This media is not supported in your browser
VIEW IN TELEGRAM
#mutolaa #Alloh #bomdod #namoz
АЛЛОҲ ТАОЛОНИ СЕВАСИЗМИ?
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
🌙 Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: "Ким бомдод намозини жамоат билан ўқиса, сўнгра қуёш чиққунча Аллоҳни зикр қилиб ўтирса, кейин икки ракат намоз ўқиса, унинг учун ҳаж ва умранинг ажридек бўлур. Тўлиқ, тўлиқ, тўлиқ", деганлар.
📕 Демак, бомдод намозини ўқиб бўлиб, Аллоҳни зикр қиласиз. Аллоҳни зикр қилишнинг энг афзали Қуръон тиловатидир.
🤲 Қуёш чиққандан сўнг, бир неча дақиқа кутиб, икки ракат нафл намоз ўқийсиз. Натижада ҳаж ва умра савобига ҳамда бошқа кўплаб ажрларга эга бўласиз. Гуноҳларингиз ўчирилади. Аллоҳ таоло ёмон амалларингиз ўрнини яхшиликлар билан тўлдиради.
⏺ Аммо бунга амал қиладиганни мен каби бошқа одам билан солиштириб кўринг. Бомдод намозини ўқийди-да, кечаси билан бедор бўлганман, чарчадим дейди-ю, кроватига сакрайди ва уйқуга кетади. Бу воқелик.
🗣 Азиз биродарлар.
✅ "Ким бир нарсани севса, уни кўп зикр қилади" деган қоида бор. Сиз Аллоҳни севасизми ёки йўқ-ми?
☝️ Агар чиндан ҳам Аллоҳни севсангиз, Уни кўп зикр қилишингиз керак. Агар кўп зикр қилмасангиз, демак севмас экансиз.
❔ Банда Яратувчисини таниса-ю, лекин Уни севмаслиги мумкинми? Шундай бўлиши мумкинми? Шундай бўлиши мумкин-ми? Аллоҳни танисангиз, Унинг қули эканлигингизни билсангиз, Унинг меҳрибон ва раҳмлилигини, лутфу иноятини кўрсангиз Уни севмайсизми?
😄 Яхши, агар севсангиз, Уни кўп зикр қилинг!
💬 Доктор Муҳаммад Саъид Рамазон Бутий раҳматуллоҳи алайҳнинг маърузаларидан
✍️ Даврон НУРМУҲАММАД таржимаси
✅ MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
▶️ YouTube | 📷 Instagram | 🔵 Facebook
АЛЛОҲ ТАОЛОНИ СЕВАСИЗМИ?
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
✍️ Даврон НУРМУҲАММАД таржимаси
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#mutolaa #arsh #soya #Alloh
💬 АРШНИНГ СОЯСИДА БИР КИШИНИ КЎРДИМ
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
⏺ Мусо алайҳиссалом Аршнинг соясида бир кишини кўрдилар ва:
— Бу ким? деб сўрадилар.
☝️ Аллоҳ таоло:
— Сенга унинг кимлигини айтмайман, аммо ундаги учта сифатни айтаман:
1. У Аллоҳнинг одамларга берган неъматларига ҳасад қилмасди.
2. Ота-онасига осий бўлмасди.
3. Чақимчилик қилиб юрмасди.
(Имом Байҳақий ва Саъид ибн Мансур ривоят қилганлар).
📝 Ҳомиджон домла ИШМАТБЕКОВ
➖ ➖ ➖ ➖ ➖ ➖ ➖ ➖ ➖ ➖
🔤 🔤 🔤 🔤 🔤 🔤 🔤 🔤 🔤
🤝 Бағрикенгликнинг 12 кўриниши
🍲 Овқатланишдаги фарз ва суннатлар
👨💻 Жаҳолатнинг жасорати
✅ MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
▶️ YouTube | 📷 Instagram | 🔵 Facebook
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм
— Бу ким? деб сўрадилар.
— Сенга унинг кимлигини айтмайман, аммо ундаги учта сифатни айтаман:
1. У Аллоҳнинг одамларга берган неъматларига ҳасад қилмасди.
2. Ота-онасига осий бўлмасди.
3. Чақимчилик қилиб юрмасди.
(Имом Байҳақий ва Саъид ибн Мансур ривоят қилганлар).
📝 Ҳомиджон домла ИШМАТБЕКОВ
🍲 Овқатланишдаги фарз ва суннатлар
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM
#mutolaa #saxiy #inson #madina
💚 МАДИНАНИНГ ЭНГ САХИЙ ИНСОНИ
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
💬 Бир бадавий Мадина кўчаларига келиб, шаҳардаги энг сахий инсон ким эканини сўради. Одамлар: "Ҳусайн ибн Алий", дейишди. Бадавий Ҳусайн розияллоҳу анҳуни масжидда намоз ўқиётганида топди. Ҳусайн розияллоҳу анҳунинг намоз ўқиб бўлишини кутиб, икки томонга салом бериши билан дардини тушунтириб: "Сизга ишонган одам пушаймон бўлмайди, дейишди", деди. Ҳусайн розияллоҳу анху дарҳол ўрнидан туриб, уйига қараб кетди, бадавий ҳам унинг орқасидан эргашди.
🪙 У уйига етиб келиб, хизматкори Канбардан: "Ҳижоз мулкидан бирор нарса қолганми?" деб сўради. Канбар: "Ҳа, тўрт минг динор қолган", деди. Ҳусайн розияллоху анху: "Ўша пулни олиб кел, бу молга биздан ҳам муносиброқ одам келди", деди. Орадан кўп вақт ўтмай, Ҳусайн розияллоҳу анҳу қўлида тўрт минг динор билан қайтиб келди ва уни бадавийга бериб, агар оз бўлса, уни кечиришини сўради. Бўлган воқеадан ҳайрон бўлган бадавий динорларни қўлига олдию, йиғлаб:
💬 "Бир кун келиб, шундай мард одамнинг ер бағрига кетиши надомат бўлмайдими?" деди. Кейин қуйидаги шеърни ўқиди:
Ўлурми шижоат, ўлурми мардлик?!
Ер остида қолурми ёки сахийлик?!
Ерга кўмилурми ё одамийлик?!
Мардлик одамларнинг йўлин ёритур!
Мардлик тунни айлар худди кундуздек.
📚 «Миллионер саҳобалар» китобидан
➖ ➖ ➖ ➖ ➖ ➖ ➖ ➖ ➖ ➖
🔤 🔤 🔤 🔤 🔤 🔤 🔤 🔤 🔤
🪴 Жаннат райҳонини ҳидлаганмисиз?
❔ Одамлардан саломат бўлишнинг йўли қандай?
📖 Мусулмон жиноятчи бўлмайди
✅ MUSLIM.UZ GA 📲 OBUNA BO'LING ✅ VA ULASHING🗣
▶️ YouTube | 📷 Instagram | 🔵 Facebook
Бисмиллаҳир Роҳманир Роҳийм.
Аллоҳ таолога битмас-туганмас ҳамду санолар бўлсин.
Пайғамбаримизга мукаммал ва батамом салавоту дурудлар бўлсин.
Ўлурми шижоат, ўлурми мардлик?!
Ер остида қолурми ёки сахийлик?!
Ерга кўмилурми ё одамийлик?!
Мардлик одамларнинг йўлин ёритур!
Мардлик тунни айлар худди кундуздек.
Please open Telegram to view this post
VIEW IN TELEGRAM