Muslim.uz
91.3K subscribers
18.1K photos
5.05K videos
114 files
16.7K links
O'zbekiston musulmonlari idorasi
muslim.uz portali.

🔹Murojaat uchun:
@MuslimUzAdmin2Bot

🔹Diniy savollar uchun:
@SavollarMuslimUzBot | https://savollar.muslim.uz/

🔹Batafsil:
https://telegra.ph/MUSLIMUZ-06-19
Download Telegram
Ўзбекистон делегацияси Озарбайжонга жўнаб кетди
#ЎЗБЕКИСТОН_ЯНГИЛИКЛАРИ

Бугун, 10 июль куни Дин ишлари бўйича қўмита раиси Ортиқбек Юсупов ҳамда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси, муфтий Усмонхон Алимов ҳазратлари Кавказ мусулмонлари идораси раиси, Шайх-ул-Ислом Оллоҳшукур Пошшозоданинг таклифига биноан, Озарбайжон Республикасининг Баку шаҳрига жўнаб кетди.

Ўзбекистон делегацияси ташриф давомида икки диний идора ўртасидаги мавжуд алоқаларни янада ривожлантириш ва ҳамкорлик соҳаларини кенгайтириши режалаштирилган.

Шунингдек, сафар давомида вакилларимиз Озарбайжоннинг бир қатор давлат ташкилотларида ҳам бўлиб, у ерда учрашувлар ўтказиши белгилаб қўйилган.

Ўзбекистон делегациясининг Озарбайжонга ташрифи 13 июль кунига қадар давом этади.

Ўзбекистон мусулмонлари идораси
Халқаро алоқалар бўлими



@muslimuzportal Дўстларингизга ҳам улашинг.
“Эй, имон келтирганлар! Аллоҳга чин тавба қилингиз, шоядки, Раббингиз сизларнинг гуноҳларингизни ўчириб, остидан анҳорлар оқиб турадиган (жаннатдаги) боғларга киритса! У кунда Аллоҳ пайғамбарни ва у билан бирга имон келтирганларни шармисор қилмас. Уларнинг нурлари олдиларида ва ўнг томонларида юрар. Улар: «Эй, Раббимиз! Ўзинг бизларга нуримизни комил қилиб бергин ва бизларни мағфират этгин. Албатта, Сен ҳар нарсага қодирдирсан», – дерлар” (Таҳрим, 8).

#Қуръони_карим


@muslimuzportal Дўстларингизга ҳам улашинг.
#ДУНЁ_ЯНГИЛИКЛАРИ

#Дунёнинг_энг_йирик_8_масжиди

6. Фейсал масжиди. Жануби-шарқий ва жанубий Осиёдаги энг йирик, дунёдаги энг катта масжидлар орасида тўртинчи ўриндаги Фейсал масжиди Покистоннинг Исломобод шаҳрида жойлашган. Масжид 90 метр баландликдаги тўрт минора билан ўралган. Унинг қурилиши 1976 йилда бошланиб, 1986 йилда якунланган. Масжид умумий саҳни 5 минг кв. метрни ташкил этади. Масжид 300 мингга яқин намозхонни сиғдира олади.

@muslimuzportal Дўстларингизга ҳам улашинг.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламнинг шафоат қилишлари ҳақида кўплаб ҳадиси шарифлар келган:
#СИЙРАТ_ВА_ИСЛОМ_ТАРИХИ

Авф ибн Молик разияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: “Менга Роббимнинг ҳузуридан бир келгувчи келди ва умматимнинг ярми жаннатга киришини ёки шафоатни танлашимни сўради. Бас, мен шафоатни танладим. У Аллоҳга ҳеч нарсани ширк келтирмай вафот этган киши учундир”, дедилар”. Термизий ривоят қилган.

Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалам хабар берган ана шу шафоатни уламолар саккиз турга ажратганлар:

@muslimuzportal Дўстларингизга ҳам улашинг.
#ДУНЁ_ЯНГИЛИКЛАРИ

#Дунёнинг_энг_йирик_8_масжиди

7. Султон Хуссайн масжиди. Сингапурда жойлашган ушбу масжид 1824 йилда Султон Хусайн ташаббуси билан барпо этилган. Кейинчалик масжид янада кенгайтирилди ва 1928 йил масжид икки қаватли қилиб қурилди. Масжид 5 минг нафар намозхон учун мўлжалланган. Султон Хуссайн масжидининг 2 та гумбаз ва 4 та минораси бор. Унинг саҳни 4100 минг кв. метрни ташкил этади. 1960 ва 1993 йилларда масжид қайта таъмирланди.

@muslimuzportal Дўстларингизга ҳам улашинг.
#ДУНЁ_ЯНГИЛИКЛАРИ

#Дунёнинг_энг_йирик_8_масжиди

8. Султон Сулаймон масжиди. Туркия пойтахти Истамбулнинг Вефа вилоятида жойлашган. 1550 йил Султон Сулаймоннинг топшириқига биноан қурилган. Масжид гумбази 53 метр бўлиб, 5 минг намозхонни сиғдира олади. 56 метр баландликдаги 4 та минора Султон Сулаймоннинг мамлакатнинг тўртинчи подшоҳи эканлигини англатади. 136 та дераза масжидни ёруғ бўлишини таъминлайди. Масжид ҳовлисида Султон Сулаймоннинг қабри бор.

@muslimuzportal Дўстларингизга ҳам улашинг.
Ўзбекистон делегацияси Озарбайжонга етиб борди
БАТАФСИЛ:
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/3414-zbekiston-delegatsiyasi-ozarbajzhonga-etib-bordi

@muslimuzportal
Озарбойжон президенти Ўзбекистонлик меҳмонларни қабул қилди:
https://muslim.uz/index.php/yangiliklar-2016/uzbekistan/item/3415-ozarbojzhon-prezidenti-zbekistonlik-me-monlarni-abul-ildi

@muslimuzportal
Дин насиҳатдир
#насиҳат

Динимизнинг бош ғояси насиҳат, яъни самимийликдан иборат бўлиб, аввалда ўтган пайғамбарлар ҳам ўз қавмларига насиҳат қилганликлари ҳақида Қуръони каримда хабар берилган. Масалан, Нуҳ а.с. ўз қавмига хитоб қилар экан:

أُبَلِّغُكُمْ رِسَالَاتِ رَبِّي وَأَنْصَحُ لَكُمْ

яъни: “Сизларга Раббимнинг топшириқларини етказурман ва сизларга насиҳат қилурман...”, деган (Аъроф сураси, 62-оят). Солиҳ а.с. ҳам ўз қавмини азобдан огоҳлантирганида шундай деган:

وَقَالَ يَا قَوْمِ لَقَدْ أَبْلَغْتُكُمْ رِسَالَةَ رَبِّي وَنَصَحْتُ لَكُمْ وَلَكِنْ لَا تُحِبُّونَ النَّاصِحِينَ

яъни: “Эй қавмим! Мен сизларга Раббимнинг топшириғини етказдим, сизларга насиҳат қилдим, лекин (сизлар) насиҳатгўйларни ёқтирмайсиз” (Аъроф сураси, 79-оят). Бошқа пайғамбарларнинг ҳам ўз қавмларига насиҳат қилганликлари ҳақида Қуръони каримда хабар берилган.

Пайғамбаримиз с.а.в. ҳадисларининг бирида марҳамат қиладилар;

عَنْ تَمِيمٍ الدَّارِيِّ رضي الله عنه : أَنَّ النَّبِيَّ صَلَّى اللَّهُ عَلَيْهِ وَسَلَّمَ قَالَ :"الدِّينُ النَّصِيحَةُ . قُلْنَا لِمَنْ ؟ قال : لِلَّهِ وَلِكِتَابِهِ وَلِرَسُولِهِ وَلِأَئِمَّةِ الْمُسْلِمِينَ وَعَامَّتِهِمْ"

(رواه البخاري ومسلم)

яъни: Тамим ад-Дорий р.а.дан ривоят қилинади, Пайғамбар с.а.в.: “Дин насиҳатдир”, дедилар. Биз: “Кимга? – деб сўрадик. У зот: “Аллоҳга, Унинг китобига, Унинг расулига, мусулмонларнинг имомларига ва мусулмонлар оммасига”, – дедилар (Бухорий ва Муслим ривояти). Ушбу ҳадис динимизнинг асосини баён этувчи манбалардан биридир.

