсини ҳамда қулнинг азиятини тасаввур қилиш қийин эмас. Оғир-оғир тошлар танасини босиб турганидан қулнинг терилари шилиниб-куйиб кетган. Оғир занжир эса, бирон-бир ҳаракат қилишга йўл бермас, ўлганнинг устига тепгандек, гоҳ-гоҳ қамчи еб қолар эди.

Лекин у бу азобларга қарамасдан – сабр-тоқатига
ва иродасига тасаннолар бўлсинки – ҳеч қандай дод-фарёд қилмас, тилида фақат бир сўзни такрорлар эди: “Аҳад, Аҳад”, яъни, “Аллоҳ бирдир, Аллоҳ бирдир”, дер эди, холос. Золим хўжайин ҳар гал бу сўзни эшитганида баттар қутуриб кетарди. Чунки у бутларга сиғинарди. Зотан, қандай ҳам бардош қилсин, қули унинг ҳамма бутларини инкор этиб, ягона Аллоҳга имон келтирган бўлса?!

Дарҳақиқат, бу иродали қул куфрдан
ва ширкдан безор бўлган эди. у Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг даъватларини эшитган вақтда у зотга имон келтирди. Чин дили билан ёлғиз Аллоҳга ибодат қила бошлади, Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васалламга эргашди. Бу ғайратли, жасоратли йигит ўзининг Парвардигорига бўлган имонини яшириб ўтирмади., хўжайинига очиқ-ойдин айтди. Мушрик хўжайиннинг жазаваси ҳам айни шу боисдан эди. қулни диндан қайтариш учун тўхтовсиз исканжага олар, Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васаллам билан алоқани узишга мажбур этмоқчи бўлар эди. Аммо қули унга таслим бўлмади. У шундай эътиқод қилар эдики, дунёнинг беш кунлик азоб-уқубати ҳеч қандай аҳамиятга эга эмас. Ҳақиқий ҳаёт охиратда давом этади. У исломни қабул қилган кундан бошлаб, хўжайини уни ҳар куни азоблар, диндан қайтариш учун ваҳшиёна усулларни қўллар эди. Бироқ бу мўмин қул унинг ваҳшиёна, разилона ҳаракатларига жавобан тўхтамасдан “Аллоҳ бир, Аллоҳ бир”, деган сўзни қайтарар эди.

БАТАФСИЛ

@muslimuzportal | Muslim.uz
Маккадан Мадина сари
#СИЙРАТ_ВА_ИСЛОМ_ТАРИХИ

Пайғамбар алайҳиссалом биринчи бўлиб, дўстлари Абу Бакр розияллоҳу анҳуга Аллоҳ таоло Маккадан кетишга амр қилинганини айтди ва иккалари йўл тадорикини кўра бошлашди. Абу Бакр сафарга тайёрлаб қўйган икки туянинг устига юкларини ортди, битта мешга озиқ-овқат, биттасига сув солди. Дайил ибн Бакр уруғидан Абдуллоҳ ибн Урайқитни йўл бошловчиликка ёллашди. У уста йўл бошловчи бўлгани учун мушриклигига қарамай, уч кундан кейин Савр ғорида учрашишга келишиб, икки туяни юклари билан ишониб топширишди. Шу куни кечаси Макка мушриклари ҳам манфур режани ўйлаб қўйган эди. Улар Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг эшиги олдида тўпланди. Пайғамбаримиз алайҳиссалом ғанимларида шубҳа туғдирмаслик учун ўринларига амакиларининг ўғли Алини ётқизиб қўйдилар. Мушриклар ташқарида у зотни кўздан қочириб қўймаслик учун эшик тирқишидан мўралаб туришар эди. Расулуллоҳ тўнларини Алининг устига ёптилар-да, Ёсин сурасининг 9-оятини ўқиб, ташқарига чиқдилар (Баъзи ривоятларда бир ҳовуч тупроққа дам солиб, мушриклар томонга сочган эди, дейилади). Шунда душманлар Пайғамбаримиз алайҳиссаломни кўрмай қолишди. Ҳолбуки, у зот уларнинг шундоқ олдидан эшикни очиб чиқиб кетган эдилар. Яратганнинг тадбири билан душманларнинг олдида бир тўсиқ, орқасида бир тўсиқ пайдо бўлиб, кўзлари ҳеч нарсани пайқамай қолишди.

БАТАФСИЛ

@muslimuzportal | Muslim.uz
Жаннатда Расулуллоҳ билан бирга бўлувчи инсон
#СИЙРАТ_ВА_ИСЛОМ_ТАРИХИ

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам етимларни тарбия қилиш, парваришлашга тарғиб қилганлар ва улар ҳимоясининг ҳақи тўғрисида ҳам огоҳлантирганлар, ўзлари ҳам бу ахлоқи ҳамидага амал қилиб, етимлар ҳимоясида ўрнак бўлганлар.

Умму Саийд бинти Муррадан ривоят қилинган ҳадиси шарифда Набий соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Ўз етимини ёки бегона етимни кафолатига олиб, агар Аллоҳга тақво қилса, мен билан жаннатда мана бундай бўлади” дедилар ва икки (кўрсатгич ва ўрта) бармоқларига ишора қилдилар” (Имом Бухорий ривояти).