Насиҳатнинг маъноси ўзгаларга нисбатан самимий муносабатда бўлиш, демакдир.


@muslimuzportal Дўстларингизга ҳам улашинг.
Forwarded from ….
#яхшилик

Аллоҳ таоло адолат ва эзгу ишларга (эҳсонга) буюриб, қариндошларга ҳам яхшилик қилишни амр этади. Қариндошларга яхшилик қилишдан мурод, уларнинг ҳолидан хабар олиш, уларга ёрдам беришдир.

Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) марҳамат қилганлар: “Аллоҳ таоло гўзал ахлоқларни яхши кўради ва ёмон паст ишларни ёмон кўради” (Хароитий ва Абу Наъийм ривояти).

Абу Бакр (розияллоҳу анҳу)дан ривоят қилинади: «Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам):

“Аллоҳ охиратга олиб қўйиши билан бирга дунёда ҳам жазосини тезлатиб берадиган гуноҳ – зўравонлик ва қариндошчиликни узишдир”, деганлар» (Имом Термизий ривояти).

@ummatuz
Тўртликлар

Фарзанд ота учун умид, кўз нури,
Яхши фарзанд тотли умр сурури.
Ортиқ азоб борми фарзанд касрига
Эл аро топталса ота ғурури.

***
Муродим сари йўл очилсин десанг,
Етим қўлидан тут, чин инсон эсанг.
Икки дунё бахтин барбод қилурсан
Ночор ё етимнинг ҳақини есанг.

***
Худо розилигин истаб бир умр
Эзгу амал қилиб ўтган инсоннинг –
Йўлига садақа қилайин жонни,
Кошкийди, ошсам у ўтган довонни.

***
Қалбим пештоқига ўрнатдим соат.
Ҳар лаҳза қадрини билиб омонат.
Зое кетган умрим бадали учун
Кўпроқ қилайин деб Ҳаққа ибодат.

***
Булбулни қувнатар гуллаган чаман,
Бугун шодлик жомин қўлга тутаман.
Сенинг ҳур ва озод камолинг кўриб
Армоним ғурурга айланди, Ватан.


Файзулла НЕЪМАТОВ
Ромитан тумани


@muslimuzportal Дўстларингизга ҳам улашинг.
#ДУНЁ_ЯНГИЛИКЛАРИ
“Динлараро мулоқот” конференцияси
@muslimuzportal
#ДУНЁ_ЯНГИЛИКЛАРИ

“Динлараро мулоқот” конференцияси

Жорий йилнинг 10-12 сентябрь кунлари Германиянинг Мюнстер ва Оснабрюк шаҳарларида самовий динлар уламолари иштирокида “Терроризмга қарши кураш ва бутун дунёда тинчликни сақлаш” мавзусида “Динлараро мулоқот” номли халқаро конференция бўлиб ўтади. Ушбу халқаро Конференцияни Германия канцлери Ангела Меркел ҳоним очиб беради.

Ушбу муҳим тадбирда Африка давлатлари номидан Нигерия Президенти Муҳаммад Бухорий, Европа Парламенти вакили Антони Таянилар ташриф буюришади.

Мазкур конференция мулоқот мавзусининг марказида динлараро ва маданиятлараро мулоқот, тинчлик ва осойишталикни сақлаш ҳамда фарқланишларга барҳам бериш масалалари қўйилган.