БАТАФСИЛ

@muslimuzportal | Muslim.uz
Расулуллоҳга тақлид қилган саҳобий
#СИЙРАТ_ВА_ИСЛОМ_ТАРИХИ

Абдуллоҳ ибн Умар розияллоҳу анҳумо Аллоҳ таолонинг фазли билан Ислом неъматига эришди. У зот бутун вужуди билан Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни яхши кўрар, қалби Пайғамбаримиз алайҳиссаломнинг муҳаббатига лиммо-лим тўла эди. Бу муҳаббат Ибн Умар розияллоҳу анҳуни барча ишларда Набий соллаллоҳу алайҳи васалламга ўхшашга чорларди. Шунинг учун, у доимо Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламни кузатиб, сўзларини ихлосу муҳаббат билан тингларди. Ҳатто масжидда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам қандай руку ва сажда қилиб намоз ўқисалар, у ҳам худди шундай ибодат қиларди.

Ибн Умар розияллоҳу анҳу Набий соллаллоҳу алайҳи васалламдан кўп ҳадислар ривоят қилган. Унинг ҳадис ривоят қилишда асосий мезони, Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдан қандай эшитган бўлса шундай етказиш эди. У зот алайҳиссаломнинг сўзларига бирор сўзни қўшмасди. Шунингдек, бирор калимани камайтирмас эди. Ибн Умар розияллоҳу анҳу вақт ўтиши билан ҳадис ривоят қилишда саҳобийларнинг омонатдорларидан бирига айландилар.

БАТАФСИЛ: https://muslim.uz/index.php/rukn/sijrat/item/4498

@muslimuzportal | Muslim.uz
https://telegram.me/joinchat/BO0aAj0jjw0GT5rhPph8OQ
Расулимиз табассумли зот эдилар
#СИЙРАТ ВА ИСЛОМ ТАРИХИ

Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам энг кўп табассум қиладиган инсон эдилар. У зот табассум қилишни Аллоҳга ибодат қилиш даражасига олиб чиққанлар. Пайғамбар соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Биродарингнинг юзига табассум қилиб қарашинг ҳам садақадир”, деб айтганлар. У зот табассумли эдилар. Зеро, Аллоҳ таоло у зотга шундай дейди: “Агар қўпол, қалби қаттиқ бўлганингда, атрофингдан тарқаб кетар эдилар” (Оли Имрон сураси 159-оят).
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам оламларга раҳмат бўлиб келдилар. Бу раҳматга энг ҳақли инсонлар у зотнинг оиласи, яқинлари, қариндошлари ва саҳобаларидир. У зотнинг пок юзларида ёрқин табассум нур сочиб турар эди. Инсонлар билан кўришсалар уларнинг қалблари асир бўлиб, нафслари бутунлай у зотга мойил бўлар, руҳлари ҳам у зотнинг атрофларида бўлишга ошиқар эди.
Жарир ибн Абдуллоҳ ал-Бужалий розияллоҳу анҳу: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам ҳар қачон мени кўриб қолсалар, албатта табассум қилар эдилар”, деб айтган. Жарир розияллоҳу анҳу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ушбу ҳадяларидан доимо фархланиб юрар ва уни бошқаларга ҳам айтар эдилар. Жарир розияллоҳу анҳунинг наздида бу гўзал табассум эсда қоларли барча нарсадан қадрлироқ эди. Унинг юзига бир бора кулишлари руҳини яхшилик, меҳр ва садоқатга, қалбини эса бағрикенглик, раҳмат ва дўстликка тўлдирар эди. 

Батафсил: https://muslim.uz/index.php/rukn/sijrat/item/4502

@muslimuzportal ига обуна бўлиш
Ҳадис шарҳи: Расулуллоҳ с.а.в. буюрган 7 нарса
#СИЙРАТ_ВА_ИСЛОМ_ТАРИХИ

Баро розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга етти нарсани буюрдилар ва етти нарсадан қайтардилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизга жанозага эргашишни, касални бориб кўришни, чақирилган жойга боришни, мазлумга ёрдам беришни, қасамни оқлашни, саломга алик олишни, акса урган кишини дуо қилишни буюрдилар. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам бизни кумуш идишни ишлатишдан, тилла узук тақишдан, ипак матодан кийим кийишдан, жуда юпқа (нафис) либос кийишдан, тилла ипдан тўқилган матодан кийим кийишдан қайтардилар” (Имом Бухорий ривояти).

БАТАФСИЛ

@muslimuzportal | Muslim.uz
Хулқи қуръон бўлган зот
#СИЙРАТ_ВА_ИСЛОМ_ТАРИХИ

Саъд ибн Ҳишом ибн Омир (розияллоҳу анҳу) айтади: “Оиша (розияллоҳу анҳo)нинг олдига бориб, “Эй мўминлар онаси, Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг хулқлари ҳақида гапириб беринг”, дедим”. У: “Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг хулқи Қуръон эди”, деди… (Имом Аҳмад ривояти).