Конференция ташкилотчиларидан бири: “Дин бу – тинчлик ва осойишталикни таъминлайдиган, ўз ўрнида, одамларни бағрикенг бўлишга чақирадиган муқаддас таълимотлар йиғиндисидир. Ушбу конференция самовий дин вакиллари ўртасида ўзаро бирдамлик муҳитини шакллантиради”, дея таъкидлаб ўтди.

3 кун давом этиши кутилаётган ушбу халқаро конференциянинг тантанали ёпилиш маросими 12 сентябрь куни Оснобрюк шаҳар ҳокимлиги биноси қаршисида бўлиб ўтади.

Ўзбекистон мусулмонлар идораси
халқаро алоқалар бўлими


@muslimuzportal Дўстларингизга ҳам улашинг.
#МАҚОЛАЛАР
Қизингиз турмуш қуришга тайёрми?
@muslimuzportal
#МАҚОЛАЛАР

Қизингиз турмуш қуришга тайёрми?

Жаноб Пайғамбаримиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) айтадилар: “Никоҳ менинг суннатимдир. Ким суннатимга амал қилмаса, у мен (умматим)дан эмас” (Ибн Можа ривояти).

Турмуш қуриш, оила тебратиш ва фарзанд тарбияси каби муҳим ишларда диний ва миллий анъаналаримизга, мамлакатимиздаги жорий қонун-қоидаларга амал қилган ҳар бир киши, аввало, ўз ҳаёт тарзи тинч-осойишта кечиши учун ишончли асосга эга бўлади.

Ўзбекистон мусулмонлари идорасининг “Шаръий никоҳдан ўтиш одоблари” тўғрисидаги фатвосида: “Шаръий никоҳ шартларига давлатимизнинг никоҳ ва оила тўғрисида қабул қилган қарор ва қонунлари ҳам қўшилади. Масалан, келин-куёв шаръий никоҳдан олдин никоҳни қайд қилувчи давлат идоралари рўйхатидан ўтиб, расмий гувоҳнома олган бўлишлари лозим. Расмий никоҳдан ўтмаган, ФҲДЁ гувоҳномасига эга бўлмаган ёш оилалар ажрашиб, она боласи билан кўчада қолишини ҳисобга оладиган бўлсак, шаръий никоҳ шартларига ҳукумат томонидан берилган ФҲДЁ гувоҳномасининг бўлишини ҳам муҳим шартлардан бири деб эътибор қилиш ўринлидир. Имомларнинг ФҲДЁ гувоҳномасини суриштирмай никоҳ ўқишлари ёш оилаларнинг ижтимоий ҳуқуқларини камситиш бўлса, гувоҳномани кўриб, сўнгра никоҳ ўқишлари ҳуқуқий жамият барпо қилаётган бир вақтда ёш оилаларнинг ижтимоий ҳуқуқини муҳофаза қилишдир...”, дейилади.

Мамлакатимизда амалда бўлган Оила кодекси ҳамда қонунларда белгилаб қўйилган талаблар, шунингдек, ёшларнинг турмуш қуришдан олдин тиббий кўрикдан ўтишлари шарт қилиб белгиланишидан мақсад йигит ва қизларни оилавий ҳаётга ҳар жиҳатдан тайёрлашдир. Бу муҳим ижтимоий вазифани ота-оналар чуқур ҳис этишлари, фарзанд­лари­ни оила қуришга тайёр эканига тўла қаноат ҳосил қилиб, сўнгра никоҳдан ўтказишлари шарт.

Оилавий ҳаётнинг остонаси бўлмиш никоҳ доимо кенг мушоҳада ва тажрибали инсонлар билан кенга­шиб амалга оширилишининг фазилатлари кўп. Имом Байҳақий ривоят қилган ҳадисда Пайғамбаримиз Муҳаммад (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) турмушга чиқаётган хотин-қизларнинг ўзлари билан маслаҳатлашиш кераклигини айтганлар. Маслаҳатлашиш қиздан куёвликка танланаётган йигит ҳақидаги фикрларини билишдангина иборат бўлиб қолмай, унинг келинлик масъулияти вазифаларини қандай тушуниши, уларни адо этишга уқуви, малакаси, соғлиги, хоҳиш-иродаси қай даражада эканини ҳисобга олиб, йўл тутишни ҳам тақозо этади.

Агар бўлажак келин балоғат ёшига етган бўлса-да, аммо оила, эр ва жамият олдидаги бурч ва вазифаларини англаш, теран тасаввур этиш даражасида бўлмаса, у оилада ҳам, жамиятда ҳам ўз ўрнини топа олмайди. Худди шу мулоҳаза йигитларга ҳам тааллуқлидир.

Балоғат ёши – бу камолот ёши дегани эмас. Турмушда моддий ва маънавий жиҳатдан қийналмай ўрнини топиб олиши учун ёшлар...

Батафсил...

Ⓜ️USLIM.UZ – ҲИДОЯТ МАСКАНИ
@muslimuzportal Дўстларингизга ҳам улашинг.
Оилавий низоларнинг сабаблари

Исломда оила муқаддас саналади. Афсуски, кейинги пайтларда шу муқаддас риштани асраб-авайлашга эътиборсизлик кузатилмоқда. Моҳиятига чуқурроқ ёндашилса, оила деган қўрғоннинг бузилишига, бир қарашда, арзимасдек кўринган омиллар сабаб бўлар, оила мус­таҳкамлигига рахна солар экан. Бунга жиддий қарашимиз лозим. Шу боис ёмон оқибатларга олиб келувчи омилларни санаб ўтамиз, токи оилалар мустаҳкам қўрғонга айлансин.

Ота-онадаги салбий омиллар:
– фарзанднинг оиласига ўринсиз аралашиш; келинга ўз қизидек эмас, хизматчи деб қараш; ёшлар йўл қўйган айрим хатоларини кечирмаслик; қуда томондан моддий манфаат тама қилиш; келин ёки куёв олдида обрўсини сақлай билмаслик; фарзандлар зиммасидаги ҳақларини суиистеъмол қилиш ва ҳоказо.

Эрдаги ажримга сабаб бўлувчи омиллар:
– эрлик масъулиятини ҳис этмаслик; аёлининг табиий хулқини тушуниб етмаслик; рўзғор юмушларида аёлини яккалаб қўйиш; ўз ахлоқида енгилтакликка мойил бўлиш; оила муаммоларига совуққонлик билан ёндашиш; бойлик, мансабга керилиб, хотинини менсимаслик; ичкиликбозлик ва гиёҳвандлик ва бошқа иллатларга берилиш; аёлининг шаъни, обрўсини сақлашдан юз ўгириш ва ҳоказо.

Хотиндаги ажримга сабаб бўлувчи омиллар:
– эр талабини менсимаслик; гап ташиш; эрининг шаъни-обрўсини сақлай билмаслик; эрнинг мулки ва аёллик иффатига хиёнат қилиш; эр ва унинг яқинларига ҳурматсизлик; дангасалик, лоқайдлик сабабидан уй юмушларига улгура олмаслик; қаноатсизлик, сабр­сизлик, енгилтаклик каби салбий ахлоқларга берилиш; фарзанд кўрганида гўдакни ювиб-тарашга, соғлигини сақлашга, инжиқликларига сабр-бардош бера олмаслик ва ҳоказо.

Абдулҳай ТУРСУН,
Наманган вилояти бош имом-хатиби


@muslimuzportal Дўстларингизга ҳам улашинг.
CАВОЛ:
Assalyamu alaykum! Savolim shuki inson kasal bo'lib qolsa, yoki masalan qo'lini o'zi bilmay kesib yuborsa (va shunga o'xshaw holatlarda) aytishadiki o'sha insonga Alloh dard bergan bo'sa demak gunohlarini afv etishi uchun berarkan. Shu gap qanchali rost?

💬 ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом! Дардга дучор бўлган киши бу иш Аллоҳнинг тақдири деб билса ва сабр қилса, албатта, гуноҳларига каффорот бўлиши ҳадисларда айтилган.