Ҳадисда “хулқи Қуръон эди”, деб таржима қилинган қисмида Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) Қуръонда мадҳ этилган сифатлар билан хулқлангани ва қайтарилган амаллардан сақлангани ифодаланмоқда. Шунингдек, Қуръони каримнинг ҳукмларига риоя этиш, унинг ҳад-чегараларида тўхташ, маънолари ҳақида ўйлаш ва чиройли тиловат қилиш ҳам тушунилади. Манбаларда келтирилишича, “Қуръон”, сўзидан Қуръони каримдаги Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)га мақтов айтилган оятлар ирода қилинган. Бунга: “Албатта, Сиз буюк хулқ узрадирсиз!” (Қалам сураси, 4-оят), “Улар саводсиз элчига – исми ўзларидаги Таврот ва Инжилда ёзилган пайғамбарга (Муҳаммадга) эргашадилар” (Аъроф сураси, 157-оят) каби оятларни мисол қилиш мумкин. Баро ибн Озиб (розияллоҳу анҳу) айтади: “Набий (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) инсонлар орасида юзлари энг чиройли, хулқлари энг гўзал зотдир” (Имом Мусли ривояти). Абу Ҳурайра (розияллоҳу анҳу) эса: “Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)дан чиройлироқ бирор нарсани кўрмадим. Гўёки қуёш у зотнинг юзларидан чиқади”, деган. Каъб ибн Молик (розияллоҳу анҳу) айтади: “Расулуллоҳ (соллаллоҳу алайҳи ва саллам)нинг юзлари нур сочади. Гўёки юзлари ойнинг бир бўлаги”.

БАТАФСИЛ

@muslimuzportal | Muslim.uz
Расулуллоҳ башариятнинг зиёси эдилар
#СИЙРАТ_ВА_ИСЛОМ_ТАРИХИ

Ҳаким ат-Термизийнинг “Наводирул усул” китобида шундай келтирилади: “Анас ибн Молик розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам Мадинага кириб келган кунлари, ундаги барча нарсаларни нурлантириб юбордилар. Вафот этган кунлари ундаги барча нарсалар зулмат ичра қолди”. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам оламларни ёритувчи нур эдилар.

“Эй пайғамбар, дарҳақиқат, Биз Сизни (қиёматда барча умматларга) гувоҳ бўлувчи, (жаннат ҳақида) хушхабар берувчи, ва (дўзах азобидан) огоҳлантирувчи этиб юбордик. Аллоҳнинг изни билан Унга (динига) даъват қилувчи, ва (йўл кўрсатувчи) нурли чироқ қилиб ҳам” (Аҳзоб сураси 45-46-оятлар).

БАТАФСИЛ

@muslimuzportal | Muslim.uz
Чексиз муҳаббат қўлига қалам берди
#СИЙРАТ_ВА_ИСЛОМ_ТАРИХИ

Янги ҳилол кўрсатди чирой,
Олам ичра ўзгача олам.
Биласизми биродар бу ой –
Туғилганлар расули акрам (с.а.в.).

Мўминларнинг кўзида қувонч,
Юзлари ҳам нурлидир бирам.
Диллар тўла муҳаббат, ишонч,
Туғилганлар расули акрам (с.а.в.).

Дил айтади дуруду салом,
Салавотдан чарчамас ҳеч ҳам.
Икки олам чароғи – бу ном,
Туғилганлар расули акрам (с.а.в.).

Пайғамбарлар ичра ягона,
Барчасининг фазилати жам.
“Бир бор кўрган кўрсам,” дер яна
Туғилганлар расули акрам (с.а.в.).

Таомлари хурмо ила сув,
Ибрат бизга бу сабр, чидам.
Тоатлари хушуъ
ва хузуъ
Туғилганлар расули акрам (с.а.в.).

Етимларнинг бошин силаган –
Меҳри жўшиб кўзларида нам.
“Раҳмлига раҳм тилаган,”
Туғилганлар расули акрам (с.а.в.).

Гўзал хулқда эдилар танҳо,
Суҳбат қурган соғинар шу дам.
Борлиқлари Қуръоний зиё
Туғилганлар расули акрам (с.а.в.).

Мерос бизга илм булоғи,
Ичган бўлмас икки дунё кам.
Тақводорлар тақволироғи
Туғилганлар расули акрам (с.а.в.).

Умматим, деб қайғурган ҳар он,
Умматим, деб тортган жабр ситам.
Гуноҳимиз Оллоҳдан сўрган
Туғилганлар расули акрам (с.а.в.).

Ҳамдлар бўлсин эй, меҳриюон зот
Уммат қилдинг шукр, бизни ҳам.
Севувчи
ва севилувчи зот
Туғилганлар расули акрам (с.а.в.).

Кетиб қолмай тургин гўзал ой,
Саломларим ҳали жуда кўп.
“Саловатсиз мўмин ҳоли вой” –
Туғилганлар расули акрам (с.а.в.).


Абдилҳаким Умаров
Наманган вилояти, Уйчи тумани

@muslimuzportal | Muslim.uz