ЎМИ фатво ҳайъатига савол йўллаш📝

@muslimuzportalига обуна бўлиш
CАВОЛ:
Assalyamu alaykum ! Munofiq va Nifoq nima degani? Savol noo'rin bo'lsa uzur.

💬 ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом! Савол ўринли ва тўғри. Нифоқ дегани икки юзламачилик қилиш, ичида ёмонликни яшириб, ташқарисига яхшиликни намоён қилишдир. Мунофиқ эса шу ишни қилувчи икки юзламачи киши, деганидир. Бу мўминликка зид бўлган ёмон сифатдир.


ЎМИ фатво ҳайъатига савол йўллаш📝

@muslimuzportalига обуна бўлиш
CАВОЛ:
Assalomu alaykum aziz ustozlar. Niyatim doim bardam va o'tkir zehnli bo'linglar. Sizlardan so'ramoqchi bo'lganim,
mehrob.uz kanalidan kelgan maqolada shaytonning( lanatlar bo'lsin unga) sifatlari haqida maqolada Umar(r.a)dan qattiq qo'rqishi, Usmon(r.a) dan esa qattiq uyalishi yozilgan ekan. Bu haqida qandaydir rivoyatlar kelganmi? Javobingiz uchin oldindan raxmat!

💬 ЖАВОБ:
Ва алайкум ассалом! Ҳа, Умар р.а.дан шайтоннинг қўрқиб қочиши, Усмон р.а.дан фаришталар ҳамда Расулуллоҳ ҳам ҳаё қилишлари ҳақида ишончли ривоятлар бор. Шарҳда айтиладики, нега шайтон Расулуллоҳга яқинлаша оладию, Умардан қочади, дейилса, жавоб шуки, Аллоҳ фазли ила Расулуллоҳни шайтонини У зотни ёмонликка буюра олмайдиган, У зотга асир этиб қўйгандир. Шунинг учун У зот шайтон билан иш олишмайдилар. Шунинг учун У зотдан қочмайди шайтон. Умарнинг шайтони эса ҳамиша уни йўлдан оздириш учун ҳаракат қилади. Шунинг учун Умар доимо унга қарши тайёргарлик кўриб юради. Шайтонни қийин аҳволга соладиган ишларни қилади. Шунинг учун шайтон ундан қочади. Демак, шайтони асир этилган Расулуллоҳ кучлими, шайтони сездирмай йўлдан уриш ниятида ундан қочувчи Умар кучлими, деган саволнинг жавоби аниқ. Расулуллоҳ кучли экан. Умардан шайтоннинг қочиши ҳам йўлдан уришга бир ҳийласи экан унинг. Бўлмаса, Умар уни қаерда эканин сезиб қолгудек бўлса, албатта, уни ичини эзиб, қон қақшатадиган яхши амаллар қилиб, аламдан ёндирар эди. Хулоса ўрнида Умардан шайтоннинг қочиши Умарни ҳайбати шайтонни ҳам чўчитган. У ҳайбат тақво ва кучли иймон ҳайбати эди. Энди Усмондан шайтон ҳаё қилиши ҳақидаги гап тўғрисида эса бироз бошқа мулоҳазалар бор. Олимлар “Шайтон билан Расулуллоҳ орасида бўлган узун суҳбатни ифодаловчи ҳадисдаги Шайтоннинг Усмон разияллоҳу анҳудан ҳаё қилиши ҳақидаги қисми саҳиҳ эмас. Чунки шайтон Аллоҳдан ҳаё қилмай, Одамга сажда қилишга буюрганда бўйсунмаган бўлса, қандай қилиб башарият аъзоси бўлмиш бир инсон Усмондан ҳаё қилади? Бу тўғри гап эмас. Эътиқодга зид. Ҳадиснинг шу қисми тўқима гапдир. Чунки бу саҳиҳ ва муснад ҳадис китобларида йўқдир”, дейишган.


ЎМИ фатво ҳайъатига савол йўллаш📝

@muslimuzportalига обуна бўлиш